Главная / Жаҳон / Исроилга ҳужум. Эрон дронлар ва қанотли ракеталар учирди. Асосий маълумотлар

Исроилга ҳужум. Эрон дронлар ва қанотли ракеталар учирди. Асосий маълумотлар

Эрон дронлари манзилгача 7-9 соатда етиб бориши мумкин. Исроил уларни ўз ҳудудига киришидан олдин уриб туширишни режалаштирган.

luygsh2n4sh0qodgaxnlbrxplogsdbfb

Эрон Исроил йўналишида ўнлаб ракеталар учирди. Бу ҳақда 13 апрел куни кечқурун Исроил мудофаа армияси маълум қилди. ЦАҲАЛ расмий вакили Даниэл Ҳагари Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари дронларни кузатиб бораётгани ва пилотсиз учар қурилмалар мамлакат ҳудудига бир неча соат ичида етиб келиши мумкинлигини айтган. «12-канал» манбасига таяниб хабар беришича, дронларни улар Исроил ҳаво кенгликларига кириб келишидан олдинроқ уриб тушириш режалаштирилган.

Ynet ва Исроилдаги бошқа манбалар исми сир қолдирилган амалдорга таяниб, Эрон дронлардан ташқари қанотли ракеталар ҳам учирганини хабар қилган. Улар, дронлардан фарқли ўлароқ, Исроил ҳудудига икки соатдан камроқ вақт ичида етиб келиши мумкин. АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Эдриэн Уотсон Вашингтоннинг баҳоларига кўра, ҳужум «бир неча соат давом этиши»ни айтган. CNN ўз манбасига асосланиб, жами юзга яқин дрон учирилганини хабар қилган. Айрим манбаларда эса Эрон ва унинг иттифоқчилари жами 500 тагача дрон учирганини тахмин қилмоқда.

Эрон дронлари Исроилга етиб боргунича 7 соатдан 9 соатгача вақт сарфлаши мумкин. Эрон 13 апрел куни кечқурун учирган дронлар Исроил ҳудудига маҳаллий вақт билан 14 апрел куни соат 2:30 дан соат 5:00 га қадар (Тошкент вақти билан 4:30 дан 7:00 гача) бўлган вақт оралиғида кириши мумкин. Айни вақтда телеграм-каналларда Эрон ва қўшни мамлакатлар устидан учаётган қанотли ракеталар тасвирлари тарқалган.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

unlu-youtuber-a-evlilik-yaradi-abone-sayisi-100-715600_6287_9_b

Миллионер ютубер билан турмуш қуриш! Обуначилар сони 100 миллиондан ошди

Яқинда у 8 йилдан бери бирга бўлган влогер Марзия Бисогнин билан турмуш қурган машҳур ютубер …