Главная / Маданият / Ҳомила тушиш сабаблари, белгилари, олдини олиш

Ҳомила тушиш сабаблари, белгилари, олдини олиш

Ҳомиладорлик даврининг 20-ҳафтасигача ҳомиладорликни ўз-ўзидан якунланишига ҳомила тушиши деб аталади. Аслида ҳомиладорликларнинг тахминан 15-20% ҳомила тушиши билан якунланади. Базида аёл ҳатто ҳомиладор эканлигини билишга улгурмай туриб ҳомила тушиши юз бериши мумкин.

embryo silhouette in woman hand

Ҳомила тушиши аломатлари.

– қиндан қон ажралиши, қонли суркалиш кузатилиши;

– қорин паст қисмида ва белда қаттиқ ориқлар пайдо бўлиши;

– қиндан тўқима қисмлари ажралиши; – қаттиқ ич кетиши;

– қизил ёки жигарранг ажралишлар чик’иши.

Ҳомила тушиши сабаблари .

Ген ёки хромосома аномалиялар:

1. Кўпинча ҳомила тушиши ҳомила ривожланишидаги патология мавжудлиги туфайли рўй беради. Бу патология ембрион ҳужайраларини бўлиниши нотўри бўлаётганидан вужудга келади. Бундай эмбрион нотўри кҳромосомага ега бўлганлиги туфайли ўз-ўзидан табиий равишда нобуд бўлади.

2. Ҳомила тухумининг бўшлиги. Бунда уруланган тухум ҳужайраси ембрион эмас, йўлдош тўқималарини ташкил қилади, холос. Ушбу ҳолат ҳомиладорлик даврининг дастлабки 12 ҳафта ичида рўй берган ҳомила тушишининг 50% ига сабаб бўлади.

3. Ҳомиланинг нобуд бўлиши. Бунда ҳомиладорлик якунланишидан аввал ҳомила нобуд бўлади. Бунга эмбрион ривожланишидаги аномалиялар сабаб бўлади.

4. Моляр ҳомиладорлик. Бу ҳолат жуда кам учрайдиган бўлиб, бунда йўлдош ривожланган сари бачадон ичида ўсимтага айланиб боради, бундай йўлдошда эмбрион ривожлана олмайди.

ИИ. Ҳомиладор аёл солии муаммолари:

1. Қанд касаллигининг оир шакли.

2. Қалқонсимон без касалликлари.

3. Инфексиялар (жинсий инфексиялар, грипп, ангина, пиелонефрит ва бошқалар)

4. Гормонал бузилишлар.

5. Бачадон ёки бачадон йўлларининг жисмоний ёки тузилмавий ўзгаришлари.

6. Шикастланиш ёки жисмоний зўрик’иш.

Ҳомиладорлиги ҳомила тушиши билан якунланишига ким мойил?

– Ёши 35 дан ошган аёллар;

– Бундан олдин бир неча марта ҳомила тушишини кечирган ёки аборт қилган аёллар;

– Спиртли ичимликлар кўп истемол қилувчи ва чекадиган аёллар;

– Айрим сурункали касалликлар (масалан, қанд касаллигининг оир шакли) га эга бўлган аёллар.

Ҳомила тушишининг даражаси

1. Ҳомила тушиши хавфи бор: бачадондан жуда оз миқдорда қон чиқиши намоён бўлади. Кўпинча тухум ҳужайраси бачадонга ўрнашиб олаётганда бундай ҳолат рўй бериши мумкин. Бунда бачадон бўйни ёпиқ бўлади.

2. Чала ҳомила тушиш жараёни: қиндан қон ажралиши белдаги ёки қориндаги оғриқлар билан бирга намоён бўлади. Шунда қўшимча равишда бачадон бўйни очилиши ва ҳомила пўсти ёрилиши кузатилса, ҳомила тушишини тўхтатиб бўлмайди.

3. Тўлиқ ҳомила тушиш жараёни: ембрионнинг бачадонни бутунлай тарк етади. Бунда қон ажралиши тез тўхтаб, ориқлар ҳам тугайди. Ҳомиланинг тўлиқ тушганини ултра товушли диагностика орқали аниқласа бўлади.

4. Намоён бўлмаган ҳомила тушиши: ҳомила нобуд бўлади, лекин бачадондан тарк этилмайди. Бунда аёл ҳомила тушганини билмай юради. Бу ҳолатни ҳомиладорлик аломатлари бирданига йўқолиб қолганидан ёки ултра товушли диагностика орқали ҳомила юраги урмаслигидан билиб олса бўлади. Узоқ вақт мобайнида аёл организмида нобуд бўлган ҳомиланинг сақланиши иситма чиқишини келтиради. Бу эса аёл организми учун жуда хавфли.

5. Анембриония: уруланган тухум ҳужайраси бачадонга ёпишади, лекин эмбрион ҳосил бўлмайди.

6. Бачадондан ташқари ҳомиладорлик: эмбрион бачадондан ташқарида, кўпинча бачадон йўлларида ривожланади. Аёл учун жуда хатарли бўлган бу ҳолатда тезда шифокорга мурожаат қилиш зарур.

Ҳомила тушишини даволаш.

Ҳомила тушишидан олдин ёки кейин амалга ошириладиган даволаниш бачадондан к’он чиқишини тўхтатишга ва инфексия тушмаслигини таминлашга к’аратилади.

Ҳомиладорлик даври қанчалик кичик бўлса, ембрион ҳужайраси бачадондан шунчалик осон мустақил равишда ажралиб чиқа олади. Агар ембрион ҳужайраси мустақил ажрала олмаса, у ҳолда жароҳлик йўли билан бачадон тозаланади. Жароҳлик ўтказилгандан сўнг дорилар ичиш тавсия етилади. Бунда уй шароитида аёлда қон ажралиши кўпайиши, иситма чиқиши ёки совқотиш каби ҳолатлар кузатилса, тезда шифокорга учраш талаб этилади.

Ҳомиладорликни кўп кутиб, ҳомиласи тушган аёллар қаттиқ тушкунликка тушадилар. Уларга руҳий ёрдам бериб кейинги ҳомиладорлик рўй беришидан олдин уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш керак.

Ҳомила тушишини олдини олиш.

Ҳомиладор бўлишдан олдин:

Эр-хотин спорт билан шуулланинг;

Соглом овқатланишга одатланинг;

Стресслардан холи бўлинг;

Вазнингиз ҳаддан ташқари ортиб кетишидан эҳтиёт бўлинг;

Фолия кислотасини ҳар куни шифокор тавсия қилган миқдорда қабул қилинг;

Чекманг;

Ҳомиладор бўлгач:

Қорнингизга оирлик туширманг;

Ўзингиз чекманг, чекадиганлар ёнида бўлманг;

Спиртли ичимликлардан воз кечинг;

Ҳар бир дори ичишдан олдин унинг ҳомилага зарари йўқлигига амин бўлиш учун шифокор билан маслаҳатлашинг;

Кофеиндан воз кечинг ёки унинг миқдорини минималлаштиринг;

Инфексияли касаллар билан мулоқотда бўлманг;

Оир иш ёки кучанишдан ҳоли бўлинг. Ҳомиласи тушган аёлларда кейинги ҳомиладорликлар соғлом бола туилиши билан якунланиши ҳақида унутмаслик лозим.

Матнни асл ҳатда ўкиш

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …