19/04/2024
Главная / Сиёсат / Аввалгиларга ухшамас шов-шув, санксияларнинг бошланиши ва конститусиядан бехабар соликчилар

Аввалгиларга ухшамас шов-шув, санксияларнинг бошланиши ва конститусиядан бехабар соликчилар

Интернетда таркалган видео: Масаланинг хукукий жихатлари билан нега хеч ким кизикмаяпти? Икки собик вазир ишдан олинди: бу коррупсия билан богликми? Банк сирлари енди давлат ихтиёрида: Соликчилар янги конститусияни оёкости килаётганини узлари биладими? Якунланаётган хафтанинг асосий мавзулари – Кун.уз дайжестида.

Видео Плайер

Янги даврда Узбекистонда хеч кайси лавозим егалари хокимларчалик куп ва доимий равишда медианинг етибор марказида турмаган булса керак. Улар бу борада хатто шоу-бизнес вакилларини хам ортда колдирди дейиш мумкин. Лекин бу сафар кутарилган шов-шувни аввалгилари билан умуман таккослаб булмайди.

Чоршанба куни интернетда Андижон вилояти хокими Шухрат Абдурахмоновга ухшаш одамнинг интим видеоси таркалди. Аввалига айримлар бу хокимни бадном килиш учун монтаж килинган видео булиши мумкинлигини айтди, лекин хеч бир расмий идора “бу видео сохта” деб чиккани йук. Вилоят хокимлиги матбуот хизмати хам видео хакикий ёки хакикий емаслигига муносабат билдирмади. Расмий баёнотларда “фейк”, “монтаж” ёки “сохта” деган сузлар ишлатилмади.

Орадан икки кун утар-утмас, Андижонни роппа-роса 10 йилдан бери бошкариб келаётган Абдурахмонов ишдан олингани, унинг урнига биринчи уринбосари Дилшодбек Каримов вактинча хоким булгани хакида хабарлар таркалди. Бир неча соат утиб, бу малумот рад етилди. Лекин бу хабар нафакат Телеграм’даги турли-туман норасмий манбалар, балки Президент администрасиясига якинлиги айтиладиган каналлар ва хатто расмий манбаларда хам чикканига караганда, бу масала юкори кабинетларда хакикатан хам мухокама килингани, якуний карор еса кимлардир кутгандек булмаганини тахмин килиш мумкин.

Жума ва шанба кунлари Шухрат Абдурахмоновнинг матбуот хизмати у вилоятнинг катор худудларида булиб, янги лойихалар билан танишаётгани акс етган суратлар ва видеолар елон килди. Хокимлик интернетда Абдурахмоновнинг шани ва кадр-кимматини камситувчи хакоратомуз постлар ёзилаётгани буйича прокуратурага мурожаат килган.

Бу холатда прокуратура нафакат хакоратомуз постлар буйича, балки видеонинг таркалиши буйича хам хукукий чоралар куриши тугри буларди. Чунки айнан видео таркалган кун – 12 апрелдан бошлаб шахс танасининг ёки жинсий азоларининг ялангоч холдаги фото ва видеотасвирини унинг розилигисиз таркатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиловчи конун кучга кирди. Тугри, видеони таркатганларни топиб жазолаш учун хокимнинг аризаси керак булади, лекин бу ерда бошка гап хам бор.

“Давлат фукаролик хизмати тугрисида”ги конунга кура, давлат хизматчиларининг нафакат хизмат пайтидаги, балки хизматдан ташкаридаги хулк-атвори хам одоб-ахлок коидаларига мос булиши керак. Одоб-ахлок коидаларини бузиш конунга мувофик интизомий ва бошка жавобгарликка тортиш учун асос булади. Яни хукукий жихатдан олганда, Андижон вилояти хокими одоб-ахлок коидаларини бузган-бузмагани буйича суриштирув утказилиши керак.

Албатта, конундаги бу норманинг хозирги холатда ишлатилиши амримахол. Чунки жамоатчилик кадрлар сиёсатида хукукий меёрлар емас, шахснинг номенклатурага лояллиги асосий мезон еканига куп марта гувох булди. Сунгги мисоллардан бири – Сурхондарё собик хокими Тура Боболовнинг прокурорга айтган гаплари терговга аралашиш, мансаб ваколатидан четга чикиш деб бахоланиши мумкин булган шароитда бунга куз юмилган еди. У охир-окибат лавозимидан айрилган булса хам, бир ой утар-утмас хеч каерда елон килинмаган холда Савдо-саноат палатасининг биринчи уринбосарига айланганди.

Бошка давлат хизматчилари

Хафта давомида жамоатчилик етиборига тушган давлат хизматчиси факат Андижон хокими емас. Тошкент вилояти маркази булмиш Нурафшон шахри хокими Музаффар Солиев ишдан олинган. Етиборлиси, утган хафта руй берган истефо хакида хеч каерда расман елон килинмаган. Кун.уз хокимнинг ишдан олинганидан хабар топгач, Тошкент вилояти хокимлиги бу малумотни тасдиклади.

Биздаги малумотга кура, собик хоким терговга жалб етилган булиши мумкин. Бу – уй-жой коммунал хужалик вазири лавозимида ишлаб келган даври билан богликлиги айтиляпти. Солиев вазир лавозимида 3,5 йил ишлагач, икки йил олдин танкидлар билан ишдан олинганди.

Лавозимини йукотган собик вазирлардан яна бири – Нозим Хусанов. У январ ойигача бандлик ва мехнат муносабатлари вазири еди. Мамурий узгаришлардан кейин камбагалликни кискартириш ва бандлик вазирининг биринчи уринбосари булганди. Шу хафта малум булишича, у ишдан олинган. Охирги пайтларда Нозим Хусанов бошкарган вазирликдан келаётган хабарлар бу истефо унинг учун яхшиликдан дарак емаслигини курсатяпти.

Гап шундаки, январ ойида Бандлик вазирлигининг Миграсия агентлиги устидан назорат килувчи масул ходими ва агентлик директори Афзал Ерматов камокка олинганди. Манбаларга кура, бу холатлар Жанубий Кореяга ишга юборишдаги коррупсион схеманинг фош булиши билан боглик. Бундан ташкари, бир неча кун олдин шу вазирликнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бош бошкармалари мансабдор шахслари пора билан кулга тушди.

Пора билан ушланган яна бир давлат хизматчиси – Андижон вилояти Избоскан тумани хокимининг инвестисия ва савдо-саноат буйича уринбосари. Бу лавозимга 6 ой олдин тайинланган мансабдор, Е-ауксиондаги савдоларни ёпик шаклда утказган холда, 8 сотих ер олиб беришни вада килиб, бунинг учун 500 доллар сураган ва бу пулни хизмат хонасида олаётган вактида кулга олинган. Бундан келиб чикадики, “ер ажратиш тулик електрон шаклга утказилиб, хокимликларнинг бу жараёндаги иштироки чекланди” деган гаплар ростлигига катта шубха бор. Яни електрон ауксионларни куздан панада, ёпик шаклда утказиб юборса хам булаверади.

Коррупсион жиноятлар Кашкадарёда хам кузатилди. Бу ерда икки хоким ёрдамчиси хибсга олинди. Давлат хавфсизлик хизматининг малум килишича, Яккабог тумани хокимининг ёрдамчиси узига тегишли иккита компанияга 1,7 млрд сумлик имтиёзли кредит ажратилишига еришиб, бу пулларни “еб юборган”. Шахрисабз тумани хокимининг ёрдамчиси еса ауксионга чикиб кетган 5 гектар ернинг 50 сотихини егасида колдириш евазига 500 доллар олган.

Тошкентда еса Илмий-синов ва сифат назорати маркази атрофидаги можаро давом етяпти. Аввалрок бу марказнинг бош бухгалтери атиги 2 ой учун нак 468 млн сум маош олгани малум булганди. Шу хафта аён булишича, марказ бош директори Жамшид Ганиев хам мумайгина ойлик олиб келган. Унга январ ойи учун 51 млн сум, феврал ойи учун еса 85 млн сум иш хаки хисобланган. Бу – Узбекистондаги уртача ойликдан 18 баробарга куп. Техник жихатдан тартибга солиш агентлиги холат буйича урганиш ишлари кетаётганини малум килди.

