20/04/2024
Главная / Маданият / Уй шароитида тайёрланадиган хот-дог

Уй шароитида тайёрланадиган хот-дог

Сизга энг севимли американча фаст фудни уйда тайёрлашни таклиф этамиз. Уйда мазали хот-догни нонушта ёки кечки овкат учун тайёрлаш мумкин.

Сиз узингизнинг такрорланмас хот-дог ресептларингизни яратиб, доимо турли хил масалликлар билан тажриба килишингиз мумкин.

Тайёр таомнинг тахминий нархи – 35 000 сум. *

 

7  порсия.

Масалликлар;

120 миллилитр илик сут
120 миллилитр илик сув
1 ош кошик курук хамиртуруш
1 ош кошик шакар
1 та тухум
470 грамм ун
1 чой кошик туз
40 грамм сариёг
устига суритиш учун тукхум.

Хамир тайёрлаймиз:
Идишга илик сув, илик сут, кхамиртуруш ва шакар соламиз. Аралаштириб, устини сочик билан ёпамиз ва иссик жойга 15 дакикага олиб куямиз.
Тухум, сариёг ва туз солиб, аралаштирамиз. Ун солиб, хамир корамиз.
Яхшилаб хамир кориб, иссик жойга 1 соатга олиб куямиз.
Ошган хамирни 7 га буламиз.
Хамирни пергамент когози билан копланган газ печи патнисига узунчок булочка шаклида жойлаштирамиз. Устини сочикча билан ёпиб, 20 дакика тиндириб куямиз. Устига тухум суртамиз.
180 К даражада киздирилган газ печига 20-25 дакикага юборамиз.
Тайёр булочкаларни уртасидан буламиз (охиргача емас) ва товада 30 сония ковуриб оламиз.

Сосискаларни хам кизартириб ковуриб оламиз.
Хот-доглар хосил киламиз:

Уртаси очик булочкаларнинг ичига салат барги, сосиска ва пишлок куямиз.
Табга кура кетчуп, маёнез ва пиёз соламиз.

Ёкимли иштаха!

Хаккимизда

Яна маълумот

scale_1200-1

Кунгил айниши сабаблари

КУНГИЛ АЙНИШ ВА ИЧ КЕТИШ САБАБЛАРИ   Овкат хазм килиш тизимингиз безовта булганда ёки соглигингизга зарар …