Главная / Жамият / Пешин намози неча ракат? қандай ўқилади?

Пешин намози неча ракат? қандай ўқилади?

Пешин намози тўрт ракат суннат, тўрт ракат фарз ва икки ракат суннатдир. Пешин намозининг вақти қуёш оғганидан бошлаб ҳар бир нарсанинг сояси (қуёш тик келгандаги узунлигидан ташқари), икки баробар бўлгунгачадир.

unnamed

Тўрт ракат суннат қуйидагича ўқилади:

Ният қилинади, ифтитоҳ такбири айтилади, сано ўқилади, сўнг “Аузу” ва “Бисмиллаҳ” айтилиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқилади. Сўнг руку ва икки марта сажда қилинади ва иккинчи ракатга туриб, “Бисмиллаҳ” айтилиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқилади. Сўнг руку ва икки марта сажда қилинади, сўнг чўкка ўтириб Ташаҳҳуд ўқилади. Сўнг учинчи ракатга туриб, “Бисмиллаҳ” айтиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқилади,  сўнг руку ва икки марта сажда қилинади ва тўртинчи ракатга турилади. Ва “Бисмиллаҳ” айтилиб, Фотиҳа сураси ва яна бир сура ўқилади ва руку ҳамда икки марта сажда қилинади. Сўнг чўкка ўтириб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади. Ва икки елкага қараб салом берилиб, намоз тугатилади.

Пешин намозининг фарзи ҳам айни шу тартибда ўқилади. Унга бундай ният қилинади: «Юзимни Кабанинг бир тарафига қилиб шу вақт пешин намозининг фарзини кҳолис Аллоҳ таоло учун ўқишни ният қилдим». Пешиннинг фарз намози учинчи ва тўртинчи ракатларида Фотиҳа сурасидан кейин бош­қа сура ўқилмайди.

Пешин намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг суннати каби ўқилади ва дуо қилинади.

АСР НАМОЗИ

Аср намози тўрт ракат фарздан иборат. Аср намозининг фарзи ӽам пешин намозининг фарзи каби ўқилади. Ниятда «…шу вақт аср намозининг фарзини…» дейилади.

СҲОМ НАМОЗИ

СҲом намози уч ракат фарз ва икки ракат суннатдир. СҲомнинг уч ракат фарзи бундай ўқилади:

Ният. Ниятда «…шу вақт шом намозининг фарзини…» дейилади.

Ифтитоҳ такбири.

Сано.

Фотиҳа, яна бир сура ўқилади, сўнг

Руку, икки марта сажда қилинади, сўнг туриб, Фотиҳа ва яна бир сура ўқилади ва руку, икки марта сажда қилинади ва чўкка ўтириб, ташаҳҳуд ўқилади ва туриб, фақат Фотиҳа ўқилади ва руку, икки марта сажда қилинади ва чўкка ўтириб ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқилади. Ва икки елкага қараб салом берилади ва дуо қилинади.

СҲом намозининг икки ракат суннати бомдод намозининг икки ракат суннати каби ўқилади.

КҳУФТОН НАМОЗИ

Кҳуфтон намози тўрт ракат фарз, икки ракат суннатдир.

Кҳуфтон намозининг тўрт ракат фарзи пешин намозининг тўрт ракат фарзи каби ўқилиб, фақат ният фарқли бўлади. …СҲу вақт кҳуфтон намозининг фарзини… дейилади. Кҳуфтоннинг икки ракат суннати ҳам бомдод ва шом намозларининг икки ракат суннатлари каби ўқилади.

ВИТР НАМОЗИ

Витр намози  уч ракат вожибдир. Витр вожиб бирор сабаб билан вақтида ўқилмаса, қазоси ўқилади. Витр намози кҳуфтон намозидан кейин ўқилади.

Витр намози бу тартибда адо етилади:

Ният. Ниятда … шу вақт витр вожиб намозини … дейилади.

Ифтитоҳ такбири.

Сано ўқилиб “Аузу” ва “Бисмиллаҳ” айтилгач

Фотиҳа ва яна бир сура ўқилади.

Руку.

Ва икки марта сажда қилинади ва

Иккинчи ракатга туриб, “Бисмиллаҳ” айтилиб, Фотиҳа ва яна бир сура ўқилади.

Руку.

Ва икки марта сажда қилинади.

Сўнг чўкка ўтириб, ташаҳҳуд ўқилади.

Учинчи ракатга туриб “Бисмиллаҳ” айтилиб, Фотиҳа ва яна бир сура ўқилади ва

«Аллоҳу акбар», деб қўллар қулоқ тўғрисигача кўтарилади. Сўнг

Қўл яна қовуштирилиб, киндик остида тутилади ва Қунут дуоси ўқилади.

ҚУНУТ ДУОСИ

Аллоҳумма инна настаинука ва настағфирук. Ванумину бика ва натаваккалу алайка ва нусний алайкал кҳойр. Нашкурука ва лаа накфурук. Ва накҳлау ва натруку май-яфжурук. Аллоҳумма ийяка набуду ва лака нусоллий ва насжуду ва илайка наса ва наҳфиду наржу роҳматак(а). Ва накҳша азабака инна азабака бил куффари мулҳиқ.

Маноси: Ё Аллоҳ! Биз Сендан ёрдам сўраймиз, гуноҳларимизни афв етишингни тилаймиз. Сенга имон келтирамиз  ва Сенга таваккул қиламиз. Ва Сенга ҳамд айтамиз. Бизларга берган нематларингга шукр қиламиз ва ношукрлик қилмаймиз. Сенга итоат қилмайдиганлардан ажраламиз, улардан узоқлашамиз.

Ё Аллоҳ! Биз фақат Сенга қуллик қиламиз, Сен учун намоз ўқиймиз. Сенга сажда қиламиз. Сенинг розилигингга интиламиз ва талпинамиз. Раҳматингдан умид қиламиз, азобингдан қўрқамиз. Ҳеч шубҳа йўқки, Сенинг азобинг кофирларга бўлади.

  1. Сўнг руку
  2. Ва икки марта сажда қилинади ва чўкка ўтириб, ташаҳҳуд, салавот, дуо ўқилади ва икки елкага қараб салом берилади. СҲу билан намоз тугайди ва дуо қилинади.
Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

185053536-isla_fullxfull-19439296_a3o82hxl-min-800x600

Тушда пахта кӯрса: териш, сотиш, олиш

 Пахта Фрейданинг туш таъбири китоби: Ўзингиз пахта териш – бу сиз кўп вақт ва куч …

100200300