Главная / Маданият / Парҳез таомлар жигар касалликлари учун

Парҳез таомлар жигар касалликлари учун

Ушбу парҳез қуйидаги касалликларга нисбатан қўлланилади: сурункали гепатит, жигар сиррози (жигар етишмовчилигисиз, сурункали холесистит, ўт тоши касаллиги ва холангитлар қўзғалмаган даври)

Овқатланиш тартиби: овқат қайнатилиб ёки буғда тайёрланади ва кунига 5 маҳал иссиқ ҳолда қабул қилинади.

 

Истемол қилиш мумкин.

  • Буғдой нони ва қора нон (суви қочган)
  • Сабзавотли шўрва, ёрмалар, макарон маҳсулотлари билан тайёланган сутли овқат, борш, қизилча шўрва
  • Ёғсиз гўшт (мол, товуқ, курка) қайнатилган ва буғда пиширилган
  • Қайнатилган ёғсиз балиқлар
  • Творог, кефир, ивитилган сутли маҳсулотлар, пишлоқ
  • Ярим қайнатилган тухум, омлет
  • Ёрмалар: манния, гречкали, овсяная, гуручли, перловая, арлапи, маккажўхорили
  • Сабзавотлар: картошка, қизилча, томат, бодринг, карам, ошқовоқ, қайнатилган, буғланган, димланган ва салат кўринишларда
  • Меваларнинг ширин навларидан компот, кисел, мусслар
  • Суюқ чой (аччиқ дамланмаган) мевалива сабзавотли шарбатлар, наматак ва буғдой кепакларидан дамламалар
  • Ўсимлик ёғлари, суртиладиган табиий ёғлар, сариёғ.

Истемол қилиш мумкин эмас.

  • Янги нон, кўп ёғли хамир маҳсулотлари
    Гўштли, балиқли ва қўзиқоринли булионлар, окрошка, кук си, совуқ шўрва, дуккаклилардан шўрва.
    Гўшт ва товуқнинг ёғли навлари, жигар буйрак, дудланган маҳсулотлар, гўштли консервалар
    Қовурилган ва тузланган балиқлар, балиқ икраси, балиқ консервалар.
    Қаймоқ, ёғли Сметана, ёғли творог, ўткир ва ёғли пишлоқлар.
    Қовурилган ёки чала қовурилган тухум.
    Дуккаклилар: мош, нухот, ловия чечивиса, соя
    Редиска, турп, шолғом, кўк пиёз, саримсоқ пиёз, бақлажон, қўзиқорин
    Кремли маҳсулотлар, торт, музқаймоқ, шоколад
    Аччиқ чой, кофе, вино, спиртли ичимликлар,газли ва совуқ ичимликлар
    Ҳайвон ёғлари.

 

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

salat-s-granatom-i-kuricej-1-768x576

Салатлар Янги йил учун

Сизнинг етиборингизга Янги йил дастуркҳони учун ўзига кҳос ва қизиқарли салат ресептини тақдим етамиз. Маҳсулотларнинг …