Главная / Маданият / Норин тайёрлаш ресепти

Норин тайёрлаш ресепти

Норин бу сомонча қилиб кесилган гўшт ва макҳсус кҳамир, пиёз, мурч аралашмаси ва кҳушбўй

булён билан тортиладиган жуда мазали таомдир. Уни тайёрлаш учун ананавий тарзда қўй

ёки от гўштидан тайёрланган булён ва ишлатилиши шарт бўлган масаллиқ  қазидан фойдаланилади. Кҳўш, норин қандай тайёрланади?

norin-4758

НОРИН ТАЙЁРЛАСҲ УЧУН КЕРАКЛИ МАСАЛЛИҚЛАР.

1 кг суякли қўй гўшти, сон ёки белидан
1 колбаса қази (қайнатилган)
3 та ўртача катталикдаги пиёз
5-7 шокҳчадан укроп ва кинза
Туз, янчилган мурч

Норин кҳамири тайёрлаш учун:

3,5 стакан ун
1 та тукҳум
1 чой қошиқни тўла қилиб туз
Ёғлаш учун ўсимлик мойи

Суякларни идишга солинг ва устидан 3-4 литр совуқ сув қуйинг. Қайнашгача олиб боринг, сўнг оловни минимал даражагача пасайтиринг ва кучли булён олиш учун 3-4 соат давомида қайнатинг. Булёнга туз ва мурчни енг окҳирида қўшинг, сўнг уни сузиб олинг. Гўштни суяклардан ажратиб олинг.

Норин кҳамири учун идишга унни елаб солинг, 200 мл совуқ ичимлик сувида тузни еритинг. Сувга битта тукҳум чақиб солиб, бир кҳил бўлгунга қадар аралаштиринг. Аралашмани ун солинган идишга қуйинг ва кҳамир қоринг. Кҳамирни зувала қилинг, устини ёпиб, 1-2 соат тиндиришга қўйинг.

Кҳамирни юпқа қилиб ёйинг ва 4-5 см енликдаги кесмаларга кесинг.

Олдиндан тайёрланган булённи кҳамирни қайнатиб пишириш учун идишга солинг. Қайнагунча олиб боринг, тузланг. Кҳамирли кесмаларни булёнда 3-4 дақиқа қайнатинг, сўнг булёндан чиқариб олинг, бироз ўсимлик мойи қўшиб, аралаштиринг.
Пишган кҳамирнинг 4-5 тасини устма-уст қўиб, ингичка сомонча қилиб кесинг. Булёнга кетган гўштни ҳам шундай сомонча қилиб тўғранг. Қази ҳам шу тарзда тўғралади, бироқ 3-4 та доирача қазини безатиш учун олиб қўйинг.

Гўшт ва колбасали сомончаларнинг бир қисмини кҳамирли сомончалар ва мурч билан аралаштиринг. Тўғралган қазининг бир қисмини тайёр норинни безатиш учун оилиб қўйинг.

Пиёзни юпқа яримҳалқа шаклида тўғранг, унга тўғралган кўкатлар ва мурч қўшиб, аралаштиринг.

Кҳамир, гўшт ва қазили аралашмани ясси тарелкага дўнгча қилиб қўйинг. Устидан олиб қўйилган қази ва пиёз-кўкат аралашмасини қўйинг. Косага ярим қилиб тўлдириб булён солинг ва портися билан дастуркҳонга тортинг. Норинни алоҳида, булённи алоҳида тановул қилиш ҳам, тарелкадаги норинни булёнга солиб, аралаштириб, биргаликда тановул қилиш ҳам мумкин.

Бекажонлар учун еслатма

Агар кҳом қази сотиб олган бўлсангиз, уни идишга солиб, устидан совуқ сув қуйинг ва шундан сўнг оловга қайнатишга қўйинг. Қайнаб чиқганида қазини бир нечта жойида игна билан тешиб чиқинг, акс ҳолда у ёрилиб кетиши мумкин.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …