Главная / Маданият / Ислом / Тўёна қарзми ёки ҳадя?

Тўёна қарзми ёки ҳадя?

Ҳозирги кунда жамиятимизда турли кҳил расм-русмлар қаердадир кенг, қаердадир тор доираларда тарқалди. Улардан бири тўёнадир. Бу ҳам кҳозирга кунда расмиятчиликка айланган. Тўёна аслида шариатимизда берилган ҳадя қаторига киради. Лекин, кҳозирги кунга келиб, уни ҳадя деб номлагандан кўра “Қарз” деб аташга лойиқ бўлиб қолди. Чунки, уни деб берувчининг исми, ўша нарсанинг нималиги ва миқдорининг қанчалигини ёзиб қўядиган “журнал” тутиладиган бўлди.

Берувчилар бирор тўй ёки маросим қилсалар ундан тўёна олганлар журналига қараб, “Бизга нима берган еди, шунга қараб биз ҳам беришимиз шарт” дейдиган бўлишди. Бази жойларда “олди”нинг “берди”си қилинмаса, ўртага совуқчилик тушишига ҳам сабаб бўладиган кҳафагарчиликлар юзага келди. Бундай тўёна совғани шариатимизда ҳадя деб бўлмайди. Балки бунинг ҳукми қарздир. Гоҳида берувчилар берганидан ортиқроғини ҳам умид қиладилар ва “Бизга ҳам шундай ёки ҳеч бўлмаса якҳшироғини қилиб келади” деб умид қиладилар. СҲу умид билан берилган тўёна Аллоҳ таолонинг каломида келган :

وَمَا آتَيْتُم مِّن رِّبًا لِّيَرْبُوَ فِي أَمْوَالِ النَّاسِ فَلَا يَرْبُو عِندَ اللَّهِ وَمَا آتَيْتُم مِّن زَكَاةٍ تُرِيدُونَ وَجْهَ اللَّهِ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُضْعِفُونَ

Одамларнинг моллари ичида зиёда бўлсин деб, рибо учун берган молингиз Аллоҳ ҳузурида зиёда бўлмас. Аллоҳнинг юзини кўзлаб берган закотингиз еса, бас, ана ўшалар бир неча баробар қилиб олувчилардир. (Рум 39-оят)

даги судкҳўрлик сарасига кириб қолади. Бундан келиб чиқадики, тўй ёки маросим қилган киши тўёна ёки совға берувчилардан қарздор бўлиб қолишлигига шак-шубҳа йўқ. Чунки, барча қариндош-уруғлар, яқинларидан бирортасининг тўйини ешитса “Унга фалон нарса беришимиз бор” деб қўйишади. Бундай ҳолатда тўй қилган одам бир неча кишидан қарздорга айланиб қолиб, мабодо тўёна берганлар тўй ёки маросим қилмаса ёки ўша олган одам вафот қилса зиммасида қарз билан вафот етган бўлади. Бундай бўлса ўша одам вафотидан олдин фарзандларига ўша олган тўёналарини тўлашни васият қилиши керак бўлади. СҲунинг учун, бирор киши ҳадя бераётган вақтида, дилида олувчининг кҳурсандчилигига шерик бўлиш, силаи раҳм, Аллоҳ таолонинг розилиги ва ҳадянинг савобини ният қилиб бериши керак. “Бизга ҳам бир кун қилиб келадида” деган фикрни ёки риёни мақсад қилмаслиги керак.

Берувчи қайси биридан бўлиб қолганлигини қаердан билади?

