19/04/2024
Главная / Жамият / Ут пуфаги касалликлари белгилари уй шароитида даволаш

Ут пуфаги касалликлари белгилари уй шароитида даволаш

Муштарийлар ут пуфак билан боглик касалликлар хакида батафсил малумот беришимизни сурашганди. Айнан ушбу мавзудаги саволларга жавоб олиш максадида биз олий тоифали врач Холида Очиловага мурожаат килдик.

—Ут пуфаги касаллигининг келиб чикиш сабаблари нимада?

—Ут пуфаги жигар ишлаб чикарган ут суюклиги учун резервуар хисобланиб, у овкатланиш вактида ут суюклигини 12 бармокли ичакка  хайдаб бериш вазифасини бажаради. Ут пуфаги касалликлари бетартиб, пала партиш овкатланиш, ёгли махсулотларни ортик даражада истемол килиш, кам харакатлилик, ут суюклигининг димланиши пайдо булади.  Шунингдек, утда ут йигилганидан сунг, ут пуфаги деворлари таранглашади ва кон айланиши бузилади, натижада иккиламчи инфексия вужудга келади, организмда яллигланиш пайдо булиши мумкин.

— Ут пуфаги касалликларининг турлари борми, улар кайсилар?

—Ут пуфаги касаллиги холесистит булиб, у ут пуфагининг яллигланишидир. Унинг икки хил тури бор. Уткир холлисистит—яллигланиш жараёнингнг бошланиши ва сурункали холлисистит—уз вактида даволанмаган яллигланиш бора-бора умр давомида сурункали, яни вакти-вакти билан кайталаб турувчи яллигланишга утади, Шунингдек, бу дард тошли ва тошсиз холесиститларга ажратилади.

—Ут пуфаги касалликлари асосан неча ёшдагилар орасида учрайди? Даволаш муддати канча?

—Холесистит 50 ёшдан ошган аёлларда купрок учрайди. Бу дард билан эркаклар аёлларга нисбатан кам касалланади. Болаларда эса кам учрайди. Касалликни даволаш муддати холесистит  турига боглик булади. Масалан: тошсиз холесиститлар пархезга катий  риоя килиш, инфексияга карши дори воситалари ичиш, ут  суюклигининг димланишини бартараф килиш билан тез даволаниши мумкин. Тошли холесиститлар эса куп холатларда жаррохлик йули билан даволанади.

—Ут пуфаги димланишининг дастлабки белгилари ва уни уй шароитида кандай даволаш мумкин.

—Ут пуфаги димланганлигининг биринчи белгилари – овкатлангандан сунг унг ковурга остида огрик булиши, кунгил айниши, нахорда огиз бушлигида тахирлик сезилиши, холсизлик хисобланади.

Уй шароитида пархезга риоя килиш, пассив дюбажни куллаш, ут хайдовчи дори воситаларини ичиш, жухори попуги  дамламасини кабул килиш тавсия этилади.

Уй шароитида дюбаж: Бунинг учун оч коринга магний сулфат эритмаси ичилади.  30 дакикадан кейин унг ковурга ости сохасига иссик куйилиб, чап ёнбош билан ётилади. Ёки минерал сувни хуплаб хуплаб  уйкудан уйгонгач ётган жойда  ярим соат давомида ичиш лозим булади. Шуни этиборга олиш керакки, бу даволашда  ут пуфагида тошлар булмаслиги керак, акс холда тош ут йулига тушиб «тана  сариклиги»ни келтириб чикаради, огрик кучаяди. Бу борада албатта, шифокор мутахассис билан маслахатлашиш лозим.

—Ут пуфагидаги тошлар купрок туз сабабли йигиладими ёки ёгданми?

—Ут тошлари купрок ёгли, холестиринга бой махсулотлар истемол килиш натижасида хосил булади.

—Ут пуфаги кандай сабабларга кура олиб ташланиши мумкин?

—Ут тош касаллиги, уткир ва тез-тез кайталанувчи сурункали  тошли холесиститларда, унг пуфаги истискосида, ут пуфаги флегмона  ва усмаси аникланган холатларда олиб ташланади.

— Ут пуфаги олиб ташлангандан сунг киши организмида кандай узгаришлар булади, у нималарга амал килиши лозим булади ва жаррохликдан сунг ут пуфак фаолиятини кайси органлар уз  зиммасига олади?

— Ут пуфаги олиб ташлангач, унинг вазифасини жигар бажаради. Ут пуфаги олиб ташлангач овкат хазм килишда бироз узгаришлар кузатилади, яни ёгли, хамирли  холестиринга бой махсулотлар, куюк овкатларни хазм булиши кийинлашади. Шу сабабли операсиядан сунг 6 ой пархез буюрилади. Ушбу операсияни бошидан кечирган беморлар тез хазм буладиган таомлар, мевалар, шарбатларни истемол килишлари тавсия этилади. Шу билан бирга ёгли, хамирли холестиринга бой, яни ковурилган хамда  куюк овкатлар истемол килиш тавсия килинмайди.

Хаккимизда

Яна маълумот

1

Кушлар хакида кизикарли малумотлар

Кушлар бизни ураб олган. Дунёда улар булмаган мамлакат йук. Биз улар хакида тез -тез уйламаймиз, …