20/04/2024
Главная / Маданият / Она алласи текст аллалар туплами

Она алласи текст аллалар туплами

Курар кузим, алла-ё.
Суяр сузим, алла-ё,
Алла, болам, алла-ё.
Ширин жоним, алла-ё,
Иссик ноним, алла-ё.
Алла, болам, алла-ё, алла,
Думбоккинам, алла-ё, алла.
*

img2
Осмондаги ойим, алла,
Менинг ширин чойим, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Алла, болам, алла-ё.
Сахар чоги булибди,
Ичим нурга тулибди.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Жигаримнинг пораси, алла.
Кузгинамнинг кораси, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.

*
Алла килсин, болам-о,
Уйкуда ором олсин-о.
Алла, алла, деганда,
Жимгина ухлаб колсин-о.
Алла, болам, алла,
Икки кузим, алла.
*
Ухла, кузим, алла-ё,
Шакар сузим, алла-ё.
Укам йигиар, тунда хам
Алла айтади онам.
Кушиклари мулойим,
Оббо килсин, алла-ей,
Ухлаб берсин, алла-ей,
Алла, алла, алла-ей.

* * *
Жон болам, эркатойим,
Булбулгинам, алла.
Мехрибонгинам, алла.
Ухласин оппоккинам,
Шункоргинам, алла.
Онажониси гулбоги, алла,
эркатойгинам, алла.
Отажониси зур тоги, алла,
Ёп-ёруг ойгинам, алла.

*
Кичкинасан, лоласан,
Алла, болам, алла.
Качон катта буласан?
Алла, болам, алла.
Бог ичида чаман гуллар,
Алла, кузим, алла.
Сайрайди шайдо булбуллар,
Алла, кузим, алла.
Тол ичидан танлаб олган
Тол чавконим болам, алла.
Гул ичидан искаб олган
Гул-у райхоним болам, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Икки кузим, алла,
Ширин сузим, алла.

* * *
Алла айтай тонг отгунча,
Уйку келмас кун ботгунча,
Нури дийдам, алла,
Кузичогим, алла.
Алла, алла, алладан-ай,
Кокиллари тиллодан-ай.
Укиб келган муллодан-ай,
Алла, кузим, алла.
Алла, кузим, ол, кузим,
Олмалари нор кузим.
Анжирлари бол кузим,
Алла, болам, алла.
Умримнинг ширин они,
Ок бугдойнинг нони.
Хамма ёмон курсаям,
Ойисининг жони, Алла-ё, алла.
Кизил гулнинг жони,
Дилимнинг мехмони.
Дардинг олай узим,
Онасининг жони,
Алла-ё, алла.
Сен бошимнинг бахори,
Сен умримнинг нахори.
Сен калбимнинг охори,
Онасининг шункори,
Алла-ё, алла.

* * *
Алла айтиб ухлатаман,
Алла, кузим, алла.
Кандай сени юпатаман,
Алла, болам, алла.
Кичкинасан, лоласан,
Алла, болам, алла.
Качон катта боиасан?
Алла, болам, алла.
Алла, алла, орастасан,
Алла, кузим, алла.
Гунохи йук норастасан,
Алла, болам, алла.
Бог ичида чаман гуллар,
Алла, кузим, алла.
Сайрайди шайдо булбуллар,
Алла, кузим, алла.
Сендан келар гулиси,
Алла, болам, алла.
Ота-онамнинг бириси,
Алла, кузим, алла.
Уймали тунлар буйингга,
Алла, кузим, алла.
Куйдан-кучкор туйингга,
Алла, болам, алла.
Сенга аллалар айтаман,
Алла, кузим, алла.
Сояларингда ётаман,
Алла, болам, алла.

* * *
Карчигай кушнинг боласидай,
Дарахт боши уясидай.
Дарахт бошин йел олса,
Шайдуллодир онаси-ей.
Алла, болам, алла.
*
Мен сени алла килай, алла,
Кутариб катта килай, алла.
Алла ? жоннинг рохати, алла,
Уйку ? кузнинг куввати, алла.
Урик ёгоч ? бешигинг, алла,
Ургилиб кесин онанг, алла.
Тут ёгочдан бешигинг, алла,
Термулиб усин онанг, алла.
Алладан олгин ором, алла,
Улгайиб ус субх-у шорн, алла.
Яхшилик билан мудом, алла,
Дунёда таркатгил ном, алла.
эл севарим, алла,
Бул чеварим, алла!

* * *
Гулим-а, она гулим,
Богимда булбулимсан.
Беш инимнинг ичинда
Ёлгизгина синглимсан,
Алла-ё, алла.
Отасининг серкаси
Ухлаб колсин, алла-ё.
Онасининг эркаси
Булсин инсон сараси,
Алла-ё, алла.

*
Алла менинг бир гулим-о,
Гулга кунган булбулим-о,
Алла-ё, алла.
Алла айтарман узингга-ё,
Уйкулар келсин кузингга-ё,
Алла-ё, алла.
Алла жоним, отингдан-ей,
Нур ёгилсин муртингдан-ей,
Алла-ё, алла.
Алла жоним, ором ол-ей,
Кузинг юмиб, ухлаб кол-ей,
Алла-ё, алла.
Алла сени ялкасин-о,
Панохида сакласин-о,
Алла-ё, алла.
Кайнок коним сан мани-ей,
Отам-онам сан мани-ей,
Алла-ё, алла.

* * *
Алла, кузим, алла,
Кузичогим, алла.
Кузичогим куй булсин-ей, алла,
Куйлар туйга буюрсин-ей, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, кузим, алла,
Кузичогим, алла.
Йургала, той, от миндирай, алла,
Сен билан ишким тиндирай, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, кузим, алла,
Кузичогим, алла.
Туйларингга куй суяйин, алла,
Куй емас, кучкор суяйин, алла,
Алла, болам, алла-ё….

Алла айтай, жоним болам,
Кулок солгин, алла.
Ширин аллам тинглаб, аста
Ухлаб колгин, алла.

Юзларингга томган сувга
Хайрон булма, алла-ё,
Бакхтимга сен катта булгин,
Кхазон булма, алла.

Бахтимга сен катта булгин,
Хазон булма, алла.

Истикболинг порлок сенинг,
Жажжигинам, алла-ё.
Бакхтимга сен катта булгин,
Кхазон булма, алла.

Бакхтимга сен катта булгин,
Кхазон булма, алла.

Севганимдан ёдгоримсан,
Олтин кузим, алла-ё.
Мен шурликдай тукилмагин,
Курар кузим, алла.

Мен шурликдай тукилмагин,
Курар кузим, алла.

Алла, алла, алла-ё…

Хаккимизда

Яна маълумот

scale_1200-1

Кунгил айниши сабаблари

КУНГИЛ АЙНИШ ВА ИЧ КЕТИШ САБАБЛАРИ   Овкат хазм килиш тизимингиз безовта булганда ёки соглигингизга зарар …