23/04/2024
Главная / Жахон / Абу Али ибн Сино хакида малумот

Абу Али ибн Сино хакида малумот

93f06ce76c73325478fa69cc773a1145

Марказий Осиё халклари маданиятини урта аср шароитида дунё маданиятининг олдинги каторига олиб чиккан буюк мутафаккирлардан бири — Абу Али ибн Сино булиб, у Оврупода Ависенна номи билан машхурдир. Ибн Сино (асл исми Хусайн, отасининг исми Абдуллох) Бухоронинг Афшона кишлогида, хижрий 370 (980) йилнинг сафар ойида, амаддор оиласида тугилди. 986 йилда ибн Сино оиласи Бухорога кучиб келади ва шу вактдан бошлаб ёш Хусайн бошлангич малумот олишга, илм-фанни урганишга киришади. Унинг ёшлиги, йигитлик чоглари Сомонийлар хукмронлигининг сунгги йилларига, хусусан, Нух ИИ ибн Мансур Сомоний хукмронлиги даври (976-997) га тугри келади.
Ибн Сино истедодли, хотираси кучли, зехри уткир булганлигидан уз даврида малум булган илмларни тездан эгаллай бошлади. 10 ёшидаёк курони каримни бошдан-оёк ёд укир эди, 13 ёшларидан бошлангич математика, мантик, фих, фалсафа илмлари билан шугуллана бошлайди. Ибн Сино ёш булишига карамай, Абу Абдуллох Нотилий рахбарлигида фалсафани, Хасан ибн Нух ал-кумрийдан тиббиёт илмини хар томонлама урганади, аста-секин табиблик билан хам шугулланади.

У узидан аввал утган Шарк мутафаккирларининг асарларини чукур урганиш билан бирга, кадимги юнон табиий-илмий, фалсафий меросини, хусусан Аристотел, Эвклид, Птолемей, Гален, Гиппократ, Пифагор, Порфирийларнинг асарларини хам кунт билан урганди. 16-17 ёшидаёк ибн Сино машхур табиб — хаким булиб танилди. 999 йилда Бухоро корахонийлар томонидан забт этилгач, Сомонийлар хокимияти инкирозга учради. 1000 йилда ибн Сино Бухородан чикиб кетди ва маданият марказларидан бири хисобланган Хоразмга борди, у ерда Хоразм хокими Али ибн Мамун саройидаги олимларни бирлаштирган уз замонасининг академиясига кабул килинди.

Ибн Сино Беруний, ибн Мискавайх, Абу Сахл Масихий, Абулхайр Хаммор, Абу Наср ибн Ирок каби етук олимлар билан якиндан танишди. Лекин бу даврда кучайиб бораётган Махмуд Газнавийнинг такибидан кочиб, Хоразмни ташлаб кетишга ва Хуросон, Эроннинг турли шахарларида сарсон-саргардонликда юришга мажбур булди. Абивард, Туе, Нишопур шахарлари оркали Журжон шахрига келган ибн Сино хоким кобус ибн Вашмгир саройида машхур табиб сифатида яшади, булажак шогирди Жузжоний билан танишди.

1019-21 йилларда Хамадонда вазир лавозимида хизмат киларкан, хоким билан келиша олмай, 4 ой камокда ётиб чикди. 1023 йилда Исфахонга кочди ва бутун умрини илмий асарлар ёзишга багишлади. Ибн Синонинг «Китоб ал-конун фит-тибб», «Китоб ун-нажот», «Китоб ул-инсоф» каби машхур асарлари, геометрия, астрономия, усимлик, хайвонот олами, мантикка оид рисолалари, «Хайй ибн Якзон» фалсафий киссаси сунгги йилларда ёзилган. У Исфахонда расадхона куриш билан машгул булди. Умрининг сунгги йилларида феодал урушлар кучайиб кетганлиги, ижтимоий-сиёсий хаётда узи хам фаол катнашганлиги туфайли у Исфахон, Рай, Хамадон шахарлари орасида сарсон-саргардонликда юриб, 1037 йил 18 июнда Исфахон шахрида 57 ёшида кулунж касаллигидан вафот этди.
Ибн Синонинг хаёт йули узи ёзган таржимаи холи ва шогирди Жузжоний томонидан колдирилган манбалардан малум. Ибн Синонинг илмий кизикишлари, дунёкарашининг шаклланишида кадимги Шарк маданияти, юнон илми, фалсафаси, Марказий Осиё халкларининг мустакиллик учун олиб борган курашлари мухим рол уйнади. Ибн Сино таржимаи холида Форобийнинг «Метафизика максадлари», «Фусус ул-хикам» каби мухим рисолаларини кунт билан урганганлиги, улардан кенг фойдаланганлигини такидлаб утади.
Ибн Сино асарларининг умумий сони 450 дан ошади, лекин бизгача факат 160 га якин асари етиб келган, холос. Куп рисолалари шахарма-шахар кучиб юриш, феодал урушлари, сарой туполонлари, турли фалокатлар туфайли йуколиб кетган. Куп манбаларда ибн Сино аввало табиб сифатида талкин этилади, холбуки табобат унинг илмий сохалари орасида энг мухимларидан биридир.

