19/07/2024
Главная / Жахон / Исроилга хужум. Эрон дронлар ва канотли ракеталар учирди. Асосий маълумотлар

Исроилга хужум. Эрон дронлар ва канотли ракеталар учирди. Асосий маълумотлар

Эрон дронлари манзилгача 7-9 соатда етиб бориши мумкин. Исроил уларни уз худудига киришидан олдин уриб туширишни режалаштирган.

luygsh2n4sh0qodgaxnlbrxplogsdbfb

Эрон Исроил йуналишида унлаб ракеталар учирди. Бу хакда 13 апрел куни кечкурун Исроил мудофаа армияси маълум килди. ЦАХАЛ расмий вакили Даниэл Хагари Исроил харбий-хаво кучлари дронларни кузатиб бораётгани ва пилотсиз учар курилмалар мамлакат худудига бир неча соат ичида етиб келиши мумкинлигини айтган. «12-канал» манбасига таяниб хабар беришича, дронларни улар Исроил хаво кенгликларига кириб келишидан олдинрок уриб тушириш режалаштирилган.

Ynet ва Исроилдаги бошка манбалар исми сир колдирилган амалдорга таяниб, Эрон дронлардан ташкари канотли ракеталар хам учирганини хабар килган. Улар, дронлардан фаркли уларок, Исроил худудига икки соатдан камрок вакт ичида етиб келиши мумкин. АКШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эдриэн Уотсон Вашингтоннинг бахоларига кура, хужум «бир неча соат давом этиши»ни айтган. CNN уз манбасига асосланиб, жами юзга якин дрон учирилганини хабар килган. Айрим манбаларда эса Эрон ва унинг иттифокчилари жами 500 тагача дрон учирганини тахмин килмокда.

Эрон дронлари Исроилга етиб боргунича 7 соатдан 9 соатгача вакт сарфлаши мумкин. Эрон 13 апрел куни кечкурун учирган дронлар Исроил худудига махаллий вакт билан 14 апрел куни соат 2:30 дан соат 5:00 га кадар (Тошкент вакти билан 4:30 дан 7:00 гача) булган вакт оралигида кириши мумкин. Айни вактда телеграм-каналларда Эрон ва кушни мамлакатлар устидан учаётган канотли ракеталар тасвирлари таркалган.

Хаккимизда

Яна маълумот

yablok

Олма хакида кизикарли фактлар

Олма енг якхши тери билан истемол килинади, барча озик моддалар дархол унинг остида булади. Пеелда …