Главная / Жамият / Ўт пуфаги касалликлари белгилари уй шароитида даволаш

Ўт пуфаги касалликлари белгилари уй шароитида даволаш

Муштарийлар ўт пуфак билан боғлиқ касалликлар ҳақида батафсил малумот беришимизни сўрашганди. Айнан ушбу мавзудаги саволларга жавоб олиш мақсадида биз олий тоифали врач Холида Очиловага мурожаат қилдик.

—Ўт пуфаги касаллигининг келиб чиқиш сабаблари нимада?

—Ўт пуфаги жигар ишлаб чиқарган ўт суюқлиги учун резервуар ҳисобланиб, у овқатланиш вақтида ўт суюқлигини 12 бармоқли ичакка  ҳайдаб бериш вазифасини бажаради. Ўт пуфаги касалликлари бетартиб, пала партиш овқатланиш, ёғли маҳсулотларни ортиқ даражада истемол қилиш, кам ҳаракатлилик, ўт суюқлигининг димланиши пайдо бўлади.  Шунингдек, ўтда ўт йиғилганидан сўнг, ўт пуфаги деворлари таранглашади ва қон айланиши бузилади, натижада иккиламчи инфексия вужудга келади, организмда яллиғланиш пайдо бўлиши мумкин.

— Ўт пуфаги касалликларининг турлари борми, улар қайсилар?

—Ўт пуфаги касаллиги ҳолесистит бўлиб, у ўт пуфагининг яллиғланишидир. Унинг икки хил тури бор. Ўткир холлисистит—яллиғланиш жараёнингнг бошланиши ва сурункали холлисистит—ўз вақтида даволанмаган яллиғланиш бора-бора умр давомида сурункали, яни вақти-вақти билан қайталаб турувчи яллиғланишга ўтади, Шунингдек, бу дард тошли ва тошсиз холесиститларга ажратилади.

—Ўт пуфаги касалликлари асосан неча ёшдагилар орасида учрайди? Даволаш муддати қанча?

—Холесистит 50 ёшдан ошган аёлларда кўпроқ учрайди. Бу дард билан эркаклар аёлларга нисбатан кам касалланади. Болаларда эса кам учрайди. Касалликни даволаш муддати холесистит  турига боғлик бўлади. Масалан: тошсиз холесиститлар парҳезга қатий  риоя қилиш, инфексияга қарши дори воситалари ичиш, ўт  суюқлигининг димланишини бартараф қилиш билан тез даволаниши мумкин. Тошли холесиститлар эса кўп ҳолатларда жарроҳлик йўли билан даволанади.

—Ўт пуфаги димланишининг дастлабки белгилари ва уни уй шароитида қандай даволаш мумкин.

—Ўт пуфаги димланганлигининг биринчи белгилари – овқатлангандан сўнг ўнг қовурға остида оғриқ бўлиши, кўнгил айниши, наҳорда оғиз бўшлиғида тахирлик сезилиши, ҳолсизлик ҳисобланади.

Уй шароитида парҳезга риоя қилиш, пассив дюбажни қўллаш, ўт ҳайдовчи дори воситаларини ичиш, жўхори попуги  дамламасини қабул қилиш тавсия этилади.

Уй шароитида дюбаж: Бунинг учун оч қоринга магний сулфат эритмаси ичилади.  30 дақиқадан кейин ўнг қовурға ости соҳасига иссиқ қўйилиб, чап ёнбош билан ётилади. Ёки минерал сувни ҳўплаб ҳўплаб  уйқудан уйғонгач ётган жойда  ярим соат давомида ичиш лозим бўлади. Шуни этиборга олиш керакки, бу даволашда  ўт пуфагида тошлар бўлмаслиги керак, акс ҳолда тош ўт йўлига тушиб «тана  сариқлиги»ни келтириб чиқаради, оғриқ кучаяди. Бу борада албатта, шифокор мутахассис билан маслаҳатлашиш лозим.

—Ўт пуфагидаги тошлар кўпроқ туз сабабли йиғиладими ёки ёғданми?

—Ўт тошлари кўпроқ ёғли, холестиринга бой маҳсулотлар истемол қилиш натижасида ҳосил бўлади.

—Ўт пуфаги қандай сабабларга кўра олиб ташланиши мумкин?

—Ўт тош касаллиги, ўткир ва тез-тез қайталанувчи сурункали  тошли холесиститларда, ўнг пуфаги истисқосида, ўт пуфаги флегмона  ва ўсмаси аниқланган ҳолатларда олиб ташланади.

— Ўт пуфаги олиб ташлангандан сўнг киши организмида қандай ўзгаришлар бўлади, у нималарга амал қилиши лозим бўлади ва жарроҳликдан сўнг ўт пуфак фаолиятини қайси органлар ўз  зиммасига олади?

— Ўт пуфаги олиб ташлангач, унинг вазифасини жигар бажаради. Ўт пуфаги олиб ташлангач овқат ҳазм қилишда бироз ўзгаришлар кузатилади, яни ёғли, ҳамирли  холестиринга бой маҳсулотлар, қуюқ овқатларни ҳазм бўлиши қийинлашади. Шу сабабли операсиядан сўнг 6 ой парҳез буюрилади. Ушбу операсияни бошидан кечирган беморлар тез ҳазм бўладиган таомлар, мевалар, шарбатларни истемол қилишлари тавсия этилади. Шу билан бирга ёғли, ҳамирли холестиринга бой, яни қовурилган ҳамда  қуюқ овкатлар истемол қилиш тавсия қилинмайди.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%8f

Жума куни кайси куш уча олмайди?

Пайшанбе куни улган куш жума куни уча олмайди.