Главная / Жаҳон / Ажоибот / Қозоннинг тагини ялама!

Қозоннинг тагини ялама!

 

b772c249630f5163387b0792c8c079b9

Янги уйланган бир йигит келиннинг ҳар гал овқатни олиб келгач, ҳаммани мунтазир қилиб ўчоқ бошида қозонни ялаб қолиб кетишидан норози бўлади. Ҳар куни такрор бўладиган бу одат қайна-қайнотани ҳам ранжитади. Ахир, шу ишни кейинроқ ҳам қилиш мумкин-ку!

Бир куни таом пайти йигит ота-онасининг кайфиятини кўриб, аёлини бу ишдан қайтариш мақсадида: “Агар яна бир марта қозонни яласанг, талоқсан!” деб юборади. Шундан кейин талоқ бўлишидан қўрққан аёл ўзини эҳтиётлаб юради. Орадан бир қанча вақт ўтгач, бир куни унутиб яна қозонни тагини ялаб қўяди. Эрининг гапи ёдига тушиб қўрқиб кетади ва бу ҳақда унга айтади. Йигит ҳам қаттиқ афсусланади ва нима қилишини билмай Хожажон қози (Хўжажон Рожий 1834-1918) ҳузурларига келади ва воқеани баён қилади.

Унинг сўзларини тинглаган қози домла: “Шундайми, бўлмаса бизни уйингга олиб бор, келин ош қилсин ва қозонни яласин, кўрайлик, шунга қараб ҳукм чиқарамиз”, – дейдилар.

Йигит хурсанд бўлиб келишилган фурсатда қози домлани уйига олиб боради. Таомдан кейин қози домла келинга: “Қизим, одатингиз бўйича қозонни ялангчи?” дейдилар. Келин қозонни ялай бошлайди. Уни кўриб турган қози домла:

– Шуми? – дейдилар.

– Ҳа, шу!

– Бу киши қозонни ялагани йўқку!

– Йўғ-е?!

– Қозонни эмас, қўлини ялаяптику! Ҳеч қандай талоқ тушгани йўқ, бемалол яшайверинглар.

Бу гапдан улар ўзларида йўқ хурсанд бўлиб кетадилар.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …