Главная / Жамият / Ўзбекча шерлар дўстлик ҳақида смс

Ўзбекча шерлар дўстлик ҳақида смс

Сўйлагил ҳақ сўзни, кўнглинг рўшно бўлсин десанг,
Кимсага ҳеч берма озор, ошно бўлсин десанг.
Меҳнатинг, илминг ва одобинг, дидингни доимо
Ҳамнафас қил қунт ила, ақлинг расо бўлсин десанг.

Сен отанг бирла онанг одамлигидан ибрат ол,
Волиданг бирла падар сендан ризо бўлсин десанг.
Доимо бўлгин фидо, сергак елинг икболинга
Ҳар мунофиқинг ўзи доим қаро бўлсин десанг.

То ҳаётсан, этмагил ҳаргиз хиёнат ёрга,
Кўзлари шаҳло нигоринг қоши ё бўлсин десанг.
Ер меҳрин асра кўзлар мардуми ичра мудом,
Дилбарингни бир умрга дилрабо бўлсин десанг.

Ҳар ишнинг, Яҳё, элинга бахш этиб ижод қил,
Халққа хизмат қилки, умринг бебаҳо бўлсин десанг.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

1489337740_navruz-1024x768

Навруз байрами ҳакида матн

Шарқда Наврўз байрами 21 мартда – табиат табиий равишда уйғонганида, кундузи тун билан тенглашганда ва …

100200300