Главная / Маданият / Ҳижома(кон чикариш) — нима замонавий тиббиётда ўрни, фойдаси,

Ҳижома(кон чикариш) — нима замонавий тиббиётда ўрни, фойдаси,

Қон чиқариш, ҳижома (флеботомия) — бу терапевтик мақсадлар учун одамдан малум миқдордаги қонни чиқариб ташлашдан иборат муқобил тиббиёт усули. Флеботомиянинг клиник самарадорлиги тўғрисида далиллар мавжуд эмас, замонавий тиббиёт амалиётида бу усулдан фойдаланилмайди.

 

Ҳозирги кунда

Ҳозирги кунда аксарият шифокорлар қон чиқаришни даволаш усули деб ҳисоблашмайди, бу усул муқобил тиббиётга оид саналади.

Бази тадқиқотчилар организмда темир моддасининг ёки қондаги қизил қон таначаларининг кўплиги билан ажралиб турадиган бир қатор касалликларни даволашда қон чиқариш усулини қўллаш мумкинлиги ҳақидаги гипотезани кўриб чиқишади. Ушбу даволаш усули классик ҳижомадан фарқ қилади: қизил қон таначалари қондан филтрланиб олинади ва қолган қон плазмаси қон оқимига қайтарилади.

Қон чиқариш хавфсиз муолажа емас. Стерилликнинг бузилиши қон зарарланишига олиб келади. Қон чиқариш бази сурункали касалликлар, хусусан қандли диабет билан оғриган беморларда ўтказилмаслиги керак. Бу муолажа нотўғри бажарилиши натижасида ҳозирги замонда ҳам ўлим ҳолатлари малум. Қон чиқаришнинг малум асоратлари — бу ҳушдан кетиш, қон босимининг меёрдан пастга тушишидир.

Қон чиқариш турларидан бири парабиоз — қари ва ёш организм қон томирларини бирлаштириш усули бўлиши мумкин. Бунда қари организмнинг қони қисман ёш қон билан алмаштирилади. Сичқонларда ўтказилган тажрибаларда бу усул қариш белгиларини, шу жумладан қаришнинг епигенетик белгиларини камайтиришга имкон берганлиги аниқланган. Аммо одамларда парабиоздан фойдаланиш жиддий ахлоқий саволларни туғдиради.

Тарихи

Усул деярли икки минг йил давомида, ХV аср охири — ХХ асрнинг бошларига, аста-секин фойдаланилмай қолган вақтга қадар машҳур бўлган. Қон чиқариш юрак-қон томир йетишмовчилиги, пневмония, қон босимининг кескин кўтарилиши, турли заҳарлар ёки организмнинг ўзида ҳосил бўлган заҳарли моддалар билан заҳарланиш (уремия) ҳолатларида ишлатилган. Ҳозирги вақтда қон чиқариш деярли қўлланилмайди. Муолажа тасирида қон босими пасайиши мумкин бўлса-да, артериал босимнинг кўтарилиши алоҳида касаллик емас, балки даволашни талаб қиладиган бошқа касалликнинг аломати саналади ва бунда симптоматик даво чоралари узоқ муддатли самара бермайди.

Исломий амалиётда қон чиқариш терапевтик усул сифатида «ҳижома» номи билан машҳур бўлиб, уни махсус шахс — «ҳажим» бажаради.

Ветеринария тиббиётида қон чиқариш кўпинча терапевтик ёрдам сифатида ишлатилган, аммо ҳозир у кўплаб касалликларга анахронизм ҳисобланади. Қон чиқариш вақтинча ва бамисоли яққол йенгиллик келтирса-да, бу ҳайвон организмини жуда заифлаштиради ва шу билан уни касалликка қарши муваффақиятли курашиш имкониятидан маҳрум қилади. Ветеринария тиббиётида қон чиқариш қўлланиладиган касалликлар сони жуда чекланган.

Бази шифокорлар нодир қон касалликларини даволаш учун зулуклардан фойдаланиб келишади.

Қон чиқариш техникаси

Инструментал қон чиқариш

Қон чиқариш венесексия ёки венепунксия (томирни кесиш ёки тешиш) орқали амалга оширилади. Чиқариладиган қон ҳажми 300-400 мл ни ташкил қилади. Беморнинг ҳолати — чалқанча ётган ҳолда, қон чиқариш жойи — тирсак букилмасида. Венепунксия ўтказиш усули венадан қон олиш техникасига ўхшаш. Бунда стерил 5% натрий ситрат еритмаси билан ювилган катта диаметрли игна (Дюфо игнаси) ишлатилади. Жараён асоратларни олдини олиш учун аста-секин амалга оширилади.

Ҳижома

«Ҳижома» усули билан қон чиқаришда терининг кесилган жойларини ёпиб турувчи тиббий банкалар ишлатилади. Бунда қонни тортиб олиш учун зич қилиб ўрнатилган тиббий банкалардан ҳаво сўриб олинади.

Ҳижома қуйидаги касалликларда фойда бериши мумкин:

  • Ревматологик касалликлар, суяк ва мушак касалликлари, остеоартритлар;
    Аутоиммун касалликлар ва тери касалликлари: ярали колит, екзема;
    Урогенитал касалликлар: простатит ва вагинит;
    Юрак ва томир касалликлари: артериал гипертензия ва гиперхолестеринемия;
    ЛОР касалликлар: синуситлар;
    Ошқозон-ичак тракти касалликлари: колит ва геморрой;
    Неврологик муаммолар: бош оғриши;
    Модда алмашинуви бузилишлари: семизлик.

Ушбу муолажа қарши кўрсатиладиган ҳолатлар:

  • Пейсмеркер ўрнатилган беморлар;
    Қон донорлигидан кейин (фақат 1-2 ой ўтгач рукҳсат етилади);
    Гемодиализ билан даволанаётган беморлар;
    Ҳомиладор аёллар;
    Туғруқдан кейин ва ҳайз давомида;
    Жигарнинг вирусли касалликлари ва сиррози аниқланган беморлар.

Гирудотерапия

Асосий мақола: Гирудотерапия

Қон чиқариш мақсадида гирудотерапия (зулук билан даволаш) муолажаси гирудин инйексиясига қаратилган муолажага қараганда узоқроқ вақт ўтказилади. Битта зулук 30-60 дақиқада 10-15 мл қон сўриб олиши мумкин. Бир сеансда еса 4-12 зулук ўрнатилади ва шу тариқа организмдан 40-180 мл қон сўриб олинади.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …