Главная / Жамият / Шерлар туплами Она ҳакида смс шеърлар

Шерлар туплами Она ҳакида смс шеърлар

Ўзбек адабиёти Она ҳақида ёзилган дурдона асарларга ниҳоятда бой. Онани улуғлашда, мадҳ етишда ижодкорларимиз чин манода улкан ютуқларга еришган. Насрда ҳам, назмда ҳам ҳар қанча мақтовга арзийдиган асарларимиз борлиги бизга ғурур ва ифтикҳор бағишлайди.

zokiri_rashidi_modar

Илк бор нашрга тайёрланган ушбу китобдан (Тошкент, «Ўзбекистон»- 2013; Тўпловчи ва сўзбоши муаллифи: Ашурали Жўраев) ўрин олган шерлар асосан Она ҳақида, онанинг улуғлиги ва беқиёс фазилатлари ҳақида. Бу шерларни ўқиш жараёнида дастлаб киши кўз олдига ўз онасининг нурли ва меҳрли сиймоси намоён бўлади.

ОНА САЙЁРАСИ
Ашурали Жўраев

Она!

Бу табаррук сўзни айтиш ёки ешитиш билан юрагимизда бекҳосдан чексиз меҳр пайдо бўлади. Ва ҳар сафар вужудимизда онанинг мунис ва меҳрибон сиймоси акс ета бошлайди. Томирларимизда самимият ва якҳшилик дарёдай жўш уради. Она, дейиш билан тилимиз ҳам, дилимиз ҳам беқиёс инсоний меҳр-муҳаббатга, езгуликка тўлиб-тошиб бораверади, бораверади…

Болалигимизда, аниқроғи есимизни таний бошлаган кезларда бизга; “Онангни якҳши кўрасанми ёки отангни якҳши кўрасанми”, деб пайдар-пай савол беришади. Ва табиийки, кўпчилик, “онамни”, деб жавоб беради. Бу асло отамни ёмон кўраман, дегани емас. Аксинча, бу онага бўлган меҳр-муҳаббатнинг юксак рамзи, онага бўлган самимиятнинг бебаҳо изҳори еканлигини оталаримиз ҳам тушунади. Оналаримизни якҳши кўришимиз, ардоғлашимиз ва кҳурмат қилишимиз оталаримизга ҳеч маҳал оғир ботмайди. Чунки, оталаримизнинг ҳам оналари бор. Улар ҳам ўз оналарини биздай қадрлаб, биздай якҳши кўриб биз каби кҳурмат қилишига ишонамиз. Онани езозлаш, қадр-қимматини ўрнига қўйиб, бошга тож каби кўтариш бизларга ота-боболардан мерос. Машҳур қўшиқда айтилганидек: «Бу оламда улуғ зот ким, десанг, доим онам дерман».

Она улуғ зот бўлиш билан бирга, ўзида ҳайратли мўжизаларни мужассам етган сир-синоатларга бой инсон. Масалан, гўдак чинқириб йиғлаяпти. Уни атрофидагилар қанча ҳаракат қилмасин тинчлантиролмаяптилар. Бола на алдовга, на дўққа кўнади. Юмушлардан бўшаган онаси уни дарҳол бағрига босади. Гўдак она исини олиши билан тинчийди. Яна бир ҳолат: бола касал, иссиғи баланд, бир аҳволда ётибди. Унга докторнинг дори-дармонлари ҳам унчалик кор қилмаяпти. Шунда она алаҳсираётган фарзандининг пешонасига меҳр билан ҳароратли кафтини қўяди. Бир пастдан сўнг бола ором ола бошлайди. Она билан боғлиқ бундай ҳайратли мисолларни кўплаб келтириш мумкин.

Она шу қадар улуғ ва қудратли зотки, у кўзга кўринмас улкан куч билан, меҳр-муҳаббат билан фақат фарзандларини, яқинларини емас, балки бутун бошли инсониятни бағрига босиб, дардига дармон бўла олади.

Она ҳамиша ўзида беқиёс куч-қудрат топаоладиган ноёб қудрат егаси. Яна бир гап: жафокаш тарикҳ саҳифаларидан якҳши биламизки, оналар енг оғир ва қийин даврларда ҳам, қатағон ва қаҳатчилик йилларидан ҳам метин иродали ва меҳрибон, жасоратли ва самимий, довюрак ва меҳнаткаш бўлиб, аввало, жонидан ҳам азиз фарзандларини, туғилиб ўсган Ватанини асраб қолиш учун ҳаётини фидо қилишдан асло қайтмаганлар. Оналар қатағонлардан қўрқмаганлар, туҳматлардан асло чўчимаганлар. Фарзандлар еса оналарнинг жасорати ва мардона нигоҳларидан куч-қувват олганлар, ботир бўлганлар… Бундай улуғ оналар кҳотираси олдида бош егиб, уларнинг руҳларига ҳамиша дуолар қилиш инсоний бурчимиздир.

Одам боласи она туфайли бу ёруғ жаҳонни кўриш бакҳтига муяссар ва мушарраф бўлади. Она туфайли бу ҳаётнинг барча лаззатларидан баҳраманд бўлади. Она туфайли дунёнинг завқ-шавқига, қувончларига кўмилиб юради. Она туфайли бакҳт-иқболга еришади. Она туфайли умрини якҳшиликларга, езгуликларга, фидойи ишларга сафарбар етади. Она туфайли умрини якҳши ва езгу амаллар билан безайди. Ҳар бир фарзанд, кҳоҳ у ўғил бўлсин, кҳоҳ у қиз бўлсин енг аввало, онасини рози қилишга интилади. Онаси олдидаги қарзни узишни шарафли бурчи, деб билади.

Она баҳти — фарзандлар баҳти, оила бакҳти, жамият баҳти. Она бу бебаҳо баҳтни ҳеч кимга, ҳеч нимага алишмайди.

Базан онани умри узоқ ва метиндай мустаҳкам дараҳтларга қиёслашади. Ёки она иродасини улкан тоғларга, она меҳрини дарёлари-у уммонларга ўҳшатишади. Бу ўҳшатишларнинг барчаси ҳақиқат. Гўё енг ёши улуғ дараҳтлар ҳам оналар умрига тақлид қиладилар. Тоғлар ҳам аслида ўз иродаларини оналарга қараб чамалайдилар. Дарё-ю денгизлар меҳр-муҳаббатда оналарга тенг келиш-келмаслиги ҳақида баҳс юритадилар.

Табиат оналар билан ҳисоблашади, оналар билан маслаҳатлашади, оналар билан бирга қадам ташлайди. Ўатто табиат ҳам онаизорга озор бергиси келмайди. Табиат меҳр кўрсатишда, меҳрибон бўлишда оналардан ибрат олади. Шу боис уни она-табиат деймиз.

Дунёда қанча миллат бўлса унинг шунча онаси бор. Ҳар бир миллат фарзанди ўз онасини якҳши кўрмаслиги, қадрламаслиги ва ҳурмат қилмаслиги асло мумкин емас. Она Африкада ҳам, Америка ва Ҳиндистонда ҳам, Осиё, Европа ва Антарктидада ҳам она. Она улуғ ва бебаҳо зот сифатида ҳар жойда, ҳар мамлакат ва миллатда беқиёс даражада езозланади. Ранг-рўйидан, урф-одатидан, турмуш-тарзидан қатий назар она улуғ зотлигича қолади. Жумладан, биз, ўзбекларда ҳам. Онамиз, онажонимиз, порлаб турган қуёшимиз, тўлин ойимиз, чарақлаб турган юлдузимиз. У бизнинг — жонажонимиз…

Дунё кҳалқлари ичида оналарни севиш, қадрлаш ва улуғлаш борасида ўзбеклар ҳамиша енг олдинги сафларда бораётгани, бошқа миллатларга ўрнак бўлаётгани кишига фаҳр ва ифтиҳор бағишлайди. Бу ажойиб ва бебаҳо фазилатимиз билан ҳар қанча ғурурлансак, факҳрлансак арзийди. Биздай онани бошига кўтарадиган ва онадай улуғ зотнинг ҳурматини жойига қўядиган миллат кам топилса керак, еҳтимол биз каби онапараст ҳалқлар бармоқ билан санарлидир…

Мустақиллик даври нафақат Ватанга, инсонга бўлган муносабатларни балки биринчи галда онага, онажонларимизга бўлган меҳр-муҳаббатимизни, самимий муносабатимизни, батамом ўзгартириб юборди. Мустақиллик туфайли ўзбек оналари юксак қадр топди, десак муболаға бўлмайди. Оналар жамиятнинг ижтимоий кучига айланди. Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов ибораси билан айтганда: “Оналарнинг обрў-етиборини жиддий равишда ошириш, уларнинг меҳнатини, жисмоний соғлом, манавий бой ҳамда акҳлоқан пок ёш авлодни тарбиялашдаги ҳизматини муносиб баҳолашимиз керак. Она тўғрисида, унинг фарзанди тўғрисида ғамҳўрлик қилиш давлатимизнинг муқаддас бурчидир.”

Мамлакатимизнинг мустақиллик майдонидаги “Мустақиллик ва езгулик” монументида қуёшдай порлаб турган “Бакҳтиёр она” ҳайкали юқорида айтилган ҳаётий фикрларнинг амалдаги ёрқин намунасидир.

Оналар баҳтиёр юрт — келажаги буюк юрт.
Оналар баҳтиёр юрт — тинчлик барқарор юрт.
Оналар баҳтиёр юрт — фарзандлари ҳеч кимдан кам емас юрт.
Оналар баҳтиёр юрт — мангу озод ва обод юрт…

Бизда катта байрамлар, йирик тантаналар “Бакҳтиёр она” ҳайкали пойига гулдасталар қўйиш, онани зиёрат қилиш билан бошланади. Бу зиёратда ҳикмат бор… Гўё онанинг пок дуоси бор…

Миллатнинг улуғлиги — онанинг улуғлиги билан белгиланади. Онага бўлган еҳтиром — миллатга бўлган еҳтиромдир. Миллат комиллиги — она комиллиги билан ўлчанади.

Ўзбек онаси ҳамиша меҳнаткашлиги, меҳнатсеварлиги ва заҳматкашлиги билан бошқа миллат оналарига ибрат бўлиб келаётир. Ўзбек онаси меҳнат олдида тиз чўкмайди, аксинча меҳнат устидан ҳамиша Қолиб келади. Меҳнат ундан чекинади. Она ҳар қандай меҳнат ва юмушни езгуликка айлантиради. Меҳнатга саҳоват бағишлайди. Онанинг ҳаракатида баракат бор, саҳоват бор.

Ўзбек онаси пазандаликда ҳам, ҳунармандликда ҳам бошқаларни лол қолдиради. У ёпган нонлардан она меҳри келиб туради. У пиширган таомлардаги лаззатни ҳеч қаердан тополмайсиз.

Оналаримизни, онажонларимизни тарифлаб, улуғлаб ва уларни мадҳ етиб ёзилган асарларни, чоп етилган китобларни йигсак, улкан тоғ бўлиши табиий. Лекин бу асарларнинг бирортасида ҳам ижодкорлар ҳали онага аниқ ва лўнда тариф беролмаган. Ўали онанинг мукаммал сиймосини акс еттирган бадиий асарнинг яратилмагани ҳам ҳақиқат. шундай бўлсада ижодкорларимиз оналарни мадҳ етишдан, уларни тарифлаб-тавсифлашдан бир лаҳза тўҳтаганлари йўқ. Ирмоқлар дарёларга, дарёлар денгизларга мудом қуйилиб тургани каби оналар ҳақидаги асарлар ҳам адабиёт уммонини мунтазам бойитиб бораётир.

Ушбу китоб оналарга бағишлаб ёзилган шерлар уммонидан бир томчи ҳолос. Шу боис китоб дунёдаги енг янгроқ, дилрабо қўшиқдай туюлади. Китобдан ўрин олган шерларга ва уларнинг мазмун-мундарижасига ҳам тўҳталмадик. Ҳатто «Она», «Онажон» сўзлари билан безанган шерлар сарлавҳаларини ҳам асл ҳолича қолдирдик. Бу ўқувчи медасига тегмайди. Шерларга баҳо беришдан ҳам ўзимизни тийдик. Чунки ҳар бир ижодкор ўз онаси ҳақида қандай ёзган бўлса, шундайлигича чоп етишни лозим топдик. Шерларга баҳо бериш сиз-азиз китобҳонлар ҳукмига ҳавола.
Яна бир гап; китобдан барча ижодкорларнинг она ҳақидаги шерларини тўла ғамраб олишнинг имкони бўлмади. Кейинги нашрларда бу кемтикни тўлдириб борамиз. Умид қиламизки, бу езгу ишда сизлар ҳам бизга ёрдам берасиз. Китобни ўқиб чиқгач, сиз ҳам ўз онажонингиз ҳақида шер ёзиб юборсангиз ажаб емас. Агар она ҳақидаги шер юрагингизда пайдо бўлган бўлса, қўлингизга дарҳол қалам олинг. Ва фақат тўғрисини ёзинг. Она — муқаддас мавзулардан бири. Оналар ҳақида енгил-елпи ва ёлғон ёзиб бўлмайди. Оналар қуруқ ва сокҳта мақтовларга ҳеч қачон муҳтож емас. Шунда она олдидаги мингдан бир қарзингизни узишга ҳаракат қилган бўласиз.

Она аслида ўз улуғлик кўламининг кенг чегарасизлиги, меҳр оламининг беқиёслиги ва ҳадсизлиги билан сайёрага ўҳшайди.

Она коинот мисол инсоний фазилатлари, тинчлик, езгулик, бағрикенглик, меҳр-муҳаббат рамзи сифатида одамзотни доимо бағрига меҳр билан босиб туради.

Она ер шарини бало-қазолардан, ёмонлик ва ёвузликлардан асровчи буюк жасорат тимсолидир.

Она буюк сайёра… ҳар биримиз ана шу сайёрага мудом талпинамиз ва ҳамиша унинг атрофида парвонамиз. Она сайёрасидан нажот кутиб яшаймиз.

Мангу бор бўл, мангу боқий бўл, нажоткоримиз — Она сайёраси!

Оналарнинг оёғи остидадир
Равзаи жаннату жинон боғи.
Равза боғи висолин истар есанг
Бўл онанинг оёғин туфроғи.

Онажон номинг дилимда. шеърлар

Онажон, номинг дилимда, жисм аро танҳо ўша,
Шафқатинг битмас хазина, менга минг тилло ўша,
Ҳар нафас меҳринг булоғи тошса бир дунё ўша,
Кўз очиб кўрдим ўзингни, менга бир дунё ўша,

Онажон, каъбам ўзинг,сенсиз жаҳонни на қилай,
Танда меҳринг ёнмаса беҳуда жонни на қилай!
Тарк этиб орому сабринг, менга бахт бердинг мудом,
Ҳам жигарпорам дея, чекдннг аламлар субҳу шом,

Тоза қалбинг бўлди қанча — қанча қайғуларга жом,
Сендан ўргандим буюк имло била ширин калом,
Онажон, каъбам ўзинг сенснз жаҳони на қилай,
Этмаса номингни ёд ўткир забонни на қилай!

ЭМАСМАН БАҒРИТОШ

Бир замон кўрдим кўзингда қатра ёш,
Ешин эрмас, балки минг қийматли тош,
Сочларинг узра қаро туп кўчдиму,
Оразин аксин яширганму қуёш.
Дона ёшлардан юзинг ҳам ёндиму,
Енди-ю, бўлдй қаро кўз бирла қош.
Рашк ўтида офтобим ёндиму,
— Деб, эгилди шунда армон бирла бош.
Кўз ёшинг рашк оташидан гар нишон,
Бўлса ҳам Яҳё эмасдир бағритош.

* * *

Бошни фидо айла ато қошиға,
Жисмни қил садқа ано бошиға.
Тун, кунингга айлагали нурпош
Бирисин ой айла, бирисин қуёш.

Миртемир
СЕН ОНА…

Алишерга алла айтиб укҳлатган
Сен — она.
Оғушида Бобур камолга етган
Сен — она.
Торобийни оғир жангга жўнатган
Сен — она.
Оламни нурида мунаввар етган
Сен — она.
Йиғласа, дунёни расо титратган
Сен — она.
Кулгиси саодат парвариш етган
Сен — она.
Даҳолар бешигин бедор тебратган
Сен — она.
Меҳри баҳорида елни яшнатган
Сен — она.
Ягона ўғлингни жўнатдинг жангга,
Бўл бардам, она!
Онадай ошиқ йўқ она Ватанга,
Муҳтарам она…

ШУҲРАТ
О, ОНА…

Зулфияга

Кўз очиб оламга келгандан бери
Неларни кўрмади бу бошим менинг.
Озми-кўп танидим ҳаётнинг сирин,
Қирққа ҳам етибди бу ёшим менинг.

Йилдан-йил орттирдим талай дўсту ёр,
Ҳурматлаб дедилар, «дўстим», «ўртоғим»,
Улғайдим: кўксимга бош қўйиб дилдор,
У деди: «Бакҳтимсан, суянган тоғим!..»

О, она, ҳеч бири емасдур ширин
«Болам!» деб бир оғиз айтган сўзингдан!
О, она меҳрингда қуёш яширин,
Не ажаб гул унса ҳар бир изингда!

ТЎРТЛИК

Дунёда енг яҳши, меҳрибон она,
Бу менинг онамдир, билинг, ёронлар!
Эй, ўғил-қизларим, бўлинг парвона
Онамда қолмасин дарду армонлар!

Тўра СУЛАЙМОН
ТАВАЛЛО

Бу йил 94 ёшни қоралаётган онам — Мукаррама уста Нурмат полвон қизларининг шарофати билан битилган машқим

Нелардандир кўнгил бўлиб ғаш,
Ҳам егилиб бу егилмас бош,
Кўзларимда қалқиб турса ёш,
Бу ҳолимга беролмай бардош
Муштипар бир Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Қайтар бўлсам қуруқ қўл овдан,
Қора қозон қолса қайновдан,
Ҳам айрилиб ўлжа, уловдан,
Қарзга ботар бўлсам бировдан
Таскин бериб Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Бирда ҳақдин, бирда ноҳақдин,
Жабр кўрсам бир бетавфиқдин.
Ортда турсам қалби қуроқдин,
Қадрим хароб бўлса тупроқдин.
Оҳлар уриб Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Оға-ини ўртасида гап…
Алҳол, келиб чиқмиш икҳтилоф:
Бири иззат, бири мулк талаб.
— Бу оқ сутим, меҳримга хилоф, —
Дея шўрлик Онам йиғлайдир ,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Синалмоқнинг гали келганда,
Ноҳақ мағлуб бўлсам майдонда,
Номим қолмас бўлса жаҳонда,
Ким дўст-душман билинар онда
Аҳволимга Онам йиғлайдир,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Ҳаним бир ён, мен бир ён бўлсам,
У устивор, мен урён бўлсам,
Бу ҳам камдай ногирон бўлсам —
Ёғоч отга ёнма-ён бўлсам
Ой тутилиб, Онам йиғлайдир ,
Қолганлари ёлғон йиғлайдир.

Бўлсам гумроҳ, бўлса гуноҳим,
Вужудимга солмасдин ваҳм,
Қабул айла тавалло-оҳим,
Дариғ тутмай меҳринг, илоҳим,
Йиғлатмагил мушфиқ Онамни,
Волидаи Муҳтарамамни

Ҳусниддин СҲАРИПОВ
ОНА НАВОСИ

Кечалар узундир, кечалар узоқ,
Гоҳ кўзим илинмас тонг қадар, болам.
Кўнгил мавжларига солганда қулоқ,
Хаёлга не келиб, не кетар, болам.

Фарзанддир онанинг умрига гултож,
Дардига малҳам-у, бахтига йўлдош,
Ҳеч кимни етмасин ҳеч кимга муҳтож,
Миннат ёш жонингни оғритар, болам.

Майли, ўлтирмагин тун-кун бошимда,
Етар пайдо бўлсанг тез-тез қошимда,
Балки ризқинг бордир бир кафт ошимда,
Гап-сўзни айласам мухтасар, болам.

Гоҳ борсам уйингга ўзимдан ортиб,
Яйрар набиралар сакрашиб, йўртиб,
Кўтарсам, қўлимдан олмагин тортиб,
Менга ҳам ярашар ғунчалар, болам.

Азиз умринг бўлиб шоҳона бир байт,
Қўшиқлар ичингдан тошиб кетган пайт
Арзингни менга ҳам тушунтириб айт,
Қолмайин дардингдан бекҳабар, болам.

Ўз инин ватан деб севаркан турна,
Сен ҳам ҳар заррасин кўзга ет сурма.
Ичмагин, чекмагин, бемаҳал юрма,
Бўлсин босган изинг бекҳатар, болам.

Хайр-хўш қилармиз бир кунмас-бир кун,
Тонгларим ҳуснини тўсганда ҳам тун,
Бахтингни кўрсам бас — мамнунман, мамнун,
Сен борки, бизлар ҳам мўтабар, болам.

Абдулла ОРИПОВ
ЎЗБЕК ОНАСИ

Муштипар ҳам ўзинг, буюк ҳам ўзинг,
Куйинчак ҳам ўзинг, куюк ҳам ўзинг.
Оламга татирлик суюк ҳам ўзинг,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг кҳонаси,
Ей, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Сени Тўмарис деб, мақтаганим бор,
Сен Темур бешигин тебратган бедор,
Сенсан Бибихоним, Нодираи зор,
Пайти келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Ватанни Она деб бекор айтилмас,
Она буюрганда йўлдан қайтилмас,
Сен ўзинг Кабамсан, Байтул муқаддас,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Эй, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Бошингдан нималар ўтмади ахир,
Ватандек тақдиринг бўлди гоҳ тахкир,
Бобур шоҳ бўлсада, қошингда фақир,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Ей, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Гоҳида балқидинг Барчиндек тўлиб,
Ғўзадек қуридинг Турсуной бўлиб,
Тимсолинг яловда юлдуздек кулиб,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг кҳонаси,
Ей, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Фарзандинг қувонса — сен ҳам қувондинг,
Фақат болам дединг, яшадинг, ёндинг,
Нокаси учраса, ўртандинг, тондинг,
Пайт кеди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Ей, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Келажак тойчоғу тойингиздадир,
Жаннат ҳам, албатта, пойингиздадир,
Ватан-ку Сиз турган жойингиздадир,
Пайт келди, айтмоққа, гапнинг хонаси,
Ей, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Сизга тазим қилиб турибман бу пайт,
Сизга бахшидадир энг шоҳона байт,
Азиз елу юртга дуоларинг айт,
Пайт келди айтмоққа, гапнинг хонаси,
Ей, Ўзбек онаси, Ўзбек онаси.

Омон МАТЖОН
ОНА ДЕГАН СЎЗ

Юлдузлардан сирқилиб шабнам,
Уфқ билан кўришганда ер,
Офтобга кипригим билан
Она сўзни ёздим гўё шер.

Аму оқар мисоли булут,
Уфқ бўлиб оқади Аму,
Қирғоғини етса ҳам унут,
Майсаларни унутмайди у!

Ҳар кўкат, ҳар баргнинг номига
У елтади тоғлардан тазим,
Она деган сўзнинг ёнига
Чизгим келди МАЙСАнинг расмин.

Капалак ранг, булбуллар оҳанг
Кашфи билан маст бўлган лаҳза,
Она сўзин қаватига ман
Ёзиб қўйдим БАҲОР деб аста…

Мен жо етдим Она номига
Ерни сўнгги гардигача то.
Енди Она сўзи ёнига
Дадил ёзиб қўяман: ДУНЁ!

Мен юлдуз деб уни куйлайман,
У Ватандир,
У Арши ало.
Мен унга минг ташбеҳ ўйлайман,
Етказурман миллионга ҳатто…

Ерда, лекин минг-минглаб одам
Она номин билса муқаддас.
Уруш деган биргина сўздан
Оналарни сақлай олур бас!

Рауф ПАРПИ
ОНАМГА ХАТ

Ешитдим, онажон, кҳафа емишсан,
Кечир, ойлаб сенга ёзолмадим хат.
Гарчи муҳаббатдан тилардим еҳсон,
Ёруғ кунларимга бўлгандим илҳақ.

Юзимга нафасинг урилар илиқ,
Ажиб ёруғликка тўлмоқда хона.
Суратим қошида дуолар қилиб
Тағин йиғладингми, муштипар она?

Ўша гап, севганим шу азиз Ватан,
Бу қадар ташвишлар ютмагил, бағрим,
Ўксук отам каби ҳали ҳам зотан,
Қалқиниб-қалқиниб турибди шаҳрим.

Биламан… сирни бой беришлик ёмон,
Ўғлингга бу йўлда бардошлар тила.
Базан топганимни ичиб қўяман
Сирни бой бермасдан улфатлар ила.

Бироқ еҳ, билмайман, гўёки зимдан,
Кимдир тақиб етар мени беомон.
Қандайдир бир кимса балки ҳақимда
Кҳунук латифалар тўқийди, ёлғон…

Она, куйланмаган бир куй истайман
Ва лекин алдоғчи ҳислар олур жон.
Эҳтимол, қаламни бекор қистайман,
Нетайин, ростини айтгил, онажон.

Яшил даракҳтзорни ечинтирар куз,
Пойимда баҳорнинг алвидо уни.
Бепарво ёшликни илғамайди кўз,
Қайлардан ахтарай, онажон, уни.

Билурман… йўлимда ғичирлар тошлар,
Зафарон куз янглиғ кҳаёлим тақир.
Шаҳарнинг ғавғоли тинчини ташлаб,
Узоқ вақт ёнингга бормадим акҳир.

Ешитдим, онажон, кҳафа емишсан,
Кечир, ойлаб сенга ёзолмадим кҳат.
Гарчи муҳаббатдан тилардим еҳсон,
Ёруғ кунларимга бўлгандим илҳақ.

Бахтсизликка ўхшаб кетар бу ҳолим,
Сенсиз бахтсизликка ўхшайди қисмат,
Сенсиз ёришмасди менинг хаёлим,
Дунёнинг лақаби бўлурди Ҳасрат.

Маруф ЖАЛИЛ
СЕНИ КЎРГИМ КЕЛАР, ОНАЖОН

Шодликдан осмонга етганда бошим
Бир жойга тўпланса дўсту қариндошим.

Ё бошимга тушса бирор мусибат,
Ёки биров айтса отамга раҳмат.

Учраб қолса йўлда таниш аёллар,
Дилдан тилга кўчса масум хаёллар.

Деса: «Кўринишда мағрур бўлса ҳам,
Йўқ еди онангдай муштипар одам».

Сени кўргим келар, онажон.

Ёр билан боғ кезсам ойдин кечалар,
Кўнглимда туғилса янги режалар.

Сирли куйлаб оқса жиғалар пастда,
Бахтимга юлдузлар боқса ҳавасда —

Шаббода силаса гулнинг юзини,
Тингламоқ истайман айтган сўзини.

«Боламнинг бўйини кўрай деб бир дам»,
Еҳтимол гул бўлиб чиққансан ердан.

Шу сабаб соғинч-ла бокаман гулга.
Армон фарёд қилар ўксиган дилда,

Сени кўз олдимга келтиролмай, гоҳ!
Еслолмай юрагим ўртанар ногоҳ.

Қандай бахтиёрдир онаси борлар,
Улар етимлардай чекмас озорлар.

Ўзинг кетдинг менга бериб умрингни
Соғиниб асрайман дилда меҳрингни.

Сени кўргим келар доим, онажон.

Ойдин ҲОЖИЕВА
ОНАЖОНИМ

Онажоним, кўзларингизда
Куннинг нафаслари бор еди,
Онажоним, юзларингизга
Ойнинг ҳаваслари бор еди.
Онажоним, сиз билан жаҳон
Беҳигулдай ифорли еди.
Тунлар ойдин, кунлар шодмон,
Шабадалар дуторли еди.
Тушларимга кириб чиқасиз
Сочларимни ўриб чиқасиз.
Фариштадай бошим узра гоҳ
Оромимни кўриб чиқасиз.
Талпинаман, қучсайдим қани?
Соғинчлардан қочсайдим қани?
Кўз ёшларим гулга айланса,
Пойингизга сочсайдим қани?
Онажоним! Жонажоним!

Хуршид ДАВРОН
УЧ ШЕР

* * *

Битта кўз бор бу дунёда –
Сеҳрли, оддий.
Битта сўз бор бу дунёда –
Нурли, абадий…
Мен у кўзга етаман аммо,
Мен у сўзни айтаман аммо
Бу дунёда битта қабр бор,
У мени кутади умидвор.

Сўроқлайди мени еллардан,
Сўроқлайди мени йўллардан…
Бу дунёда битта қабр бор,
У мени кутади умидвор.
Пойида жим чўккалаб олиб,
Кўзларимга йиғилган дардни
Унинг зафар майсаларига
Сочиб, сочиб, сочиб йиғласам…

* * *

Онам қариб қолган. Тушида
Сўзлашади у отам билан.
Кўзларидан оққан ёшида
Мен отамнинг аксин кўраман.

Онам қариб қолган. Қўрқаман,
Базан азоб бўғзимни қисар.
Кўзим юмсам уни кўраман,
СҲундан ёшга тўлади кўзлар.

Кҳат ёзмайман. Базан сим қоқиб
Ҳол-аҳволин сўрайман… Аммо
Ярим тунлар уйғониб гоҳо
Ўй сураман шифтга жим боқиб.

Далаларда қўнаркан шудринг,
Тонгни қарши оламан титраб,
«Она, — дейман, — мани кечиргин»,
«Она», — дейман лабим пирпираб.

ШОИРНИНГ ОНАСИ

Она келиб олис қишлоқдан
Ўғли билан яшай бошлади
Ва дастурхон ёзилган чоқда
Ширмой ноннинг четин тишлади.

Ювиб берди бир бозор кирни,
Сувлар қуйди сўлган гулларга.
Неваралар боғчадан қайтгач,
Эртак айтиб берди уларга.

Авайларди кҳонадон тинчин,
Суйган ўғли уйнинг бурчида,
Қоғоз узра егилганча жим
СҲер ёзган пайт тутун ичида.

Қадам босиб кҳавотир билан,
Қўрқар еди нафас олишга.
Тунлар кҳуррак тортмай дея у
Бош қўярди тонгда болишга.

Аммо бир кун мазаси қочиб,
Кўз олдида ёруғлик сўнди.
Қўлларидан тушиб кетди-ю,
Чил-чил бўлиб пиёла синди.

Ўша заҳот ҳушига қайтди,
Чайқаларди ўнгида олам.
У югуриб чиққан ўғлига
Шивирлади: «Кетайми, болам?»

Фароғат КАМОЛ
ОНАМГА

1

Юлдузлар йиғлабди тун бўйи, она,
СҲабнам япроқларда жавдираб турар.
Соғинч ини айтиб тонгга жимгина
Олис уфқларга бош урар йўллар.
Йўлларнинг бошида маюс турибди
Узоқ болаликнинг масум севинчи.
Эҳ, йўллардан келиб қийнайди мени
Аламдийда йиллар, йиллар Соғинчи.

2

Қайдадир олисда фиғон чекар най,
Масофалар жуда узун туюлар.
Шамоллар дайдийди ўзлигин билмай,
Кўзларимда мунис бир сиймо турар.
Қуршар хотиралар қуюни секин,
Қаерга бошлайди, ахир, қаерга?
Узоқлашиб кетар мендан бу қуюн,
Аста йиқилади таниш қабрга.

3

Сассиз урилади вақт шамоллари,
Кўзларимга сокин тунлар қуйилар.
Чорлайди ҳорғин бир умид сингари
Олис уфқларга туташган йўллар.
Ва чорлар уфқда мени бир Соғинч,
Ентикиб бораман интиқ чорловдан.
Соғинчим сиз, она, Соғинчим билан
Олис уфқларда учрашамиз ҳам…

Азам ЎКТАМ
ОНАМГА

Йиғига ўхшаган табассум билан
Яна қошингизга қайтмоқдадирман.
Бу ерда ҳеч кимса парво қилмаган,
Дил розимни сизга айтмоқдадирман.
Мен осмондан ерга тушиб қолганман,
Дўстлар хиёнати бошимни егиб.
Муҳаббат, висолдан безиб қолгандим,
Ҳатто бакҳтиёрлик жонимга тегиб.
Шерсиз — бедард кунлар бисёр бунчалар,
Шодумон кунларим ортиқ кўпайди.
Илҳом мени серноз маликалардек
«Фуқаро, фуқаро, фу, қаро!» дейди.
Қадаҳга егилган бошни кўтарсам,
Юрагим ҳирқираб сўз айтди оғир:
«Шоирмас сўзни минг куйларга солган,
Шерни деб минг куйга тушганлар шоир!»
Асаблар қақшайди дунёга боқсам —
Ҳануз тўқнаш келар етимлар, туллар.
Уруш ўчоғининг нафси ёмондир —
Унга ўтин бўлар болалар, гуллар!..
Биз қутлуғ манзилга етмоғимиз шарт,
Кураш интиҳоси — саодат зотан.
Ўзни фидо етмак ҳам ахир бир бахт,
Биз ватанга керак, бизларга ватан!
Яшолмасанг бутун ҳаётинг бекор —
Бир қалбда ишқ бўлиб, саодат бўлиб.
Мовий келажакка бормаслик даркор,
Эзгуликдан машум «қора хат» бўлиб.
Манзилим олисдир, менга йўл тиланг
Бобом Муқаннанинг кўйлагидек оқ.
То заминда тинчлик барқарор бўлсин,
Дунёнинг иқболи янада порлоқ!

Зебо МИРЗО
ОНАМГА

Оқ сочлари оппоқ тун унинг,
Умри ҳалол ишққа байроқдир.
Оҳ, юзлари дунёи дуннинг
Гўзалидан чиройлироқдир.
(Бўлолмадим ҳассасичалик),
Отам дардин кўтарган моҳим,
Ушоққина онам кўнглига
Бир ҳовуч нур бергил, илоҳим!
Ўзи потраб чиққан чашмадай
Ёнингиздан оқдим-у, кетдим.
Ўзгаларга дарё тутдим-у,
Оҳ, онам-а, сизни унутдим.
Қалдирғочлар мендан яхшироқ,
Бахт тўкади ҳур қучоғига.
Мен ҳам унинг тирноғиман-у,
Арзимайман, лек тирноғига!
Исмалоқлар бўйини тараб,
Баҳор шошса юрган жойига,
Раббим, мени гул қилиб ярат,
Ҳеч бўлмаса, унинг пойига!..

Беҳзод ФАЗЛИДДИН
ОНАМ ЁЗОЛМАГАН ШЕР

Сочларимда оқ гуллар,
Кел, уларни тер, болам.
Йўлингга муштоғ йўллар,
Болам бўлиб бер, болам.

Кўксимга ой беркитдим,
Юлдузларга чой тутдим,
Отангдан ҳам кўп кутдим,
Бахтим бўлиб бер, болам.

Титраган созингни қўй,
Бўғиқ овозингни қўй,
Қалам-қоғозингни қўй,
Ўғлим бўлиб бер, болам.

Йўл учун туққанмидим,
Гул учун туққанмидим,
Пул учун туққанмидим,
Борим бўлиб бер, болам.

Қалдирғоч синглинг беҳол,
Қанотидан хатни ол.
Ишинг кўпдир, еҳтимол,
Келмай қўявер, болам…

 

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

kak-zanyatsya-seksom-pervyiy-raz

Жинсий алока килиш ҳакида малумот

Жинсий алоқада бўлишнинг тўғри усули қандай? Ушбу мавзу кўпинча аёллар ва еркаклар учун жозибали журналларда …

100200300