Главная / Жамият / Қон босими пасайганда қандай маҳсулотларни истемол қилиш керак?

Қон босими пасайганда қандай маҳсулотларни истемол қилиш керак?

Qon bosimi pasayganda qanday mahsulotlarni istemol qilish kerak?

ССВ Матбуот хизматининг қон босими пасайиши бўйича саволларига Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Ҳамидулла Тошпӯлатов жавоб берди.

— Гипотонияга чалинган бемор қандай тиббий текширувлардан ўтади?

— Бу шифокор кўригидан сўнг малум бўлади. Одатда бемор умумий қон ва сийдик анализлари, электролитлар учун қон топширади. Шунингдек, юрак ритмининг бузилиши ва миокард инфарктини истисно қилиш учун ЭКГ текшируви, буйрак усти бези фаолиятини кузатиш учун кортизол гормони даражасини аниқлаш, кўкрак рентгенограммаси ва қорин бўшлиғининг ултратовуш текширувини ўтказиш лозим.

Айрим ёшларда гипотония вегетатив қон-томир дистонияси белгиси ҳисобланади. Бундай ҳолатда уларга жисмоний фаолият ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиши тавсия этилади.

— Қон босимини дори воситаларисиз кўтариш мумкинми?

— Албатта. Бироқ гипотония белгилари кузатилганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда бирон бир яширин кечаётган жиддий касалликни ўтказиб юбориш мумкин.

Шунингдек, гипотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2-3 стакан кўпроқ сув ичишга одатланишлари керак. Спорт билан шуғулланиш ҳам қон босими пасайишининг олдини олишга катта ёрдам беради. Бунинг учун пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар билан машғул бўлиш лозим. Бу эса организмда қон айланишини яхшилаб, тана азоларининг бир маромда ишлашини таминлайди.

Қулоқларнинг оғриқли нуқтаси ва қўл ва оёқлардаги бармоқлар учини уқалаш ҳам тана азолари фаолиятига ижобий тасир етади.

Бундан ташқари, ушбу касалликка чалинган инсонлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Айниқса, гипотонияда сули ёрмаси ва гречкадан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Лекин хамир ва ёғли овқатларни камроқ истемол қилиш мақсадга мувофиқ.

Шу билан бирга, уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истемол қилиш, кофе ичиш (қачонки уни кам истемол қиладиган инсонлар ичганда) қон босимини оширади. Бироқ шўр маҳсулотлар билангина қон босимини кўтариш тўғри эмас. Боиси натрий юрак етишмовчилиги (айниқса, ёши катта инсонларда) ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%8f

Жума куни кайси куш уча олмайди?

Пайшанбе куни улган куш жума куни уча олмайди.