Главная / Маданият / Кон куйиш (гемотрансфузия) — технологияси, курсатмалар, асоратлари

Кон куйиш (гемотрансфузия) — технологияси, курсатмалар, асоратлари

Қон қуйиш

Қон қуйиш, гемотрансфузия (қад. юн. αἷμα — қон ва лот. трансфусио — қуйиш) — трансфузия амалиёти бўлиб, бунда ресепиент донордан қабул қилувчи биологик суюқлик қон ёки унинг таркибий қисмлари бўлади. Ушбу амалиёт ўрнини босувчи терапиянинг бир тури саналади. Рағбатлантирувчи ва ўрнини босувчи тасир билан бир қаторда, у қоннинг ивиш қобилиятини оширади ва заҳарли моддаларни зарарсизлантиради.

 

Кўрсатматлар

Қон қуйиш амалиёти касалликлар, жарроҳлик операсияси, кимётерапия ёки терапиянинг бошқа турлари қонга ўтказиши туфайли керак бўлиши мумкин. Бунда беморга эритросит, лейкосит ёки тромбоситлар талаб этилиши мумкин, хусусан:

  • Эритросит ёхуд қизил қон таначалари кучли қон йўқотиш ёки камқонликда;
  • Тромбоситлар уларнинг миқдори камлигида (тромбоситопенияда);
  • Лейкосит ёхуд оқ қон таначалари жуда камдан-кам ҳолларда учрайдиган кўрсатмаларга кўра.

Қон йўқотишидан ташқари, гемопоез аплазияси, куйишлар, инфексиялар, заҳарланиш ва бошқалар ҳам қон қуйиш учун кўрсатма бўлиши мумкин.

Қон қуйиш технологияси.

Қон қуйиш вена томирлари орқали (ўткир ҳолатларда артериялар орқали) амалга оширилади ва қизил қон таначалари, оқ қон ҳужайралари, плазма оқсиллари ўрнини босиш, шунингдек қон айланишини, қон йўқотиш ҳолатида унинг осмотик босимини тиклаш учун (шу мақсадда қон ўрнини босувчи моддалар ишлатилиши ҳам мумкин) қўлланилади.

Трансфузия тўғридан-тўғри ва донор қонини олдиндан сақлаб қўйиш орқали амалга оширилиши мумкин. Қон қуйиш учун замонавий ёндашув унинг таркибий қисмларни қуйишни назарда тутади (плазма, қизил қон таначалари массаси, оқ қон ҳужайралари массаси, тромбоситлар массаси, ювилган эритроситлар, криопресипитат ва бошқа нодир компонентлар).

Текширилмаган қонни қуйиш пайтида қабул қилувчи қонига донорда мавжуд бўлган касаллик қўзғатувчилари тушиши мумкин. Шу муносабат билан, ҳозирда қон таркибий қисмларини карантин қилиш усули кенг қўлланилади.

Қон донорлари ва қабул қилувчининг қонлари қуйидаги параметрлар бўйича қатий мос келиши керак:

  • Қон гуруҳи;
    Резус омил.

Бази ҳолларда қон қуйишда бошқа антигенлар, масалан, Келл антигенлари мавжудлигини ҳисобга олиш керак бўлади.

ХХ асрнинг 80-йилларига қадар, салбий резус омилга ега бўлган биринчи қон гуруҳи барча гуруҳлар учун универсал донор деб ишонилган, аммо агглютиногенларнинг кашф этилиши билан бу фикр нотўғри деб тан олинган.

Ҳозирги вақтда «универсал» донорлик қони йўқ, аммо шунга ўкҳшаш қон ўрнини босувчи — «Мовий қон» деб аталмиш суюқлик мавжуд.

Амалиёт кечиши.

  • Қон қуйиш оғриқли эмас. Сезиш мумкин бўлган ягона оғриқ — венага игнани киритиш вақитда сезиладиган енгил ачиш ҳисси.
  • Бир марта қизил қон ҳужайлари қуйиш амалиёти 2-4 соат, тромбоситлар қуйиш эса 30-60 дақиқа вақт талаб қилади.
  • Юзага келиши мумкин бўлган хавф — аллергик реаксия ёки инфексиядир, бироқ бундай эҳтимоллик жуда паст кўрсаткичга эга.

Асоратлар.

Қуйидаги ҳолатлар кузатилганда дарҳол шифокор чақириш талаб этилади:

  • Тана ҳароратининг 38 °с ёки ундан юқори бўлиши;
  • Ваража;
  • Юзнинг қизариши ёки «ёнаётгани» каби ҳис етилиши;
  • Тошма тошиши ёки кучли қичишиш;
  • Нафас олиш қийинлашуви ёки ҳансираш;
  • Бел оғриғи;
  • Кўнгил айниши ёки қайт қилиш;
  • Заифлик ёки ҳушдан кетиш олди ҳолати;
  • Пешоб рангининг тўқ бўлиши.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …