24/04/2024
Главная / Иктисодиёт / Даромади 10 млрд сумдан кам булмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади

Даромади 10 млрд сумдан кам булмаган тадбиркорлар учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади

Президентнинг “Тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш мезонлари хамда солик сиёсати ва солик маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисида”ги фармони кабул килинди.

Фармон билан 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:

Тадбиркорлик фаолиятини куллаб-кувватлаш давлат жамгармаси хисобидан бир йилда бир маротаба урта тадбиркорлик субъектларига мол-мулкни сугурта килиш харажатларининг 50 фоизигача, бирок БХМнинг 20 бараваридан ошмаган кисми коплаб берилади;

жами даромади 10 млрд сумдан кам булмаган тадбиркорлик субъектлари учун давлат харидларида 20 фоизлик квота жорий этилади ва ушбу харидлар доирасида бюджет буюртмачилари билан тузиладиган шартномаларда 50 фоиз микдорида олдиндан туловни амалга ошириш назарда тутилади.

  • Бунда, солик органлари томонидан жами даромади 10 млрд сумдан ошган тадбиркорлик субъектлари тугрисидаги маълумотлар шакллантирилади ва махсус ахборот портали билан маълумот алмашинуви таъминланади;
  • давлат харидларида энг яхши таклифларни танлаш ва тендер савдоларида иштирокчилар таклифларини бахолашда ККС суммаси инобатга олинмайди;
  • юкори кушилган кийматли мис махсулотларини экспорт килувчи корхоналарнинг махсулотлар ишлаб чикариш ва уларни ташки бозорга сотиш билан боглик харажатларини экспорт кийматининг 6 фоизигача коплаш тартиби бекор килинади.

Хаккимизда

Яна маълумот

images-11

Устозлар хакида маколлар

Нима ексанг шуни оласан. Агар сиз киркдан ошган булсангиз, ёнингизда ёш укитувчингиз булиши керак. Даракхт …