05/02/2023
Главная / Маданият / Бахор хакида шеърлар болалар учун

Бахор хакида шеърлар болалар учун

Кукка куёш буй чузиб,
Тафтин аста оширар.
Бахор нафасин сезган,
Киш зийнатин яширар.

Бош кутариб майсалар,
Яшнайди бог-у роглар.
хар бахор бу паллалар,
Эслатар ёшлик чоглар.

Замин узра янгидан ,
хаёт бошланар гуё.
хар йили март ойидан,
Кайта тугилар дунё.

Гузаллик ва нафислик,
Ишк фасли бу бетакрор.
хар кандай муз юракга,
Иликлик берар бахор!

Согиндингми бахорни!

Утди кишнинг совуги,
Гохи кизгониб корни.
Уйга толиб тун чоги,
Согиндингми бахорни?

Гулларнинг сарасини,
Кушларнинг сайрашини,
Кунгиллар яйрашини,
Согиндингми бахорни?!

Сабо чертса дил торинг,
Илик, нурли нахоринг.
Калдиргочлар изхорин
Согиндингми бахорни?!

Тунда тушиб кирк малак,
Пиширади сумалак.
Кимлар етолмай халак.
Согиндингми бахорни?!

Сирли ёмгир шивирин,
Камалак рангин сирин.
Эслагин бирин-бирин.
Согиндингми бахорни?!

Варрак учган осмонда,
Урик гуллаган онда.
Дил яйраб хаяжонда.
Согиндингми бахорни?!

Кир-у адирларга бок.
Очилганда кизгалдок.
Ширин энтикиб шу чок.
Согиндингми бахорни?!

Дилобар Уролова ижодидан

Бахор фасли табрик шерлар.

Хар кимнинг хам сочларига ок тушсин,
Ажин тушсин юзларига, дог тушсин.
Хар кимнинг хам кувват кетиб белидан,
Кулларига асо – бир таёк тушсин.

Имони соф, юзга кириб ёруг юз,
Туйлар куриб йелкасидан тог тушсин.
Жисмига сунгги сафар олдидан
Уз боласин кулидан тупрок тушсин…

Бахор фасли кукламойим.

Сочимда ок, мен бахордан утиндим:
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.
Кор куйнида сени кумсаб укиндим,
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.

Кунглимга кук бинафшалар сочилсин,
Кокилига толпопукдан соч илсин,
Бойчечакка борар йуллар очилсин –
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.

Фасл боши, хам окхири узингсан,
Мажнунларнинг йулдоши хам узингсан.
Лайлиларнинг сирдоши хам узингсан,
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.

Кел-да енди согинтирмай одамни,
Сен йугингда бир гам босди йелкамни,
Корлар кураб кумиб келдим отамни…
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.

Кукинг билан кийинтирай даламни,
Оёкяланг суюнтирай боламни,
Узинг олгин куксимдаги аламни,
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.

Гинам йукдир кузда кетган оккушдан,
Ийманмасин кайта ешик кокишдан.
Кумри билан бирга чикдик биз кишдан,
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.

Жон устида асраб юрай кукни мен,
Туйиб-туйиб кузга сурай кукни мен.
Яна сенга йетаманми-йукми мен,
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим.

Дил яйрасин дала-даштинг ясаниб,
Ялпизларинг сув буйига ястаниб.
Икки мисра байт битай бир мактаниб,
Кукламойим, кукингдан бер бир чимдим!..

Хаккимизда

Яна маълумот

728x485_1_064b3b17073ea6796920c7ca8d6bfd8e@2121x1414_0xac120003_3102733931629803573

Нега мен куп овкат ейман: ортикча овкатланишнинг психологик сабаблари

Ортикча овкатланиш – бу барча пархезлар ва машаккатли фитнес машгулотларига карамай, биз вазн йукота олмаслигимизнинг …