Главная / Жаҳон / Туркиядаги зилзила: нега замонавий уйлар қартадан қурилган уйлар каби қулади?

Туркиядаги зилзила: нега замонавий уйлар қартадан қурилган уйлар каби қулади?

Туркияда қурилиш қоидаларига риоя қилинмагани бўйича норозилик кучаймоқда – бу ҳолат зилзила вақтида кўплаб бинолар қулашига олиб келган. ББК яқинда қурилган бинолар табиий офат вақтида қулаб тушгани ҳақидаги малумотларни текширди.

Малатядаги уйлардан бирининг қурилиши ўтган йили якунланган, ижтимоий тармоқларда «бино енг сўнгги зилзила хавфсизлиги стандартларига мувофиқ тарзда қурилгани» ҳақида елон берилган.

Елонда шунингдек ишлатилган барча материаллар ва бажарилган иш сифати – «юқори даражада» екани қайд етилган.

Ҳозирга келиб бу елон ўчириб юборилган, аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ундан скриншотлар олишган ва видеони юклаб олиб, уни интернетга қайта жойлаштиришган. Скриншотлардаги кадрлар компания сайтида елон қилинган бошқа елонлар услубига мос келади.

6

Порт шаҳар Искандарунда ҳам яна бир кўп квартирали уй қулаган.

Унинг қурувчиси қурилиш ишлари 2019 йилда якунлангани кўрсатилган тасвирни елон қилган. ББК қулаган бино сурати компания томонидан тарқатилган квартал рекламасидаги бино жойлашувига мос келишини тасдиқлаган.

Нашр изоҳ олиш учун қурувчи компания билан боғланган, лекин жавоб ололмаган.

Бошқа бир кадрда Антакяда 2019 йилда қурилган яна бир уй вайрон бўлганини кўриш мумкин.

Нашр ушбу турар жой комплексининг 2019 йил ноябрида ўтказилган очилиш маросими акс етган видеони топган, унда қурилиш компанияси хўжайини шундай дейди: «Гуклу Боғча» лойиҳаси – жойлашуви ва қурилиш сифати жиҳатидан бошқаларига нисбатан ўзига хосликларга егадир».

Експертларнинг сўзларига кўра, зилзила кучли бўлганига қарамай, барча қурилиш қоидаларига мувофиқ қурилган бинолар жойида туриши керак еди.

«Бу зилзила вақтидаги силкинишларнинг максимал кучи вайронкор еди, аммо қоидалар бўйича тўғри қурилган биноларни вайрон қилиш учун етарли деб аниқ айтиб бўлмайди», деган Лондон Университет коллежининг фавқулодда вазиятларни режалаштириш ва бошқариш бўйича мутахассиси, профессор Девид Александер.

«Кўп жойларда силкиниш кучи максимал даражадагидан камроқ бўлган, шунинг учун биз хулоса чиқаришимиз мумкинки, қулаган минглаб биноларнинг деярли барчаси зилзила рўй берган тақдирда дош бериш учун зарур бўлган қурилиш меёрлари бўйича қурилмаган», дея қўшимча қилади Александер.

Қурилиш қоидаларига риоя етилмаслиги

Туркияда хавфсизлик бўйича қатий стандартлар 1999 йилда Измитда рўй берган ва 17 минг кишини ҳаётдан олиб кетган кучли зилзиладан кейин жорий етилганди. Кейинги йилларда рў берган табиий офатлар ортида бу қоидалар янада қатийлаштириб борилди, сўнгги марта 2018 йилда қоидалар кучайтирилган.

Сўнгги қоидаларга кўра, зилзила рўй бериши хавфи юқори бўлган ҳудудларда қурувчилар пўлат стерженлар билан арматураланган юқори сифатли бетондан фойдаланиши талаб етилади. Устунлар (колонна) ва тўсинлар (балка) шундай тақсимланиши керакки, ер силкинишидан келадиган зарбаларни самарали қабул қилсин.

Аммо бу қоидалар амалда жуда ёмон қўлланган.

«Муаммонинг бир қисми шундаки, мавжуд бинолар деярли модернизасия қилинмайди, шу билан бирга янги бинолар қурилишида қоидаларга риоя етилиши жуда ёмон ҳолатда», дейди профессор Александер.

Мисол учун, зилзилалар хавфи юқори бўлган бошқа бир мамлакат Японияда – жуда қатий қурилиш нормалари амал қилади. Қурилишдаги хавфсизлик талаблари қурилаётган бино қандай мақсадларда қўлланиши ҳамда зилзила хавфи юқори бўлган ҳудудларга нечоғлиқ яқинлиги билан фарқланади.

3

Туркияда қоидаларга нега бу қадар ёмон амал қилинади?

Туркия ҳукумати вақти-вақти билан қурилиш амнистиялари бериб туради. Моҳиятан, бу хавфсизлик стандартлари сертификатлари бўлмаган биноларни қурганлик учун жарима тўлашдан қонунан озод етишга тенгдир.

Бундай амнистиялар 1960-йилларда жорий етилган (сўнгги марта 2018 йилда).

Ҳукумат танқидчилари анчадан буён бундай амнистиялар кучли зилзила рўй берган тақдирда ҳалокатли оқибатларга олиб келишидан огоҳлантириб келарди.

Туркия Муҳандислар палаталари ва архитектор-шаҳарсозлар палаталари иттифоқининг Истанбул бўлими раҳбари Пелин Пинар Гиритлиўғлининг малум қилишича, зилзиладан катта талафот кўрган Туркия жанубида 75 минг бино қурган қурувчилар шундай амнистияларга ега бўлишган.

Охирги фалокатдан бир неча кун олдин Туркия нашрлари парламент янги қурилган биноларни қурган қурувчилар учун янада кўпроқ имтиёзлар тақдим етиладиган янги қонун лойиҳасини мақуллашга тайёрланаётгани ҳақида хабар берганди.

Бундан аввалроқ геолог Жалол Сенгор том манода тектоник платолар билан ёрилган мамлакатда бу каби қурилиш амнистиялари берилиши жиноятга тенг еканини айтганди.

2020 йилда мамлакат ғарбидаги Измир вилоятида юздан ортиқ киши ўлимига сабаб бўлган зилзиладан кейин ББК турк хизмати журналистлари мазкур ҳудуддаги 672 минг бино учун қурилиш амнистиялари берилганини аниқлаганди.

Ўша материалда журналистлар Туркия атроф-муҳит ва урбанизасия вазирлигининг муносабатини келтирган, унга кўра, Туркиядаги биноларнинг ярми – қарийб 13 млн бино қоидаларни бузган ҳолда қурилгани айтилган.

Нашр сўнгги зилзилалардан кейин ҳам Туркиядаги қурилиш стандартлари бўйича ушбу вазирлик билан боғланган ва шундай жавоб олган: «Бизнинг мамуриятимиз томонидан қурилган бирорта бино қулаб тушмаган. Жойларда шикастланиш ҳолатларини аниқлаш ишлари тезкор суратларда олиб борилмоқда».

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

2021-12-01-16-39-20y59kygmmbbxkbq9o4ykx_file

Автомобил ўриндиғини иситиш еркакларда жинсий заифликни келтириб чиқаради

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, 1973 йилдан бери еркак сперма миқдори сезиларли даражада камайган. Сперматозоидлар сонининг камайиб …