Главная / Маданият / Ислом / Қурон ўқиш-ёдлаш қоидалари

Қурон ўқиш-ёдлаш қоидалари

Қурон ёдламоқчи бўлган инсон биринчи навбатда зеҳни (ёдлаш қобилияти), ҳифзи (эсда сақлаб қолиши) ва кун тартиби (бир кунда қанча вақтни Қурон ёдлашга ажрата олиши)га қараб, ўзига қулай режа тузиб олиши керак бўлади. Бунда кунлик вазифа, малум бир кунларда ёдлаб ўтилган дарсларнинг такрори ва, албатта, йиллик режа бўлиши шарт. Агар талаба ўзига мос услубларни танлаб, унга оғишмай амал қилиб борса, бу унга Каломуллоҳни ёдлашдаги муваффақиятлар калити бўлиб хизмат қилади.

Қурон ёдлаш усуллари, асосан, икки турга: арабий ва ажамийга бўлинади. Яни араб тилида сўзлашадиганлар услуби ва бошқа тилда сўзлашадиганлар услуби.

Этиборингизга Қурон ёдлашнинг ажамий услубини тақдим этамиз.

Бу услуб, асосан, қаторлаб (қаторларга бўлиб) ёдлашдан иборат бўлса-да, кундалик вазифа ва режаларнинг кўриниши етиборидан арабий услубдан тубдан фарқ қилади. Биз ўрганадиган ажамий услубда талабанинг ёдлаш қобилияти (зеҳни), эсда сақлаб қолиши, кунлик тартиби ва шу билан бирга, албатта, саноққа катта аҳамаият берилади.

Қурон сураларини ёдлашга киришган талаба аввал арабий услубда, яни суранинг биринчи оятини юз маротаба (бу саноқ талабанинг ёдлаш қобилиятига қараб кўп ёки кам бўлиши мумкин), иккинчи ва учинчи оятларини ҳам юз мартадан такрорлайди. Уч оят ёдлангач, уларни қўшиб, яна юз марта ўқийди. Шу услубда сурани охиригача ёдлаб чиқади. Сура ёд олингач, яна сурани бошидан окҳиригача юз маротаба такрорлайди.

Ёдлаш қобилияти ўртача бўлган талабанинг саноғи юз марта бўлиши тавсия қилинади. Агар ёд олувчи биринчи оятни ўн беш ёки йигирма маротаба ўқиб ёдласа, қолган оятларнинг ҳам саноғини шунга етказиши мақсадга мувофиқ.

Ёд олувчи катта ҳажмли сураларни ёдлашга келганда ҳар бир оятни юз маротаба эмас, балки ҳар бир уч қаторни юз марта ўқийди. “Бақара” сурасидан бошлаб ёдланганда эса беш қатордан белгиланади. Масалан, бир бетни беш қатордан уч қисмга бўлиб, уларнинг ҳар беш қаторини юз маротабадан такрорлайди. Агар шунда ҳам ўзлаштириш қийин кечиб, пукҳта ёдланмаса, у ҳолда бир бетни иккига бўлиб, ҳар иккисини ҳам юз мартадан ўқийди. Сўнг ўша бетни бошидан окҳиригача яна юз маротаба такрорлайди. Албатта, саноқ ёд олувчининг имконияти ва ёдлаш қобилиятига қараб белгиланади.

Бетни бошидан окҳиригача бўлмасдан ўқиш

Малумки, базан ўқувчи оятни ёддан билса ҳам, уни кейинги оятга қўшиб ўқиёлмаслиги мумкин. Шу ҳолатни бартараф қилиш учун Қуронни ёд олишга кўникма ҳосил қилган талаба бетни бошидан охиригача бўлмасдан ёдлаши мақсадга мувофиқ. Чунки оятларнинг ёд бўлиши учун керак бўлган малум миқдордаги саноқ уларни қўшиб ёдлаганда ҳам лозим бўлади.

Порани жамлаб бориш

Ёд олувчи Қурон ёдлаш баробарида уни такрорлаб туриши ҳам лозим бўлади. Бу эса ҳар бир пора тугаганда амалга оширилади. Яни бир ёки икки бетдан ёдлаб порани тамомлаган талаба ўша порани тўрт қисмга бўлиб, беш бет (бир руб)дан такрор қилади. Беш бетдан такрор қилиб бўлгач, порани жамлаб устозга ўқиб беради. Бу услубдаги такрор ҳар бир пора тугаб, Қуронни тўлиқ ёд олгунча давом этади.

Қурони каримни бир марта ёд олгач, уни такрор қилиш ва жамлаш

Қурон тўлиқ ёд олингач, унинг такрорига киришилади. Такрор талабанинг зеҳни ва есда сақлаб қолиш қобилиятига қараб белгиланади. Талабанинг зеҳни қанчалик паст бўлмасин, такрор уч бетдан кам бўлмаслиги шарт. Кўпи эса бир порадир.

Ёд олувчи кунига бир порадан ўқиб бериш қувватига ега бўлганда ҳар куни бир поранинг саноғини ўттизтага етказиши талаб қилинади. Бу саноқ (яни ҳар куни бир порани ўттизтадан ўқиш, бу ҳар куни Қуронни кҳатм қилиш дегани) талабага қийинчилик туғдирмаслиги табиий ҳолдир. Сабаби, юқорида айтиб ўтилганидек, ёд олувчи Қуронни ёдлаш жараёнида кунлик сабоғининг саноғини ўттиз порага етказиш кўникмасини ҳосил қилган бўлади.

Тошкент Ислом институти

“Таҳфизул-Қурон” кафедраси мудири

Жалолиддин Ҳамроқулов

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …