Главная / Маданият / Уруғ (сперма) сифатини ошириш маҳсулотлар, дорилар, уруғни кўпайтириш учун тавсияла

Уруғ (сперма) сифатини ошириш маҳсулотлар, дорилар, уруғни кўпайтириш учун тавсияла

Уруғ (сперма) сифатини ошириш .

Аксарият эркаклар уруғлантиришни режалаштиришни контрасепсияни тўлиқ рад этиш сифатида тасаввур қилишади. Бироқ, бу ундай эмас. Агар фарзанд кўришни режалаштираётган бўлсангиз, контрасепсиядан бош тортишдан олдин саломатликни тартибга келтириш керак. Бу фақатгина аёл томонидан амалга оширилмайди. Еркак спермаси сифати ҳомиладорлик бошланиши еҳтимоли ва бўлажак боланинг соғлиғига бевосита тасир қилади. Еркак ҳатто ўзининг ерлик қувватига тўлиқ ишонган бўлса ҳам, уруғлантиришга тайёргарлик вақтида уруғ фоизини (сифатини) текшириши ва агар керак бўлса, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини кучайтириши керак, чунки потенсия сперматозоидларнинг сифати пастлиги билан боғлиқ эмас. Эркак уруғини ошириш ҳақида

 

Сперма сифатини ёмонлаштирадиган омиллар ва уруғ фоизини кўтариш учун нима қилиш керак.

  • Моякларнинг ҳарорати. Эркакларнинг мояклари ташқарида, ёрғоқда жойлашиши бежизга эмас. Тўлақонли сперматозоидларнинг этилиши учун мояк ҳарорати нормал тана ҳароратидан бир неча даражага паст бўлиши керак. Моякларнинг ҳар қандай, ҳатто арзимаган даражада қизиб кетиши, сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини сусайтиради. Сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги бироз вақтга эмас, балки янги спермийлар етилмагунигача пасаяди. Бола уруғлантиришга тайёргарлик кўраётганда, табиий матолардан тикилган, бўш турадиган ички кийимлар кийиш, шунингдек моякларнинг қизиб кетишига сабаб бўлиши мумкин бўлган омилларини камайтириш тавсия этилади.
  • Зарарли одатлар: чекиш, спиртли ичимликлар, гиёҳвандлик. Бундай ҳолда уруғ фоизини қандай яхшилаш мумкин? Уруғлантириш кутилишидан камида уч ой олдин чекишдан, спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддаларни истемол қилишдан бош тортиш. Бу муддат сперма бутунлай янгиланиши учун етарли бўлади.
  • Ноқулай экологик вазият нафақат саломатлик, балки спермага ҳам салбий тасир кўрсатади. Кимёвий моддалар (жумладан, маиший кимёвий моддалар) билан доимий алоқалар, мобил телефонлардан чиқадиган нурланиш (оз бўлсада), ифлосланган ҳаво, чиқинди газлар бу омилларнинг барчаси сперма ҳолатига салбий тасир кўрсатади. Бундай ҳолда, уруғ фоизини кўпайтириш ва сперматозоидларнинг ҳаракатчанлиги даражасини кучайтиришга антиоксидантларни қўллаш орқали эришилади. Антиоксидантлар нафақат атроф муҳит омилларининг салбий тасирини бартараф еэтади, ушбу моддалар шаклланаётган сперматозоидларни ҳимоя ҳам қилади, уларнинг озиқланишини якҳшилайди.
  • Стрессли ҳолатлар еркакларнинг репродуктив саломатлигини ёмонлаштиради. Бу ҳолатда кўпроқ дам олиш, вазиятни тинчроқ ҳолатга ўзгартириш тавсия етилади.

Жинсий алоқадан сақланиш муддати

Кўпчилик агар бир неча кун «чидаб» турилса, уруғлантириш эҳтимоли ошади деб ҳисоблайди. Албатта бу фикрда ҳақиқат мавжуд, аммо меёрни унутмаслик керак.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти (ЖССТ) тавсияларига кўра, сақланиш муддати 2 кундан 4 кунгача бўлиши керак, агар кунлар кам бўлса, сперма миқдори йетарли бўлмаслиги мумкин. Аммо бунинг тескари тарафи ҳам мавжуд: менструал сиклнинг уруғлантириш учун енг қулай бўлган кунини ўтказиб юбориш.

Узоқ сақланишдан кейин сперматозоидлар сифати ўзгаради ва у соғлом бола уруғлантириш учун йетарли бўлмаслиги мумкин.

Сперма сифатини парҳез орқали яхшилаш

Ҳар бир инсоннинг саломатлиги унинг овқатланиш хусусиятларига бевосита боғлиқ. Уруғлантиришни режалаштириш даврида кундалик таомномага уруғ фоизини яхшилайдиган маҳсулотларни киритиш лозим. Аммо сперма сифатини яхшилаш учун фақат озиқ-овқат маҳсулотлари йетарли бўлмаслиги мумкин. Шу сабабли, шифокор мувозанатли парҳез билан биргаликда бўлажак оталар учун махсус препаратлар қабул қилишни буюриши мумкин. Бундай комплекслар зарур витаминлар, аминокислоталар ва микроелементларни ўз ичига олади.

