Главная / Маданият / Гузаллик / Ҳуснбузарларни даволаш уй шароитида

Ҳуснбузарларни даволаш уй шароитида

Ҳуснбузарларни йўқотиш: даволаш усуллари, уй шароитида тери парвариши

Ҳуснбузар, ёки тиббий тилда акне — терининг нотўғри ишлаши натижасида юзага келадиган муаммо. Ўлик ҳужайралар ва ёғлар тери тешикчалари йўлини тўсиб қўяди (айнан шу ерда ёғ безлари жойлашган), аммо бактериялар унга кириши мумкин бўлади. Бундай тиқилиб қолган тешикчаларда озиқа моддалари кўплиги сабабли бактериялар у ерда фаол кўпайиб, яллиғланиш, яни угрини келтириб чиқаради. Кўпинча, ҳуснбузарлар юз, орқа ва кўкрак қафаси терисига тошади.

 

Акне — енг кенг тарқалган тери касаллигидир. У билан курашиш базан қийин бўлади, аммо бунинг иложи бор.

Ҳуснбузар пайдо бўлиши сабаблари

Ҳуснбузар бир неча сабабларга кўра тошиши мумкин. Ва, афсуски, бу фақат гигиена муаммолари билан боғлиқ емас. Ҳаммаси анча чуқурроқ.

 

Гормонлар

Аввало, акне гормонлар билан боғлиқ муаммолар натижасидир . Айнан гормонлар терини шу қадар кўп ёғ ишлаб чиқаришга мажбур қилиб, тешикчалар уларни ташқари ажратишга улгура олмай, тиқилиб қолишига сабаб бўлади.

Одатда, буларнинг барчаси ўсмирлик даврида юзага келади ва максимум 30 ёшгача давом етади, лекин доим ҳам емас. Базида гормонал фон (улар генетик жиҳатдан белгиланган бўлади), базида еса касалликлар бунга кҳалақит беради.

Бундан қандай кҳулоса қилиш мумкин? Агар ўсмирлик даврида кузатиладиган гормонлар даражаси «ўйнаш» вақти ниҳоясига етган бўлса-ю, лекин ҳуснбузарлар муаммоси безовта қилишдан тўкҳтамаса, еҳтимол улар бутун ҳаётингиз давомида сиз билан бирга бўлади ва бу билан яшашни ўрганишга тўғри келиши мумкин.

Нотўғри пардоз

Ёғ асосида тайёрланган ҳар бир восита угри тошиши кҳавфини оширади. Жуда агрессив тозалаш воситалари ҳам зарарлидир. Шу сабабли, енгил сув асосли воситалардан фойдаланинг ва тошмаларга қўл билан тегманг.

Овқатланиш

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, овқатланиш тартиби ҳуснбузар чиқишига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аммо ҳар ерда бўлганидек бунда ҳам қоидада истиснолар мавжуд. Бази кишилар акне бартараф бўлиши учун ширинлик ёки сутли маҳсулотларидан воз кечишлари кифоя . Шу сабабли сиз ҳам синаб кўришингиз мумкин.

Стресс
Стресс гормонал тизим билан бевосита боғлиқ бўлганлиги сабабли доимий ташвиш ва тушкунлик терининг ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Шу боис асабий куннинг эртасига юзда ҳуснбузарлар аниқланса, бу салбий бўлса-да нормал ҳолат ҳисобланади.

Ҳуснбузар турлари

Акне — бутунлай ғайриоддий нарса, ҳеч бўлмаганда уларнинг кўплаб турлари мавжудлиги ва бир одамда бир нечта тури ривожланиши мумкинлиги туфайли.

Акненинг бази турлари аслида оддий бактериал инфектсия ҳисобланади, базилари яшин тезлигида юзага келиб, тўқималар некрозини чақиради ва тизимли касалликлар билан боғлиқ бўлади. Аммо биз ҳозирча оддий ҳуснбузарлар ҳақида гаплашамиз.

Очиқ комедонлар

Қора нуқта деб аталадиган нарсалар. Бу нуқталар гугурт учининг ўлчамидан каттароқ ва деярли бир сантиметр чуқурликда бўлиши мумкин. Қора нуқта ортида жуда кўп миқдорда тери ёғи яширинган бўлади.

Уларнинг қора рангдалиги ҳаво билан алоқа қилиб, оксидланиши туфайлидир, асло кўпчилик ўйлаганидек кир тўлиб қолиши сабабли емас. Базан улар қора емас, тўқ-сариқ рангда қолиши мумкин.

Ёпиқ комедонлар

 

Тузилиши жиҳатидан очиқ тури каби. Аммо унинг сирти нозик тери қатлами билан қопланганлиги сабабли ёғлар оксидланмайди ва оқлигича қолади.

Папулалар

Оқ доғлари бўлмаган кичик қизил тошмалар. Базан улар оғриқ чақиради. Улар тери остидаги акне деб ҳам аталади.

Пустулалар

 

Улар оддий угри каби кўринади: қизил яллиғланган соҳа, марказида дастлаб суюқ бўлиб, сўнгра қаттиқлашадиган модда мавжуд бўлади (тавсия: суюқликка тегмаган якҳши). Ушбу модда таркиби йирингдир.

Нодуллар

 

Қаттиқ нодуллар терининг тубида яширинган бўлиб, унинг сатҳидан кўтарилиб туради. Улар жуда оғриқли болиб, қичишиши мумкин ва кишига ноқулайли етказади .

Кисталар

Бу ҳуснбузарларнинг енг жиддий тури. Тери остида кўп миқдорда нодуллар мавжуд бўлиб, уларга оддий қўл остидаги воситалар ёрдамида етиб бўлмайди. Бундай кисталар чандиқ ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин .

Болалар акнеси

 

Даволаш ёки тегмаслик керак бўлган ҳуснбузарлар мавжуд: улар чақалоқларда учрайди ва ҳеч қандай аралашувни талаб қилмайди. Бу шунчаки чақалоқнинг қонида она гормонларининг мавжудлигига реактсиядир. Бу реактсия вақт ўтиши билан ўз-ўзидан йўқ бўлиб кетади. Ва ота-оналар қанчалик камроқ этибор қаратишса, шунчалик тезроқ.

Тери парвариши

Шундай қилиб, қандай акне тури тошган бўлмасин, терини барибир парваришлаш лозим. Ёдда тутингки, ҳуснбузарларни даволаш ва терини парваришлаш битта нарса емас.

Тозалаш воситалари. Кунига икки марта намланган юзни ва акне билан зарарланган бошқа соҳаларни тозаловчи воситалар билан эҳтиёткорона массаж қилинг, сўнг соҳани яҳшилаб ювиб ташланг.
Ҳеч қачон умумий сочиқ билан артинманг. Бир марта ишлатиладиган салфеткалардан фойдаланиш афзал, айниқса юз учун. Ёки кичик рўмолчалар сотиб олин, иссиқ сувда ювиб ташланг ва дазмолланг — бу бир марталик ишлатиладиган салфеткалар ўрнини босади.
Скраблар. Фақат акненинг енгил даражаларида ва ҳафтада бир мартадан кўп бўлмаган ҳолда фойдаланинг. Кичик заррачали турини танланг ва тозалаш якунида еҳтиёткорлик билан ювиб ташланг.
Доривор воситалар. Терини тозалаб, сўнг дори воситаларини еҳтиёткорлик билан тасирланган жойларга қўллаб чиқинг.
Душ учун геллар ва совун — кунига бир марта юмшоқ шимгич ёрдамида қўлланг. Агар тез-тез ювинадиган бўлсангиз, фақат сувнинг ўзидан фойдаланинг.

Ҳуснбузарларни даволаш

Агар нафақат пайдо бўлган ҳуснбузарни йўқотиш, балки умуман акне пайдо бўлишини камайтирадиган жиддий даволаниш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда юз учун ниқоблардан кўра кучлироқ воситалар керак бўлади.

Бунинг учун қуйидагиларга мурожаат қилиш мумкин:

Антибиотиклар. Бунда улар ҳам маҳаллий (яни терига қўлланилади), ҳам таблетка шаклида бўлиши мумкин .
Ретиноидлар. Улар ташқи томондан қўлланиладиган моддалардир.
Орал контратсептивлар. Фақат аёлларга буюрилади ва бу воситалар терининг ҳолатини жиддий равишда якҳшилаши мумкин, чунки улар гормонал фонни бутунлай ўзгартиради.
Кислоталар (масалан салитсил ёки азелаин) ва бензоил пероксид .
Изотретиноин. Айниқса оғир ҳолатларда буюрилади, чунки у жиддий ножўя тасирга ега: ёруғликка сезгирликдан тортиб томоқ қуриши, кўнгил айниши ва бош оғриғигача. Ушбу препаратни қўллашда аёлларга ҳомиладор бўлиш қарши кўрсатилади (бу ҳомилага тасир қилади). Аммо унинг тасири жуда якҳши ва сезиларли. Албатта, бундай воситаларни шифокорлар буюради.

Угриларга қарши уй шароитида курашиш

Ҳуснбузарларни кетказиш учун ёрдам берадиган табиий воситалар:

Чой даракҳти ёғи.
Қорамол тоғайлари.
Рух.
Пиво ачитқилари.
Ушбу моддалар турли кҳил косметик воситаларга қўшилади, ҳуснбузарлардан ҳалос бўлиш учун бундай таркибий қисмлар сақловчи воситаларни танлаш мақсадга мувофиқдир.

Батамом ҳуснбузарлардан қутулиш учун уй шароитида даволаниш усуллари ёки мўжизавий кҳалқона воситалар йўқ. Нотўғри воситалар тасири туфайли терини куйдириб қўйиш мумкин. Бундай ҳолатда акнедан кўра жиддийроқ муаммолар юзага келади.

Аслида, кўпчилик ниқоблар у ёки бу тарзда ёрдам бериши мумкин (ёки йўқ), шунинг учун уй шароитида даволаниш омадни синаб кўришдир: нима ёрдам беради, қачон ва қандай қилиб, аниқ емас.

Юзни тозалаш

Аслида буни қилмаслик якҳши, дерматолог ёки косметологга мурожаат қилиш анча кҳавфсизроқдир. Аммо кўпинча терининг тешиклари шу қадар тез-тез тиқилиб қоладики, шифокорга ишга боргандан кўра кўпроқ боришга тўғри келиши мумкин. Бундай ҳолатда терининг остидан барча кераксиз нарсаларни олиб ташлашга ёрдам берадиган махсус асбоблар тўпламлари мавжуд.

Аслида, бу ўша-ўша ҳуснбузарни «сиқиб ташлаш» усули, ягона фарқи — асбоблар терига камроқ зарар етказади, инфектсия ривожланиши ва из қолиш кҳавфи камаяди.

Косметик екстракторлар ва шипчиклардан ҳам фойдаланиш қоидалари мавжуд:

Барча муолажалар тоза терида ўтказилиши ва ёнда кҳлоргексидин каби енгил антисептиклар тайёр туриши керак;
Битта ҳуснбузарни очгач — еринмаслик ва асбобни ювиш ёки ҳеч бўлмаганда антисептик билан намланган пакҳта ёрдамида артиб олиш керак. Фақат ютубдаги шубҳали видеоларда ҳаммаси кетма-кет бажарилади;
«Оғир артиллерия»ни шунчаки совун ва ниқоб каби енгил маҳсулотлар ёрдам бермаган ҳолларда қўллаш якҳши.
Қизил рангда бўлган барча соҳалар яллиғланишдир. Яллиғланган жойларга тегиб бўлмайди.

Ҳуснбузарлар доғини йўқотиш

Акненинг кўпгина турлари ўзлари излар ва нотекисликлар қолдиради. Бироқ агар оддий ҳуснбузар нотўғри сиқилса ҳам чандиқ ёки ҳеч бўлмаганда пигментли доғ ишлаб олиш мумкин.

Акне доғларини кетказиш муолажалари кўп сонли емас. Уларнинг барчаси у ёки бу даражада шикастловчи тасирга ега ва ҳар доим ҳам самарали бўлмайди.

Кимёвий пилинг. Бунда кислота билан оч рангли доғларни сезилмас қилишга ҳаракат қилинади.
Лазерли текислаш. Лазерларнинг бир нечта турлари мавжуд (тасир даражаси ва хавфлилиги ҳар кҳил), аммо уларнинг ҳеч бири мукаммал натижа бермайди [манба].
Пломба ва филлер. Базида чандиқлар терининг қариши ва акне излари чуқурлашгани сабабли янада яққолроқ кўзга ташландиган бўлиб қолади. Филлерлардан фойдаланиш (ажинларга қарши қўлланилгани каби) изларнинг кўринишини силлиқ қилишга ёрдам беради [манба].

Олдини олиш

Ҳуснбузар пайдо бўлишини олдини олиш ҳақида гапирганда унинг енгил босқичлари назарда тутилади. Фурункул (чипқон), нодуляр-кистоз ёки тезкор пайдо бўлувчи акнега қарши мустақил курашишга ҳаракат қилманг — бу нафақат терида жиддий муаммолар юзага келиши, балки оғир ҳолатларда сепсисга сабаб бўлиши мумкин.

Мутахассислар енгил даражадаги акнега қарши профилактика ўтказишда қуйидагиларни тавсия етишади:

Ёғ безлари фаоллиги ошган даврда овқатланиш тартибини қайта кўриб чиқиш, яни ёғли ва оддий углеводларга бой бўлган ширин маҳсулотлар истемолини чеклаш;
Қўл ва юз гигиенасига кўпроқ етибор қаратиш. Бу акнени тўлиқ йўқ бўлишига сабаб бўлмаса-да, ташқи омиллар туфайли унинг тарқалиб кетмаслигига ёрдам беради.
Мунтазам равишда антисептик ниқоб ва малҳамлардан фойдаланиш. Улар тери тешикчаларини бактериялар киришидан ҳимоялайди.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …