Главная / Жаҳон / Саратон касаллигини даволашнинг самарали усули топилди

Саратон касаллигини даволашнинг самарали усули топилди

Saraton kasalligini davolashning samarali usuli topildi

Хитойлик онколог олимлар саратон хасталигини токсоплазма паразити ёрдамида даволаш усулини топишди. Бу ҳақда “Жоурнал фор ИммуноТерапй Канкер” нашри элон қилди.

Унда айтилишича, мазкур паразит уй эгаси ҳужайраларида яшайди ва ўзидан кўп миқдорда инсон иммунитетини ҳимоя қилувчи оқсиллар чиқаради.

Тажриба давомида паразитнинг мутант штамми инексия таркибида сичқонларнинг саратон ҳужайраларига иммун реаксиясини қўзғатмасдан киритилди. Шундан сўнг неоплазмаларнинг ўсиш жараёни секинлашиб, кемирувчиларнинг омон қолиш даражаси ошгани кузатилди.

Шифокорлар бу усул простата саратони ва болаларда учровчи кўплаб ўсма хасталикларини даволашда қўл келиши мумкинлигига умид қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Массачусетс технология институти олимлари кимё терапияси ва иммунотерапия комбинасияси асосида саратонни даволаш йўлини топишганди. Унга кўра, шикастланган ва олиб ташланган ҳамда кейин ўсимта ичига қайта киритилган саратон ҳужайралари иммунитет тизимини фаоллаштиришга хизмат қилиши мумкин.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

1e68317f45b4d665cc9ba992a54dc86f

Ҳомиладорликда кандидоз (молочниса) даволаш

Ҳомиладорликда  молочниса Ҳомиладорлик даврида тҳруш Ҳомиладор аёллар инфексияга мойил бўлади, чунки уларнинг иммунитети заифлашади. Ҳомиладорлик пайтида …