Сперматогенезни яхшилайдиган маҳсулотлар, қоида тариқасида, консервантлар ва бўёқ моддаларини ўз ичига олмайди, табиий таркибга эга ва қовурилмаган ва кўп миқдорда ёғда тайёрланмаган бўлади. Бундай маҳсулотларга кам ёғли гўшт, денгиз балиқлари, мавсумий сабзавотлар ва мевалар киради.

Спермани кўпайтириш учун ва унинг сифатига ижобий тасир кўрсатувчи микроелемент ва витаминларга қуйидагилар киради:

Калсий;

К, Д, Е витаминлари;

Бета-каротин – тўқ-сариқ ва қизил рангли сабзавотларда кўп;

Рух – дуккаклиларда кўп;

Омега 3 тўйинмаган ёғ кислоталари (булар уруғ фоизи ва сифатига энг кўп даражада тасир қилади) – ёғли балиқ турларида кўп.

Бўлажак ота ёғли ва оғир овқатдан бутунлай воз кечиши керак. Бундан ташқари, консервантлар, стабилизаторлар ва хушбўйлаштирувчи моддаларни ўз ичига олган маҳсулотларни таомномадан бутунлай чиқариб қилиш керак. Бу қўшимчалар сперма ҳолатига салбий тасир кўрсатади. Бундан ташқари, тамни яхшиловчи қўшимчалар иштаҳани оширади, кўп йеб юбориш ва вазн орттиришга сабаб бўлади, тана вазни ортиқча бўлган эркакларда спермограмма таҳлили (анализи) анча ёмонроқ бўлади, потенсия билан боғлиқ муоаммолар ҳам тез-тез учрайди. Қизиғи шундаки, ёғли озиқ-овқат маҳсулотлар истемолини чеклаш натижасида нормал ёки озғин эркакларда уруғ сифати сезиларли даражада ёмонлашади.

Сперма сифатини дори препаратлари билан ошириш

Аллергик реаксияларни даволаш учун дорилар, аналгетиклар, антибиотиклар, стероидлар буларнинг барчаси эркак уруғи ҳолатига салбий тасир кўрсатади. Ҳатто Виагра сингари препарат ҳам сперматозоидларнинг ҳаракатчанлигини камайтиради. Сперматозоидаларнинг ҳаракатчанлик даражасини ошириш учун шифокор гормонли махсус дори-дармонларни тавсия қилиши мумкин. Бироқ, бундай дори-дармонларни тайинлаш учун спермограмма ва бошқа синовларни ўтказиш керак бўлади.

 Спермограммани қандай яхшилаш мумкин?

Агар жуда узоқ муддат ичида (бир йилдан ортиқ) уруғлантириш имкони бўлмаса, ҳар иккала жуфт ҳам мутахассислар ҳузурида тўлиқ текширувдан ўтишлари, бўлажак ота еса спермограмма учун таҳлил топшириши керак бўлади. Ушбу лаборатория таҳлили давомида муайян миқдордаги спермада ҳаракатчан сперматозоидларнинг миқдори ва уларнинг ҳаётийлиги ҳисобланади. Спермограмма таҳлили бола уруғлантиришнинг ҳақиқий имконини аниқлайди. Ушбу таҳлил нафақат патологияларни аниқлашга ёрдам беради. Уруғлантира олмасликнинг сабаби бўлган енг кўп учрайдиган патология бу сперма миқдорининг етишмаслиги ёки сперматозоидларнинг кам ҳаракатчанлигидир. Аммо бу ташхис аслида касаллик эмас, балки ҳолатдир, кўпинча у вақтинча бўлади.

Дори-дармонларни қабул қилмасдан репродуктив саломатликни яхшилашга қаратилган бир қатор тавсиялар мавжуд:

 

  • Турмуш тарзини ўзгартириш. Бу дегани, ҳомиладорликни режалаштириш пайтида спиртли ичимликлар, никотин, наркотик моддалардан бутунлай воз кечиш керак. Бундан ташқари, жисмоний машқлар қилишни бошлаш (бази ҳолларда шифокор, аксинча, жисмоний фаолликни камайтиришни тавсия қилади) ва тана вазнини меёрга келтириш керак.
  • Мувозанатли овқатланиш«сперматозоидлар сифатини қандай қилиб ошириш мумкин» деган саволга яна бир жавоб. Бундан ташқари, шифокор еркакка антиоксидантлар қабул қилишни тавсия қилиши мумкин. Антиоксидантлар шаклланаётган сперматозоидларни ва улар олиб юрувчи генетик материални еркин радикалларнинг вайронкор тасиридан ҳимоя қилади.
  • Стрессли вазиятлардан қочиш. Репродуктив саломатлик ҳолати эркакнинг ҳис-туйғуларига бевосита боғлиқ. Кўпроқ дам олиш ва ижобий эмосиялар – бу соғлом фарзанд уруғлантиришнинг муваффақият калитидир.
Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

24705-ed4_wide

Япониялик олимлар самарали озиш учун витамин номини аниқлашди

Япониянинг Шибаура технология институти олимлари Е витамини ортиқча вазн ва семизлик билан боғлиқ касалликлар ривожланишига …

100200300