05/02/2023
Главная / Маданият / Хижома(кон чикариш) — нима замонавий тиббиётда урни, фойдаси,

Хижома(кон чикариш) — нима замонавий тиббиётда урни, фойдаси,

Кон чикариш, хижома (флеботомия) — бу терапевтик максадлар учун одамдан малум микдордаги конни чикариб ташлашдан иборат мукобил тиббиёт усули. Флеботомиянинг клиник самарадорлиги тугрисида далиллар мавжуд эмас, замонавий тиббиёт амалиётида бу усулдан фойдаланилмайди.

 

Хозирги кунда

Хозирги кунда аксарият шифокорлар кон чикаришни даволаш усули деб хисоблашмайди, бу усул мукобил тиббиётга оид саналади.

Бази тадкикотчилар организмда темир моддасининг ёки кондаги кизил кон таначаларининг куплиги билан ажралиб турадиган бир катор касалликларни даволашда кон чикариш усулини куллаш мумкинлиги хакидаги гипотезани куриб чикишади. Ушбу даволаш усули классик хижомадан фарк килади: кизил кон таначалари кондан филтрланиб олинади ва колган кон плазмаси кон окимига кайтарилади.

Кон чикариш хавфсиз муолажа емас. Стерилликнинг бузилиши кон зарарланишига олиб келади. Кон чикариш бази сурункали касалликлар, хусусан кандли диабет билан огриган беморларда утказилмаслиги керак. Бу муолажа нотугри бажарилиши натижасида хозирги замонда хам улим холатлари малум. Кон чикаришнинг малум асоратлари — бу хушдан кетиш, кон босимининг меёрдан пастга тушишидир.

Кон чикариш турларидан бири парабиоз — кари ва ёш организм кон томирларини бирлаштириш усули булиши мумкин. Бунда кари организмнинг кони кисман ёш кон билан алмаштирилади. Сичконларда утказилган тажрибаларда бу усул кариш белгиларини, шу жумладан каришнинг епигенетик белгиларини камайтиришга имкон берганлиги аникланган. Аммо одамларда парабиоздан фойдаланиш жиддий ахлокий саволларни тугдиради.

Тарихи

Усул деярли икки минг йил давомида, ХV аср охири — ХХ асрнинг бошларига, аста-секин фойдаланилмай колган вактга кадар машхур булган. Кон чикариш юрак-кон томир йетишмовчилиги, пневмония, кон босимининг кескин кутарилиши, турли захарлар ёки организмнинг узида хосил булган захарли моддалар билан захарланиш (уремия) холатларида ишлатилган. Хозирги вактда кон чикариш деярли кулланилмайди. Муолажа тасирида кон босими пасайиши мумкин булса-да, артериал босимнинг кутарилиши алохида касаллик емас, балки даволашни талаб киладиган бошка касалликнинг аломати саналади ва бунда симптоматик даво чоралари узок муддатли самара бермайди.

Исломий амалиётда кон чикариш терапевтик усул сифатида «хижома» номи билан машхур булиб, уни махсус шахс — «хажим» бажаради.

Ветеринария тиббиётида кон чикариш купинча терапевтик ёрдам сифатида ишлатилган, аммо хозир у куплаб касалликларга анахронизм хисобланади. Кон чикариш вактинча ва бамисоли яккол йенгиллик келтирса-да, бу хайвон организмини жуда заифлаштиради ва шу билан уни касалликка карши муваффакиятли курашиш имкониятидан махрум килади. Ветеринария тиббиётида кон чикариш кулланиладиган касалликлар сони жуда чекланган.

Бази шифокорлар нодир кон касалликларини даволаш учун зулуклардан фойдаланиб келишади.

Кон чикариш техникаси

Инструментал кон чикариш

Кон чикариш венесексия ёки венепунксия (томирни кесиш ёки тешиш) оркали амалга оширилади. Чикариладиган кон хажми 300-400 мл ни ташкил килади. Беморнинг холати — чалканча ётган холда, кон чикариш жойи — тирсак букилмасида. Венепунксия утказиш усули венадан кон олиш техникасига ухшаш. Бунда стерил 5% натрий ситрат еритмаси билан ювилган катта диаметрли игна (Дюфо игнаси) ишлатилади. Жараён асоратларни олдини олиш учун аста-секин амалга оширилади.

Хижома

«Хижома» усули билан кон чикаришда терининг кесилган жойларини ёпиб турувчи тиббий банкалар ишлатилади. Бунда конни тортиб олиш учун зич килиб урнатилган тиббий банкалардан хаво суриб олинади.

Хижома куйидаги касалликларда фойда бериши мумкин:

  • Ревматологик касалликлар, суяк ва мушак касалликлари, остеоартритлар;
    Аутоиммун касалликлар ва тери касалликлари: ярали колит, екзема;
    Урогенитал касалликлар: простатит ва вагинит;
    Юрак ва томир касалликлари: артериал гипертензия ва гиперхолестеринемия;
    ЛОР касалликлар: синуситлар;
    Ошкозон-ичак тракти касалликлари: колит ва геморрой;
    Неврологик муаммолар: бош огриши;
    Модда алмашинуви бузилишлари: семизлик.

Ушбу муолажа карши курсатиладиган холатлар:

  • Пейсмеркер урнатилган беморлар;
    Кон донорлигидан кейин (факат 1-2 ой утгач рукхсат етилади);
    Гемодиализ билан даволанаётган беморлар;
    Хомиладор аёллар;
    Тугрукдан кейин ва хайз давомида;
    Жигарнинг вирусли касалликлари ва сиррози аникланган беморлар.

Гирудотерапия

Асосий макола: Гирудотерапия

Кон чикариш максадида гирудотерапия (зулук билан даволаш) муолажаси гирудин инйексиясига каратилган муолажага караганда узокрок вакт утказилади. Битта зулук 30-60 дакикада 10-15 мл кон суриб олиши мумкин. Бир сеансда еса 4-12 зулук урнатилади ва шу тарика организмдан 40-180 мл кон суриб олинади.

Хаккимизда

Яна маълумот

728x485_1_064b3b17073ea6796920c7ca8d6bfd8e@2121x1414_0xac120003_3102733931629803573

Нега мен куп овкат ейман: ортикча овкатланишнинг психологик сабаблари

Ортикча овкатланиш – бу барча пархезлар ва машаккатли фитнес машгулотларига карамай, биз вазн йукота олмаслигимизнинг …