Ибн Сино асарларининг асосий кисми Якин ва Урта Шаркнинг уша давр илмий тили хисобланган араб тилида, базилари форс тилида ёзилган. Унинг бизга малум булган катта асари «Китоб уш-шифо» («Шифо китоби») 22 жидпдан иборат булиб, 4 та катта булимини мантик, физика, математика, метафизикага дойр масалалар эгаллаган. Унинг айрим кисмлари лотин тилига, Овруподаги бошка тилларга, шарк тилларига, шунингдек, рус, узбек тилларига таржима килинган. 20 жилддан иборат булган «Китоб ул-инсоф» («Инсоф китоби») бизгача етиб келмаган, чунки Исфахондаги ёнгинда йуколган. «Китоб ун-нажот» («Нажот китоби») 4 катта кисмдан — мантик, физика, математика, метафизикадан иборат, «Китоб лисон ул-араб» («Араб тили китоби») 10 жилдни ташил етади. «Донишнома» форс тилида ёзилган булиб, 4 кисмни — мантик, физика, математика, метафизикани уз ичига олади (Рус тилига таржима этилган, бир кисми узбек тилида босилган).
Ибн Сино асарлари Урта асрларда Оврупода илмий тил хисобланган лотин тилига, у оркали Оврупонинг бошка тилларига таржима этилган. Ибн Сино илмий рисолалардан ташкари, чукур фалсафий мазмунли бадиий образлар ва малум вокеалар оркали ифода этувчи «Тайр киссаси», «Саломон ва Ибсол», «Хайй ибн Якзон» каби фалсафий киссалар яратган.
Ибн Сино замонасининг етук шоири хам булган. У Шарк, хусусан, форс поезиясида рубоий жанрининг асосчиларидан бири булиб, рубоийлари узида чукур фалсафий хулосаларни ифодалайди. Ибн Сино арабча киталар хам ёзган (Унинг шерий мероси кисман рус ва узбек тилларида нашр этилган). Ибн Сино табобат масалаларини оммабоп холда назм билан изохловчи «Уржуза» номли тиббий асар яратди. Унинг Аристотел (Арасту) талимоти хусусида Абу Райхон Беруний билан ва узининг шогирди — озарбайжонлик мутафаккир Бахманёр билан ёзишмалари фан оламида машхур. Айникса, табо¬бат, у билан боглик холда анатомия, психология, фармакология, терапия, хирургия, диагностика, гигиена каби илмлар ибн Сино ижодида бир канча янги ихтиролар билан бойиди ва янги боскичга кутарилди. Булардан ташкари, кимё, минералогия, астрономия, ма-тематика, усимлик дунёси, геологик жараёнларни урганиш сохасида хам у янги-янги фикрларни олга сура олди.

Ибн Синонинг тиббиёт сохасидаги асарларидан «Китоб ал-конун фит-тибб» («Тиб конунлари»), «Китоб ул-куланж» («Ичак санчиклари»), «Китоб ун-набз» («Томир куриш хакида китоб»), «Фуж ул-тиббия жориа фи мажлисих» («Тиб хакида хикматли сузлар»), «Тадбир ул-манзил» («Турар жойнинг тузилиши»), «Фил-хиндубо» («Сачратки усимлиги хакида»), «Рисола фи-дастур ит-тиббий» («Тиббий курсатмалар хакида») каби асарлари мавжуд. Унинг тиббиётга оид комусий асари «Китоб ал-конун фит-тибб» 5 мустакил катта асардан таркиб топган: уларнинг хар бири малум сохани изчил, хар томонлама ёритиб беради.
Биринчи китобда тиббиётнинг назарий асослари, унинг предмета, вазифалари, булим ва методлари, касалликнинг келиб чикиш сабаблари, белгилари, согликни саклаш йуллари, киши анатомияси хакида мазмундор, аниклиги билан кишини таажжубда колдирувчи кискача очерк, согликни кандай саклаш кераклиги хакидаги талимот (кейинчалик гигиена деб номланган) баён этилади.

«Конун»нинг бу китобини хозирги замон ички касалликлар пропедевтикаси дарслигига тенглаштириш мумкин.
«Конун»нинг оддий дориларга багишланган иккинчи китобида 800 га якин дорининг хусусиятлари, уларни тайёрлаш ва истемол килиш усуллари баён етилган. Ибн Сино симоб, унинг бирикмаларини дори килиб ишлатишни биринчи булиб тавсия этади, шаробни кувватга киритувчи, жарохатларни тозаловчи дори сифатида ишлатади.
Учинчи китобда айрим органлар (хатто соч, тирноклар)нинг касалликлари, уларни даволаш усуллари баён этилади, уни махсус патология дарслиги деб атаса хам булади. Бу китобда бош мия, нерв, куз, кулок, бурун, томок, корин, тиш, юрак, жигар, буйрак касалликлари батафсил тахлил килинади.
«Конун»нинг туртинчи китоби организмнинг умумий касалликларига багишланган. Унда иситмалар, усмалар, уларнинг сабаби, хирургик касалликлар (суяк синиши, чикиши, жарохатланиш) ва уларни даволаш усуллари, хар кхил дорилардан захарланиш ва бунда куриладиган чоралар тугрисида малумот берилади. Чечак, кизамик, мохов, тоун, вабо ва бошка юкумли касалликлар тафсир етилади.
«Конун»нинг бешинчи китобида мураккаб дориларнинг организмга тасири, уларни тайёрлаш, истемол килиш усуллари баён килинган. Бу китоб доришунослик илмига — фармакологияга багишланган.
Тиббиётнинг асосий вазифаси, унинг табирича, «инсон соглигини саклаш, агар касаллик пайдо булган булса, бу касалликни келтириб чикарган сабабларни аниклаш ва уларни йукотиш оркали согликни тиклашдан иборат». Ибн Сино фикрича, тиб илмида назарий билимлар ва амалиёт узаро боглик булиши, бир-бирига асосланмоги зарур, акс холда у ривож томайди, уз максадига эриша олмайди. «Тиб илми аввало икки кисмга — назарий ва амалий кисмларга булинади…

Назария деб аталувчи кисми табибларнинг фикрларини ифода килиб, махсус амалия деб аталадиган кисми тадбир ва амалнинг кандай булиши кераклигини ургатади. Тибнинг амалий кисми иккига булинади. Биринчи кисми соглом танларнинг тадбирини билиш бу согликни саклашга тааллукли булгани учун согликни саклаш илми деб аталади. Иккинчи кисми — касал таннинг тадбирини билиш булиб, соглом холатга кайтариш йулларини курсатади, бу даволаш илми деб аталади». Ибн Сино касалликни урганишда обектив шароитни хар томонлама билишга катта ахамият берди, мухитдаги турли табиий нарсалар, сув, хаво оркали касаллик таркатувчи кузга куринмайдиган «майда хайвонотлар» хакидаги фикрни олга сурди.
«Конун» 800 йил давомида хакимлар учун асосий кулланма булиб келди. Урта асрларда «конун» Шаркдагина эмас, балки гарб-мамлакатларининг университетларида хам талабалар учун тиббиётдан ягона кулланма еди.
Ибн Синонинг «Китоб уш-шифо» асарида турли тиббиёт илмларига: ботаника, геология, минералогия, астрономия, математика, кимёга оид куп малумотлар келтирилади. Унинг тогларнинг вужудга келиши, ер юзасининг даврлар утиши билан узгариб бориши, зилзиланинг сабаблари каби турли жараёнлар хакидаги фикрлари кейинчалик геология илмининг мустакил равишда ривож топишига катта тасир курсатди. Айрим жойларнинг бир вактлар денгиз булганлиги, шу сабабли каттик катламларда турли денгиз хайвонларининг излари сакланиб колганлиги хакида хам турли мисоллар асосида фикр юритилади; метеоритлар, вулканлар хакида малумотлар келтирилади. Минералогия илмининг ривожида хам ибн Синонинг хизмати катта. У минералларни 4 гурухга ажратади:

1) тошлар;
2) эрийдиган жисм (метал)лар;
3) олтингугуртли ёнувчи жисмлар;
4) тузлар.

Кимёда хам ибн Сино замонасининг билимларини умумлаштиришга харакат килиб, турли асарлар ёзди, тажрибалар утказди. Хусусан, унинг органик кимё сохасидаги фикрлари кейинги давр мутахассислари томонидан юкори бахоланди. У оддий металлни кимматли металлга айлантириш устида фикр юритувчи алхимикларни танкид килди. Ибн Сино астрономия сохасида Птолемейнинг геосентрик назариясидан ташкарига чикмаган булса-да, табиий ходисалар-нинг ички сабабий богланишини аниклашга харакат килди, инсон хаёти ва ижтимоий ходисаларни осмон жисмлари харакати, холатига богловчи астрологияга шубха билан каради, турли тажрибалар утказиш учун янги астрономик асбоб яратиш, ботаникада турли усимликларнинг табиий кхусусиятларини урганиш, илмий терминология яратиш сохасида иш олиб борди.
Ибн Сино дунёкараши Форобий асарлари тасирида шаклланди, у ижтимоий-фалсафий масалаларда Форобий карашларини давом эттирди, илгор фалсафий окимни янги табиий-илмий фикрлар билан бойитиб системалаштирди ва янги боскичга кутарди. Ибн Сино фикрича, фалсафанинг вазифасига мавжудотни — барча мавжуд нарсаларни, уларнинг келиб чикиши, тартиби, узаро муносабати, биридан иккинчисига утишини хар томонлама текшириш учун зарурият, имконият, вокелик, сабабият принсипларини асос килиб олди. Олам — барча мавжуд нарсалар иккига булинади: зарурий вужуд (вужуди вожиб) ва имконий вужуд (вужуди мумкин).

Зарурий вужуд хеч нарсага боглик булмаган бир бутунликни ташкил етиб, у енг иродали, кудратли, доно Тангридйр. колган хамма нарсалар имконий тарзда мавжуд булиб, зарурий вужуд — Тангридан келиб чикади. Вужуди вожиб ва вужуди мумкин — сабаб ва окибат муносабатидадир. Бу жараён эманасия тарзида, яни куёшдан чикаётган нур шаклида аста-секин амалга ошади. Шу тартибда имконият шаклидаги мавжуд булган акл, жон (нафс) ва жисм, улар билан боглик холда осмон сфералари келиб чикади, мавжуд нарсаларга айланади. Булар хаммаси субстансия (жавхар)дир. Бундан ташкари борликда аксиденсия (образ) — нарсаларнинг белгилари, ранг, хажми, хиди ва бошка хислари мавжуд. Жисм шакл ва моддадан ташкил топади. Худо абадий, унинг окибати булмиш материя хам абадийдир. Унинг узи бошка конкрет жисмларнинг асосидир. Нарсаларнинг конкрет куринишлари, шакллари узгаради, лекин уларнинг моддий асоси йуколмайди. Материя доим вужудга келиши мумкин булган нарсалардан аввал мавжуд булиб, бу нарсалар уларни ташкил етувчи материяга мухтождир. Материянинг енг содда, булакларга булинмайдиган шакли турт унсур: хаво, олов, сув, тупрокдан иборат. Уларнинг турлича узаро бирикуви натижасида мураккаб моддий нарсалар ташкил топади. Мураккаб нарсалар узгариб, турли шаклларга ега булиши мумкин, лекин уларнинг моддий асоси булган турт унсур йуколмайди, абадий сакланади. Унинг фикрича, аввал тог-тошлар, сунг усимлик, хайвонот ва тараккиётнинг якуни сифатида инсон вужудга келган. Игсон бошка барча хайвонот оламидан сузи, тили ва акли, тафаккур килиши билан фарк килади.
Реал ходисаларни чукур билиш, фан билан шугулланиш инсонгагина хосдир. Ибн Сино «Рисолатун фи таксим ал-мавжудот» асаида бутун борликни таркибий кисмларга булиб, бирма-бир санайди ва уларга тариф бериб утади. Вужуди вожиб, вужуди мумкин, субстансия, аксиденсия, материя, шакл, акл, унсур, жисм, кувват, сезиш, минерал, хайвон, нутк, лисон каби категориялар бу рисолада кискача тарифланади.
Инсон билимлари нарсаларни билиш ёрдамида вужудга келади. Билиш хиссий билиш ва тушунчалар ёрдамида фикрлашдан ташкил топади. «Сезиш,— деб ёзган у,— бу шундай тасирки, у ташки нар¬саларнинг узи булмай, балки бизнинг хисларимизда вужудга келади. Хис моддий образнинг ойнаси булиб, моддий шаклларнинг буйи, ени билан бирга ифодаланганлиги сабабли, уларни инсон моддий асоссиз иникос ета олмайди ва жисмларни билолмайди».
Инсон акли турли фанларни урганиш ёрдамида бойийди, ривож топади. Бунда, хусусан, у мантик илмига катта этибор беради. Акл хар кандай билишнинг ва амалий фаолиятнинг мезони сифатида талкин етилади. «(Акл) тарозисида улчанмаган хар кандай билим,— деб ёзади ибн Сино,— чин булолмайди, демак, у хакикий билим эмас». Урта асрда Якин ва Урта Шарк, жумладан, Марказий Осиё фалсафасида акл назарияси жуда мухим урин эгаллайди.

Ибн Сино ижодида фаннинг структурасини текшириш, илмларнинг тартибини аниклаш, уларни тасниф килишга етибор алохида урин эгаллайди. Бу масалада хам олим Форобий бошлаб берган фанар таснифи хакидаги масалани янада тараккий эттиришга харакат килади. Ибн Синонинг фалсафий системасини ифодаловчи асарларида («Китоб уш-шифо»,

«Китоб ун-нажот», «Донишнома») фалсафий билимлар: мантик, физика, математика, метафизика тартибида берилади. Булардан мантик — билишнинг методи, мавжудотни урганиш, у хакда фикр юритишнинг илмий усули сифатида талкин этилади. «Мантик,— деб ёзади ибн Сино,— инсонга шундай бир коида берадики, бу коида ёрдамида инсон хулоса чикаришда хатолардан сакланади». Мантик ёрдамида инсон хакикий билимни ёлгондан ажратади ва номалум нарсаларни урганади. У мантик илмини тадкик этишга катта этибор беради, унга махсус рисолалар багишлайди. Хусусан, у мантикий усуллар, тарифлаш, хукм, хулоса чикариш, исботлаш масалаларини урганишга катта хисса кушди, мантик фанини Форобийдан сунг билишнинг тугри методи сифатида ривожлантирди. Мантикдан ташкари барча колган илмларни ибн Сино табиат ва ижтимоий ходисалар хакидаги илмлар сифатида узининг «Аксом ул-улум ул-аклия» («Аклий билимлар таснифи») асарида алохида-алохида санаб, тариф бериб утади. Ибн Сино фалсафий илмларни аввало иккига булади: назарий ва амалий илмлар.
Назарий илмлар хакикатни билишга, амалий илмлар яхши ишларни бажаришга каратилган. Фалсафанинг назарий кисми учга булинади:

1) куйи даражадаги илм, яни табиатшунослик;
2) урта даражадаги илм — математика;
3) олий даражадаги илм — метафизика. Фалсафанинг амалий кисми хам учга булинади:
а) шахс хакидаги илм;
б) инсоннинг узаро муносабатлари хакидаги илм;
в) давлатни, мамлакатни бошкариш хакидаги илм.

Назарий-фалсафий илмларга кирувчи хар уч турдаги илмлар асосий ва ёрдамчи булакларга ажралади; табиатшунослик илмлари астрология, медисина, алкимё каби етти кхил тармокни уз ичига олади. Математика эса арифметика, геометрия, астрономия, мусика номи билан 4 тармокка булинади. Асарда 29 илм тармоги тилга олинади.
Ибн Сино уз дунёкарашида пантеистик принсипга асосланади: Тангри ва борлик бир-бирига зид, бир-бирини инкор этувчи нарсалар эмас, аксинча, улар бир бутун холда мавжудотни ташкил этади. Абадийлик Тангрига хос. Тангри ва табиат малум погоналар ёрдамида богланади. Узун ва яхлит занжирнинг бир томонида яратувчи Тангри — зарурий вужуд, иккинчи чеккасида табиат ётади.
Ибн Сино хакикий ахлокий фазилатларга ва идеал жамоага шу мавжуд дунёда эришув мумкин, жамиятда инсонлар узаро ёрдам асосида яшашлари керак деб такидлайди. Жамият кишиларнинг узаро келишуви асосида кабул килинадиган адолатли конунлар ёрдамида бошкарилиши лозимлигини такидлайди. Жамият азоларининг хаммаси бу конунга итоат этишлари, конунни бузиш ва адолатсизлик жазоланиши, башарти подшонинг узи адолатсизликка йул куйса, халкнинг унга карши кузголони тугри ва жамият томонидан куллаб-кувватланмоги лозим.
Ибн Сино узининг куп тармокли махсулдор ижоди, бой мероси билан жахон маданияти тараккиётида катта рол уйнади. Уз ижоди, илмий фаолиятида ибн Сино Марказий Осиё, Якин ва Урта Шарк мамлакатларидаги юкори маданий кутаринкилик, маданий «уйгониш»нинг манавий ютукларини мужассамлаштира олди, бу билан бутун Шарк ва Овруподаги марифат, маданият тараккиётига катта тасир курсатди. У уз даврида Шарк ва Оврупода «Шайх ур-раис», «Олимлар бошлиги», «Табиблар подшохи» каби енг буюк номларга сазовор булди. Ибн Сино машхур мураббий сифатида Абу Убайд Журжоний, Умар Исфахоний, Мухаммад Шерозий, Ахмад Масурий, машхур Озарбайжон мутафаккири Бахманёр ибн Марзбон, Юсуф Ийлокий, ажойиб олим ва шоир Умар Хайём каби шогирдларини тарбиялади. Уйгониш даври миниатюра ва суратларида ибн Сино машхур кадимги юнон олимлари Аристотел, Гален, Гиппократ, Птолемей, Евклид билан бир каторда тасвирланган. Усимликларнинг биринчи илмий таснифини яратган табиатшунос Карл Лин¬ней доимо яшил булиб турувчи бир усимликни ибн Сино шарафига «Ависения» деб атади.
Ибн Сино асарлари Оврупода ХИИ асрдан бошлаб лотин тилига таржима килина бошлади. «Тиб конунлари» асарининг узи лотинчада 30 мартадан ортик нашр килинди. «Китоб уш-шифо»нинг куп булимлари, мантик, мусика, эрнинг тузилиши, геологик жараёнлар, метафизикага оид кисмлари хам лотинчада нашр этилди. Сунгти илмий тадкикотлар ибн Синонинг Шарк адабиётига хам тасир курсатганлигини, чукур фалсафий мазмунни ифодаловчи рубоий ва фалсафий киссалар жанрининг тараккиётига туртки берганлигини курсатади. Ибн Сино халк орасида шу даражада хурматга сазовор булдики, у фолклор кахрамонига айланиб кетди. Шарк халкларида унинг тугрисида турли хикоя, ривояту афсоналар вужудга келди. Жахон олимлари ибн Сино асарлари, унинг фаолияти тугрисида купдан бери илмий-тадкикот ишларини олиб борадилар. Хозирда жахондаги деярли барча тилларда ибн Сино хакида асарлар яратилган.

Хаккимизда

Яна маълумот

resize

Дунёдаги энг катта аеропорт

Истанбулнинг янги аеропорти – дунёдаги энг катта аеропорт 2018-йил декабр ойида Туркиянинг Отатурк аеропортидан барча …