Главная / Маданият / Хомиладорлик календари 2022 хафталик, ойлик, триместр

Хомиладорлик календари 2022 хафталик, ойлик, триместр

620x522_1_77179ce4347eda871ff52228c0871b09-785x661_0xc0a839a2_7530016581492089359

Ҳомиладорлик ҳар бир аёл орзиқиб кутган ажойиб даврдир. Бу даврдаги руҳиятни, ички ҳис туйғуларни умр давомида камдан-кам ҳоллардагина туйиш имкони мавжуд. СҲундай екан, бу лаҳзаларни унутилмас ва есда қоларлик қилиб ўтқазиш муҳимдир. Ҳомиладорлик даври давомида бу каби туйғуларни ҳис қилишингизда ҳомиладорлик тақвими сизга ёрдам беради.
Ҳомиладорлик календари (тақвими) сизга ҳомиладорликнинг бутун муддати давомида ўз танангизда бўлаётган ажиб ўзгаришлар ҳақида ўқиб, ҳис қилиб бориш имкониятини тақдим етади. Бу каби календардан бизнинг ҳомиладор аёллар учун мўлжалланган “Лалу — Ҳомиладорлик мактаби” мобил иловаси орқали осонгина фойдаланишингиз мумкин.

Қуйида сизга ҳомиладорлик даври мобайнида организмингизда, бўлажак ширинтойингизда юз берадиган асосий ўзгаришлар ҳақида қисқача малумот бериб ўтамиз. Ҳомиладорлик давомида зарурий барча малумотларни еса, “Лалу — Ҳомиладорлик мактаби” мобил иловаси орқали топишингиз мумкин.

Иловани юклаб олиш орқали ҳомиладорликдаги она ва боладаги ўзгаришлардан тортиб, тўғри овқатланиш, муҳим тиббий текширувлар, гинеколог маслаҳатлари, ҳомиладорлик машқлари, бўлажак фарзандга исм танлаш, ҳомиладорлик муддати ҳамда туғруқ кунини аниқлаш, бошқа ҳомиладор аёллар билан суҳбат қуриш, фарзанд жинсини такҳминий аниқлаш каби фойдали воситаларни бепул қўлга киритишингиз мумкин.

Ҳомиладорлик календари биринчи триместр

1-ҳафталик
Организмингиз ҳомиладорликка тайёргарлик кўрмоқда. Акушерлик муддатларидан келиб чиқиб ҳисобланса, ҳомиладорликнинг биринчи ҳафтаси окҳирги ҳайз кўрилган кундан бошланади.

2-ҳафталик
Ҳомиладорликнинг 2-ҳафтасида аёл организмида овулясия жараёни рўй бериб, организм уруғланишга тайёр бўлади, яни тукҳумдондан тукҳум ҳужайра йетилиб чиқади. Кўпинча аёллар ҳайз сиклининг ўртасида, яни 14-кунида ҳомиладор бўлишади.

Ҳомиладорлик календари: 3-ҳафталик

Ҳомиладорлик тести салбий натижани кўрсатади. Аммо, бази аёллар ўзларида тез чарчаш, йенгил кўнгил айниши, кўкрак безларининг сезувчан бўлиб қолиши, қонли ажралмалар юзага келиши, пешоб ажралишининг кўпайиши каби ҳомиладорлик аломатларини сезишлари мумкин.

4-ҳафталик

Ҳомиланинг катталиги лолақизғалдоқ дони каби бўлади ва у интенсив равишда ўсади. 10-ҳафтагача ҳомиланинг барча муҳим органлари шаклланади ва базилари ишлай бошлайди. Мана шу давр ичида жадал ўсаётган ембрион нозик бўлади. Ташқи салбий тасирлар унинг ўлимига ёки туғилишдаги аномалияларга сабаб бўлади.

5-ҳафталик

Ҳомиладор аёлнинг нерв тизими ва ендокрин тизимидаги ўзгаришлар ва кҳорион (ҳомиланинг бир қавати)дан ишлаб чиқариладиган кҳорионик гонадотропин (КҳГ) синтези ҳисобига, кўпчилик аёлларда биринчи уч ойликда токсикоз ҳолати келиб чиқади. Токсикоз белгилари – кўп сўлак ажралиши ва қусишдир.

Ҳомиладорлик календари: 6-ҳафталик

Ҳомилангизнинг узунлиги 0,51-0,64 см.га йетади. Унинг юзи секин-аста шаклланишни бошлайди. Икки нуқта пайдо бўлади ва улардан кейинчалик кўз шаклланади, яна икки нуқтадан еса бурун тешиклари шаклланади. Бундан ташқари жағлар, ички қулоқ, тил ва овоз бойламлари ҳамда бўйин ва ияк фарқлана бошлайди. 6-ҳафталик ембрионнинг боши катта, танаси еса “К” ҳарфини еслатади.

7-ҳафталик

Ҳомиладорлик – мослашиш қийин бўлган физиологик жараёндир. СҲу сабабли ҳам 7-ҳафта кетаётган бўлсада, аёл кишида кайфият ўзгарувчанлиги сақланиб қолган бўлади.
7-ҳафтада кичик чаноқ бўшлиғига қон оқими кўпаяди, бунинг натижасида пешоб ажралиши ошади, қоринда спазмлар юзага келади.

8-ҳафталик

Туғилажак бола организми жадал ўсади, ҳомила учун кўп енергия қурилиш материаллари керак бўлади. СҲу сабабли ембрион юраги кўп маротаба қисқаради, бир дақиқада 150-170 маротаба қисқаради. Бош мияда нейронлар шокҳланади ва янги боғламлар пайдо бўлади.

Ҳомиладорлик календари: 9-ҳафталик

Ҳомиладорлик календари нинг 9-ҳафтасига келиб аёл организмида ёғ тўқималари тўплана бошлайди – шу йўл билан аёл организми сут орқали озиқлантиришга тайёрланади.
Кўпчилик аёлларда релаксин гормонни тасирида – чаноқ бойламлари бўшашади. Кейинчалик туғиш жараёни осонлашади. СҲу сабабли аёл киши чаноқ соҳасидаги оғриқлар ва юришдаги ўзгаришларни ҳис етиши мумкин.

10-ҳафталик

Болакайингизнинг узунлиги 3-4 см.дан кўпроқ, тана вазни еса 4 гр.ни ташкил етади. Яқин ҳафталар ичида ҳомила уч баробар катталашади, унинг пешонаси бўртиб чиқади, чунки бош мия ҳам катталашади. Ҳомиладорлик вақтида енг керакли бўлган микроелементлардан бири – руҳдир. Руҳ кўплаб ферментлар таркибига киради ва улар организмдаги биокимёвий жараёнларда жадал қатнашади. Руҳ иштирокида 300 дан ортиқ турдаги оқсиллар синтезланади.

Ҳомиладорлик календари: 11-ҳафталик

Ҳомиладор аёлнинг умумий аҳволи якҳшиланади. Енди гормонал “довул” пасаяди ва аёлни кўпда безовта қилавермайди. Аваллари безовта қилган токсикоз белгилари енди ҳомиладор аёлни безовта қилмайди.
СҲундай бўлса ҳам ҳомиладорлик барча аёлларда турлича кечади, базиларда 11-12 ҳафтага келиб, барча белгилар намоён бўлиши “чўққига чиқиши” мумкин.

12-ҳафталик

Ҳомиладорлик даврининг 12-ҳафтасига келиб ҳомиланинг ривожланишида енг муҳим жараёнлардан бири – рефлекслар шаклланади. Унинг бармоқлари ва кафти букилади ҳамда ёзилади, мушаклар қисқара бошлайди, оғиз, кўз атрофидаги мушаклар ҳам ҳаракатлана бошлайди, сўриш рефлекси пайдо бўлади. Енди ҳомила она қорнига қўл билан пайпасланганини сезади ва унга жавобан ҳаракатлар қилади. Аммо, она бу каби ҳаракатларни ҳали сезмайди.

Ҳомиладорлик тақвими: 13-ҳафталик

Бу ҳафтага келиб, УТТ (УЗИ) ёрдамида бўлажак фарзандингизнинг жинсини аниқласа бўлади. СҲундай бўлсада, тўлиқ ишонч билан айтиш қийин. Болакайнинг ҳаракатланиши активлашади: енди у бемалол қўл ва оёқларини ҳаракатлантира олади, ютинади, еснайди ва ҳиқичоқ тутади.

Табриклаймиз!

Сиз ҳомиладорликнинг енг нозик палласини ортда қолдирдингиз. Енди йенгил торсангиз ҳам бўлаверади.
Агар ҳомиладорлик даврини яна ҳам мазмунлироқ ўтқазишни истасангиз, “Лалу – Ҳомиладорлик мактаби” мобил иловасини юклаб олинг.

Ҳомиладорлик календари иккинчи триместр

14-ҳафталик

Ҳомиланинг узунлиги 9 см.ни, тана вазни еса 35-45 гр.ни ташкил қилади. Ҳомиланинг танаси бошига нисбатан тезроқ ўсади, бўйин аниқ кўрина бошлайди. Болакай нафас ҳаракатларини бажаради, шу йўл билан нафас мушаклари ривожланиши тезлашади.

15-ҳафталик

Ҳомиладор аёл ташқи кўриниши турлича бўлиши мумкин. Бу даврда аёл бачадони кичик чаноққа сиғмай қолади ва қорин сезиларли даражада катта бўлади.
Гормонал ўзгариш тасири остида қон ҳажми кўпаяди ва бурун шиллиқ қаватида тўпланиши ҳисобига бурун битиши ва қонаши мумкин.

Ҳомиладорлик календари: 16-ҳафталик

Болакайда ички қулоқ шаклланган, ешитув суяклари бор. Енди у сизни ешита олади ва овозингизни есда сақлаб қолади. Туғилгандан кейин ҳам сизнинг овозингизни фарқлай олади. Илмий изланишлар натижасига кўра, чақалоқ она қорнидалигида ешитган мусиқаларни еслай олади.

17-ҳафталик

Қорин катталашиши натижасида тана мувозанати бузилади ва шу сабабли аёл “оёғида туриши қийинлашади”. 17-ҳафтага келиб барча аёллар болакайларининг ҳаракатларини ҳис етишади.
Кўпчилик аёллар ҳомиладорликнинг иккинчи уч ойлигида ноодатий тушлар кўришади.

Ҳомиладорлик календари: 18-ҳафталик

Бўлажак фарзандингизнинг сезги азолари функсияси ортади: ешитув, кўрув ва там билиш. Болакай она организмидаги жараёнларни ешитади, агар она ёнида баланд товуш ешитилса у “чўчиб тушади”.

19-ҳафталик

Бу даврга келиб, айрим ҳомиладор аёллар чаноқ, қорин ва қов соҳасидаги ўткир оғриқларга шикоят қиладилар. Одатда, бу каби оғриқлар кескин ҳаракат қилганда намоён бўлади ва бир неча дақиқалардан кейин ўтиб кетади. Бу ҳолатга юмалоқ бойламнинг чўзилиши сабаб сифатида кўрсатилади.

Ҳомиладорлик тақвими: 20-ҳафталик

Ҳомиланинг узунлиги 25,4 см, тана вазни еса 300 гр бўлади. Ҳомиладорликнинг 20-ҳафтасигача бўлган даврда ҳомила оёқлари йиғилган бўлганлиги сабабли унинг бутунлай бўй узунлигини ўлчашнинг имкони бўлмайди, шу сабабли чаноқдан то бошгача такҳминан ўлчанади. 20-ҳафтага келиб еса унинг бўй узунлигини товондан то бошгача ўлчаш мумкин.

21-ҳафталик

Белда ва кичик чаноқ соҳасида тортишиш ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳолат оғриқсиз намоён бўлади, 1 дақиқа давом етиб сўнг ўтиб кетади ва ҳар 4-5 соатда такрорланиб туриши мумкин. Булар ёлғон тўлғоқ (дард) ҳисобланади. Унинг сабаби тўлиқ ўрганилмаган, аммо бу каби тўлғоқлар кҳавфсиз ва нормал ҳолат сифатида баҳоланади.

Ҳомиладорликда бел оғриғини йенгиллатиш борасидаги тавсияларни мана бу мақола орқали ўқиб олишингиз мумкин: Ҳомиладорликда бел оғриши – сабаблари ва бартараф қилиш усуллари

Ҳомиладорлик календари: 22-ҳафталик

22-ҳафтадан бошлаб болакайнинг шакҳсий “кун тартиби” бўлади, яни у бир вақтда укҳлайди (12-14 соат давомида) малум бир вақтда уйғоқ бўлади. Сизнинг қорнингиз катталашган ва гормонлар тасирида кўкрак сут безлари ҳажми ҳам ортади.

23-ҳафталик

Болакайнинг кўп ҳаракатланиши туфайли сизда базида безовталиклар кузатилиши мумкин. Бундай пайтда кўпроқ сайр қилинг, болангиз билан суҳбатлашинг, унга етиборни қаратинг. Агар фарзандингизга ҳалигача, исм танламаган бўлсангиз, “Лалу
— Ҳомиладорлик мактаби” мобил иловасидан фойдаланиб, жажжи ширинтойингизга исм танлашингиз мумкин.

24-ҳафталик

Ҳомиладорлик календари 24-ҳафтасига келиб, бўлажак фарзандингизнинг катталиги юмалоқ қовун каби бўлади. Енди унинг тери қопламаси шаффоф емас, чунки пигментлар ва тери ости ёғ қавати шаклланади. Майда капиллярлар кўпайганлиги сабабли тери ранги пуштига ўзгариб боради.

Ҳомиладорлик календари: 25-ҳафталик

Ҳомиладорликнинг бу вақтга келиб, одатда ҳомиладор аёллар ўзида бироз семиришни ҳис қилиши мумкин. Агар сиз ҳам ўзингизда семиришни сезсангиз, бундан кҳавотирланишингиз шарт емас. Чунки организмда суюқлик ушланиб қолиши кўпайиши натижасида ушбу ҳолат кузатилади. Ҳомиладорлик даври давомида вазнингизни ўлчаб, мобил иловамизнинг “Вазн назорати” бўлимида қайд қилиб боришни унутманг.

26-ҳафталик

26-ҳафтага келиб, бачадон туби киндикдан 6 см
юқорида жойлашади. Ҳомила катталашиши ҳисобига уйқу вақтида ноқулайликлар келиб чиқади, биринчидан ётиш ноқулай, иккинчидан туғилажак бола ҳақида кўп ўйлаш сабаб бўлади. Бу каби ҳолатларни бартараф қилиш ҳамда йенгиллатиш учун ҳомиладорлик ёстиқчаларидан
фойдаланишингиз мумкин.

Табриклаймиз!

Сиз ва фарзандингиз узоқ йўлни босиб, иккинчи триместрни
ортда қолдириб, ҳомиладорликнинг учинчи триместри
сари қадам қўйяпсиз. Бу йўлни осон ва муваффақиятли босиб ўтишингизда “Лалу — Ҳомиладорлик мактаби” сизга ҳамроҳ бўлиши мумкин.

Ҳомиладорлик календари учинчи триместр

27-ҳафтаси

Кичкинтойингизнинг узунлиги 36-37 см.ни ташкил қилади. Болакай учун бачадон енди торлик қила бошлайди, шу сабабли унинг ҳаракатлари кучли намоён бўлаётгандек туюлади.
Унинг бош мияси мураккаблашиб боради, рефлекслар ҳам тўлиқ шаклланади. Бола бармоғини сўради, кўзлари ёпиқ ҳолда, укҳлайди ва уйғонади.

Ҳомиладорлик календари: 28-ҳафтаси

Фарзанд ҳақида кўп ўйлаш ва гормонал ўзгаришлар тасири остида уйқуда муаммолар кузатилади. Укҳлаш учун ётганингизда сиз укҳлагингиз келмай қандайдир юмушлар билан шуғулланишни истаб қоласиз.

29-ҳафтаси

Болакай танаси туғиладиган чақалоқлар каби ҳолатга келади, унинг боши ҳам танасига нисбатан жуда катта емас. Ҳомила тери ости ёғ қавати ўсиши ҳисобига “семиради”. Бу вақтга келиб, унинг шакҳсий иммун тизими шаклланади, аммо антителоларни она организмидан қон орқали олиб туради.

Ҳомиладорлик календари: 30-ҳафтаси

Бази аёлларда акса урганда, йўталганда, кулганда сийдик тута олмаслик кузатилади. Оёқларда шиш пайдо бўлиб туради. Бу каби белгилар туғруқдан кейин йўқолиб кетади.
Уйқу билан боғлиқ ноодатий ҳолатлар кузатилади: учинчи уч ойликда ҳомиладор аёллар уйқусида тез-тез безовта бўлиб туришади, ҳар кҳил тушлар кўради. Бунга сабаб гормонлар тасири ва туғилажак фарзанд ҳақида кўп ўйлашдир.

31-ҳафтаси

Бу вақтга келиб ҳомиланинг тана вазни бўйининг узунлигига нисбатан кўпроқ ортади. Унинг тана узунлиги 41 см, тана вазни еса 1,5 кг ни ташкил етади. 31-ҳафтада айрим болакайларнинг бошида сочлар жуда кўп бўлса, айрим болакайлар сочи умуман бўлмаслиги мумкин.

32-ҳафтаси

Жажжи болакайингиз туғилишини “кутиб ётиш” вақтида – ҳаёти учун муҳим бўлган ҳаракатлар, сўриш, ютиниш, нафас олиш, бошини буриш, оёқчалари ва қўлчаларини ҳаракатлантиради. У чарчаган пайтларида укҳлайди, ҳатто туш ҳам кўради.

Ҳомиладорлик календари: 33-ҳафтаси

Ёлғон тўлғоқлар яна-да кўпроқ безовта қилади. СҲу йўл билан организм туғруқ жараёнига тайёрланиб боради. Чин тўлғоқ билан ёлғон тўлғоқларнинг фарқи, ёлғон тўлғоқлар қисқа муддат ичида ўтиб кетади.

34-ҳафтаси

Ушбу даврга келиб сиз қорнингизнинг бироз кичрайганлигини сезишингиз мумкин. Бунинг икки сабаби бор. Биринчиси, ҳомила бироз пастроққа тушади. Бази ҳолларда бу ҳолат ертароқ содир бўлса, базида еса туғруқ жараёнига бир неча соат қолганда рўй беради.
Иккинчиси еса, бачадонда амниотик
суюқлик камайиши. Бунга сабаб ўсаётган ҳомила учун кўпроқ жой ажратиш лозимлиги.

35-ҳафтаси

Ҳомиладорлик календари 35-ҳафтасига келиб, болакайингизнинг узунлиги 46 см, тана вазни еса 2,4 кг.ни ташкил қилади. Унинг тана вазни тери ости ёғ қавати қалинлашиши ҳисобига ортади. Кичкинтойингизнинг ривожланиши деярли тўлиқ тугайди.

Ҳомиладорлик календари: 36-ҳафтаси

Ҳомиладорликнинг 36-ҳафтасида ва кейинги ҳафталарда ҳомила бироз пастроққа тушади. Натижада жиғилдон қайнаши ва ҳансираш йўқолади, аммо сийдик қопи езилиши ҳисобига пешоб ажралиши кучаяди, чаноқ соҳасида дискомфорт намоён бўлади.

37-ҳафтаси

Болакайнинг ҳаракатланиши камаяди, агар ҳаракат қилса ҳам кучли сезилади, чунки бачадон у учун торлик қилади. Ҳомила туғилгандан кейин ҳаёт учун муҳим бўлган барча рефлексларни бажара олади: нафас олиш ва чиқариш, ютиш, сўриш, кўзларини очиб юмиш. У доим бу каби ҳаракатларни такрорлаб туради.

38-ҳафтаси

Ҳомилангизни – енди чақалоқ деб атасак ҳам бўлади. Унинг барча азолари тўлиқ ривожланган. У мустақил равишда яшашга тўлиқ тайёр. Ҳомила чаноқ соҳасига тушади ва айрим нерв томирларини езиб қўйиши мумкин.

39-ҳафтаси

СҲошилинч туғруқ 38 ва 42 ҳафталар оралиғида рўй беради. Илк бор фарзанд кўраётганлар одатда 41-ҳафтада фарзандларини дунёга келтирадилар. 39-ҳафтада ёлғон тўлғоқлар безовта қилиб туради. Агар чин тўлғоқ кузатилса, сиз уни ёлғон тўлғоқдан қийинчиликларсиз фарқлаб оласиз: чин тўлғоқ оғриқ билан, белгилари кучайиб борувчи кҳарактерли, узоқ муддат давом етадиган кўринишда намоён бўлади.

Ҳомиладорлик календари: 40-ҳафтаси

Туғруқ жараёнини кутиб, ўзингизни кҳотиржам тутинг. Агар қуйидаги белгилар юзага келса, дарҳол туғруқкҳонага бориш керак:
— Ҳомила олди суюқлиги келса. сиз оддий қиндан келадиган суюқликни ҳомила олди суюқлигидан бемалол фарқлаб оласиз, кўпчилик аёллар пешоб ажралди деб ўйлашлари ҳам мумкин.
— Чин тўлғоқ бошланса. Улар ёлғон тўлғоқлардан фарқли равишда оғриқли, давом етувчи кҳарактерда ва кўпроқ дискомфорт чақиради.

41-ҳафтаси

Ҳомила узунлиги 50-56 см, тана вазни еса 3,2-4,1 кг.ни ташкил етади. Бу кўрсаткичлар наслга ва бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Бу кўрсаткичлар ўртача қилиб олинган. 41-ҳафтага келиб ҳомила организмида айтарли ўзгаришлар рўй бермайди. Барча азолар йетилган, бола дунёга келишга тайёр.

Ҳомиладорлик тақвими: 42-ҳафтаси

Туғруқ ҳар қандай вақтда рўй бериши мумкин ва сиз яқин вақтлар ичида фарзандингизни қўлингизда тутишингиз, уни емизишингиз, беланчакка белашингиз ва шу каби ёқимли машғулотлар билан банд бўласиз. 42-ҳафтада ҳам рўй бермаган туғруқ жараёни аёл ва ҳомила ҳаётига кҳавф туғдиради. СҲу сабабли шифокорлар томонидан суний равишда туғруқ чақирилади.

Чақалоқ муборак бўлсин!

Сиз ҳар бир аёл орзиқиб кутган бакҳтга мушарраф бўлдингиз, табриклаймиз! Бундай бакҳтли онларингизда сизга шерик бўлганимиздан мамнунмиз!
Агар сизга “Лалу – Ҳомиладорлик мактаби” мобил иловаси ёққан бўлса, бошқа ҳомиладор дўстларингизни ҳам ушбу мактабимизга таклиф қилинг.
Сизга еса чақалоқ парвариши ва тарбиясида омад тилаган ҳолда, бу каби муҳим вазифага кҳудди ҳомиладорлик даврингиздаги каби масулият билан ёндашишингизни сўраб қоламиз.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

russian28

Идеал аёл эркаклар нигоҳида

Еркаклар идеал аёл портретини чизишди, деб хабар беради ФактНеwс портали. Россиялик еркакларнинг деярли ярмига кўра, …

100200300