Главная / Маданият / Соч тўкилиши – сабаблари, ва олдини олиш

Соч тўкилиши – сабаблари, ва олдини олиш

zabolevaniya-jpg-pagespeed-ce_-d1xml2shbm

Соч турли сабаблар туфайли тўкилиши мумкин. Биринчи навбатда сочларни парвариш қилишда нотўғри усуллардан фойдаланиш: мисол учун сочни ювишда, бўяшда ва турмаклашда йўл қўйилган хатолар соч тўкилишини келтириб чиқариши мумкин. Булардан ташқари, организмдаги ўзгаришлар ҳам соч тўкилишига олиб келади.

Ҳар куни ўртача миқдорда 50тадан 100тагача соч толаси тўкилиши нормал ҳолат ҳисобланади. Бундан хавотир олмаса ҳам бўлади, чунки тўкилган толаларнинг ўрнига яна янгиси ўсиб чиқади. Айтилган миқдордан кўп тўкилган ҳолатда, касаллик деб қараш керак.
Соч танамиздаги енг тез тасирчан азодир. Шунинг учун ҳам унга доимий парвариш лозим. Оддийгина ҳаёт ташвишлари, одамни қайғуга соладиган ҳолатларнинг содир бўлиши, ҳаттоки фаслларнинг алмашиши ҳам биринчи навбатда соч­ларимизга тасир етади. Аёлларда соч тўкилиши гормонал ўзгаришлар ва турли ҳиссиётларга берилиш натижасида содир бўлади. Соч тўкилишининг уч асосий сабаби мавжуд.
Биринчиси: соч тўкилиши насл суради. Бунда аёл кишининг бувиси, онасининг сочлари эрта тўкилган бўлса, унда бу жараён такрорланади. Улар 20 ёшга тўлганларидан сўнг сочлари одатдагидан кўп­роқ тўкилишни бошлайди. Насл­га ўтадиган соч тўкилишининг олдини олиб бўлмайди.
Иккинчиси, турли юқумли касалликлар, гормонал ўзгаришлар (масалан ҳомиладорлик ва туғиш жараёнидан сўнг соч тўкилади), дори воситалари, руҳий сиқилишлар ҳам соч тўкилишига сабаб бўлади. Бунда соч тўкилишининг олдини олиш чораларини кўриш мумкин. Махсус тиббий воситалар, уй шароитида тайёрланган ниқоблар самарали ёрдам беради.
Учинчи сабаби, соч турмаклашда ва бошқа ҳолатларда сочга турли кимёвий воситаларни ишлатиш унинг тўкилишига ва жилосини йўқотишига олиб келади.

Замонавий косметика маҳсулотлари соч тўкилишига сабаб бўладими?

Замонавий косметика воситалари таркибида соч учун зарур бўлган моддалар мавжуд бўлишига қарамасдан, улардан фойдаланишда таркибига этибор қаратиш талаб етилади. Масалан, соч учун ишлаб чиқарилган ниқоблар бази ҳолларда бош териси фаолиятига сезиларли тасир кўрсатади. Шунинг учун ҳам бундай ниқоблардан ҳафтада 1 мартадан кўп фойдаланиш тавсия этилмайди. Замонавий воситалар билан табиий воситаларни аралаштириб қўллаш соч эрта тўкилишининг олдини олади.
Саноатда ишлаб чиқарилаётган шампун ва шунга ўхшаш ювиш воситаларининг ҳаммаси ҳам бирдек зарарли эмас. Таркиби фаол моддалар билан бойитилган ювиш воситалари соч тўкилишига сабаб бўлмайди. Бундай воситаларнинг нархи, албатта қиммат бўлади.

Соч тўкилишининг олдини олиш учун ниқоблар

1. Барча турдаги сочлар учун ниқоб. Бу ниқобни тайёрлаш учун ўсимлик мойи ва канакунжут мойи 1:9 нисбатда аралаштирилади ва соч илдизларига суртилади. Сўнг бошга селлофан қалпоқ кийиб, 1 соатдан кейин ювиб ташланади. Сочни ювишда қуруқ сочларга мўлжалланган шампундан фойдаланиш керак. Ушбу даво усули ҳафтада 2 марта, жами бўлиб 10 марта такрорланиши лозим.
2. Қуруқ сочлар учун ниқоб. 1 дона тухум, 1 чой қошиқ глисерин, 1 чой қошиқ сирка, 2 ош қошиқ канакунжут мойи аралаштирилиб, соч илдизларидан то учигача суртилади. Бошга иссиқ қилинган сочиқ ўраб қўйилади. Сочиқни икки-уч марта алмаштириш лозим. Соч керагича намлангандан сўнг тухум сариғи экстракти қўшилган шампун ёрдамида ювилади. Ушбу даволаш усули ҳафтада икки марта бажарилади.
3. Қуруқ ва нормал сочлар учун намлантирувчи ниқоб. Бу ниқоб соч толалари ва илдизларини намлантириб, тўкилишини олдини олади. Ниқобни тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун 37 даражагача қиздирилган қатиқ соч толалари ва бош терисига суртилади. Устидан пергамент қоғоз билан ўраб, илиқ сочиқ ёпилади.20-30 дақиқадан сўнг сочга яна қатиқ суртилиб, бош териси бармоқ учида енгил массаж қилинади. Сўнгра соч илиқ сувда, шампунсиз яхшилаб ювиб ташланади.
4. Ёғли сочлар учун ниқоб. 1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ лимон шарбати, 1 бўлак эзилган саримсоқ, 1 чой қошиқ столетник шарбати аралаштирилиб, нам сочга суртилади. Бошга полиетилен қалпоқ ки­йиб, сочиқ билан яхшилаб ўралади. 30-40 дақиқа ўтгандан сўнг сочни илиқ сувда совунсиз ювиш керак. Саримсоқ ҳидини кетказиш учун эса хантал қўшилган сувда ювиб, тоза сув билан чайиб ташлаш керак.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%8f-3

Зулфияхоним шерлари

Ота, умрим ўтгани сайин Яқин келди Ватан деган сўз. Шундан, ўтган куним азиздир, Шундан, келар …