Олча компот тайёрлаш.
Олча компотини тайёрлашда бизда қуйидагилар керак бўлади.
1 кг – олча
300 г – шакар
½ ч қ – лимонни кислота
3 л – сувОлча компотини тайёрлашда аввал 3 икки литрлик банкаларимизни яхшилаб ювиб, тўнтариб қўйилади.
Олчаларни ювиб қуруқ тозза латтани устига ёйиб қўйилади.
Сувни каттароқ кастрюлга солиб оловга қўйиб қайнатилади.
Ҳар бир банкамизга олчаларни солиб устларидан қайнаб турган сувни солиб кришкаларини қўйиб 20 минутга сочиқ билан ёпиб қўйилади.
20 минутдан сўнг банкалардаги сувни кастрюлга қуйиб яна қайнатилади, сувга шакар ва лимонни кислотасини солиб 1,2 минут қайнатилади(лимонни кислотасини қўшмасангиз ҳам бўлади).
Олчали банкаларимизга қайнаб турган шакар сувини тўлдириб кришкасини қўйиб закривалка билан ёпилади.
Ёқимли иштаҳа.