БУРУН ҚОНАШИ САБАБЛАРИ: Бурун қонаши— бурун бӯшлиғидан қон келиши. Буруннинг лат ейиши ёки шиллиқ пардасининг зарарланиши (тирналиши, шилиниши, бурунни ковлаш), организмнинг умумий, асосан, юқумли касалликлари (масалан, грипп) Бурун қонашига сабаб бӯлади. Юрак, буйрак, жигар, қон яратувчи аъзолар касалланганда, қон босими ошганда ҳам бурун қонайди. Баъзан атмосфера босими, ҳаво ҳарорати ва намлиги ӯзгарганда, шиллиқ пардага мунтазам кимёвий моддалар таъсир етганда, шунингдек жазирама иссиқ кунларда ҳам Бурун қонаши кузатилади. Бурун қонаганда қон ташкарига чиқмай, баъзан ҳалқумга қараб оқиши ва бурни қонаётган киши уни билмай ютиб юбориши ҳам мумкин.
Бунда бирдан қон қусиш бурун қонаётганининг аниқ белгиси ҳисобланади. Баъзан қизилӯнгач ёки меъдадан келаётган қон ҳам бурундан қон кетишига сабаб бӯлади. Бурун қонаганда бошни баланд қилиб ётқизиш, бурун катагига водород пероксид шимдирилган пахта ёки дока тиқин қӯйиш, иложи борича қонни тӯхтатиш чорасини кӯриш лозим. Муздек сувга латта ҳӯллаб қаншарга босиш, тӯхтайвермаса енсага муз солинган халта қӯйиш, булар ёрдам бермаса врач чақириш керак. Ботбот Бурун қонаши бирор касаллик аломати бӯлиши мумкин, бундай ҳолларда, албатта тиббий текширувдан ӯтиш зарур.
Бурун қонаганда биринчи ёрдам: Бурун-нафас олиш системасини бошланиши бӯлиб,у жароҳат, бош мияда ҳароратни ортиши, қон босимини ортиши, офтоб öтиши ва бошқа бир қанча сабабларга кӯра қонаши мумкин. Бурундан қон кетган ҳеч қачон бошни юқорига кӯтарманг, бу қон ичга: нафас олиш ёки овқат ҳазм қилиш аъзоларига оқиши ва қон ички аъзоларда қотиб қолиб, яллигланишга, емирилишга олиб келиши мумкин. Шу учун, бурун қонаганда, бош пастга қаратиб қон бирон нарсага ёки кафтга томишини таъминланг. Шу тарзда совуқ сув олдига дарҳол боринг ва бурунни чайинг, бу ҳол қон тӯхтагунча ёки оқиши камайгунча давом этсин. Иложи бӯлса бурунни ташқи томонига муз қӯйиб, ушлаб туринг. Агар бурундан қон оқиши сурункали тус олса, докторга мурожат этинг.