Главная / Маданият / Уй шароитида тайёрланадиган хот-дог

Уй шароитида тайёрланадиган хот-дог

Сизга энг севимли американча фаст фудни уйда тайёрлашни таклиф этамиз. Уйда мазали хот-догни нонушта ёки кечки овқат учун тайёрлаш мумкин.

Сиз ўзингизнинг такрорланмас хот-дог ресептларингизни яратиб, доимо турли хил масаллиқлар билан тажриба қилишингиз мумкин.

Тайёр таомнинг тахминий нархи – 35 000 сўм. *

 

7  порсия.

Масаллиқлар;

120 миллилитр илиқ сут
120 миллилитр илиқ сув
1 ош қошиқ қуруқ хамиртуруш
1 ош қошиқ шакар
1 та тухум
470 грамм ун
1 чой қошиқ туз
40 грамм сариёғ
устига суритиш учун тукҳум.

Хамир тайёрлаймиз:
Идишга илиқ сув, илиқ сут, кҳамиртуруш ва шакар соламиз. Аралаштириб, устини сочиқ билан ёпамиз ва иссиқ жойга 15 дақиқага олиб қўямиз.
Тухум, сариёғ ва туз солиб, аралаштирамиз. Ун солиб, хамир қорамиз.
Яхшилаб хамир қориб, иссиқ жойга 1 соатга олиб қўямиз.
Ошган хамирни 7 га бўламиз.
Хамирни пергамент қоғози билан қопланган газ печи патнисига узунчоқ булочка шаклида жойлаштирамиз. Устини сочиқча билан ёпиб, 20 дақиқа тиндириб қўямиз. Устига тухум суртамиз.
180 К даражада қиздирилган газ печига 20-25 дақиқага юборамиз.
Тайёр булочкаларни ўртасидан бўламиз (охиргача емас) ва товада 30 сония қовуриб оламиз.

Сосискаларни ҳам қизартириб қовуриб оламиз.
Ҳот-доглар ҳосил қиламиз:

Ўртаси очиқ булочкаларнинг ичига салат барги, сосиска ва пишлоқ қўямиз.
Табга кўра кетчуп, маёнез ва пиёз соламиз.

Ёқимли иштаҳа!

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …