05/02/2023
Главная / Жамият / Хуфтон намози неча ракат? кандай укилади?

Хуфтон намози неча ракат? кандай укилади?

Хуфтон намози неча ракат?

ХУФТОН НАМОЗИ

Хуфтон намози турт ракат фарз, икки ракат суннатдир.

solat-6

Хуфтон намозининг турт ракат фарзи пешин намозининг турт ракат фарзи каби укилиб, факат ният фаркли булади. …Шу вакт хуфтон намозининг фарзини… дейилади. Хуфтоннинг икки ракат суннати хам бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби укилади.

ВИТР НАМОЗИ

Витр намози  уч ракат вожибдир. Витр вожиб бирор сабаб билан вактида укилмаса, казоси укилади. Витр намози хуфтон намозидан кейин укилади.

Витр намози бу тартибда адо этилади:

Ният. Ниятда … шу вакт витр вожиб намозини … дейилади.

Ифтитох такбири.

Сано укилиб “Аузу” ва “Бисмиллах” айтилгач

Фотиха ва яна бир сура укилади.

Руку.

Ва икки марта сажда килинади ва

Иккинчи ракатга туриб, “Бисмиллах” айтилиб, Фотиха ва яна бир сура укилади.

Руку.

Ва икки марта сажда килинади.

Сунг чукка утириб, ташаххуд укилади.

Учинчи ракатга туриб “Бисмиллах” айтилиб, Фотиха ва яна бир сура укилади ва

«Аллоху акбар», деб куллар кулок тугрисигача кутарилади. Сунг

Кул яна ковуштирилиб, киндик остида тутилади ва Кунут дуоси укилади.

КУНУТ ДУОСИ

Аллохумма инна настаинука ва настагфирук. Ванумину бика ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал кхойр. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва накхлау ва натруку май-яфжурук. Аллохумма ийяка набуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка наса ва нахфиду наржу рохматак(а). Ва накша азабака инна азабака бил куффари мулхик.

Маноси: Ё Аллох! Биз Сендан ёрдам сураймиз, гунохларимизни афв етишингни тилаймиз. Сенга имон келтирамиз  ва Сенга таваккул киламиз. Ва Сенга хамд айтамиз. Бизларга берган нематларингга шукр киламиз ва ношукрлик килмаймиз. Сенга итоат килмайдиганлардан ажраламиз, улардан узоклашамиз.

Ё Аллох! Биз факат Сенга куллик киламиз, Сен учун намоз укиймиз. Сенга сажда киламиз. Сенинг розилигингга интиламиз ва талпинамиз. Рахматингдан умид киламиз, азобингдан куркамиз. Хеч шубха йукки, Сенинг азобинг кофирларга булади.

  1. Сунг руку
  2. Ва икки марта сажда килинади ва чукка утириб, ташаххуд, салавот, дуо укилади ва икки елкага караб салом берилади. Шу билан намоз тугайди ва дуо килинади.

Хаккимизда

Яна маълумот

1

Йутал турлари ва сабаблари

Биз йутални нафас олиш тизими органларига зарар етказишнинг асосий белгиси сифатида куриб чикишга одатланганмиз. Аммо …