Давлат хизматчиларига оид нохуш хабарлар лентасида, афсуски, судлар хам йук емас. Малум булишича, фукаролик ишлари буйича Учтепа туманлараро судининг раиси Мансур Имомов ишдан олинган. Манбаларимизга кура, унинг ишдан бушатилиши мазкур суд айрим ходимларининг ноконуний хатти-харакатларига боглик булиши мумкин. Олий суд еса Имомов Судялар одоби кодекси талабларини бузганини истефога расмий сабаб деб курсатди.

Олий суд берган бошка бир хабарга кура, Хоразмдаги педофил-амалдорлар устидан апеллясия суди Тошкентга кучирилган. Хоразм вилояти адлия бошкармасининг собик бошлиги ва Янгиарик тумани Фавкулодда вазиятлар булимининг собик рахбари Тошкент шахар судида бошкатдан суд килинади. Просесс качон бошланиши малум емас. Айни пайтда, уларга жуда енгил жазо тайинлаган Хоразмдаги судяга бирор чора курилгани хакида хам хеч кандай малумот йук.

Банк сирлари – енди давлат ихтиёрида

Солик кумитаси бир неча йиллардан бери орзу килиб келаётган конунсизлик руй беришига санокли кунлар колди. 13 апрел куни кумитада банклар ва тулов ташкилотлари вакиллари билан учрашув булиб утди. Гап – жисмоний шахслар уртасидаги пул утказмалари хакида кетяпти.

1 майдан бошлаб, солик органлари картадан картага пул утказиш амалиётларини тулик кузатиб бориш имконига ега булади. Узбекистонда муомаладаги банк карталари сони 25 миллиондан куплиги инобатга олинса, кумита жуда катта малумотлар базасига ега булади. Бу еса миллионлаб одамларнинг банк сирига оид хукуклари купол ва тизимли равишда бузилиши бошланади дегани.

“Банк сири тугрисида”ги ва “Тулов тизимлари тугрисида”ги конунларга асосан, банклар ва тулов ташкилотлари уз мижозларининг операсиялари хакидаги малумотларни сир саклаши керак. Факатгина солик солиш масалаларига тааллукли холатлардагина айрим малумотлар солик органларига берилиши мумкин. Вахоланки, жисмоний шахслар уртасидаги пул утказмаларида хеч канака солик масаласи йук.

Соликчиларнинг талаби нафакат конунлар, балки купдан куп макталаётган янги конститусияга хам зид. Айнан май ойидан кучга кириши кутилаётган янги тахрирдаги конститусияда “банк операсияларининг сир тутилиши кафолатланади” деб ёзилган. Бу гапдан кейин “конунда белгиланган холатлар бундан мустасно” деган жойи йук. Бундан ташкари, Конститусия олий юридик кучга ега булиб, тугридан тугри амал килиши ёзиб куйиляпти. Колаверса, “хар ким узи тугрисида конунга хилоф йул билан тупланган малумотларнинг йук килинишини талаб килиш хукукига ега”, деган норма хам бош комусга киритилади.

Юкоридагилардан келиб чикилса, солик органларининг талаби янги конститусияни у амалга кириб булиши биланок обрусизлантиради. Референдум утгач, конститусияда билвосита такикланган амалиёт – соликчилар одамларнинг банк сирларини йигишни бошлайди. Янги комуснинг шанига айтилаётган мактовларга соя соладиган бу амалиётни йулга куйишга кандай еришишди, дейишингиз мумкин. “Хитрлик йуллари билан”. Пул утказмаларига оид талаб январ ойида имзоланган фармонга хукукий експертизадан утказилмасдан кушиб юборилган. Експертизадан утказилганида еса, бу талаб юкорида биз айтиб утган хужжатларга зидлиги аён буларди, ехтимол.

Солик кумитаси жисмоний шахслар уртасидаги пул утказмалари соликка тортилмаслигини вада килаётган булса хам, янги тартиб конунларга зидлиги буйича, малумотлар тупланишидан максад нималиги буйича изох бермаяпти.

Санксиялар Узбекистондаги йирик компанияларга хам етиб кела бошлади

АКШ Узбекистондаги енг йирик заводлардан бири булмиш “Охангаронсемент”га санксия киритди. Бу – миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санксияларнинг кенгайтирилиши билан боглик. “Охангаронсемент” Усмоновнинг компанияларига тегишли. Заводнинг аксиядори булган Аккерман Кемент КА компанияси, шунингдек, миллиардернинг асосий активлари жамланган УСМ холдинги таркибидаги “Металлоинвест” ва “Мегафон” хам санксиялар остида колди. Американинг кора руйхатидан, шунингдек, Алишер Усмоновнинг икки синглиси ва жияни, жами 5 нафар Узбекистон фукароси хам жой олди.

Чеклов киритилган компаниялар орасидан Укелл алока операторининг 51 фоиз улушига егалик килувчи хориж компанияси – Дигитал Инвест хам жой олган. АКШ хукумати, шунингдек, Узбекистонда руйхатдан утган Алфа Бета Креативе ва ГФК Логистик Асиа компанияларига хам санксия куллади. Улар такикларни четлаб утган холда Америка товарларини Россия мудофаа саноати ехтиёжлари учун сотиб олишга уринганликда айбланяпти.

Санксия руйхатига тушган жисмоний шахслар ва компанияларнинг АКШдаги активлари блокланади. Шунингдек, АКШ резидентларига улар билан хамкорлик килиш такикланади. Асосийси еса, СWИФТ тизимидаги чекловлар сабаб, бу компанияларнинг долларда амалиётлар килиш имконияти чекланиб колади. Бу, уз навбатида, експорт ва импорт операсияларини амалга оширишни кийинлаштириб юборади.

Бу хафта яна нималар руй берди?

Зуравонликка карши узок кутилган тарихий конун имзоланди. Конун хакида утган хафталигимизда туликрок малумот бериб утган едик. 12 апрелдан кучга кирган конун асосида турмуш уртогига зурлик килиш, аёлларнинг ортидан ергашиб такиб килиш, шилкимлик килиш каби куп учрайдиган холатлар учун жавобгарлик киритилди. Бундан ташкари, жинсий жиноятлар учун жазо огирлаштирилди, айрим “лазейка”лар ёпилди.

Ташаббусли бюджетда голиб чика олмаган, лекин 2 мингдан ортик овоз туплаган барча лойихалар учун кушимча маблаг ажратиладиган булди. Натижада молиялаштириладиган ташаббуслар сони 1309 тага ошди. Ендиликда, президент топширигига асосан, овоз йигишга мажбурлаш холатлари мажбурий мехнатга жалб килиш деб бахоланади.

Мактаб, шифохона каби ижтимоий обектлардаги иситиш тизимларини бошкариш тадбиркорларга берилади. Президент карорига кура, тадбиркорлар тендер билан ёки тендерсиз танлаб олинади ва уларга, давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида, обектни иситиш харажатларини камида 20 фоизга, електр йукотишларини 30 фоизга камайтириш мажбурияти юкланади. Бу йуналишдаги ишларни молиялаш учун Жахон банкидан 143 млн доллар карз олиняпти.

Узбекистонда йул харакати хавфсизлиги хизматининг “инновасион тизимлари” шарофати билан, хайдовчилар машинасига сохта ракам такиб, юзлаб марта коидаларни бузиб юриши мумкин екан. Кулга тушиб колмаса булди, унинг коидабузарликлари билан хеч кимнинг иши булмайди. Наманганда сохта ракамли Хундаи Соната ойлар давомида бемалол юриб, 152 марта радарга тушгани шундай дейишимизга асос булади. Бу холатда автомобил раками базада булмагани учун унга хеч канака жарима ёзилмай келган. Бу холатлар кучада хизмат утаётган ЙПХ ходими коидабузарни тухтатганидан кейингина малум булган.

Утган хафта охирида 15 суткага камалган АКТИВИСТ лойихаси муаллифи Хожиакбар Носиров апеллясия шикоятини кайтариб олди. У нега бундай карорга келгани малум емас. Блогер уз видеоларидан бирида бир катор брендларнинг ёгурт махсулотлари таркибида кармин моддаси борлиги учун уларни истемол килмаслик керак дейиши ортидан, “диний адоват кузгатувчи материал” таркатишда айбланиб, мамурий камокка олинганди. Бир катор фаолларга кура, Хожиакбарга куйилган айблов – купиртирилган, унга навбатчи модда тиркалган.

Хаккимизда