Главная / Маданият / Бош оғриғи сабаблари давоси

Бош оғриғи сабаблари давоси

Ҳар биримиз бош оғриғи нима эканлигини яхши биламиз. У эрталаб ўзингизни ўнглаб олишга халақит беради, кундузи диққатингизни жамлашни қийинлаштиради, кечқурун эса ухлай олмайсиз, чунки шақиқа (мигрен)дан азият чекасиз. Донт Паник шу ҳақида мақола тақдим этди.

Қишда бош оғриғи нисбатан кўпроқ кузатилади: доимий чарчоқ ҳис қиласиз, стресс йиғилади, шунингдек нотўғри рацион ҳам тасир кўрсатади. Дорихоналарда ортиқча пул сарфламанг. Дорилар муаммоларни ҳал қилмайди, шунчаки синдромларни тўхтатади. Парҳезшуносларнинг малум қилишича, витаминларнинг доимий етишмовчилиги бош оғриғининг асосий сабабидир – қуйидаги маҳсулотларни кундалик рационга киритинг ва шақиқа ҳақида унутинг.

Б12 витамини ва фолий кислотаси

Авитаминоз стресс ва паришонхотирликка олиб келади. Рационда айниқса В12 витамини ва фолий кислотаси бўлиши муҳим: бусиз доимий шақиқа кафолатланган. Исмалоқ , қовоқ ва лавлаги фолий кислота билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади, товуқ тухуми еса В12 витамини билан таминлайди.

Б6 витамини

Қишки рационимизда оғир ва ҳазм бўлиши қийин бўлган егуликлар кўп. Ичакларга оғирлик тушиши ҳам бош оғриғини келтириб чиқаради. Кундалик парҳезга сарҳил сабзавотлар, ловия ва дон маҳсулотларини ҳам киритинг – шунда сиз ошқозонингизни В6 витамини билан қўллаб-қувватлайсиз.

Д витамини

Яқинда шифокорлар Д витаминининг етишмовчилиги организмга қандай тасир кўрсатишига оид хулосага келишди. Малум бўлишича, бу витаминнинг етишмовчилиги ишчанлик фаолиятининг пасайиши ва эрталабки бош оғриқларига олиб келар экан. Денгиз маҳсулотлари, тухумлар, дуккаклилар ва тоза ҳавода сайр қилиш бу муаммони бартараф қилади.

Темир ва мис

Расионга ловия, ёнғоқлар, денгиз карами, кунжут ва жигар қўшиш керак – шунда сиз организмдаги темир ва мис етишмовчилиги ўрнини тўлдирасиз. Бу элементларнинг етишмаслиги қон босимининг тушиши ва шақиқага олиб келади.

Хулоса

Бош оғриқларидан чарчадингизми? Очиқ ҳавода сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш ва кераклича дам олиш бош оғриғини энг қиммат дорилардан-да тезроқ ва самаралироқ даволайди.

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …