Главная / Жаҳон / Ажоибот / Мақоллар ўзбек тилида

Мақоллар ўзбек тилида

сув ҳақида мақоллар

maxresdefault

Ер — хазина, сув — гавҳар.
Ерни бузадиган ҳам сув, тузадиган ҳам сув.
Олдингдан оққан сувни қадри йўқ.
Сув — зар, сувчи — заргар.
Сувнинг кўриниши мулойим, бағри эса тош.
Сувнинг ози ҳам бир бало, кўпи ҳам бир бало.
Дўст дўстга боқар, сув сойга оқар.
Ошнинг тами туз билан, сувнинг тами муз билан.
Сув — ҳаёт манбаи.
Сувни берсанг элга, яшарсан минг йилга.
Ҳар тойча ўзи сув ичган булоғини мақтар.
Оқар сувнинг ҳароми йўқ.
Бир киши ариқ қазар, минг киши сув ичар.
Кўлмак сувга — сассиқ алаф.
Кўр кўрни топар, сув — чуқурни.
Ой сулуви — нур, Сой сулуви — сув.
Биров сув тополмайди ичгани, биров сув тополмайди кечгани.
Сувни минг қайнаса ҳам қуюлмас.
Сув ичадиган қудуғингга тупурма.
Сув ичганда, ариқ қазиганни унутма.
Сувни ич, чашмани булғама.
Йироқдаги сув билан чанқоқлик қонмас.
Сув ҳам қаттиқ йерда тўхтаб турар.
Тошни сиққан билан сув чиқмас.
Писмиқ, телба фарқ қилар, тинч оққан сув ғарқ қилар.
Сувга суянма, ёвга сиғинма.

Китоб ҳақида мақоллар

Китоб — ақл қайроғи.
Китоб кўрмаган калла — гиёҳ унмаган дала.
Китобсиз ақл — қаносиз қуш.
Китоблар — ақл фарзандларидир.
Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир.
Китоб билим булоғи — ўқувчининг ўртоғи
Китоб кҳазина, билим бойлик
Китобдан якҳши дўст йўқ)
Китоб-беминнат дост

Устоз ҳақида мақоллар

Устоз отангдек улуғ

Устозсиз шогирт- жонсиз кесак

Устоз билимли — шогирд илмли.

Устоз кўрмаган шогирд Ҳар мақомга йўрғалар

Устадан шогирт ўзар

 тил ҳақида мақоллар

Айтар сўзни айт,
Айтмас сўздан қайт.

Анжом – уй зийнати,
Сўз – инсон зийнати.

Ариқни сув безар,
Одамни – сўз.

Аччиқ тил – заҳри илон,
Чучук тилга – жон қурбон.

Беморга ширин сўз керак,
Ақлсизга – кўз.

Бир таваккал бузади,
Минг қайғунинг қаласин.
Бир ширин сўз битказар,
Минг кўнгилнинг ярасин.

Буғдой нонинг бўлма ҳам,
Буғдой сўзинг бўлсин.

Гапнинг ёмони пичир.

Гапнинг қисқаси – яхши,
Қисқасидан ҳиссаси – яхши.

Дуо билан ел кўкарар,
Ёмғир билан ер кўкарар.

Дўст орттираман десанг,
Ширин суҳбат қил.
Душман орттираман десанг,
Чақиртикан бўл.

Ёмон тил ё жонга урар,
Ё – имонга.

Ёмоннинг тили бор,
Якҳшининг – дили.

Ёмоннинг юзи қурсин,
Гапирган сўзи қурсин.

Илиқ сўз – шакар,
Совуқ сўз – заҳар.

Иссиқ кийим танни илитар,
Иссиқ сўз жонни илитар.

Йўл қувган кҳазинага йўлиқар,
Сўз қувган – балога.

Кишининг ўзи етмаган ерга сўзи етар.

Мазали сўзга қулоқ чарчамас.

Муздан сув томар,
Сўзамолдан – бол.

Айтар сўзни айт,
Айтмас сўздан қайт.

Анжом – уй зийнати,
Сўз – инсон зийнати.

Ариқни сув безар,
Одамни – сўз.

Аччиқ тил – заҳри илон,
Чучук тилга – жон қурбон.

Беморга ширин сўз керак,
Ақлсизга – кўз.

Бир таваккал бузади,
Минг қайғунинг қаласин.
Бир ширин сўз битказар,
Минг кўнгилнинг ярасин.

Буғдой нонинг бўлма ҳам,
Буғдой сўзинг бўлсин.

Гапнинг ёмони пичир.

Гапнинг қисқаси – якҳши,
Қисқасидан ҳиссаси – якҳши.

Дуо билан ел кўкарар,
Ёмғир билан ер кўкарар.

Дўст орттираман десанг,
Ширин суҳбат қил.
Душман орттираман десанг,
Чақиртикан бўл.

Ёмон тил ё жонга урар,
Ё – имонга.

Ёмоннинг тили бор,
Якҳшининг – дили.

Ёмоннинг юзи қурсин,
Гапирган сўзи қурсин.

Илиқ сўз – шакар,
Совуқ сўз – заҳар.

Иссиқ кийим танни илитар,
Иссиқ сўз жонни илитар.

Йўл қувган кҳазинага йўлиқар,
Сўз қувган – балога.

Кишининг ўзи етмаган ерга сўзи етар.

Мазали сўзга қулоқ чарчамас.

Муздан сув томар,
Сўзамолдан – бол.

 дўстлик ҳақида мақоллар

Айбсиз дўст излаган дўссиз қолар.

Асли душман ел бўлмас,

Етакни кессанг, енг бўлмас.

***

Асли қора оқармас.
***

Ақли кўпни дов олмас,

Дўсти кўпни ёв олмас.

***

Балиқ сувсиз яшамас,

Инсон – дўссиз.

***

Билаги алп бирни йиқар,

Дўсти кўп – мингни.

***

Бир кўрган – таниш,

Икки кўрган – билиш.

***

Бургут кучи – оёғида,

Одамники – дўстликда.

***

Дарахт – илдизи билан,

Одам – дўстлари билан.

***

Душман базан кулдирар,

Ўнғай топса, ўлдирар.

***

Душман дўст орасидан чиқар.

***

Душман сирингни ўғирлар,

Дўст кҳатонгни тўғрилар.

***

Душман чақирса борма,

Дўст чақирса, қолма.

***

Душман ўлар, дўст қолар,

Ўсма кетар, қош қолар.

***

Душманга жонингни берсанг ҳам,

Сирингни берма.

***

Душманга чоҳ қазигунча,

Дўстингга уй солиб бер.

***

Душманимнинг дўсти – менинг душманим,

Душманимнинг душмани – менинг дўстим.

***

Душманингдан қўрқма, мунофиқдан қўрқ.

***

Душманингни қарғама, дўстингга тегар.

***

Душманингнинг ўлимини тилагунча,

Жонингнинг соғлигини тила.

***

Душманинг совғасидан қўрқ.

***

Дўст ачитиб гапирар,

Душман – кулдириб.

***

Дўст бошга боқар,

Душман – оёққа.

***

Дўст бўлсанг, дўстингнинг айбини тузат.

***

Дўст минг бўлса ҳам – оз,

Душман бир бўлса ҳам – кўп.

***

Дўст олдингда гапирар,

Душман – орқангдан.

***

Дўст – олтининг,

Душман – қотилинг.

***

Дўст оғир кунда билинар.

***

Дўст суйганнинг тусига боқма.

***

Дўст сўзини ташлама,

Ташлаб бошинг қашлама.

***

Дўст узоқда бўлса ҳам, кўнгли яқин.

***

Дўст егиз,

Душман – саккиз.

***

Дўст юзингга боқар,

Душман – изингга.

***

Дўст ҳисоби – дилда.

***

Дўстга душман бўлиш осон,

Душманга дўст бўлиш қийин.

***

Дўстга ёлғон, душманга чин гапирма.

***

Дўстга кҳиёнат қилма,

Душманга – шафқат.

***

Дўсти нодондан душмани доно яхши.

***

Дўстинг учун заҳар ют.

***

Дўстингга рост гапир,

Душманингга – мақтаниб.

***

Дўстингнинг ошини қасдингдан ич.

***

Дўстларимдан ўзинг сақла,

Душманларимни ўзим биламан.

***

Дўстлик – барча бойликдан афзал.

***

Дўссиз бошим – тузсиз ошим.

***

Ел омонлик тилар,

Ёв – ёмонлик.

***

Ешак ети гўшт бўлмас,

Савдогар ҳеч дўст бўлмас.

***

Гинали дўст – адоватли душман.

***

Икки ҳарамза дўст бўлмас.

***

Ишкамбадан гўшт бўлмас,

Душман асло дўст бўлмас.

***

Жонга куйган жондай дўст,

Жонга куймас қандай дўст.

***

Кийимнинг янгиси – якҳши,

Дўстнинг – ескиси.

***

Минг сўминг бўлгунча, битта дўстинг бўлсин.

***

Номарни жанг синайди,

Дўстни – муҳтожлик.

***

Одам ичини билиш қийин,

Дўст устидан кулиш қийин.

***

Онангни отангга ёмонлама,

Дўстингни – душманга.

***

Тирик бўлсак – бир йерда,

Ўлик бўлсак – бир гўрда.

***

Вафоли дўст йўлга солар,

Иғвогар дўст пайдан олар.

***

Халқ дўстлиги – юрт бойлиги.

***

Янгининг нодонлиги бор,

Ескининг – қадрдонлиги.

***

Якҳши дўст юз қариндошдан якҳши.

***

Яхши кўрган дўстингга

Яхши кўрган молингни бер.

***

Ёт ошингга қарайди,

Дўст – бошингга.

***

Ўпка, юрак гўшт емас,

Ҳисоблашган дўст емас.

***

Ўртада бурун бўлмаса,

Кўз кўзни ўяр.

***

Ўтни кавласанг, ўчар,

Дўстни кавласанг, кечар.

***

Қадим дўстлик зангламас.

***

Қарз берсанг, дўст кўпаяр,

Талаб қилсанг – душман.

***

Қовунни душманингга кестир,

Гўштни – дўстингга.

***

Қуёш ҳавони иситар,

Дўст – қалбни.

***

Ғамингни дўстингга айтма, куюнади,

Душманингга айтма, суюнади.

***

Ҳар кимни дўстим дема,

Тандаги пўстим дема.

***

Ҳисобдан адашсанг ҳам, дўстдан адашма.

***

Ҳисобли дўст айрилмас.

***

Чойнинг сўнгини дўстингга бер.

 ватан ҳақида мақоллар

Айланаси овули,
Тўгараги тўркуни.

Айрилмагин елингдан,
Қувват кетар белингдан.

Бадқавм бўлсанг бўл,
Беқавм бўлма.

Балиқ сув билан тирик,
Одам — ел билан.

Бегона тупроқ — девона тупроқ.

Беткай кетар, бел қолар,
Беклар кетар, ел қолар.

Бировнинг юртида бек бўлгунча,
Ўзингнинг юртингда ит бўл.

Булбул чаманни севар,
Одам — Ватанни.

Булбулга боғ якҳши,
Какликка — тоғ.

Ватан гадоси — кафан гадоси.

Ватан учун ўлмоқ ҳам шараф.

Ватан қадрини билмаган ўз қадрини билмас.

Ватанга келган — имонга келар.

Ватанга фалокат — ўзингга ҳалокат.

Ватангадо бўлгунча,
Кафангадо бўл.

Ватандан йироқлашган — номусдан ўлар.

Ватани борнинг бакҳти бор,
Меҳнати борнинг — такҳти.

Ватанинг тинч — сен тинч.

Ватанни сотган ер бўлмас.

Ватаннинг вайронаси — Умрнинг ғамхонаси.

Ватаннинг вайронаси — Умрнинг ҳайронаси.

Ватансиз инсон — куйсиз булбул.

Диндан чиқсанг ҳам, элдан чиқма.

Душманга нафрати бўлмаганнинг
Ватанга муҳаббати бўлмас.

Ёрдан айрилсанг ҳам, елдан айрилма.

Ёридан айрилган етти йил йиғлар,
Юртидан айрилган ўлгунча йиғлар.

Ёрингни гул орасидан изла,
Еркингни — ел орасидан.

Йигит ғами елида,
Елнинг ғами дилида.

Киймоққа катан яхши,
Турмоққа ватан яхши.

Киши ерида султон бўлгунча,
Ўз елингда чўпон бўл.

Киши юртида султон бўлгунча,
Ўз юртингда ултон бўл.

Киши юртида шоҳ бўлгунча,
Ўз юртингда гадо бўл.

Кўлнинг отини балиғи чиқарар.

Кўрпанг қаерда бўлса, Кўнглинг шу ерда.

Нон гадоси бўлсанг ҳам, Юрт гадоси бўлма.

Она ернинг тупроғи — она сутидан азиз.

Она юртинг — олтин бешигинг.

Она юртинг омон бўлса,
Ранги рўйинг сомон бўлмас.

Сигирнинг сути — тилида,
Ернинг қути — елида.

Совуқ ургандан қолар,
Тупроқ сургандан қолмас.

Сувни берсанг елга,
Яшарсан минг йилга.

Товушқонга туғилган тепаси азиз.

Туққан ерда туғинг тик.

Туққан елга жон тортмаса ҳам, қон тортар.

Туғилган ердан кўнгил узилмас,
Юрт қўриганнинг юрти бузилмас.

Туғилган еринг — Ватанинг,
Ватанинг — номусинг.

Тўйган ердан туққан ер яхши.

Урса ҳам, эл яхши,
Сўкса ҳам, эл яхши.

Фил тушида Ҳиндистонни кўрар.

Чангал ҳам ўз жойида гуриллар.

Экин ерида кўкарар,
Эр — елида.

Эл бор бўлса, ер хор бўлмас,
Ер бор бўлса, ел хор бўлмас.

Эл бошига кун тушса,
Ел яратган ер келар.

Ел бошига тушгани —
Ер бошига тушгани.

Ел ишини ер қилур,
Ер қадрини ел билур.

Ел-куним бўлмаса,
Ой-куним туғмасин.

Эл куюнганда куюнган — ботир,
Эл суюнганда суюнган — ботир.

Эл тилагин тилагин,
Синиқ кўнглин сийлагин.

Эл эгасиз бўлмас,
Тўн — ёқасиз.

Ел қудрати — чин қудрат,
Ватан тупроғи — қиммат.

Эл қуримаса, ер қуримас.

Ел — қўнган ерда,
От — тўйган ерда.

Ел қўнган ерни билар,
От тўйган ерда тинар.

Эл ғамини билган елда достон.

Элга манзур — ерга манзур.

Элга хизмат — олий ҳиммат.

Элга қўшилган мой ютар,
Элдан айрилган қон ютар.

Элга қўшилганнинг кўнгли тўқ,
Элдан ажралганнинг бети йўқ.

Элга қўшилсанг, эр бўласан,
Элдан ажралсанг, ер бўласан.

Элда бори — сенда бори.

Элдан айрилгунча, жондан айрил.

Элига вафо қилган
Ёвига жафо қилар.

Елидан безган ер ўнгмас,
Кўлидан безган ғоз ўнгмас.

Елим бошқа деган, ел бўлмас.

Елинг сенга чўзса қўл,
Унга доим содиқ бўл.

Елинг-юртинг бўлмаса,
Ойинг-кунинг бўлмасин.

Элли ер — бозор,
Элсиз ер — мозор.

Еллик йилда ел янги.

Елнинг бахти — ернинг бакҳти.

Елнинг ичи — олтин бешик.

Елнинг йиртиғига ямоқ бўл,
Узунига улоқ бўл.

Елнинг егаси бўл,
Тобутнинг чегаси бўл.

Элнинг ғами — ернинг ғами.

Ер боласи — ел боласи.

Ер давлати — елида.

Эр йигит елга тортар.

Эр йигит ўзи учун туғилар,
Эли учун ўлар.

Эрингдан безсанг ҳам,
Элингдан безма.

Эрнинг иши — элнинг бўйнида,
Элнинг иши — эрнинг бўйнида.

Ернинг моли — елнинг моли.

Юрт бошига иш тушса,
Ер йигит ҳозир.

Юрт эгаси йўлбарсдир,
Олдиргани қўймасдир.

Юрт қўри, елинг ўсар,
Қўримасанг, уйинг тўзар.

Юрт қўрисанг, ўсарсан,
Қўримасанг, тўзарсан.

Юртда одам бўлмаса,
Тўнғиз тепага чиқар.

Юртдан айрилганни ёв чопар.

Юртдан кетган, юртмонда.

Ўтар ҳасрат, армонда.

Юрти бойнинг ўзи бой.

Юртим — кўксим,
Елим — илигим.

Юртинг омон — ўзинг омон.

Юртни дедим, юзга кирдим.

Яхши йигит юрт тузар,
Ёмон йигит юрт бузар.

Ўз уйим — ўлан тўшагим.

Ўз юртингнинг қадри
Ўзга юртда билинар.

Ўз юртинг — ўлан тўшагинг,
Ўзга юрт бўлмас бешигинг.

Ўзбек искаб бўлса ҳам, елини топар.

Ўзга юртнинг қозиси бўлгандан,
Ўз елингнинг тозиси бўл.

Ўзга юртнинг боши бўлганча,
Ўз юртингнинг тоши бўл.

Ўзга юртнинг гулидан,
Ўз юртингнинг чўли якҳши.

Ўлсанг ўл,
Ватанингда бўл.

Ўпкадан урган ел ёмон,
Елидан айрилган ер ёмон.

Қоронғи қолган юртда
Қорашақшақ подшо бўлур.

Қуриган юртга қул оқсоқол.

Қуш бутага сиғинар,
Одам — Ватанга.

Қуш ҳам кетса келади,
Ўз елини севади.

Ҳар гул ўз бутасида азиз.

Ҳар гулнинг ўз иси бор,
Ҳар елнинг ўз туси бор.

Ҳар ким — элига,
Ўрдак — кўлига.

Ҳар кимнинг ўз ели — ўзига ширин.

Ҳар кўкатнинг ўз суйган тупроғи бор.

Ҳар тойча ўзи сув ичган булоғини мақтар.

Ҳар элнинг — ўз ирими.

Ҳар шаҳарнинг ҳавоси бошқа.

Ҳар қуш ўз уясига қараб учар.

Ҳимматли ер,
Ўз елини дер.

 меҳнат ҳақида мақоллар

Киши берса — кўримли,

Меҳнат берса — тўйимли.

Иш иштаҳа очар,

Дангаса ишдан қочар.

Иш кучини елга берма, ерга бер,

Жамғармани селга берма, елга бер.

Иш қолса — меҳнат,

Ош қолса — давлат.

Иш қуролинг соз бўлса,

Машаққатинг оз бўлар.

Машаққатсиз бахт келмас,

Меҳнатсиз тахт келмас.

Меҳнат бакҳт келтирар.

Меҳнат билан ер кўкарар,

Дуо билан — ел.

Меҳнат ва ўқиш — оға-ини.

Меҳнат ерда қолмас,

Олтин — йўлда.

 Одоб ҳақида мақоллар

Аввал салом, бадаз калом.

Амри падар — аршдан ало.

Бир каттани бил,
Бир кичикни бил.

Бола — азиз, одоби ундан азиз.

Боланинг эркаси — битнинг сиркаси.

Бош бўлмаган уйда,
Отаси туриб ўғли сўзлар.

Ёлғиз болага индамасанг, кўпаяр.

Инсон — одоби билан,
Осмон — офтоби билан.

Каттага катта бўл,
Кичикка — кичик.

Каттага салом бер,
Кичикка — калом.

Каттада иззат йўқ,
Кичикда хизмат йўқ.

Катта иззатда —
Кичик кҳизматда.

Каттани катта десанг, ўзидан кетар,
Кичикни катта десанг, каттага етар.

Каттанинг уялгиси келса, кичикка тегар.

Каттанинг ҳурмати — қарз,
Кичикка салом — фарз.

Кўп ўйнаган бола,
Ел кўзида ола.

Одоб бозорда сотилмас.

Одоб — Иришининг зеб-у зийнати.

Одоб — олтиндан қиммат.

Одоб — пешада,
Гуноҳ — тешада.

Одобли бола елга манзур.

Одобли келиннинг супургиси хашак остида турар.

Одобли ўғил — кўкдаги юлдуз,
Одобли қиз — ёқадаги қундуз.

Одоблилик белгиси —
Ешилиб салом бергани.

Яқинликнинг белгиси —
Келиб-кетиб тургани.

Одобни беодобдан ўрган.

Одобнинг — боши тил.

Одобсиз бетга чопар.

Олтин олмай, одоб ол,
Одоб олтин емасми.

Онангга бошингни кҳам қил,
Отангга гапингни кам қил.

Онаси мақтаган қизни олма,
Янгаси мақтаган қиздан қолма.

Ота бўҳш осон, одоб бериш қийин.

Ота олдида кек урма,
Одобингга чек урма.

Ота олдидан ўтма,
Одоб олдидан кетма.

Отанг боласи бўлма,
Одам боласи бўл.

Отанг тазирини олмай десанг,
Одам тасирини ол.

Отаси тентакнинг бири — тентак,
Онаси тентакнинг бари — тентак.

Ош каттадан, сув кичикдан.

Ош келса, егин,
Сўз келса, дегин.

Оғани кўриб ини ўсар,
Опани кўриб — сингил.

Пайғамбар қизи бўлма,
Отанг қизи бўл.

Раҳм ема етимга,
Етим урар бетингга.

Садақасига қараб — савоби,
Сўзига қараб — жавоби.

Салом — каттадан,
Алиф — нуқтадан.

Салом ҳам — фарз,
Алик ҳам — фарз.

Сувга тупурган — коски,
Қудуққа тупурган — кофир.

Сўз кишининг — ўзаги,
Одоб кишининг — безаги.

Тегирмонни сув бузар,
Одамни одам бузар.

Тек турганга шайтон таёқ тутқазар.

Турқи бузуқдан хулқи бузуқ ёмон.

Уруғингга сўз айтсанг,
Орасини узиб айт.

Отанг ишга буюрса,
Намозингни бузиб айт.

Уста борида қўлингни тий,
Устод борида — тллингни.

Уста бўлсанг, устозингни унутма.

Устозингга тик қарасанг, тўзасан,
Ҳурмат қилсанг, аста-аста ўзасан.

Чакки юрсанг, дакки ерсан.

Чўпонни таёғидан бил,
Келинни — оёғидан.

Шалп юрсанг, шапаки ерсан.

Шамолимни сўкма,
Тузимни ерга тўкма.

Шапалоқ билан юз қизарар.

Эшик очиқ бўлса ҳам, сўраб кир.

Яхши бола ёғ келтирар.
Ёмон бола доғ келтирар.

Яхши бола ном келтирар,
Ёмон бола ғам келтирар.

Яхши бола — отага қувват,
Ёмон бола — уқубат.

Яхши бола — суюк,
Ёмон бола — куюк.

Яхши бола — тўрга тортар,
Ёмон бола — гўрга.

Яхши бола шон келтирар,
Ёмон бола қон келтирар.

Яхши боладан раҳмат,
Ёмон боладан — ланат.

Яхши хулқ — кишининг ҳусни.

Яхши яроқсиз бўлар,
Ёмон — қулоқсиз.

Яхши қиз эрта туриб, соч тарар,
Ёмон қиз эрта туриб, нон сўрар.

Ўйноқи қўзи ойна синдирар.

Ўйноқи бузоқ ўт босар.

Ўринсиз қилиқдан ўринли юмруқ яхши.

Ўғилга ўғил бўлмасанг,
Увиқ тегар бошингга.

Келинга келин бўлмасанг.

Келисоп тегар бошингга.

Ўғирлик ош баданга юқмас,
Ёмон бола ота-онага боқмас.

Қайнаналик келин — қарқара келин,
Қайнанасиз келин — маскҳара келин.

Қиз бола уйда якҳши,
Ер бола елда якҳши.

Қизим уйда, қилиғи тузда.

Қизни эркалатсанг, ернингга тепар,
Ўғилни эркалатсанг, бурнингга тепар.

Қизнинг еркаси — ечкининг серкаси.

Қизининг қилиғи кўчада билинар.

Қобил фарзанд — жонга пайванд.

Қобил ўғил отга миндирар,
Ноқобил — отдан туширар.

Қобил ўғил роҳат келтирар,
Ноқобил ўғил — меҳнат.

Қовун қовундан ранг олар.

Қўйни — серка,
Ўйинни ерка бошлар.

Ҳай-ҳай сенинг юришинг,
Бордир сенинг бир ишинг.

Ҳусн хулқи билан чиройли.

Ҳусн ҳусн эмас, одоб ҳусн.

Ҳўл ёғочни эгмагин,
Тегмаганга тегмагин.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%8f

Жума куни кайси куш уча олмайди?

Пайшанбе куни улган куш жума куни уча олмайди.