20/04/2024
Главная / Без рубрики / Саримсок пиёз фойдаси

Саримсок пиёз фойдаси

Саримсок пиез

Саримсоқ фойдаси — танлаш қоидалари, халқона табобатдаги ўрни, зарарлари.
Саримсоқ пиёз таркибида кўплаб фойдали моддалар мавжуд: калий, калсий, фосфор, К ва Б гуруҳ витаминлари, селен, марганес, ёд ва эфир мойлари. Шу билан бирга, саримсоқ жуда юқори калорияли маҳсулот саналади — 100 г маҳсулотда 149 ккал мавжуд. Аммо одатда ушбу аччиқ сабзавот оз миқдорда истемол қилинади ва шу туфайли қоматга зарар етказмайди. Бироқ, саримсоқ иштаҳанинг кучайишига ҳисса қўшиши мумкинлигини этибордан четда қолдирмаслик керак.

 

Саримсоқ пиёзни фойдаси.

Саримсоқ таркибида ўсимликни паразит ва бактериялардан ҳимоя қилувчи учувчи моддалар — фитонсидлар мавжуд. Уни озиқ-овқат сифатида истемол қилганда бактерисид, антипаразитар ва замбуруғларга қарши тасир кузатилади. Ўтказилган тадқиқот натижалари мунтазам равишда саримсоқ истемол қиладиган шакҳслар гуруҳи саримсоқни умуман истемол қилмайдиганларга қараганда шамоллашдан уч баравар кам азият чекишлари малум бўлган.

Саримсоқ юрак-қон томир тизими фаолиятига ижобий тасир кўрсатади. Ушбу сабзавотни мунтазам истемол қилиш қон ҳосил бўлишини рағбатлантиради, шунингдек қон босими ва холестерин даражасини пасайтиради. Тромбоз хавфи ва қоннинг ёпишқоқлиги камаяди. Кислородни қабул қилиш қобилияти, чидамлилик ва азоларга қон келиши тезлиги қон томирларининг ҳолатига ҳам боғлиқ, шунинг учун саримсоқ эркаклар жинсий функсияларига тасир қилади. Бундан ташқари, у эркаклар жинсий гормони — тестостерон ишлаб чиқарилишига ёрдам беради.

Саримсоқ саратон касалликлари эҳтимолини камайтириши малум бўлган. Унинг ситоплазмасида аллиин номли бирикма мавжуд. Саримсоқ тишчасини кесганда ҳужайралар яхлитлиги бузилади ва аллиин ҳужайра ферменти аллисиназа билан реаксияга киришади. Бунинг натижасида аллисин моддаси ҳосил бўлади, у саримсоққа ўзига хос ҳид беради. Бу модда организм томонидан ўзлаштирилмайди ва тер, сийдик, нафас орқали чиқарилади. Аллисин антиоксидант бўлиб, хитойлик олимлар аниқлаганидек, ўпка саратони ривожланишининг олдини олишга ёрдам беради. Ушбу модда саратон ҳужайраларини ўлдиради ва нафас олиш тизимидаги инфексион жараёнлар эҳтимолини камайтиради.

100 г учун калория миқдори         149 ккал
Оқсиллар                                             6,5 гр
Ёғлар                                                     0,5 гр
Углеводлар                                          29,9 гр

Саримсоқ пиёзни зарарлари.

Саримсоқ таркибида кучли тасир қилувчи моддалар мавжуд бўлиб, уларнинг ортиқча миқдори салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Организмда кўп миқдорда фитонсидлар тўпланганда заҳарланиш содир бўлиши эҳтимоли мавжуд. Шунингдек у оч қоринга ёки ошқозон-ичак тракти касалликлари мавжуд бўлган шахсларга тавсия этилмайди.

Бу сабзавот иштаҳани рағбатлантиради, шунинг учун парҳез давомида унинг истемолини чеклаш лозим. Эпилепсияли беморларга саримсоқни истемол қилмаслик кўрсатилади, чунки бу маҳсулот хуружлар юзага келишини рағбатлантирувчи хусусиятга эга. Ёш болалар ва аллергик беморларга уни беришда эҳтиёт бўлиш талаб этилади, айниқса янги узилган ҳолатда.

Тиббиётда қўлланилиши

Фармасевтика доривор препаратларни саримсоқ асосида тайёрланган капсулага ўралган кукун ва тиндирмалар шаклида таклиф этади. Улар шамоллаш, яллиғланиш жараёнлари, юрак-қон томир тизимининг касалликлари ва саратон касаллигини даволашнинг бир қисми сифатида қўлланилади. Тиндирма ташқи томондан қадоқ ва терининг йирингли яллиғланишига қарши курашда ишлатилади.

Препарат таркиби табиий бўлишига қарамай, уни мустақил даволаниш учун қўллаш тавсия етилмайди, ишлатишдан олдин доза ва фойдаланиш усулини аниқлаш учун шифокор билан маслаҳатлашиш керак.

Халқона табобатда саримқсоқ бутун дунё бўйлаб қўлланилади. Ҳиндлар уни астмани, франсузлар гриппни, немислар сил касаллиги, ошқозон-ичак тракти касалликлари ва ҳатто калликни даволаш учун ишлатадилар. Ананавий шарқ табобатида саримсоқ модда алмашинувини яхшилайдиган ва овқат ҳазм қилиш жараёнини рағбатлантирадиган маҳсулот сифатида таснифланади.

Саримсоқ пиёзни юрак-қон томир тизимига фойдали тасири 2007-йилда ўтказилган бир тадқиқотда қайд этилган. Унинг таркибий қисмлари қизил қон ҳужайралари билан ўзаро тасирлашиб, қон томирларининг кенгайишига олиб келади ва қон босимини пасайтиради. Америкалик олимлар саримсоқ экстракти артериялардаги бляшкаларни йўқ қилиши ва юрак хуружининг олдини олишга ёрдам беришини аниқладилар.

Диаллил-сулфид саримсоқни озиқ-овқатдан заҳарланишга олиб келадиган бактерияларга қарши курашда самарали восита қилади. Унинг асосида олимлар антибактериал препарат ишлаб чиқишни режалаштирмоқдалар.

Саримсоқдаги аллисиннинг саратонга қарши хусусиятлари Калифорния университети томонидан тасдиқланган. Лейкоситларни гамма-нурлантириш бўйича тажрибалар давомида, саримсоқ экстракти шароитида ўстирилган ҳужайралар одатий шароитда яшайдиган ҳужайралардан фарқли ўлароқ, ҳаётийлигини сақлаб қолганлиги малум бўлди. Шу сабабли саримсоқ препаратлари ионлаштирувчи нурланиш билан алоқада бўладиган шахслар учун яхши профилактика ҳисобланади.

Саримсоқ косметологияда ҳам қўлланилади. У соч тўкилиши, сўгал ва замбуруғли касалликларга қарши, яллиғланган терини парвариш қилиш учун воситалар таркибида учрайди. Халқ табобатида саримсоқ асосида ниқоблар тайёрлаш учун кўплаб рецептлар мавжуд, аммо куйиш ва аллергик реаксиялар келиб чиқмаслиги учун уларни фақат дерматолог билан маслаҳатлашганидан кейин қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Пазандаликда ишлатилиши

Саримсоқ дунёнинг барча ошхоналарида шарафли ўрин эгаллайди. Янги узилган саримсоқ салат, димламалар, гўштларга қўшилади, ароматизасия учун унинг ёғи тиндирилади. АҚШда саримсоқ пиёздан ғайриоддий таомлар — мураббо ва музқаймоқ тайёрланади. Иссиқлик билан ишлов бериш унинг аччиқлиги ва ҳидини камайтиради, шу билан бирга кўплаб озуқавий моддаларнинг фаоллигини ҳам пасайтиради.

Шуни ёдда тутиш керакки, янги саримсоқни истемол қилгандан кейин бир муддат унинг ҳиди сақланиб қолади, уни тишларни ювиш ёки сақич чайнаш орқали йўқ қилиб бўлмайди, чунки маҳсулот ҳазм бўла бошлагач учувчан моддалар тер, сўлак ва ёғ орқали ташқи муҳитга ажралиб туради.

Саримсоқни таркибида кўп миқдорда рух ва темир бўлган донлар билан бирга қабул қилиш тавсия этилади, чунки бу сабзавот юқоридаги микроелементларнинг яхшироқ ўзлаштирилишига ёрдам беради.

Пиширилган саримсоқ

Пиширилган саримсоқ пюре қилиб эзилади ва крекерларга, тостларга, нонга суртиб истемол қилинади. Уни ёғ билан аралаштириш, турли таом ва соусларга қўшиш мумкин.

  • Саримсоқ — ўқсиз бир неча бутун бош
  • Зайтун ёғи

Бир бош саримсоқ пиёз ташқи қаватларидан тозаланиб, фақат бир қавати қолдирилади. Унинг устидан зайтун ёғи қуйиб, фолгага ўралади ва противенга қўйиб, 180 даража иссиқликда 40 дақиқа давомида пиширилади.

Сметанали соус

Маёнез ўрнини босувчи фойдали ва калориялиги паст бўлган соус. Салат, шунингдек гўшт, балиқ, сабзавот ва бошқа пишириқлар учун ажойиб қўшимча.

  • Саримсоқ — 5 та ўртача катталикдаги тишча
  • Сметана (10%) — 1 стакан
  • Кўкатлар: петрушка, укроп, кинза
  • Туз, қалампир — табга кўра.

Кўкатлар ювилиб, майда қилиб тўғралади. Тозаланган саримсоқ тишчалари эзиш мосламасидан ўтказилади. Барча масаллиқлар сметанага солинади, туз ва қалампир қўшиб, аралаштирилади.

Саримсоқни танлаш ва сақлаш қоидалари

Саримсоқни танлашда унинг чиримаганлиги ва моғорламаганлигига етибор бериш зарур. Саримсоқнинг боши қуруқ қобиқда бўшлиқларсиз ва зарарланмаган бўлиши керак. Ўсиб чиққан новдалар аста-секин сабзавотнинг фойдалилик даражасини пасайтиради, шунинг учун унинг ниш чиқармаган хилини сотиб олиш якҳшироқ.

Совутгичда саримсоқ бир ойдан кўпроқ вақт давомида сақланади, ундан кейин ортиқча намлик туфайли у ёмонлаша бошлайди. Янада узоқроқ сақлаш учун қуруқ, қоронғи ва салқин жойлар, масалан, ертўла мос келади.

Тозаланган тишчалар совутгичда бир неча кун сақланиши мумкин, бунда улар ёпиқ идишда бўлиши мақсадга мувофиқ, акс ҳолда унинг ҳиди совутгичда узоқ вақт сақланиб қолади.

Хаккимизда Sohib