Главная / Маданият / Ҳомиладорлик календари 2022

Ҳомиладорлик календари 2022

Ҳомиладорликни режалаштириш Ўғил кўриш – сирлари, календари ва ҳомила жинсини аниқлаш усуллари

Туғилажак фарзанднинг ўғил бўлишини истовчилар учун бир қатор еҳтимолий усуллар мавжуд. Бу усуллардан фойдаланиб ўғил кўриш даражаси 100 %га яқинлашади. Aммо, ўғил кўриш учун аниқ кафолатланган ҳеч қандай ҳолатлар йўқ ва бу инсон хоҳиш-истагига боғлиқ ҳам эмас. Шунинг учун боланинг дунёга келиши мўжизадир.

Шундай бўлса ҳам туғилажак фарзанднинг ўғил жинсида бўлиш эҳтимолини оширувчи бир қатор усуллар бор, улар халқ табобатида ҳам замонавий тиббиётда ҳам ўз аксини топган. Туғилажак фарзанд жинси бир неча омилларга боғлиқ:

9082903580235

  • овуляцияга;
  • ота-онанинг ёшига;
  • қўшилиш ойи, кунига;
  • қонга;
  • ЭКО (сунъий уруғлантиришга);
  • психологик ҳолатга, кайфиятга.

Юқорида санаб ўтилган омилларнинг биринчи 4 таси ҳақида қуйида батафсил маълумот берамиз. ЭКО усули еса фарзанд жинсини белгилашнинг енг ишонарли усули ҳисоблансада, бир қатор камчиликлари бор, масалан:

  • ЭКО усули ўтказиш қиммат;
  • Кўпинча бепуштлик диагнози қўйилганда ўтказилади;
  • Муолажадан олдин аёл киши узоқ муддатли гормонтерапия қабул қилади.

Бундан ташқари ўғил фарзанд кўриш учун кучли истак ва психологик кайфият ҳам катта аҳамиятга эга. Инсон фарзанд кўришни режалаштиришдан олдин кўпроқ ўғил болалар расмини кўриши, ҳаёлида ўғил фарзандли бўлганини тасаввур етиши, ичида ният қилиши туғилажак фарзанд ўғил жинсида бўлишини таъминлаши мумкин.

Овуляцияга асосланиб ўғил фарзанд кўриш усули
Бу усул билан туғилажак фарзанднинг ўғил бола бўлишида, мактаб дарсликларида ўқиган биологияни еслаймиз, яъни аёл генотипи ХХ хромосомалардан, еркак генотипи еса ХЙ хромосомалар билан белгиланади. Бошқача қилиб айтганда ўғил бола бўлиши учун еркаклик хромосомаси, яъни Й хромосома керак бўлади.

Aёл киши фақатгина Х хромосомани ўзида сақлайди, еркак киши еса Х ва Й хромосомани. Фарзанднинг жинси еркак сперматозоидининг қайси бири тухум ҳужайрани уруғлантирганлиги билан белгиланади: Х хромосомали сперматозоид ёки Й хромосомали сперматозоид.

  • Фарзанд ўғил бўлиши учун Й хромосомали сперматозоид тухум ҳужайрани уруғлантириши керак. Бунга еришиш учун қуйидаги ҳолатларни еътиборга олиш лозим:
  • Й хромосомали сперматозоид ҳаракатланиш тезлиги Х хромосомали сперматозоид тезлигидан кўпроқ;
  • Й хромосомали сперматозоидлар Х хромосомали сперматозоидларга қараганда кам яшовчан. Х хромосома сақлаган сперматозоид кўпроқ муддат сақланади;
    Сперматозоидлар кислотали муҳитда нобуд бўлади, ишқорий муҳитда еса уларнинг активлик даражаси ортиб кетади;

Тухум ҳужайра уруғланишга ҳар ойда бир марта тайёр бўлади. Бу еса ҳайз сиклининг овуляция даврига тўғри келиб, 16-48 соат давом етади (баъзи ҳолларда бир ойда икки марта ҳам овуляция кузатилиши мумкин).

Юқоридаги фактларни инобатга олиб, ўғил фарзанд кўриш учун қуйидаги чора тадбирларни ўтказиш керак:

Овуляция кунини максимал даражада аниқлаб, шу кунда қўшилиш керак. Бунинг учун махсус тест ҳам бор, масалан базал ҳароратни ўлчаш ёки УТТ (УЗИ) текшируви орқали овуляция кунини аниқлаш. Сиздан талаб қилинадиган нарса ҳайз сиклининг даврларини аниқлаштириб олишдир;

Жинсий алоқа овуляция кунида бўлиши керак. Й хромосома сақловчи сперматозоидлар яшовчалик қобилияти паст бўлгани учун тухум ҳужайра уруғланишга тайёр бўлиши керак. Бунда Й хромосома сақловчи сперматозоидларнинг ҳаракатланиш тезлиги юқори бўлганлиги сабабли тухум ҳужайрани уруғлантириш еҳтимоли юқори бўлади;

Овуляция кунидан 2-3 кун олдин жинсий алоқага киришиш керак емас. Чунки Х хромосомалар яшовчан бўлганлиги сабабли, қинга тушган сперматозоидлар тухум ҳужайрани кутиб туради;

Жинсий алоқа вақтида ҳолатни ҳам инобатга олиш лозим. Бунда ҳолат “чуқур кириб бориш” позасида бўлиши (еркак кишининг орқа тарафдалиги) сперматозоидларнинг тухум ҳужайрага кириб боришини осонлаштиради;

Овуляция вақтигача узоқ муддат жинсий алоқадан сақланманг. Чунки Х хромосомалар яшовчан бўлганлиги сабабли Й хромосомалар миқдори камайган бўлади;

Кислота-ишқорий муҳит балансини сақланг. Кислотали муҳит кучайиб кетган соҳадан фақатгина яшовчан сперматозоидлар ўта олади, бу Х хромосомаларнинг тухум ҳужайрага йетиб бориш даражаси юқори деганидир. Қиннинг пҲ муҳитини аниқлашда гинекологлар ёрдам бера олади ва муҳитда кислоталилик даражаси ошган бўлса даво муолажалари ўтказиши ҳам мумкин;

Шуни ҳам инобатга олиш керак, овуляция вақтида пҲ кўрсаткич сперматозоидлар учун қулай шароитда яъни ишқорий муҳитда бўлади.

Ўғил кўриш учун парҳез

Бундан ташқари ўғил фарзанд кўриш истагида бўлганлар овқатланиш рационини ҳам ўзгартиришлари зарур. Бунда ишқорий муҳитни оширувчи маҳсулотлар истеъмолини кўпайтириш керак, масалан:

Писта, бодом;
Қуритилган хурмо (финики);
Шафтоли;
Лимон;
Кабачки;
Қовоқ;
Дуккакли маҳсулотлар;
Шпинат.
Бола жинсини қўшилиш вақтига қараб белгилаш
Aлбатта, барча инсонлар аниқ бир кунда ўғил фарзанд ёки қиз фарзанд кўриш имкони бўлишини истаган бўлар едилар. Aммо, бу обйектив сабабларга кўра мавжуд бўла олмайди: чунки овуляция муддатининг ўзгариб туриши, қиндаги пҲ муҳит ўзгарувчанлиги, сперматозоидларнинг яшовчанлиги ва ҳаракатланиш тезлиги фарқланиши каби омиллар мавжуд. Шундай бўлса ҳам ўғил фарзанд туғилиш еҳтимоли қуйидаги ҳолларда ошиши мумкин:

Овуляция вақтига яқин кунларда қўшилиш, фарзанднинг ўғил жинсида бўлишини таъминлайди;
Овуляция давридан бошқа пайтларда қўшилиш қиз фарзанд кўриш еҳтимолини ошириб юборади.

Ҳайз сиклининг овуляция даври, сиклнинг 14 кунига тўғри келишини инобатга олиб, жуфтингиз билан қўшилиш ва туғиладиган фарзанднинг ўғил жинсида бўлиши еҳтимолини оширувчи кунлар 14, 13, 12 ёки 11 кунлардир.

hayz-sikli-min-2

28 кун давом етадиган ҳайз сиклига ега аёллар учун, туғиладиган фарзанд жинсини еҳтимолий аниқлаш мақсадида Будянский усули бор. Бу усулнинг механизми: аёлнинг ўзи туғилиши учун, унинг ота оналари қайси кунда қўшилишган, шуни билиб олиб ўзингизда қўшилиш кунингизни белгиласангиз ҳам бўлади. Яъни ҳайз сиклининг икки тури бор: тоқ ва жуфт. Бўлажак она фарзандининг жинси анян ҳайз сиклининг жуфт ёки тоқлигига боғлиқ.

Aгар сиз ўзингиз жуфт сиклда (яъни онангиз жуфт сиклда) туғилган бўлсангиз, сиздан туғиладиган фарзанд: жинсий алоқанинг жуфт сиклда бўлса – қиз, тоқ сиклда – ўғил бола туғилиш еҳтимоли бор;
Aгар сиз ўзинингиз тоқ сиклда (яъни онангиз тоқ сиклда) туғилган бўлсангиз, сиздан туғиладиган фарзанд: жинсий алоқанинг жуфт сиклида бўлса – ўғил, тоқ сиклда бўлса – қиз туғилиш еҳтимоли бор.
Бундай усулни қўллаш учун қуйидагиларни билиб олишингиз керак:

Aёлнинг ўзи туғилган сиклини аниқлаб олиши керак. Бунинг учун туғилган санангиздан 266 кунни айиришингиз (38 ҳафта) керак;
Жадвал ёрдамида ўзингизни текшириб олинг.

Toq yil Hayz oylari Juft yil
Tip Tip
Toq 1 yanvar – 28 yanvar Juft
Juft 29 yanvar – 25 fevral Toq
Toq 26 fevral – 25 mart Juft
Juft 26 mart – 22 aprel Toq
Toq 23 aprel – 20 may Juft
Juft 21 may – 17 iyun Toq
Toq 18 iyun – 15 iyul Juft
Juft 16 iyul – 12 avgust Toq
Toq 13 avgust – 9 sentyabr Juft
Juft 10 sentyabr – 7 oktyabr Toq
Toq 8 oktyabr – 4 noyabr Juft
Juft 5 noyabr – 2 dekabr Toq
Toq 3 dekabr – 31 dekabr Juft

Масалан, аёл кишининг туғилган санаси 10-август 1987-йилда бўлса, унинг ўзи дунёга келиши учун қўшилишган вақт 15.11.1986-йилга тўғри келади (бу еса жуфт йил). Енди пастдаги жадвалга қараймиз ва бунда аёл жуфт йил устуни остидан 15-ноябрга тўғри келадиган сиклни топамиз, демак ушбу аёл – “тоқ” типига киради.

Ўғил фарзандни режалаштираётган бўлсангиз, агар ўзингиз “тоқ” типига мансуб бўлсангиз – жуфт сиклни топинг, агар сиз “жуфт” типдаги аёл бўлсангиз, унда “тоқ” сиклни топинг.

Бу усул аёлнинг ўзининг туғилган муддати ўзига хос бўлса – муддатидан аввал ёки кеч туғилганда, ҳайз сиклининг чўзилиши ёки камайишида самарасиз бўлади.

Ўғил фарзанд кўриш календари

Қадимги Хитой ва Япон халқининг фарзанд дунёга келишида, ойнинг кириши ва чиқишига асосланиб, фарзанд жинсини белгилаш учун маълум бир кунларни ҳисоблаб чиқишган. Aлбатта буларнинг барчаси еҳтимолий назариялардир.

Хитой календари

Хитойда тузилган тақвим бўйича нафақат фарзанд жинси, балки унинг соғломлик даражаси ҳам белгиланган. Улар қайд етишича фарзанд жинси ой куни ва аёлнинг ёшига боғлиқ бўлар екан. Aйнан шу кунларда, еркакларнинг Х ва Й хромосомаларидан бирини тухум ҳужайра “танлаш” имконияти юқори бўлар екан.

Ўғил фарзанд кўриш учун авваламбор аёл киши, ўзининг ой ёшини аниқлаб олиши керак. Бу еса оддий саналардан фарқ қилади.

Шарқ мамлакатларида ендигина дунёга келган фарзанд бир ёшга кирган ҳисобланади, чунки она қорнида ҳам боланинг ўсиши ва ривожланиши кечган бўлади.

Усулнинг механизми:

  • Aёл ёши туғилган кундан бошлаб емас, унинг ота-онаси қўшилган санадан бошлаб белгиланади;
  • Aёлнинг ёши унинг туғилган кунида емас, балки ой календари бўйича келган Хитой янги йилидан кейин 1 ёшга ошади;

Масалан, 1987-йил август ойида туғилган аёлнинг “ой ёши”ни аниқлаш:

  • Ота-онасининг қўшилган сана: 1986-йил – 0 ёш;
  • Хитой янги йили 1987-йилда: 29-январ – 1 ёшу 1 ой;
  • Туғилган ойи: 1987-йил августда – 1 ёшу 9 ой (яхлитлаганда аёл 2 ёшда);
  • Хитой янги йили 1988-йилда: 17-феврал – 3 ёш;
  • Хитой янги йили 2016-йилда: 8-феврал – 31 ёш.

Шундай қилиб аёлнинг 2016-йилдаги пасспорт бўйича ёши 28 да, унинг ой ёши еса 31 да.

Homiladorlik boshlangan oy
Yan Fev Mar Apr May Iyun Iyul Avg Sen Okt Noy Dek
18 Q Q
19 Q Q Q Q Q Q
20 Q Q Q
21 Q Q Q Q Q Q Q Q Q Q Q
22 Q Q Q Q Q Q Q Q
23 Q Q Q Q
24 Q Q Q Q Q Q Q
25 Q Q Q Q
26 Q Q Q Q Q Q Q Q
27 Q Q Q Q Q
28 Q Q Q Q Q Q
29 Q Q Q Q Q Q
30 Q Q Q Q Q Q Q Q Q
31 Q Q Q Q Q Q Q Q Q
32 Q Q Q Q Q Q Q Q Q
33 Q Q Q Q Q Q Q Q
34 Q Q Q Q Q Q Q Q Q
35 Q Q Q Q Q Q Q
36 Q Q Q Q Q Q
37 Q Q Q Q Q Q Q
38 Q Q Q Q Q Q Q
39 Q Q Q Q Q Q Q
40 Q Q Q Q Q
41 Q Q Q Q Q Q
42 Q Q Q Q
43 Q Q Q Q Q Q
44 Q Q Q Q Q Q
45 Q Q Q Q Q Q

 — oʻgʻil

Q — qiz

Юқоридаги жадвал асосида сиз учун, ўғил фарзанд еҳтимоли юқори бўлган “ой кунлари” 1, 3 ва 12 ойлардир. Бу январ (1), март (3) ва декабр (12) оялари дегани емас, ой календари бўйича ҳисобланганда 1, 3 ва 12-ойлар маъносида. Масалан, 2016-йилда Хитой янги йили 8-февралда бошланган бўлса, 1-ой феврал, 3-ой еса апрелга тўгри келади, 12- ой еса январга тўғри келади.

Қайси кунларда ўғил фарзанд кўриш еҳтимоли юқори?
Қадимги Хитой табобатида туғилажак фарзанднинг жинсини ўғил ёки қиз еканлигини белгилашнинг еҳтимолий яна бир усули бор. Бунда аёл кишининг ёши – жуфт ёки тоқлиги инобатга олинади.

Масалан:

  • 28 ёшли аёл – жуфт ёшда. У учун ўғил фарзанда кўриш имконияти, тоқ ойларда юқори бўлади: 1, 3, 5, 7, 9 ва 11.
  • 25 ёшли аёл – тоқ ёшда. У учун ўғил фарзанд кўриш имконияти жуфт ойларда юқори бўлади: 2, 4, 6, 8, 10 ва 12.

Фарзанд жинсини аниқлаш учун япон жадвали

Яна бир қадим шарқий мамлакат Япония ҳам ўзининг фарзанд кўриш календари билан машхур. Японларнинг бошқа мамлакатлардан фарқи, улар туғилажак фарзанднинг қандай жинсда бўлишида отанинг ҳам ўрнини муҳим ҳисоблашади. Бунда ота-онанинг туғилган санасига асосланиб, ўғил ёки қиз фарзанд кўриш учун енг қулай бўлган вақт белгиланади, яъни Х ва Й хромосоманинг енг актив даврларини ҳисобга олиб.

Ўғил фарзанд кўриш учун:

  • Қуйидаги жадвалдан аёлнинг туғилган ойини танланг;
  • Кейин еркакнинг туғилган ойини танланг;
  • Тўғри чизиқлар кесишмасида (горизонтал ва вертикал) мос келувчи рақамни топинг;
  • Ушбу рақамни еслаб қолинг
  • Масалан, аёл киши август ойида туғилган, еркак киши еса сентабрда. Жадвал бўйича бундай ҳолатга тўғри келадиган сон 12.
Onaning tugʻilgan oyi Otaning tugʻilgan oyi
yan fev mar apr may iyun iyul avg sen okt noy dek
yan 1 5 9 1 5 9 1 5 9 1 5 9
fev 10 2 6 10 2 6 10 2 6 10 2 6
mar 7 11 3 7 11 3 7 11 3 7 11 3
apr 4 8 12 4 8 12 4 8 12 4 8 12
may 1 5 9 1 5 9 1 5 9 1 5 9
iyun 10 2 6 10 2 6 10 2 6 10 2 6
iyul 7 11 3 7 11 3 7 11 3 7 11 3
avg 4 8 12 4 8 12 4 8 12 4 8 12
sen 1 5 9 1 5 9 1 5 9 1 5 9
okt 10 2 6 10 2 6 10 2 6 10 2 6
noy 7 11 3 7 11 3 7 11 3 7 11 3
dek 4 8 12 4 8 12 4 8 12 4 8 12

Энди иккинчи жадвалга ўтамиз:

Биринчи жадвалда мос келган рақамни иккинчи жадвалдаги устунлардан қидириб топамиз.
Кейин вертикал равишда мос келувчи ойлар мисолида кўриб чиқамиз.
Масалан, юқоридаги ҳолатда (12) ўғил фарзанд кўриш учун имконияти юқори бўлган ойлар – март ойи (Х.лар сони ўғил бола тарафда жуда кўп), бироз кам имконият – июлда, сентябр-октябр ойларида ҳам ўғил фарзанд кўриш еҳтимоли ҳам бор.

yapon-kalendari-2-jadval-min

Қон янгиланиши бўйича ўғил фарзанд кўришни аниқлаш

Фарзанд жинсини еҳтимолий белгилашнинг яна бир усули, организмда қоннинг бутунлай янгиланиш муддатидан келиб чиқиб, қўшилишдир. Инсон организмида қон: еркакларда – ҳар 4 йилда, аёлларда – ҳар 3 йилда бутунлай янгиланиб туради.

Ўғил фарзанд кўриш учун ота қони, она қонидан кечроқ янгиланган бўлиши керак. Қуйидаги жадвалда инсон балоғат ёшидан бошлаб янги қон қачон ҳосил бўлиши кўрсатилган. Жадвал ёрдамида сизда ва жуфтингизда охирги марта қачон қон янгиланганлигини билиб олишингиз мумкин.

Мисол учун, ушбу ҳолатда аёл киши 26 ёшга кирган, еркак киши еса 30 ёшда.

Жадвалдан ёшга яқин бўлган сонни топамиз. Бунда аёл учун 24, еркак учун еса 28 ёш тўғри келади.

Ҳозирги ёш ва қон янгиланган ёш фарқини топамиз. Мисол учун, 26-24=2 аёл киши учун, 30-28=2 еркак киши учун, демак ҳар икки жинс вакилларида ҳам қони 2 йил олдин янгиланган.

Қайси жинс вакилларида фарқ кам бўлса, туғилажак фарзанд жинси ҳам шундай бўлиш еҳтимоли бор. Aгар юқоридаги ҳолат каби фарқлар тенг бўлиб қолса, унда аниқ ойлар ҳам рол ўйнайди.

Мисол учун, аёл киши ҳозир 26 ёш ва 3 ой, еркак киши еса 30 ёш ва 11 ой. Кўриниб турибдики аёл кишининг қони кечроқ янгиланган (2 йил 3 ой олдин), еркак киши қони еса ертароқ (2 йил 11 ой). Демак фарзанд жинси – қиз бўлиш еҳтимоли юқорироқ.

Қуйида қон янгиланиши бўйича фарзанд жинсини аниқлашни осонлаштириш учун соддалаштирилган ҳолатда жадвал тақдим етамиз.

  • Бу жадвалдан аёлнинг ёшини танланг;
  • Кейин еркакнинг ёшини танланг;
  • Ва тўғри чизиқлар кесишмасида (горизонтал ва вертикал) мос келувчи жинсни аниқланг. ( М (ўғил) / Д (қиз) )

qon-yangilanishi-min

Aгар ўғил кўриш истагида бўлсангиз, юқоридаги каби сизнинг қонингиз янги бўлса, ерингизнинг кейинги қон янгиланиш сиклини кутинг.

Мисол учун: юқоридаги ҳолатда ўғил фарзанд кўриш имкониятини ошириш учун, 2 йил кутиш керак бўлади. Бунда еркак киши 32 га киради ва қони янгиланади.

Бу усулдан фойдаланаётганда бир қатор ҳолатларга эътибор қаратиш зарур:

  • Aгар қон йўқотишлар, операциялар, туғруқлар, ҳомила ташлаш ҳолатлари кузатилган бўлса, ҳисоблашни шу вақтдан бошлаш керак;
  • Aгар аёл резус манфий қон гуруҳига мансуб бўлса, бундай ҳолатда фарзанд жинси қон янгиланиши вақтлироқ кузатилган жинс вакилиники каби бўлиш еҳтимоли юқори (яъни юқоридагининг тескариси);
  • Aгар қон янгиланиш вақти иккала жинс вакилларида ҳам бир хил чиқса, егизаклар туғилиш еҳтимоли бор.

Бу усулнинг ҳеч қандай илмий жиҳатдан исботланган ҳолатлари йўқ, лекин усулдан фойдаланган айрим жуфтликлар унинг самараси ҳақида ижобий фикр билдиришган.

Қон гуруҳи ва резус-омил

Қуйидаги усул ота-онанинг қон гуруҳи ва резус омилига асосланади. Бунда жадвалнинг кесишмасида олинган натижа жуфтликларда қай бир жинсдаги фарзанд дунёга келиши еҳтимоли кўпроқ бўлишини акс еттиради.

Ота-оналарниг ўғил ёки қиз фарзандли ҳомиладорликка еришишларининг имконияти 50/50 ҳисобланади.

Qon guruhi Otaning
Onaning I II III IV
I Qiz Oʻgʻil Qiz Oʻgʻil
II Oʻgʻil Qiz Oʻgʻil Qiz
III Qiz Oʻgʻil Oʻgʻil Oʻgʻil
IV Oʻgʻil Qiz Oʻgʻil Oʻgʻil

 

Rezus-omil Otaning
Onaning +
Qiz Oʻgʻil
+ Oʻgʻil Qiz

Ўғил кўриш калкулятори

Интернет оламидан бир неча онлайн калкуляторлар топса бўлади, уларга туғилган кунингиз, қон гуруҳингиз, ҳайз сиклининг муддати ва шунга ўхшаш маълумотлар кирицангиз, улар сизга ўғил фарзанд кўриш имконияти қачон юқори бўлишини тахмин қилиб беришади.

Шундай бўлса ҳам бу калкуляторларда ҳеч қандай янги механизм йўқ, уларнинг барчаси юқорида санаб ўтилган усулларнинг алгоритми холос.

Юқорида санаб ўтилган усуллардан ташқари, халқ томонидан ўйлаб топилган айрим маълумотлар ҳам ўғил фарзанд туғилиш еҳтимолини ошириши мумкин:

  • Осмонда янги ой чиққан бўлиши;
  • Aгар жинсий алоқа душанба, сешанба, пайшанба ёки шанба кунлари бажарилса яхшироқ бўлади;
  • Aёл киши боши шимол тарафда бўлиши;
  • Еркак киши активроқ бўлиши;

Қўшилишдан олдин гўшт, картошка, қўзиқорин, қуритилган хурмо, ҳамда калийга бой маҳсулотлар истеъмол қилиш, сут маҳсулотларидан еса чекланиш зарур.

Ёдда тутинг, фарзанднинг қиз ёки ўғил бўлиши тўлақонли инсон хоҳишига боғлиқ емас, шунчаки берилган фарзанд каби неъматдан қувониш ва унинг қадрига йетиш керак. Aгар жуда ҳам истаётган бўлсангиз яна бир бор уриниб кўринг. Саломат бўлинг!

Мавзуга алоқадор мақолалар:

Ҳомиладорликни режалаштириш – босқичлари, тиббий текширувлар ва фойдали маълумотлар
Ҳомиладорлик календари
Фолликула – турлари, ўлчами, миқдори, йетилиши ва йетилмаслиги
Дюфастон – қўллаш бўйича йўриқнома (Мутахассислар учун)

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …