29/03/2024
Главная / Иктисодиёт / Бизнес режа – намунаси, таёрлаш

Бизнес режа – намунаси, таёрлаш

Малумки, тадбиркорлик фаолияти юритишнинг мухим омилларидан бири бизнес ишини режалаштиришдир. Пухта ва пишик тузилган бизнес-режа нафакат кредит ресурсларидан фойдаланиш имкониятини яратади, балки бизнеснинг баркарорлигини кафолатлайди.

Бизнес-режанинг уч вазифаси

Бизнес-режа уз мохиятига кура, уч мухим вазифани бажаради. Биринчидан, корхона, фирма ва компаниянинг, шу билан бирга, жамоа азоларининг асосий максад ва вазифаларини белгилаб беради. Иккинчидан, хисоб-китоблар, сарф ва харажатлар, бизнесни ташкил килиш ва юритишнинг асосий йуналишлари белгиланган гоя ёки бирламчи лойиханинг амалий харакат дастури шаклига келтирилган хужжат. Учинчидан, бизнес-режа молиялаштириш, кредит ресурсларидан фойдаланиш, шунингдек, сармоядор шерикларни хамкорликка жалб етиш.

Стратегик моделлаштириш

Асослантирилган, максадли бизнес-режа тузиш муайян вакт ва маблаг талаб килади. Чунки ушбу жараён бир нечта боскичларни уз ичига олиб, молиявий хисоб-китоб фаолиятини, бундан ташкари, иктисодий, сосиологик тахлиллар, маркетинг ва стратегик моделлаштириш каби бошка харакатларни хам талаб килади. Шу туфайли бизнес-режа тузиш учун ихтисослашган консалтинг компаниялари ёки мустакил консултантларга мурожаат килиш лозим.

Режа тузиш хизмати нархлари

Буюртма асосида бизнес-режа тузиш лойиханинг мураккаблик даражасига караб 200 минг сумдан бир неча миллион сумгача туриши мумкин. Такидлаш керакки, сизда тугилган гояни хеч ким сизчалик яхши билмайди. Шу сабабли бизнес-режа тузиш жараёнида узингиз бевосита иштирок этишингиз максадга мувофик булади.

Тажрибали мутахассисларнинг билдирган фикрига кура, бизнес-режа катор саволларга жавоб бериши лозим.

Булар куйидагилар:

• бизнес-режа бошлангич гоя ва лойихасининг узига хослиги нимада;

• унда кузда тутилган махсулот ёки хизматга эхтиёж сезган ва истемолчилар пул тулашга тайёрми-йукми;

• ишни бошлаш учун (бошлангич) ва ривожлантириш учун (истикболда) канча маблаг керак булади;

• ушбу бизнеснинг кенгайиши ва ривожланиш имкониятлари канака;

• бизнес жараёнида кандай обектив ва субектив кийинчиликлар тугилиши мумкин;

• ушбу кийинчиликларни енгишнинг имкониялари кай даражада;

• бозордаги вазият: ракобатчилар, хамкорлар, шериклар тасири кай даражада;

• жамоа азолари, мутакхассисларни жалб килиш имконияти кандай?

Шунингдек, бизнес-режага барча даромад манбалари ва харажатлар, корхона канча ва качон фойда келтира бошлаши кутилмокда каби хисоб-китобларни уз ичига олган булимларни киритиш лозим.

Хуш, сиз агар бизнес-режани узингиз тузмокчи булсангиз – унда нималар акс этиши лозимлиги хусусида тухталамиз.

Бош сахифа, мундарижа, хажм

Энг асосийсидан бошланг: компаниянинг номи, манзили, барча тасисчиларнинг телефон раками ва алока манзиллари, шунингдек, бутун хужжат буйича мундарижани тузиб чикинг. Бизнес-режанинг умумийхажми барча иловалар билан бирга 30-40 бетдан ошмаслиги керак.

Бозордаги имкониятлар

Уз махсулот ёки хизматингизни кимга сотишингиз ва нима сабабдан ушбу гурух сиз учун кизикарли еканлигини тушунтириб беринг. Бунда бир неча мухим саволларга жавоб бериш керак. Масалан: бозордаги талабнинг хажми кандай, у канчалик тез усмокда, усиш имкониятлари ва кандай булажак хавфлар мавжуд, сиз уларни кандай бартараф килмокчисиз?

Бизнес-модел

Бу булим барча даромад манбаларини (махсулот ёки хизматни сотиш) ва компания харажатлари таркибини (иш хаки фонди, ижара, експлуатасион харажатлар) батафсил тавсифлаб бериши керак. Барча даромад ва харажатларни курсатганингизга амин булинг. Бундан ташкари, асосий етказиб берувчи ва харидорларни хам курсатинг. Хакикатда, бу булим булажак фирманинг ишлаб чикариш режаси хисобланади.

Молиявий курсаткичлар ва прогнозлар

Агарда корхонангиз ишлаётган булса, йиллик фойда ва зарарлар, баланс хисоботи ва пул маблагларининг харакатлари хакида бир йиллик хисоботни, шунингдек, илк сармоялар канча тез узини оклаши курсатилган тахлилни хам илова килинг.

Маблаглар манбаи ва улардан фойдаланиш

Агар сиз сармоядорлардан маблаг олишни режалаштираётган булсангиз, улар албатта, маблаглардан кандай фойдаланишни режалаштираётганлигингизни билишни исташади. Бу булимда ишни йулга куйиш учун кетадиган харажатлар: офис ва иш хоналари, янги ускуна сотиб олиш, компания логотипи дизайни ва хоказоларни курсатиш лозим. Купчилик тадбиркорлар янги бизнесни бошлаш кийматига етарлича бахо беришмайди. Шу сабабли сармоядорларга мурожаат килишдан илгари буларнинг барини хисоблаб чикинг.

Иловалар

Бизнес-режа факат корхона асосларини тасвирлаб беради, холос. Шу сабабли бизнес-режа охирида барча керакли хужжатларни илова килиш зарур. Буларга резюмелар, кредитни тулашга кодирлик хакида малумотлар, иш самарасини ошириб бориш режаси, махсулот ва хизматлар бозорининг батафсил тахлили, хужалик ва бошка шартномалар нусхалари, шу жумладан, ижара хакида, булажак мижозлардан кафолат хатлари, патент ва товар белгисининг руйхатдан утганлиги хакида гувохнома, хамкорлик келишувлари, фирманинг руйхатдан утганлиги хакидаги гувохнома киради.

Бизнес-режада нималар булмаслиги керак?

– мавжуд махсулот ва хизматлар тавсифи.

– аслида жамоага кирмайдиган “бошкарув жамоаси азолари”.

– “ракобат йук”, “ухшаши йук махсулот (хизмат)”, “улкан бозор”, “амалга ошириш осон” каби иборалар.

– гоянгизни хар кандай холатда ва бахода сотиб олиш мумкинлиги хакида режалар.

– асосчилар, бошкарув кенгаши азолари хакида сохта таржимаи хол ва малумотлар.

– молиялаштиришга вада берилган ёки мухокама килинмокда каби иборалар.

– факат йиллар буйича курсатилган молиявий прогнозлар.

– бозорнинг етарлича чукур булмаган тахминий тахлили.

– чамалаб хисобланган операсион харажатлар.

– чексиз даражада юкорига караб кетган фойдалар хакидаги режалар.

– ишончлилиги етарли текширилмаган хамкорлар.

Хаккимизда

Яна маълумот

555388403

Уйлар проекти – чиройли уйлар дизайнлари

Узбекона замонавий уйлар дизайнлари. Узбек халки борки уйим жойим дея, харакат килиб, териб, топиб туплаб …