Берувчи ҳадясидан мурод, Аллоҳ таолонинг розилиги ёки еваз қасд қилганлигини билишнинг йўли, ҳадя берувчи ҳадя олувчидан раҳмат айтишини кутса ёки “Бизнинг кҳонадонда ҳам бирор йиғин бўлса бизга ҳам қилиб келади” деган умиди бўлса, мабодо шундай олиб келмаса “Бизга кҳеч нарса бермади ёки кам берди” деса, беришда, Аллоҳ таолонинг розилиги емас, балки еваз қасд қилинган бўлади. Агар ҳадя берганидан кейин раҳмат кутмаса, ҳаёлида “Бизга ҳам қилиб келадида” деган гап бўлмаса, “Аллоҳ таоло бизни ҳам берувчиларда қилиб қўйибди, шунинг шукри, қариндош-уруғчиликнинг кҳурсандчилиги” деса, ундан бирор нарсани қайтишини кутмаса, бу Аллоҳ таолонинг розилиги учун берилганлигининг аломатидир. Бундай ҳадяда берувчига ҳам олувчига ҳам барака бор.

Умидвор бўлган ҳадяда барака йўқдир

Ҳадисларда : Бир киши кимдандир ҳадя умид қилса, унга мунтазир бўлса ундай ҳадяда барака бўлмаслигини айтилган. СҲунингдек агар Аллоҳ таоло бирор бандасининг қалбига муҳаббат солиб ҳадя берса, олувчи ундан кутмаган бўлса, бундай ҳадяда барака бўлишлиги ҳам айтилган.

Бир улуғ зотнинг воқеаси

Аллоҳнинг дўстларидан бўлган бир дарвеш бўлар еди. Одатда Аллоҳ таоло Ўзининг дўстларини қаттиқ имтиҳон қилади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “أشد الناس بلاءًا لأنبياء ، ثم الا” яни, “Имтиҳоннинг енг қаттиғи пайғамбарларга, сўнг уларга яқинларга бўлади” – деганлар. Имом Букҳорийнинг ҳаётларидан, Умар ибни Ҳафс Уштур айтадилар : имом Букҳорий Басра машойикҳларидан ҳадис илмини олиш учун Басрага келди. Бир неча кун ўтгач имом Букҳорий дарсга қатнашмадилар. У киши бир кун келмадилар, икки кун келмадилар, шериклари “У киши бундай қилиш мумкин емас. Бемор ёки бирор ҳодиса бўлган бўлса керак” деб турар жойларига боришди. Малум бўлишича имом Букҳорийнинг бир қатор кийимлари бўлиб, ювилаверганидан авратни ёпишга кифоя қилмайдиган бўлиб қолган екан. СҲунинг учун дарсга бора олмаётган еканлар. СҲериклари кийим топиб ўзлари билан олиб кетишди.

Юқоридаги дарвешга ҳам Аллоҳ таолонинг имтиҳони бўлиб, йўқчилик бошига тушди. Вааз қилиш мобайнида ҳоли ночор, овози паст ҳолатда еди. Шогирдларидан бири ҳолатни тушиниб, мажлисдан туриб кетди. Мажлис тугагач шогирди қўлида таом кўтариб келди, дарвеш таомни кўргач бир оз ўйланиб қолди ва “Қайтариб олиб кетавер қабул қилмайман” деди. Мурид шайкҳни комил инсон еканлиги, қабул қилмаслиги беҳикмат емас, такаллуф ҳам емас деб ўйлаб таомни қайтариб олиб кетди. Бироз муддат ўтгач яна қайтариб олиб келди, шайкҳ қабул қилиб танаввул қилди. Шунда шогирд ҳайрон бўлиб турганида шайкҳ “Сен ҳолимни кўриб туриб кетганингда нега турганингни билдим ва таом келтиришинга умидвор бўлдим. Тоамни келтирганингда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Умидвор бўлинган ҳадяда барака йўқ” деган ҳадисларини ўйлаб, уни рад қилдим. Сен қайтиб кетгач ўша умидим узилди. Кейинги олиб келганингда ўша умид бўлмаганлиги учун қабул қилдим. Шунинг учун тама, умидворлик, риёлардан бири бўлса ҳадянинг баракасини ўчиради – деган екан.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …