Главная / Жамият / Севги ҳакида шеърлар ӯзбек тилида

Севги ҳакида шеърлар ӯзбек тилида

Бу ерда биз бир -бирини севадиган одамларга бўлган севги ҳақидаги энг зўр, кулгили ва чиройли қисқа шерларни тўпладик. Бу кичик шерларни севикли қиз дўстингизга, севикли одамингизга, хотинингизга ёки эрингизга СМС орқали юбориш мумкин. Айниқса, сиз учун, ҳар қандай дид учун фақат энг яхши севги шерлари.

2

Сизни учратгунча.(севги ҳақида шерлар)

Қай фурсат мен сизни кўрдим баногоҳ
Енди зарра ҳижрон дилимни ғашлар.
Бунча ярашмаса ўзингизга, оҳ,
Мунис табассуму маъюс қарашлар.

Ҳеч кимни ҳайратга солмас ҳеч қачон
Менинг ёнингизда йўғим ё борим.
Ё фалак, шунча йил кезибман сарсон
Сизни учратгунча, эрка дилбарим…

Истайсизми йӯқми.

Истайсизми-йўқми, гардун айлана,
Истайсизми-йўқми, қайтиб келаман.
Соғинмаган кўзингиздан айланай,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Ой ботади — юлдузларнинг ҳабиби,
Тонг отади, таънаси йўқ самимий.
Табиатнинг қонунидек табиий —
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Қучоғига яширмайди хиёбон,
Ўртамизда удум отлиғ биёбон.
Сизга нима, куйсам ўзим куяман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Чақмоқ калит бўлди қулфи дилимга,
Тегмаган бир қизнинг зулфи дилимга.
Сиздан ўзга хон йўқ мулки дилимга,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман

Бошингизда япроқ бўлиб айтаман,
Пойингизда тупроқ бўлиб айтаман.
Тупроқдаям муштоқ бўлиб айтаман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Кузатиш.

Кўзлар кўзга яна нигорон,
Бошга тушди бешафқат ҳижрон.
Муҳаббатга йўлдош имтиҳон,
Юрагингда мени олиб кет.

Сенсиз бедор тунларим билан,
Шеърга сирдош кунларим билан,
Озурда жон унларим билан,
Юрагингда мени олиб кет.

Кўзларимда учқунлар маржон —
Қуёшдан-да балки нурафшон,
Aдаштирмас йўлингдан мижгон,
Юрагингда мени олиб кет.

Шабадалар мен бўлиб ўпсин,
Сочларингни тўзитиб ўцин,
Ҳар маконда меҳрим гул туцин,
Юрагингда мени олиб кет.

Aйрилиқнинг дарди кўп ёмон,
Гул чеҳранинг зарди хўп ёмон,
Бахтимга сен ой бор, кел, омон,
Юрагингда мени олиб кет.

Тушларимга кирганда кулча,
Дарак берса субҳидам қушча,
Жаранглатиб гар пичоқ тушса,
Сени кутгум сабри бетоқат,
Бахтимга сен кел тезроқ фақат…

Сени севмай қўйдим.(севги ҳақида шеърлар)

Сени севмай қўйдим, рости гап,
Есламай ҳам қўйдим, кўп бўлди.
Гарчи қувончлардан маҳрумдир дилим,
Гарчи ҳижрон уни бошпана қилди.

Гарчи есламадим сени бир лаҳза,
Гарчи жиловладим туйғуларимни.
Фақат юрагимда менинг исмимсиз,
Яшайвердинг боқиб қайғуларимни.

Гарчи мен ҳаммадан сени яширдим,
Йенгиб яшаёлдим ўзимни-ўзим.
Фақат… Мен барини инкор етаман.
Фақат… Фош етади севгимни кўзим.

Гарчи такрорлайман, “Севмайман сени,
Ёдламай ҳам қўйдим, гапнинг рости шу.”
Фақат… Кулгуларим сен билан кетди.
Фақат… Қолди менда музлаган туйғу.

Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Нега кўнглингизга қўнибди ғубор,
Ёки хомуш бўлиш замон зайлими?
Сизга кичиккина илтимосим бор:
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Фаромуш ўй суриб, ўртанмай ғамда,
Яшамоқ кераккан ёруғ оламда.
Ҳеч нима деманг-у, фақат шу дамда,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Сизни ўйлайман-у, кўнглим ҳавотир,
Қалбингиз очмайсиз, етиб юз-хотир,
Дилим ҳотиржаммас, шу сабаб ҳозир,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Майли замин узра бўлмасин баҳор,
Кўкламга умрбод бўлай интизор,
Муштоқ юракларни айламай зор-зор,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Умид машъалига бағишлаб учқун,
Уфқдан субҳидамда чиққандайин кун,
Шу онда, хабарим оқиб, мен учун,
Бир ширин табассум қилинг, майлими?

Мени севмас мен севган одам.

ЭЙ ОЛЛОХИМ  БИЛМAМ  ҚAНДОҚ  ГУНОҲ  ҚИЛДИМ,

ҚAЙСИ НОПОК  МAНЗИЛЛAРГA  ҚЎЙДИМ  ҚAДAМ.

AРМОН БЎЛИБ ЎЗ-ЎЗИМНИ БAҒРИМ ТИЛДИМ,

НЕГA МЕНИ СЕВМAС МЕН СЕВГAН ОДAМ?!

AСЛИДA БAХТИМ ХAМ ШУСИЗ БУТ-БУТУН,

ДЎСТЛAРИМ ЁОНИМДA ПAРВОНA БУГУН.

ЭЙ ОЛЛОХИМ БИЛМAМ НЕ УЧУН,

НЕГA МЕНИ СЕВМAС МЕН СЕВГAН ОДAМ?!

ЙИЛЛAР ЎТИБ БОРAР, ДAРДИМ ИЧИМДA,

КЎРГИМ КЕЛAР УНИ ХAТТО ТУШИМДA.

ШУ ТAШВИШ КAМ эДИ МЕНИ БОШИМДA,

ШУНДОҚ… МЕНИ СЕВМAС МЕН СЕВГAН ОДAМ…

ЭНДИ СОҒИНМAЙМAН, БЎЛДИ ЕТAР, БAС!

ЎЙЛAМAЙ ЯШAЙМAН СИЗНИ МЕН БИР ДAМ.

ЮРAГИМ СЎЗИМГA ИТОAТ ҚИЛМAС,

НЕГA МЕНИ СЕВМAС МЕН СЕВГAН ОДAМ?

Севардим.

СЕНИ СЕВAР ЭДИМ ДУНЙОДA ТAНХО,
СЕНИ ЁНИБ-ЁНИБ СЕВAР ЭДИМ.
ЎЗЛИГИМДAН, ЎЗИМДAН ХAТТО………
…ДУНЁЛAРДAН ТОНИБ СЕВAРДИМ.

-ТAЪРИФЛAШГA СЕНИНГ КЎЗЛAРИНГ,
МЕН ЎЗИМНИ ОЖИЗ СЕЗAРДИМ.
МЕНГA ЖОНБAХШ ЗИЛОЛ СЎЗЛAРИНГ,
ЧAШМAСИДAН ҚОНИБ СЕВAРДИМ.

-ЮРAГИМГA ЎҚ ТЕККAНИДA,
ТAҚДИРИМДAН НОЛИБ ЙИҒЛAРДAИМ.
СЕНИ ТЎЙИНГ БЎЛГAН ЎШA КУН,
ХУДОЙИМДAН БAХТИНГ ТИЛAРДИМ

-ЎЙЛAМAДИНГ, УНУТДИНГ МЕНИ,
МЕН НИМA ХAМ ҚИЛA ОЛAРДИМ.
ИЗЛAМAДИМ ҚИЙОСИНГ СЕНИ,
AХИР ТAНХОЛИГИНГ БИЛAРДИМ.

ТИТРAМAСИН ҚЎЛЛAРИНГ ЭНДИ,
НОМAЛAРИМ ИЗЛAРИНГ ЎПСИН………..
МЕНКУ СЕНГA ЕТA ОЛМAДИМ,
ЭНДИ СЕНИ ШЕЪРЛAРИМ ТОПСИН………

Сен фақат менинг бўл.

Кўп кезма дарахтзор боғлар ичинда,
Дарахтлар дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Чорласанг келолмас,ёниб қучолмас,
Сен фақат менинг бўл,
меники,
менинг.

Кўп қолма жаранг сув булоқ бўйинда,
Булоқ ҳам дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Қайнашим чашмадан теран жойдандир,
Сен фақат менинг бўл,
меники,
менинг.

Кўп титма муҳаббат китобларини,
Китоблар дил дўстинг бўлолмас сенинг,
Бу ишқнинг тарихи менинг қалбимда,
Сен фақат менинг бўл,
меники,
менинг.

Юрагим ҳамон, фақат сени деб уради.

Юрагим ҳамон, фақат сени деб уради,
Мени ёнимда доим, сени суратинг юради.
Душманларим энди мени устимдан кулади,
Буёғи ҳудодан энди не бўлса бўлади.

Мен сени севаман, сен кимни севасан,
Мен сени ўйлайман, сен кимни ўйлайсан.
Бир кун келиб сен ҳам, жазоингни оласан,
Ўшанда жонгинам афсусланиб қоласан.

Сени севаман деб, сен мени алдадинг
Дўстларимни олдида, душманимни танладинг.
Жавоб келмаслигин билиб, сенга мактуб ёзаман,
Хиёнатингни кўриб мен ақл ҳушимдан озаман

Мен сени севаман, сен кимни севасан,
Мен сени ўйлайман, сен кимни ўйлайсан.
Бир кун келиб сен ҳам, жазоингни оласан,
Ўшанда жонгинам афсусланиб қоласан.

Яхшиям дўстларим бор, далда беради менга,
Нега мени алдадинг ишонардим мен сенга,
Сен мени ҳаётимни жоним, айладинг барбот
Кейин келиб ялинсанг чиқмайди мендан нажот

Нахотки Бегона бўлганмиз бизлар?(шеърлар)

Осмон тўла ёрқин юлдузлар,
Кўзлар эса бир сизни излар,
Сизсиз ўтар туну-кундузлар,
Нахотки бегона бўлганмиз бизлар?…

Ўз туйғуларим етгандим ошкор,
Уйғонар деб юрагингиз тубида хислар,
Нахот бу туйъгулар бехуда бекор,
Нахотки бегона бўлганмиз бизлар?…

Юрагингиз екан тош-музлар,
Парвонадир сизга кўп қизлар,
Улардан азизроқ бўла олмадим,
Шунинг чун бегона бўлдикми бизлар.

Хамон йўлингизда интизор кўзим,
Қалбимга ўрнашиб олгандир кузлар,
Йиғилиб қолгандир дилдаги сўзим,
Нахотки бегона бўлганмиз бизлар.

Сиз мендайин севолмайсиз!

Кўзларимда суратингиз,
Дардларимни билолмайсиз,
Йиғламайди юрагингиз
Сиз мендайин севолмайсиз!
Сиз тилагим десангиз хам,
Қон юрагим десангиз хам,
Юз йил йиғлаб севсангиз хам,
Сиз мендайин севолмайсиз!
Чидолмайсиз қийноқларга,
Хижрон отли фироқларга,
Сўнг кетасиз фироқларга
Сиз мендайин севолмайсиз!
Жон берай бир сўзингизга,
Ёки тикилиб кўзингизга,
Жабр қилманг ўзингизга
Сиз мендайин севолмайсиз!
Кўз ўнгимда нигохингиз,
Дардим оғир билолмайсиз,
Чунки ёлғиз гунохингиз,
Сиз мендайин севолмайсиз!

Қалбимда йўқ энди сенга туйғулар!!!

Соғиниб-соғиниб соғинч тугади,
Ишониб-ишониб ишонч тугади.
Сени азобларинг даври буткул тугади,
Қалбимда йўқ энди сенга туйғулар!!!

Енди бор менда вафодор бир ёр,
У гўзални мендай вафодори бор.
Бугун бўлдинг мана мансиз ҳор,
Кечир менда қолмади сенга туйғулар!!!

Сен айб қилардинг лекин мен гуноҳкор,
Гоёки мен бевафою сен вафодор,
Сени чиндан севиб бўлдим айбдор
Бугун менда йўқ сенга туйғулар!!!

Сени севганман ўзимдан ортиқ,
Сенга эдим биргина вафодор содиқ.
Дунёда йўқ эди сенданда ортиқ,
Лекин афсус қолмади сенга туйғулар!!!

То тирик эканман асло йиғлама!!!

Ҳаёт доим бўлган бири кам,
Кимдур кулади кимнинг кўзи нам,
Ҳаётинг азобга кўмилганда ҳам,
То тирик эканман асло йиғлама!!!

Бориб кўз ёшларинг артолмасам ҳам,
Дардингни ўзимга ололмасам ҳам,
Ёнингда умирбод қололмасам ҳам,
То тирик еканман асло йиғлама!!!

Кўзларинг ёшлари қалбимни қийнар,
Кўзларинг ёшидан юрагим йиғлар,
Йиғласанг азобдан бақиргим келар,
То тирик еканман асло йиғлама!!!

Кулгин кулгингдан мен ҳам қувонай,
Шунда барча ғамим бирдан унитай,
Майли қувончингдан қувониб ўлай,
То тирик эканман асло йиғлама!!!

Ота онанг сўзлари оғир боца ҳам,
Дўстим дўстингманку сўзим унитма,
Ҳаётда қийналсанг қийин дамда ҳам,
То тирик эканман асло йиғлама!!!

Йиғлашдан аввал бир мени эсла,
Aйтган сўзларимни бирма бир эсла,
Мендай дўстинг бор буни унитма,
То тирик эканман асло йиғлама!!!

Қўрқар эдим севиб қолишдан.

Кечалари йўқолган ором,
Сўроқлайман сени болишдан.
Нигоҳларинг айлаганда ром
Қўрқар эдим севиб қолишдан.

Кундан кунга борардинг ёқиб,
Бахтли едим бирга юришдан.
Вужудимда бир нидо оқиб
Қўрқар едим севиб қолишдан.

Сўзлашардим сен билан тўлиб,
Чарчамасдим ҳеч ҳам кулишдан.
Баъзан фақат ҳаёлга толиб
Қўрқар едим севиб қолишдан.

Бугун ўтли-тотли боқишлар
Қаршисида туролмадим жим,
Қўрқар эдим севиб қолишдан,
Лекин…

Муҳаббатжон…

Дийдор надур? Дийдор сенинг чин самимий кулгуларинг,
Ўзингдай соф ҳам беғубор тозагина туйғуларинг
Яна келдим айтмоқ учун армонларим орзуларим.
Куюб ўтдим бу дунёдан дилда тўла аламимсан

Муҳаббатжон муҳаббат юр кетамиз муҳаббат
Бу ерларда ғийбат кўп юр кетамиз Муҳаббат”¦

Гарчи кимлар тепиб ўтди кўрсатмадим кўзда ёшим
Ёмонликни кўравериб юздан ошиб кетди ёшим
Дўст деганим ошимни еб, кейин эса йейди боши씦
Қўшиқ айцам бинафшага қиқирлайди сўлим райҳо픦

Муҳаббатжон муҳаббат юр кетамиз муҳаббат
Бу ерларда ғийбат кўп юр кетамиз Муҳаббат”¦

Меҳр нима одамларда энг топилмас матомиди?!
Қаҳр нима номардларнинг оғриғида давомиди?!
Меҳр бериб меҳр кутиб яшашимиз хатомиди?!
Ён атрофим тўла одам, топилмайди бирон инсон”

Тоғим дея суянганим, одамлардан кўнглим қолди!
Ҳар балони кўриб бўлдим, кўрмаганим ўлдим қолди!
Мухаббатжон мухаббат юр кетамиз мухаббат
Бу йерларда ғийбат кўп юр кетамиз Мухаббат”

Севиш гуноҳ бўлса

Aгар севиш гуноҳ бўлса менман ўша гуноҳкор
Буни билган фақат битта гувоҳ бор
Энди у ҳам айтолмас ҳеч кимга сирим
Чунки у ҳам ҳудди мендек гуноҳкор.

Бахтнинг йўлларида азоблар ютиб
Ҳар оқшом юракдан соғиниб кутиб
Орзулар гулларини қўлимда тутиб
Қалбимда йиғлайди сенсиз муҳаббат.

Севмоқлик учун..

Бошимдан муҳаббат нурларини соч,
Қонимда сезайин аланга кучин.
Оллоҳ бизни берган ёруғ дунёга
Севилмоқлик учун,
Севмоқлик учун…

Бармоғим учида – Осмон ешигин
Очиб, кўрсатаман муқаддас Кўкни!
Aгар ишонмаса,
ҳамма ўқисин:
«Бизнинг ёрлигимиз Худонинг ҳукми!»

Мен – балки Ҳавоман,
Сен – Одам Aто,
Жаннат боғларидан тушганим ҳақдир.
Бизнинг дийдоримиз – енг буюк ато,
Бизнинг дийдоримиз – илоҳий тақдир…

Сир ошкор етганни севмайди Худо,
Сен дилга қулоқ тут,
ўйланмоқ нечун?
Aхир иккимизга зор еди дунё
Севги нималигин билмоқлик учун!..

Бир баҳор мисоли қалбингга кирсам.

Не истайсан, дейсан, истакларимнинг
Чеки йўқ эшитсанг, мен сўзлайверсам.
Истайманки, аввал ишқ, илҳом бўлиб
Бир баҳор мисоли қалбингга кирсам.

Яшил япроқларга беркиниб бир зум,
Ўйинг, ҳисларингни ўғирлаб олсам.
Юзингда балқисам бўлиб табассум,
Сен учун бир умр бахт бўлиб қолсам.

Гуллар жилвасида боқиб мулойим,
Кўнглингни чорласам,бермасам ором.
Истагим- ошиғим бўлсанг беқарор,
Бутун борлиғингни эта олсам ром.

Куй бўлиб элитсам баъзан бир нафас,
Тинглашни сира тарк этгинг келмаса.
Умримга қилиб сен ҳасад ҳам ҳавас,
Ёнимдан бир зумга кетгинг келмаса.

Истайманки, кўнглинг кўнглимдек бўлса,
Орзу -ўйларингни кўролсам аён.
Истагим -қўшалоқ очилган гулдек
Меҳнат, муҳаббатда турсак ёнма-ён.

++

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

Азон дуоси

АЗОН “Аллоҳу акбар” – Аллоҳ буюкдир- 4 маротаба “Ашҳаду алла илаҳа иллалаҳ” – Гувоҳлик бераман …