Главная / Жамият / Оллоҳнинг 99 исмлари манолари ўзбек тилида фото

Оллоҳнинг 99 исмлари манолари ўзбек тилида фото

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва тоқни якҳши кўради», дедилар». Икки шайкҳ ва Термизий ривоят қилган.
Аллоҳ тоқ бўлгани ва тоқни якҳши кўргани учун ҳам Унинг гўзал исмлари тўқсон тўққизта бўлган. Ким ўша тўқсон тўққиз исмни ёд олса жаннатга киради. Чунки бу гўзал исмларни ёд олган киши Аллоҳ таолонинг гўзал исмларини доимо зикр қилиб юрадиган банда бўлади.
Аммо бу Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққиздан бошқа исми йўқ дегани емас. Албатта, Аллоҳ таолонинг исмлари кўп.
Қўйидаги ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари сифатида машҳур бўлган тўқсон тўққиз исмни зикри келади.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни тўлиқ билиб олса, жаннатга киради. У Ундан ўзга илоҳу мабуд йўқ Аллоҳдир. Раҳмон, Роҳийм, Малик, Қуддус, Салом, Мўмин, Муҳаймин, Азиз, Жаббор, Мутакаббир, Кҳолиқ, Бари, Мусаввир, Ғаффор, Қаҳҳор, Ваҳҳоб, Раззоқ, Фаттоҳ, Алийм, Қобиз, Босит, Кҳофиз, Рофе, Муизз, Музилл, Самий, Басийр, Ҳакам, Адл, Латийф, Кҳабийр, Ҳалийм, Азийм, Ғафур, СҲакур, Алий, Кабийр, Ҳафийз, Муқийт, Ҳасийб, Жалийл, Карийм, Рақийб, Мужийб, Восе, Ҳакийм, Вадуд, Мажийд, Боис, СҲаҳийд, Ҳақ, Вакийл, Қавий, Матийн, Валий, Ҳамийд, Муҳсий, Мубди, Муийд, Муҳйи, Мумийт, Ҳайй, Қайюм, Вожид, Воҳид, Сомад, Қодир, Муқтадир, Муқаддим, Муакҳкҳир, Аввал, Окҳир, Зоҳир, Ботин, Волий, Мутаолий, Барр, Таввоб, Мунтақим, Афвву, Рауф, Моликул Мулк, Зул Жалол вал Икром, Муқсит, Жоме, Ғаний, Муғний, Моне, Зорр, Нофе, Нур, Ҳодий, Бадий, Боқий, Ворис, Рашийд ва Сабур», дедилар». Термизий, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
Енди Аллоҳ таолонинг бу гўзал исмларининг манолари билан танишиб чиқайлик.
1.Аллоҳ.
Аллоҳ лафзи «алаҳа» фелидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб мабуд – ибодат қилинган зот – маносини англатади. Арабларда «илоҳ»нинг аввалига алиф ва лом ҳарфлари киритилган ва «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамзанинг ҳаракатини ломи тарифга нақл қилинган ва бир жинсдаги икки ҳарфни идғом қилингандан кейин «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган.
Аллоҳ лафзи яккаю ягона мабуди ҳаққа исм бўлиб қолган. У зотдан бошқага бу исм ишлатилмаган.
Бази уламолар, Аллоҳ исми азамдир, деганлар. Бу лафзи жалола ҳақида Ибн Атоуллоҳ Сакандарий каби зотлар алоҳида китоблар ҳам ёзганлар.
2.Раҳмон.
«Раҳмон» – улуғ нематларни берувчи.
«Раҳмон» сифати фақат Аллоҳга кҳос бўлиб, барчага–кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва немат берувчи, маносини англатади. Раҳмон сифатини Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч кимга нисбатан ишлатиб бўлмайди.
3.Роҳийм.
«Роҳийм» – латиф нематларни берувчи.
«Роҳийм» сифати еса кҳосроқ бўлиб, қиёмат куни фақат мўминларга раҳм қилувчи маносини англатади ва Аллоҳдан ўзгаларга, жумладан, Пайғамбар алайҳиссаломга нисбатан ҳам ишлатилади.
4. Малик.
«Малик» – барча нарсанинг егаси.
«Малик» – ҳақиқий егадир, Ундан ўзга ега йўқ. СҲунинг учун бандалар фақат Унга қул бўладилар. Ҳеч вақтда бир қулга икки кҳўжа бўлмайди. СҲунинг учун инсонлар ўзларига ўкҳшаган инсонларга емас, балки ягона яратганга, ҳақиқий ега-Маликка қул бўлишлари лозим.
5.Қуддус.
«Қуддус» – барча айблардан ҳоли, нолойиқ сифатлардан пок. Мутлақ муқаддаслик ва мутлақ поклик Аллоҳнинг Ўзигагина кҳосдир.
6.Салом.
«Салом» – нуқсонлардан саломат, шунингдек, тинчлик-кҳотиржамлик ва роҳат берувчи зот. Аллоҳ «Салом» сифати ила бандаларга тинчлик, омонлик, кҳотиржамлик ато қилади.
7.Мўмин.
Мўмин – иймон ва омонликни берувчи.
8.Муҳаймин.
«Муҳаймин» – ҳамма нарсани қамраб олувчи, яни, Аллоҳ бандаларинг барча ҳолатларига гувоҳ бўлиб туради, Ундан ҳеч нарса макҳфий қолмайди.
9.Азиз.
Азиз – барчанинг устидан ғолиб. Ундан бирор нарса ғолиб кела олмайди.
10.Жаббор.
Жаббор – олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини кҳор тутади.
11.Мутакаббир.
Мутакаббир – кибирёси ва улуғлиги муболағали зот. Унинг олдида бошқалар қул бўлиб турадиган зот.
12.Кҳолиқ.
Кҳолиқ – Асли ва ўкҳшаши йўқ нарсаларни аниқ бир ўлчовлар билан яратувчи. У зотда макҳлуқи йўқлигида ҳам Кҳолиқлик маноси мавжуддир. Аллоҳ макҳлуқлар вужудга келтирилишидан олдин Кҳолиқ, деган васфга ега еди. У кҳалойиқни кҳалқ қилганидан бошлаб Кҳолиқ исмини олгани йўқ. Кҳолиқ мутлақ вужудга келтирувчидир.
13.Бори.
Бори – йўқдан пайдо қилувчи, вужудга келтирувчи.
Бори тафовутсиз қилиб вужудга келтирувчидир.
14.Мусаввир.
Мусаввир – макҳлуқотларнинг сувратини шаклланти-рувчи. Ҳар бир нарсага ўзига кҳос суврат берувчи.
15.Ғаффор.
Кўплаб мағфират қилиб, бандаларнинг айбини Ўз фазли ила уларни итоб қилмасдан кечиб юборувчи.
16.Қаҳҳор.
Барча макҳлуқотларни қабзасида тутиб, уларни Ўз ҳукмига юритиб ва қудрати ила бўйсундириб турувчи.
17.Ваҳҳоб.
Кўплаб нематларни беҳисоб берувчи.
18.Раззоқ.
Кўплаб ризқ берувчи. Ризқларни ва уларнинг воситаларини яратувчи. Аллоҳ макҳлуқотларига ҳеч бир оІирликсиз ва қийинчиликсиз ёки ёрдам сўрамасдан ризқ берувчидир.
19.Фаттоҳ.
Кўплаб нарсаларни очувчи. Ўз раҳмат кҳазийнасини бандаларига очувчи.
20.Алийм.
Ҳар бир нарсани билувчи. Бўлган ва бўладиган, аввалги ва окҳирги, зоҳир ва ботин нарсаларнинг барчасини билувчи.
21.Қобиз.
Руҳларни қабз қилувчи – тутувчи. Кҳоҳлаган кишисининг ризқини қабз қилувчи. Қалбларни қабз қилувчи.
22.Босит.
Руҳларни кенгликка қўйиб юборувчи. Кҳоҳлаган кишисининг ризқини кенг қилиб қўювчи. Қалбларни кенг қилувчи.
23.Кҳофиз.
Пасайтирувчи. Мисол учун кофир ва фосиқларнинг мартабасини уларни кҳору зор қилиб пасайтиради.
24.Рофе.
Кўтарувчи. Мисол учун мўмин ва тақводорларнинг мартабасини уларни азизу мукаррам қилиб кўтаради.
25.Муизз.
Азиз қилувчи. Кимни кҳоҳласа тўғри йўлга солиб азиз қилади.
26.Музилл.
Кҳор қилувчи. Кимни кҳоҳласа егри йўлга юргани учун кҳор қилади.
27.Самий.
Ҳар бир нарсани ешитувчи.
28.Басийр.
Ҳар бир нарсани кўрувчи.
29.Ҳакам.
Ҳукм қилувчи.
30.Адл.
Мутлақ адолат қилувчи.
31.Латийф.
Ўта лутф кўрсатувчи. Барча нарсаларнинг нозик ва дақиқ жойларигача билувчи.
32.Кҳабийр.
Ҳамма нарсадан ўта кҳабардор.
33.Ҳалийм.
Ғазаби қўзимайдиган ва иқоб қилишга шошилмайдиган.
34.Азийм.
Ақл тасаввур қила олмайдиган даражада азаматли ва улуғ.
35.Ғафур.
Кўп мағфират қилувчи.
36.СҲакур.
Оз амал учун кўп савоб берувчи.
37.Алий.
Мартабаси олийликда бениҳоя.
38.Кабийр.
Ҳар бир нарсадан катта.
39.Ҳафийз.
Ҳар бир нарсани комил муҳофаза қилувчи.
40.Муқийт.
Барча моддий ва руҳий қутларни яратувчи.
41.Ҳасийб.
Кифоя қилувчи. Қиёмат куни бандаларнинг ҳисобини қилувчи.
42.Жалийл.
Сифатларида улуғликка ега бўлган зот.
43.Карийм.
Биров сўрамаса ҳам, бирор нарсанинг евазига бўлмаса ҳам нарсаларни кўплаб ато қилувчи. Лутф билан итоб қилувчи. Қарама-қаршиликлардан пок бўлган. Карамли ишлар ва кҳислатлар соҳиби.
44.Рақийб.
Ҳеч бир заррани ҳам қўймай муроқаба қилиб турувчи.
45.Мужийб.
Дуоларни ижобат қилувчи.
46.Восе.
Кенг – ҳамма нарсани кенг илми ила қамраб олган. Барчани кенг раҳмати ила қамраб олган.
47.Ҳакийм.
Ҳар бир нарсани ҳикмат ила қилувчи.
48.Вадуд.
Барчага якҳшиликни раво кўрувчи.
49.Мажийд.
СҲон – шарафи ва қадри баланд ва чексиз.
50.Боис.
Юборувчи: кҳалқларга пайғамбарлар юборувчи. Кишиларга ҳиммат юборувчи. Ўликларни қайта тирилтирувчи.
51.СҲаҳийд.
Ҳар бир нарсага ҳозиру нозир. Барчага шоҳидлик берувчи.
52.Ҳақ.
Ўзгармас собит зот. Ҳақни юзага чиқарувчи зот.
53.Вакийл.
Барчанинг иши унга топширилган зот.
54.Қавий.
Қувватли зот.
55.Матийн.
Матонатли зот.
56.Валий.
Муҳаббат қилувчи, нусрат берувчи ва кҳалқининг ишини юритувчи зот.
57.Ҳамийд.
Барча мақтовлар ила мақталган зот.
58.Муҳсий.
Барча нарсанинг ҳисобини олган зот.
59.Мубди.
Барча нарсаларни аввал бошдан бор қилган зот.
60.Муийд.
Йўқ бўлган нарсаларни яна қайтадан бор қилувчи.
61.Муҳйи.
Тирилтирувчи. У зот ўликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир. Уни уларни ўлик бўлганларидан кейин жон киритиб тирик қилганидан кейин тирилтирувчи, деб аталганидек, уларни кҳалқ қилишдан олдин, уларга ҳаёт беришидан олдин ҳам, тирилтирувчи, дейилаверади. Кҳудди, кҳалойиқни кҳалқ қилишидан олдин Кҳолиқ бўлганидек.
Аллоҳ таолога қиёмат куни ўликларни тирилтириши учун, тирилтирувчи номи берилди. Бас, шундан малум бўлдики, тирилтириш сифати Аллоҳ таоло учун тирилтиришдан олдин ҳам собитдир.
62.Мумийт.
Ўлдиривчи. Барча жонзотларнинг жонини олувчи.
63.Ҳайй.
Тирик. У тирикдир, ўлмас. Яни, Аллоҳнинг ҳаёти абадийдир, ўлим ила йўқ бўлмас. СҲунингдек, Аллоҳнинг ҳаёти азалийдир, олдиндан йўқ бўлган емас.
Ягона Аллоҳнинг тириклиги Ўзигагина кҳос алоҳида ҳаёт бўлиб, бандалар ҳаётига ўкҳшаш бошқа масдардан берилган емас. Бу ҳаёт азалий ва абадийдир. Бошланиш чегараси ҳам, тугаш чегараси ҳам йўқ. Аллоҳнинг тириклиги ҳеч бир жиҳатдан бандаларнинг ҳаётига ўкҳшамайди.
64.Қайюм.
Ўз ўзидан қоим бўлган ва бошқаларни қоим қилган зот.
«Қайюм»лик сифатининг маноси, Аллоҳ таборак ва таолонинг ҳар бир нарса устида турувчи еканлиги ва ҳар бир турувчи нарса Унинг сабабидангина туришидир. СҲу билан Аллоҳнинг туриши бошқаникига ўкҳшамайди ва доимийдир.
65.Вожид.
Топувчи. Кҳоҳлаган нарсасини топувчи. Бу ишда биров Уни тўса олмайди.
66.Можид.
Мажду шараф соҳиби бўлган зот.
67.Воҳид.
Ягона. Бита. Бўлинмас. У зот ўз зотида ҳам, сифатларида ҳам ва ишларида ҳам бирдир.
68.Сомад.
Сомад сифати кўп маноларни ўз ичига олади:
– итоат қилинган улуғ–Усиз ҳеч бир иш битмайди.
– ҳеч кимга ҳожати тушмайди, барчанинг ҳожати Унга тушади.
– бутун макҳлуқот битиб тугаса ҳам, Ўзи доим боқийдир ва ҳоказо.
69.Қодир.
Чексиз қудрат соҳиби. У зот ҳар бир нарсага қодирдир. ар бир иш унга осондир.
Аллоҳ таоло азалдан ҳар бир нарсага қодирдир. Агар Аллоҳ азалдан ҳар бир нарсага қодир бўлмаса, қачон ва қандоқ қилиб ҳар бир нарсага қодир бўла олади.
Аҳли сунна ва жамоа еса Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. Бунга ҳамма бўлиши мумкин нарсалар киради. Бўлиши мумкин бўлмаган амри маҳол нарсаларга еса ақли бор одамлар аҳамият бермайдилар, дейдилар.
Бази бир фитначи одамлар мусулмонларнинг иймонига футур етказиш учун «Аллоҳ ўзи кўтаролмайдиган тошни ҳам ярата оладими?» каби бемани саволларни берадилар. Бу каби нарсалар амри маҳолдир ва аҳли иймонлар уларга аҳамият бермасликлари лозим.
70.Муқтадир.
Жуда ҳам қудратли.
71.Муқаддим.
Олдинга сурувчи. У зот кҳоҳлаган шакҳс ва нарсани кҳоҳлаганидан олдинга суради.
72.Муакҳкҳир.
Орқага сурувчи. У зот кҳоҳлаган шакҳс ва нарсани кҳоҳлаганидан орқага суради.
73.Аввал.
«Аввал» – У ҳамма нарсадан аввал, яни, барча мавжудотлар йўқлигида Аллоҳ бор еди. Мавжудотларни «Аввал» сифатига ега бўлган Аллоҳ яратди. Яни, Аллоҳ вужудга келишининг бошланиши йўқдир.
74.Окҳир.
«Окҳир» – У ҳамма нарса йўқ бўлиб кетганда ҳам Ўзи қолади.
75.Зоҳир.
«Зоҳир» – Унинг мавжудлиги ошкор, очиқ-ойдиндир. У ҳамма нарсадан зоҳир-устундир.
76.Ботин.
«Ботин» – У кўзга кўринмайди. Ҳаммадан пинҳон-макҳфий нарсаларни билиб турувчидир.
77.Волий.
Ҳар бир нарсага волий – ега бўлган зот.
78.Мутаолий.
Нуқсонлардан юқори турувчи зот.
79.Барр.
Улуғ якҳшилик қилувчи.
80.Таввоб.
Бандаларни тавбага йўлловчи ва уларнинг тавбасини кўплаб қабул қилувчи зот.
81.Мунтақим.
Золим ва осийлардан интиқом олувчи.
82.Афвву.
Афв қилувчи.
83.Рауф.
Ўта шафқатли ва меҳрибон.
84.Моликул Мулк.
Мулк егаси. Бу дунёдаги ишларни ўзи кҳоҳлаганича қилади. Унинг қазосини қайтарадиган ва ҳукмини ўзгартирадиган йўқ.
85.Зул Жалол вал Икром.
СҲараф ва камол егаси. Карам ва икром егаси.
86.Муқсит.
Ўз адолати ила мазлумларга нусрат ва золимларга жазо берувчи.
87.Жоме.
Жамловчи. Барча ҳақиқатларни жамловчи. Одамларни қиёмат куни жамловчи.
88.Ғаний.
Беҳожат. Унинг ҳеч ким ва ҳеч нарсага ҳожати тушмайди.
89.Муғний.
Беҳожат қилувчи. У зот Ўз бандаларидан қай бирини кҳоҳласа беҳожат қилиб қўяди.
90.Моне.
Ман қилувчи.
91.Зорр.
Зарар қилувчи. Зарарли нарсаларни ҳам яратувчи.
92.Нофе.
Манфаат берувчи.
93.Нур.
Ўз-ўзи ила зоҳир бўлган ва ўзгаларни зоҳир қилган.
94.Ҳодий.
Ҳидоят қилувчи. У зот Ўз фазли ила кҳоҳлаган кимсани ҳидоят қилади. Яни, Аллоҳ кимни тўғри йўлга ҳидоят қилса, албатта, Ўз кҳоҳиши ва фазли ила ҳидоят қилади.
95.Бадий.
Ўкҳшаши йўқ нарсаларни келтирувчи.
96.Боқий.
Боқий қолувчи. У доимий бордир, унга фонийлик ориз бўлмас.
97.Ворис.
Мувжудотлар йўқ бўлганда ҳам боқий қолувчи зот.
98.Рашийд.
Тўғри йўлга иршод қилувчи.
99.Сабур.
Ўта сабрли. Осийларни азоблашга шошилмайди.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%8f

Жума куни кайси куш уча олмайди?

Пайшанбе куни улган куш жума куни уча олмайди.