Главная / Жамият / Табрик сӯзлар тӯйлар учун

Табрик сӯзлар тӯйлар учун

Тўйда айтиладиган тилаклар.

Зар тўн кийиб белин маҳкам боғлаган,
Куёвбола туйинг муборак бӯлсин.
Қалам қош-у, ўз ёрингга ярашган,
Қадди – қомат бӯйинг муборак бӯлсин.

Тулин ойдек тулган ёринг юзига,
Бу кеча оқшом туйиб – туйиб боқасан.
Севгимиздан нишона деб қўлига,
Ёқут кўзли тилло узук тақасан.

Маҳкам қучиб ёргинангнинг белидан,
Чимилдиқни тўлдириб турларга бошлайсан.
Бўса олиб олмадайин юзидан,
Бор меҳрингни унга тӯкиб ташлайсан.

Мен ҳам сенга хайрли тунлар тилайман,
Куёв бола кечанг хайрли бўлсин.
Ойдин бӯлсин босган қадам жойларинг,
Куёв бола уйинг нурларга тўлсин.

3

Ассалом сулув келин саломидан.
Ассалом елнинг ширин каломидан.
Ассалом улуғ зот она номидан.
Ассалом ўзбекнинг иссиқ нонидан.

Ассалом юлдузли юртим осмони.
Ва севги боғининг икки ниҳоли.
Ассалом карнайнинг ажиб садоси.
Ва ушбу давранинг барча азоси.

Ассалом бахтиёр куёв ва келин.
Сизга ҳадя етгум порлоқ бахт йўлин.
Ассалом ҳонанда созандаларга.
Ассалом қўли гул пазандаларга.

Сизга ҳам ассалом меҳрибон мезбон.
Меҳмонга мунтазир бугун дастурхон.

*****

Бахт қасрини қурмоқ бўлсангиз
Омад йўлга йўлласин
Ўтиб кетган боболарнинг
Пок рухлари қўлласин

Сизни кўриб дўстларийз
Доим ҳавас биланн қарасин
Ҳар қадамда оллох сизни
Ёмон кўздан асрасин
Тӯйларийз муборак бӯлсин.

******

Келинчак иқболинг порлабди бугун
Илк бор қадам босдинг ҳаёт йўлига
Муҳаббат қўшиғи айлабди мафтун
Жўр бўлгин вафонинг куй оҳангига

Истагим билмагин хазон фаслини
Муҳаббат нурлари ёрисин йўлинг
Садоқат дурларин тергин аслини
Саодат созини янграсин қўлинг

*****

Илоҳим келин куёв яшасин инок.
Севгилари доим бор булсин.
Минг йил чекиб севги гаштини.
Бири кампир бири чол булсин.

Аввал бошда кийн ёшда ҳам.
Муҳаббатда ёнсин кузлари.
Угиллари 4 та булсин у.
4 та булсин яна кизлари.

*****

Созанда чал созингни.
Ҳофиз жушиб куйласин,
Даврани кенгроқ олинг,
Онажонлар, холажоллар,
хуллас ҳамма уйнасин.

*****

Сизга тилагим битта
фарзандиз бўлсин 11та
бири юрист бири турист
қолганлари фудболист
ўртанчаси инжинер мандан кет
са кетибди кенжатойиз миллионер.

*****

Ассалому алейкум яхшилар
қутлуғ қадам кишилар
шодлик тола конгилар
опалару сингилар
узун қисқа оғалар

амакию тоғалар
аммажонлар холажонлар
ҳам шумтака болажонлар
эсон хожа домлар

хурсанд болган божалар
йигитлару шӯх қиз
ориқлару семизлар
менга қараб кулганлар

ҳам қовоғин солганларга
таниларга  оддийларга
жиддийлар ошналарга
бошқаларга дугонлар

бегоналарга хулласкалом
кимда ким тинглаб турган бӯлсам
ӯзбекона лутф ила
ассалому алейкум.

*****

Ассалом алекум хонимлар ва жаноблар азиз меҳмонлар. Добрий  вечер дараги дами и гаспади. Ҳело ледизи энд жентилмен. Бонжу мисси бонжу мадам армисларда кадирминда айн пиритми инсонлар. Ассалом алекум духторйи азиз нури дида тожи сар Ассалому алекум шодлик тӯла кӯнгиллар апалару сингиллар амакию тоғалар катта кичик оғалар холажонлар амажонлар ҳам шумтака болажонлар эшонхӯжа домлалар мӯйлов қӯйган божалар манга қараб кулганларга ҳам қовоғин солганларга танишларга, билишларга. Ошналарга қӯшниларга дугоналарга бегоналарга оддийларга жиддийларга охири ҳаммага салом

Табрик сузлар никоҳ тӯйи учун.

Тӯй куни айтилган тилакла яхши.

Мунаввар калбингиз кувончга тӯлсин.

Бӯлгайсиз муаззам ҳаётнинг нақши.

Никоҳ тӯйингиз муборак бӯлсин.

******

Турмишингиз тўйингиздан чиройли бўлсин бахтли бўлинг бахтизга кўз тегмасин.

******

Худо хохласа 9-ою, 9-кун,  9-соату,  9-дақиқадан сӯнг,  9-раддомни,  9-палатасида, 4.5 килодан,  9кило ҳасан ҳусан фарзандлар кӯришсин.

******

Бу дунёнинг оила деб аталмиш қасир сари интилган бугун эса унинг остонасида турган икки ёшга бахт саодат қувонч доимо ҳамроҳ бӯлсин қалбингизда гина қутратларга нисбатан муҳаббат севги ишонч бӯлсин.

******

Ўғлингиз ўхшасин ибн синога,
Қизингиз ўхшасин зебинисога,
Ўзингиз ўхшанг Тоҳир Зуҳрога,
Тангрим етказсин сизларни ҳам Макка тиллога.

Тӯйга табрик сӯзлар.

Бугун икки ёшнинг бахт оқшомида ёр ёр садолари янграсин доим гўзал катта ҳаёт остонасида ҳаётингиз нурга тўлсин илоҳим пок ният оқ кўнгил оқ либос кийган қадамлари қутлуғ келин муборак албқомат бир сўзли ёрини севган белига белбоғли куёв муборак дуога қўл очинг бувижонларим икки ёшнинг ҳовлиси болага тўлсин фотима зуҳралар ҳасан ҳусанлар икки ёш бағрини тўлдириб турсин карнай сурнайларнинг ёр ёр садоси она алласига уланиб кесин фарзандлар улғайиб камолин кўриб иқболи порласин муродга етсин.

******

Дўстим бахтли бўлинг сизга тилагим,

Доим тайёрман бўлса керагим,

Сизни баҳтлилигиз қалбим шодлиги,

Бахтим менинг сиздей дўстим борлиги!

******

Тоғни толқон қилар сиздек ўғлонлари тошдан бўлсин

Янги қурган қўрғонлари бугун тўй деб келди

Кўплаб меҳмонлари куёв деган номи бўлсин

Дойим улуғ акажоним тўйларингиз бўлсин қутлуғ

Саҳарларда кўчаларга сувлар сепиб

Янги 0дат 0на кўнглин хушнуд этиб

Оллоҳ сизга бахтлар ато этиб келин деган номи бўлсин

Дойим улуғ акажоним тўйларингиз бўлсин қутлуғ.

Кечаларда кўчаларда юришлар йўқ,

Дўстлар билан тунларда туришлар йўқ.

Бўйдоқман деб қизларга гап 0тишлар йўқ,

Акажоним тӯйларингиз бӯлсин қутлуғ.

Россияга укангиз бор эслаб қӯйинг,

Ҳам сирдош дилкашингизни йӯқлаб қӯйинг.

……..ни табригини қабул қилинг

Куёб деган номи бӯлсин доим ……

Акажоним тўйларингиз бўлсин қутлуғ.

*****

Бошингизни бахт эгибди ғам эгмасин.

Бирингиз келин бирингиз куёв кўз тегмасин.

Ярашибди бўйингизга бўйларингиз.

Қутлуғ бўлсин бугинги бахт тўйларингиз.

*****

( Давра ёпиш)

Ҳурматли меҳмонларимиз барча нарсани ниҳояси бӯлгани каби бугунги файзли кечамзга ажратилган вақтимиз ҳам ниҳоялаб бормоқда экан. Албатда даврамиз сӯнгида барчангизни хонодонизга тинчлик хотиржамлик файзу барака аримаслигини тилаб қоламиз, асосийси юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бӯлсин. Мана шундай озод ва обод мустақил жаннатмакон юртимизга асло кӯз тегмасн. Албатта тинчлигмзни таминлаб турган оқил ва доно шижоатли юртбошимиз омон бӯлсин. Юрт тинч ватан обод бӯлса тӯю томошалар ҳам ярашади. Илохим ӯзбек халқининг хар битта хонадонларида мана шундай тӯйлар байрамлар садоси янграб турсин деймиз. Яна бирбора тӯйбошларимизга тӯйлар муборак икки ёш доимо бахтли соадатли бӯлсин.

& & &

Кўнглингизга қишнинг сокинлигию баҳорнинг нафосати ёзнинг тафтию кузнинг зийнати ҳамда оламнинг бутун гўзалигини нақш этган. Муҳаббат мангу ҳамроҳингиз бўлсин севиб севилиб ширин фарзандлар бахтини кўринг. Номингиз Фарҳод Ширин Лайли Мажнун Тоҳир Зуҳро Вир ва Зара каби Афсонавий симолар қаторида муштарак бўлиб қолишига

тилакдошмиз. Илоҳим вақти етиб ҳамма ҳам тўйлар қилсин оила қурсин фарзандлар кўрсин ва оила аталмиш муқаддас даргоҳда бир умр баҳтли содатли ҳаёт кечирсинлар. Икки ёш бир оила бўларкан икки авлод бирлашаркан икки томоннинг қардошчилик иплари бугундан боғланаркан бу ип бир умрлик зангламас олтин занжир каби бўлиб қолишига тилакдошмиз.

& & &

Бу улуғ кун билан аввалам бор тўй соҳибу соҳибаларимизни (…)жон акамиз ва (…)ҳон опамизмизни чин дилдан қутлаб муборакбод этамаиз.  Илоҳим фарзандлар баҳтини кўриб мана шундайин тўю томошаларимизда бош ва қош бўлиб юришларига тилакдошмиз. Кечамизнинг эса энг асосий сабабчилари даврамиз тўрида Шоҳона саҳналардан жой олган ёшларимиз куёвимиз (…) жон ва келинимиз (…) ҳонларнинг бугун висол оқшомлари. Биз мана шу ерда йиғилган барча қардош дўсту биродарлар номидан келин ва куёвларимизга узоқ умр бахт ила содатлар тилаб қоламиз. Ҳаёт йўллари доимо ёруғ ва порлоғ бўлсин ёшлик гўзаллик муҳаббат ва садоқат уларнинг кўнгилларини ҳеч қачон тарк этмасин ИЛОҲИМ КУЙОВ КЕЛИНДАН АЙЛАНСИН КЕЛИН КУЙОВДАН АЙЛАНСИН ШУ КЕЛИН КУЙОВЛАР САКСОНЛАРГА КИРГАНЛАРИДАЙАМ  НАБИРАЛАРИ БИЛАН БИРГА ЎЙНАСИН ЧОЛУ КАМПИР БИР БИРЛАРИГА ТЕРМУЛИШИБ ТЎЙМАСИН ШУ ҲОНАДОНГА ТУШГАН ШУ КЕЛИН ҲИЗМАТ ҚИЛИБ ЕЛИБ ЮГУРИБ ЧОПСИН ОДАМЛАР ҲАВАС БИЛАН БОҚСИН КЕЛИН ЭМАС ҚИЗ БЎЛИБ ҚОЛСИН НИМА БЎЛГАНДАЙАМ БАХТЛИ БЎЛИБ КЕТСИН ДОВРУҒИ БУТУН ОЛАМГА ЕТСИН.

& & &

Ӯнг қӯлингда ӯйноқлаган ӯғлинг бӯлсин келинчак,

чап қӯлинда қизил гулдек қизин бӯлсин келинчак.

Уй тӯрида паҳлавондек ёрин бӯлсин келинчак,

ёрин билан бир умрга бахтли бӯлгин келинчак.

& & &

Тӯй эрур ёр дӯстлар учрашган аям

Икки дил пайванди туташган аём

Энг олий ниятлар ушалган аём

Ёр бӯлдинг ёринг жамолига

Тӯй қаранг дӯстлар бугун тӯй.

Оила деган янги давлатга

Келин ила куёв чиқишган тахтга

Бӯлиб шоҳ малика эришган бахтга

Тарихий воқея бергандай

Тӯй қаранг дӯстлар бугун тӯй.

& & &

Мана бугун бахтли ёшларимиз оила деган муқаддас даргоҳга илк қадамларини қӯйиш муносабати билан йиғилиб турибмиз экан. Авало бу ёшларимизга узоқ умр сиҳат саломатлик баҳт ила саодат тилаймиз. Илоҳим бахтлари бахт қирғоди қолиб армон тӯлқинидан йироғ бӯлсин. Бахт деган бир тушунча ҳаётларини ҳар бир кемтик жойларини тӯлдириб турсин деймиз яна бир бора тӯйбошиларимизга тӯйлар муборак икки ёш доимо бахтли соадатли бӯлсин.

******

Бир оқшомки завқи ӯзгача,
Унинг латиф шавқи ӯзгача,
Бахт кечаси дейдилар буни,
Аҳд кечаси дейдилар буни!

Бу оқшомда жӯшар туйғулар,
Қалбга қувонч қўшар туйғулар,
Икки юрак икки ажиб ёш,
Бағри бўлиб гўё бир қуёш,
Обод этиб севги боғини,
Ёқар улар баҳт чироғини!

*****

Ушбу яқин замонда
Шу Андижон томонда
Бир гӯзал қиз яшарди
Мани ҳам билишарди.

Уни ҳар бир сӯзлари,
Кулиб турар кӯзлари.
У савдогар қиз энди
Ростдан ҳам гӯзал эди.

Юзлари қирмиз мисли
Исми ҳам Нафис асли.
Мани ҳам ӯткир дилим
Пойлардим унинг йӯлин.

Уч кӯкада турардим
Қайтишини билардим.
Шамол ҳам сал еларди
У ман томон келарди.

Йӯлини тӯсиб аста
Гап бошладим бир пастда.
Ростдан сени севаман
Йигитиз йӯқ биламан.

Севаман жондан ортиқ
Бор будим сизга тортиқ.
ӯшал гӯзал юз билан
Ширингина сӯз билан

Ҳозир вақтим йӯқ деди
Эртага келинг деди.

& & &

Умрингиз баҳордек бўлсину,
Ҳеч ёмғири бўлмасин.
Ёздек иссиқ бўлсину,
Саратони бўлмасин.

Куздек тўкин бўлсину,
Ҳеч ҳазони бўлмасин.
Қишдек оппоқ бўлсину
Қаҳратони бўлмасин.

******

Баҳордай беғубор бўлсин умрингиз,
Ажойиб ва ёруғ бўлсин йўлингиз.
Ҳаётда тортманг сира оғир дард,
Оллоҳ ином этсин сизга шундай бахт.

Ҳаётингиз булоқ сувидек тиниқ,
Ҳаводек мусаффо, асалдек ширин,
Асрдек узун, асардек сермазмун бўлсин!
Кимдир учун яшашингиз шарт,

Кимдир учун езгу тилаксиз.
Сезилмайди сиз учун аммо,
Кимдир учун жуда кераксиз.
Орзуларинг армон бўлмасин.

Қалбинг армонларга макон бўлмасин.
Шундай яшагинки ёруғ дунёда,
Сенданда бахтлироқ инсон бўлмасин.

******

Боққа кирсам майлими,
Гуллар терсам майлими,
Келин билан куёвни,
Табрикласам майлими?

******

Авваламбор ушбу тўйхонамизга келган меҳмонлар ҳуш келибсизлар! Биз авваламбор келинимиз ва куровимизга узоқ умр, баҳт-саодат, фаслнинг 4 гўзалликлари каби, куз фасли каби осуда ва тинч, қиш фасли каби мусаффоо, баҳорда очилган гуллар сингари гўзал, ва ёз иссиқликлари сизларни қалбингизга жооо бўлиб ҳар бир инсоннинг қалбларига таратиб юришингизни, келажакда солиҳ ва солиҳа, мумун ва мумина фарзандларнинг гўзал меҳрибон ота оналари бўлиб юришингизни Аллоҳдан тилаб, СЎРАБ ва албатта дуо қилиб қоламиза, яна бир бор тўйингиз муборак бўлсин, марҳамат энди дастурҳонимизга еб ичиб бемалол роҳатланиб ўтирилаааарр……

*******

Ассалому алайкум меҳмонлар ва мезбонлар, ҳола ва аммалар, тоға ва амакилар ҳаммангиз ҳуш келибсиз. Аввалам бор мана шу тўрда ўтирган келин-куёвларни чин қалбимдан табриклайман. Уларга ўзларига ўхшаган чиройли мўмин ва мўмимна қизлардан АЛЛОҲнинг ўзи ато эсин деб даврамизга таклиф қиламиз. Қани марҳамат…..

& & &

Истагим сӯнмасин ёнган чироғинг
Порласин мангу чашминг қароғинг
Магар чинор бӯлсанг чинордек яша
Бевақт узилмасин ҳеч бир япроғинг

Роббим икки дунё баҳту- саодатини берсин

****

Авалламбор Ассалому Алайкум! Шу ерга йиғилган азиз меҳмонлар. Куёв болани ишларига омад, чўнтагига евро даромад тилайман. Икки ёш элликка эришиб олтмишдан ошиб, етмишга етиб, саксондан сакраб,  тўқсонга тўқнашиб, юз ёшга юзлашиб, ҳожи дада, ҳожи она бўлиб юришни Оллоҳ насиб айлашини тилайман.

******

Оллоҳ иккала ёшни тақдирина бир қилган экан, иккалангиз ҳам бахтли бӯлишга лойиқсизлар! Сиз шундай бахтли бӯлингки, ӯзгаларни ҳам қувончдан боши осмонга етсин, шундай бахтли булсинки, узгалар сизга ҳавас билан боқсин. Оллоҳ сизларга битмас-туганмас ширин ҳаёт инъом этибдими, биз ҳам шу қатори сизни чин юракдан муборакбод этамиз!

*****

Муборак айёмининг тиниқ тонгидай

Мусаффо рангларга тўлганда борлиқ

Хушбой табиатнинг етти рангидай

Осмон гардишида қолганда ёрлиқ

Порлоқ туйғулар тилайман сизга

Энг ширин орзулар тилайман сизга

Никоҳ тўйингиз бўлсин муборак.

*****

Сиздан кўркам йигит йўқ бу кун.
Доим мағрур, ғурури бутун.
Қўшилиб барча эзгу тилакка.
Никоҳ тўйингиз билан ака.

Нурларга кўмилган бу маскан бу кун,
Сизларга баҳт тилар пок ният ила.
Оппоқ либосдаги кўнгли оқ келин,
Бахтли бўлинг бу кун ёрингиз бирла.

Мен сизга тилайман муҳаббат ва бахт
Аллоҳ ӯзи нурдан ато этсин тахт

Ҳамроҳингиз бӯлсин кулгу табасум
Ёрқин ҳаётингизга шудир дил сӯзим

Карнай сурнайларни садоси билан,
Шу уйнинг муҳаббат вафоси билан,
Қадам қӯйдинг, изинг гулларга тӯлсин.
Келинчак оқ либос, муборак бӯлсин

Мунис қайнонангни қилганча муштоқ,
Гарчи соғинтирдинг, соғиндик бироқ,
Бугун айри бӯлди, айрилиқ фироқ,
Фазли камолинг бир дарак бӯлсин.
Келинчак киёв сенга муборак бӯлсин.

Қувончдан бахт томон шошади юрак
Тўю томошалар тинчликдан дарак
Дўсту ёр бирлашиб бўлса бир билак
Ҳар меҳмон азизсиз ўрнингиз бўлак
Дунёда енг ширин ширинлик нима
Битта ширин сўзу бир ширин тилак

Умид билан ёзиб дастурхон.

Тўйга дея чорлади меҳмон.
Янграсин куй янграсин наво.
Келинг дўстлар тўйга марҳабо.

Оқ қуш каби парвозга шайланган
Эртагдаги маликага айланган
(йигит исми) акага келин булиб сайланган
(қиз исми) қутлуғ бўлсин тўйингиз,
Остонаси тилло бўлсин уйингиз!!!

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

Азон дуоси

АЗОН “Аллоҳу акбар” – Аллоҳ буюкдир- 4 маротаба “Ашҳаду алла илаҳа иллалаҳ” – Гувоҳлик бераман …