Главная / Жаҳон / Ажоибот / Зиғир – ёғи ўсимлиги уруғи ва унинг фойдаси

Зиғир – ёғи ўсимлиги уруғи ва унинг фойдаси

Зиғир ўсимлиги.

default

Ўсимликнинг номи. Зиғир – Лняное масло; зиғирдошлар – оиласига киради.
Бир йиллик ўт ўсимлик. Пояси тик ўсувчи, ингичка, силиндрсимон, юқори қисми шохланган. Барги лансетсимон ёки чизиксимон, ўткир учли, текис қирралибўлиб, пояда бандсиз кетма-кет ўрнашган. Гуллари поя ва шохлари учида бўлади. Косача барги, тожбарги ҳамда чангчиси (оталиги) бештадан, оналик тугуни эса бешхонали, юқорига жойлашган. Тожбарги зангори, томири еса чангчи ипига ўхшаб, бинафша рангга бўялган. Меваси – 10 уруғли, юмалоқ, қурук қўсакча.Июн-август ойларида гуллайди. Экиладиган зигир бир неча хил бўлиб, узун толали ҳамда сершохлиси аҳамиятли ҳисобланади. Узун толали зиғир асосан тола, сершохлиси эса мой олиш учунекилади. Ўзун толали зиғирнинг баландлиги 60120см бўлиб, пояси кўп шох чиқармайди, кўсаклари пишганда очилмайди. Сершох зиғирнинг баландлиги 30 – 50 см бўлиб, кўсаклари пишганда очилади.

Зиғир ёғи таркиби.

Зиғир ёғи таркиби ўзига хосдир. Мисол учун: инсон танаси учун хос бўлган омега-3 каби компанентлар машҳур балиқ ёғидан ҳам кўп. Бирон бир табиий маҳсулотарда омега-3 аралашмаси бу даражада йўқ. Бундан ташқари, зиғир ёғида бошқа ёғ кислоталари ҳам мавжуд. Ушбу моддаларнинг бундай брикмаси ёғни янада ноёб ва фойдалироқ қилади.
Бу ўсимлик ёғидаги ёғ кислоталаридан ташқари витаминларга ҳам бойдир. Витаминлар кўп бўлмаса ҳам, лекин инсон организми учун фойдали ва муҳимдир. Бу витаминлар А витамин ива Е витамини В гуруҳи витаминлари, яна К витаминидир.

Зиғир ёғи фойдаси.

Зиғир ёги кўп витаминларга бой айниқса омега – 3 кўплиги учун ажралиб туради. Зиғир ёғин доимий истемол қилиш тананинг тўлиқ ишлашиг ёрдам беради барча ички органларни ишлашин яхшилайди, ўсмалар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади, иммунитетни мустаҳкамлайди, вирусларга ва инфексиялар замбуруғли касалликлани олдини олишга ёрдам беради.

 

20180214_175603-768x576

Зиғир ёғини оч қоринда ичганда фойдаси;

Ошқозон иччак ишини яхшилайди, ич қотишин яхшилайди;
Тери, соч, тирноқларни ҳолатини яхшилайди;
Гармонал фонни барқарорлаштиради;
Холестиринни пасайтиради;
Шишларни йўқотади.;

Зиғир ёғини озиш учун қандай фойдаси бор;

Иштаҳани пасайтиради ;
Ични суради;
Терин ҳолатини яхшилайди тез ажин тушишини олдини олади;
Организмни тозалайди;
Организмга керакли кислоталарни беради;

Зиғир ёғин эрталаб оч қоринда илиқ сув билан ичиш керак. Озиш учун ҳар куни 2 – ош қошиғида ичилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар :

Қон ивишининг бузилиши;
Алергияси борлар;
Гармоналний ўзгаришлар;
Ўт фуфагига тоши борлар;
Саратон касаллиги;

Зиғир ёғи рус тилида – лняное масло

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

temur

Амир Темур ҳақида малумот ўзбек тилида

Биография Амир Темур Ўрта Осиё туркий ҳукмдори, саркардаси ва босқинчиси бўлиб, Марказий, Жанубий ва Ғарбий …