Главная / Маданият / Ҳомила жинсини аниқлаш — тақвим

Ҳомила жинсини аниқлаш — тақвим

ҳомила жинсини аниклаш — таквим, инструментал усуллар, ташки белгилар буйича

Ҳар бир инсон ҳаётда ота-она бўлишни, муайян жинсдаги фарзандларни ният қилади. Бироқ табиат ўз режалари, ўз ҳисоб-китобларига ега. Инсоният мавжудки, улар оилада келгусида қиз ёки ўғил туғилишини билишга интилади. Бунинг учун одамзот қандай усуллар ўйлаб топган ва ҳомила жинсини аниқлаш учун нима қилиш керак, қуйида батафсил.

 

Ҳомила жинсини аниқлаш

Бугунги кунда ҳомила жинсини аниқлашнинг енг аниқ усулларидан бири ултратовушли текширув ҳисобланади. Аммо, базида УТТ ҳам янглиш малумотлар бериши мумкин. Ҳеч бир усул йўқки, 100% кафолат берса.

Мактабда биология дарсларидан олинган билимлар орқали малумки, фарзанд жинси икки жуфт хромосомага боғлиқ. Она тухум ҳужайрасида ХХ, ота сперматозоидларида эса битта Х ва битта Y (КҳЙ) хромосомалар мавжуд.

Агар онанинг ХХ хромосомали тухум ҳужайраси отанинг Y хромосомали сперматозоидлари билан уруғлантирилса, ҳомила ўғил бўлади, агар Y хромосома билан уруғлантирилса, демак, қиз. Бундан кўриниб турибдики, бўлажак фарзанднинг жинси фақатгина отага боғлиқ. Яни ўғил ёки қиз бўлиши эҳтимоли элликка эллик.

Бироқ уни олдиндан аниқлашнинг бази усуллари мавжуд. Бирлари бизга қадим замонлардан етиб келган ва ҳомиладор аёлларни узоқ муддатли кузатишлар натижасида олинган, бошқалари еса замонавий олимларнинг кашфиётларига асосланган. Бироқ, юқорида айтилганидек, уларнинг ҳеч бирига 100% таяниш тавсия етилмайди.

Аёлнинг овқатланиши

Кўпгина қариялар ҳомиладор аёлнинг қандай маҳсулотларни ҳуш кўришини билиб бўлажак боланинг жинсини аниқлаш мумкинлигини айтишади:

  • Агар она тўсатдан ширинликлар, тортлар ва шоколадга кўнгли кетса, демак оилада қиз фарзанд кутиш керак.
  • Турли хил тузламалар, қовурилган картошка каби таомларга, яни қовурилган ва аччиқ таомларга кўнгил кетса, у ҳолда ўғил туғилиши эҳтимоли юқори бўлади.

Ҳомиладорликдан олдинги таомнома

  • Кўпгина аёллар уруғлантиришдан олдин ҳуш кўрилган таомнома унинг яқин келажакдаги ҳомиласи қай жинсда бўлишига тасир қилиши мумкинлигини такидлашади:
  • Кўпроқ сут маҳсулотлари, бодринг, бақлажонлар, сабзи, лавлаги, нўхат, қалампир, ширинликлар ва ёнғоқларга афзаллик берганлар, экзотик мевалар, картошка, қовун ва олхўриларни ҳуш кўрмадингизми? Унда табриклаймиз, сизда 80% эҳтимоллик билан қиз фарзанд бўлади;
  • Картошка, қўзиқорин, гўшт, гилос, ўрик, апелсин, банан, шафтоли, хурмо ва шўр овқатларни севувчилардан одатда ўғил болалар туғилади.

Қон янгиланиши назарияси

Қон янгиланиш назариясига кўра, эркакларда ҳар 4 йилда, аёлларда эса ҳар уч йилда бир марта қон «янгиланади». Ўғил фарзанд туғилиши эҳтимоли охирги бўлиб отасининг қони янгилаган жуфтликларда юқорироқ бўлади. Шу сабабли, уруғлантириш содир бўлган вақтдаги ота-онанинг ёшига қараб, ҳомиланинг жинсини тахмин қилиш мумкин. Қуйидаги онлайн тест бунда сизга яқиндан ёрдам беради.

УТТ ёрдамида

Замонавий тиббиёт организм ичини унга шикаст етказмаган ҳолда ўрганиш имконини беради. Бундай усуллар ичида етарлича кенг тарқалганларидан бири ултратовушли текширув ёхуд УТТ ҳисобланади. Ҳомила жинсини ҳомиладорликнинг 20 ҳафтасига келиб аниқ билиб олиш мумкин. Бунда ҳомила керакли равишда — ўғил-қизлиги аниқланадиган томони жойлашган бўлиши талаб етилади.

Кўпинча она қорнида у айланади, ёпилиб олади ва жинсий азоларини ўрганишга тўсқинлик қилади. Шу сабабли хатолик эҳтимоли оз бўлсада мавжуд.

Эрта муддатларда, масалан ҳомиладорликнинг 11-ҳафтасида жинсни 30% ҳолларда тўғри аниқлаш мумкин. Ривожланишнинг бу босқичида ўғил эмбрионларда киндик дўнгчаси қизларникига нисбатан бироз юқорироқ жойлашган бўлади. Кейинги муддатларда фарқ сезиларлироқ бўла бошлайди ва олдиндан башорат қилиш эҳтимоли ортади: 12 ҳафтада — 46%, 13-ҳафтада — 80%.

Онанинг ташқи кўриниши бўйича

Қадим замонларда, ҳатто ҳозирда ҳам кўпчилик бўлажак онанинг ташқи кўринишига қараб ҳомила жинсини аниқлашга ҳаракат қилишмоқда.

  • Агар чиройли кўринсангиз, кўзларингиз порлоқ, сочларингиз жилвакор, юзингиз териси ўзидан нур таратса, демак, фарзанд ўғил бўлади.
  • Кўзгудаги кўринишингиз қувонарли бўлмаса, юзингизда пигментли доғлар пайдо бўлса, бурун ўткирлашса, сочларингиз хиралашиб, мўрт бўлиб қолса, демак, сизда гўзал қиз фарзанд бўлади.

Халқ орасида «қиз фарзанд она ҳуснини тортиб олади» деган гап бор. Қайғуга ўрин йўқ, фарзанд туғилгандан сўнг ташқи кўринишингиз нормал ҳолатга қайтади.

Хитой тақвими

Ушбу ҳомила жинсни аниқлаш жадвали қадимги хитойлик шифокорлар томонидан келажакдаги монархларнинг жинсини режалаштириш учун ишлаб чиқилган. Бу календар энг аниқлардан бири ҳисобланади. Буни аниқлаш учун бўлажак онанинг ёши ва уруғлантириш содир бўлган ойни билиш кифоя.

Аввало онанинг ёшини аниқланг, кейин уни чақалоққа ҳомиладор бўлган ой билан туташтиринг (ҳозирги ёш билан емас!). У «Ў» ёки «Қ» да туташади. Ушбу услуб ёрдамида сиз ўзингизда ёки қариндошларингизда ким туғилишини текширишингиз мумкин.

Жадвал етарлича катта бўлганлиги боис, кесишмани топишни осонлаштириш учун қуйидаги майдонлардан кераклисини танланг, натижа еса автоматик равишда танлаб, сизга ҳавола етилади.

Овулятсия бўйича

Агар сиз ўз соғлиғингизни кузатиб борсангиз, овулятсия кунини билсангиз ва уруғлантириш қачон содир бўлганини эсласангиз, бу сизга ҳомила жинсини аниқлашга ёрдам беради.

  • Агар жинсий алоқа овулятсиядан 3-5 кун олдин бўлган бўлса, 80% эҳтимоллик билан сизда қиз ҳомила ривожланмоқда;
  • Овулятсиядан сўнг бўлган бўлса — ўғил бола.

Ҳомила жинсини билиш учун Халқона усуллар

Уй шароитида текшириб кўриш мумкин бўлган қуйидаги усуллар қадимдан буён халқ орасида кенг тарқалган.

Қориннинг шаклига қараб

Иримлар иримлигичаю, лекин кўпинча улар илмий далилларга қараганда яхшироқ малумот бера олади. Масалан, қадимда доялар туғилмаган боланинг жинсини онанинг қорни шаклига қараб айтиб бера олишган.

  • Агар ҳомиладор аёлнинг қорни дўппайган ва худди копток яширгандай чиқиб турса, унда ўғил;
  • Қорин шакли текисроқ ва дўппайиш тенг тақсимланган ҳолда бўлса, қиз кўришидан дарак

Ота шажараси усули

Яқинда америкалик олимлар ўзларининг бир тадқиқотлари натижаларини елон қилишди. Унга кўра ҳомиладорликда боланинг жинси отанинг генетикасига боғлиқ. Улар тахминан 1000 Америка ва Европалик оила насабномасини таҳлил қилишди ва аждодларида кўпроқ эркаклар бўлган оталардан ўғил бола фарзандлар туғилиши эҳтимоли юқорироқ эканлигини аниқлашди.

Онанинг насабномаси ҳомиланинг жинсига тасир қилмайди.

Юрак уриши усули

Тажрибали акушер-гинекологлар чақалоқнинг жинсини унинг юрак уриш тезлиги билан аниқланиши мумкинлигини такидлашади.

  • Қиз ҳомилаларда эхокардиография давомида юракнинг уриши дақиқасига 126 марта;
  • Ўғил ҳомилада еса 140 марталиги қайд етилади.

Қон босимига кўра

Канадалик тадқиқотчилар ҳомила жинсига аёлнинг қон босими ҳам тасир қилишига ишонишади.

  • Агар ҳомиладорликдан аввал онанинг қон босими паст бўлган бўлса, оилада қиз туғилишини кутиш керак.
  • Қон босимининг юқорилигида еса — ўғил.
Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

24705-ed4_wide

Япониялик олимлар самарали озиш учун витамин номини аниқлашди

Япониянинг Шибаура технология институти олимлари Е витамини ортиқча вазн ва семизлик билан боғлиқ касалликлар ривожланишига …

100200300