Главная / Жамият / Бомдод намози эркаклар учун скачат

Бомдод намози эркаклар учун скачат

Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз — жами тўрт ракатдан иборат.
Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади:

1. Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бом-дод намозининг икки ракат суннатини ўқиш-ни ният қилдим», деб кўнгилдан ўтказилади

2. «Аллооҳу акбар», деб ифтитоҳ такбири ай-тилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига теккизишади (3-расм). Аёллар қўлларини елка баробарида кўтара-дилар

3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл каф-тини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади
Аёллар ўнг қўлни чап қўл устида тугиб, қўлла-рини кўкракка кўядилар Бу ҳол «қиём» дейилади. Қиёмда (тик турган ҳалда) сажда қи-линадиган жойга қараб, навбати билан, қуйидагилар (сано дуоси, фотиха сураси, кейин биронта зам сура) ўқилади.

САНО ДУОСИ

Субҳаанакаллооуҳумма ва биҳамдика ва табааро касмука ва тааалаа жаддука ва лаа илааҳа ғойрук

Маноси: «Аллоҳим! Сенинг номинг муборакдир. Шон шарафинг улуғдир. Сендан ўзга илоҳ йўқдир».

ФОТИҲА СУРАСИ

Ауузу биллааҳи минаш-шайтоонир-рожиийм. Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм. Алҳамду лиллааҳи роббил-ааламиийн. Ар-роҳмаанир-роҳиийм. Маалики явмид-диийн. Ийяака набуду ва ийяака настаиийн. Иҳдинас-сироо-тол-мустақиийм. Сироотоллазиийна ан-амта алайҳим ғойрил-мағдзууби алайҳим валадззооооллиийн

Мазмуни: Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтон ёмонлигидан Аллоҳнинг паноҳига қочаман. Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Ҳамд оламлар рабби Аллоҳгаким, (У) меҳрибон, раҳмли ва ҳисоб-китоб куни (Қиёмат)нинг эгасидир. Сен-гагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз! Бизни шундай тўғри йўлга бошлагинки, (У) Сен ином (ҳидоят) етганлар-нинг (Пайғамбарлар, сиддиқ ва шаҳидларнинг) йўлидир, ғазабга учраган (Мусо қавмидан итоатсизларининг) ва адашган (Исо қав-мининг «Аллоҳнинг фарзанди бор» дейдиган)ларнинг емас!
Фотиҳа сурасидан сўнг бир зам (қўшимча) сура ўқилади.
Янги ўрганувчилар қуйидаги кичик суралардан бирини зам қилишса бўлади:

КАВСАР СУРАСИ

Иннааа атойнаакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шааниака ҳувал-абтар.

Мазмуни:«(Ей Муҳаммад,) дарҳақиқат, Биз Сизга Кавсарни* бердик. Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг! Албатта, ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир».
(Кавсар – жаннатдаги бир ажиб дарё ёки ҳовузнинг номи. Унинг суви асалдан тотли, қор ва сувдан оқ. Ундан ичган киши абадий чанқоқлик кўрмайди.)

ИХЛОС СУРАСИ

Қул ҳуваллооҳу аҳад. Аллооҳус-сомад. Лам ялид. Ва лам юулад. Ва лам якуллаҳуу куфууван аҳад..

Мазмуни: (Ей Муҳаммад,) айтинг: «У — Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ беҳожат, (лекин) ҳожатбарордир. У туғмаган ва туғилмаган ҳам. СҲунингдек, Унга тенг бирор зот йўқ-дир».

ФАЛАҚ СУРАСИ

Қул ауузу бироббил-фалақ. Мин шар-ри маа холақ. Ва мин шарри ғоосиқин изаа вақоб. Ва мин шаррин-наффаасаати фил-уқод. Ва мин шарри ҳаасидин изаа ҳасад.

Маноси: «(Ей Муҳаммад,) айтинг: “Па-ноҳ тилаб илтижо қилурман тонг Парвар-дигорига яратган нарсаси ёвузлгидан, тугунчага дам урувчи аёллар ёвузлигидан ҳамда ҳасадчининг ҳасади ёвузлигидан”».

АН-НОС СУРАСИ

Қул ауузу бирробин-нааси мааликин-нааси илааҳин-нааси мин шаррил-васваасил-хоннаас. Аллазиий ювасвису фиий судуурин-нааси минал-жиннати ван-наас.

Маноси: «(Ей Муҳаммад,) айтинг: “Паноҳ тилаб илтижо қилурман одамлар Парварди-горига, одамлар Подшоҳига, одамлар Илоҳига яширин васвасачи (шайтон) ёвузлигиданки, (у) одамларнинг дилларига васваса солур. (Узи) жинлар ва одамлардандир”».

4. Зам сура тугагач, «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб егиладилар
Аёллар эркакларга нис-батан озроқ егиладилар. Тиззаларини бироз букадилар. Бармоқларини жам-лаб тиззаларини тутадилар.
Рукуда уч марта «Суб-ҳаана роббиял-азиийм» (Ей буюк Роббим, Сен барча нуқсонлардан поксан), дейилади.

5. Рукудан «Самиал-лооҳу лиман ҳамидаҳ» (Аллоҳ Уни ҳамд етган-ларни ешитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат «қавма» дейилади. Қавма ҳолида: «Роббанаа лакал- ҳамд» (Ей Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади

6. «Аллооҳу акбар» деб аввало тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга теккизилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, еркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди . Аёллар тирсакларини ерга қўядилар . Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-алаа» (Ей улуғ Роббим, Сен бутун нуқсон-лардан поксан), дейилади.
7. «Аллооҳу акбар» деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бироз ўтирилади, бу ҳолат «жалса» дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим .
Еркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади.

Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар.
8.«Аллооҳу акбар», деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-алаа», дейилади

9. «Аллооҳу акбар» деб қиёмга (тикка) турилади.

10. Қиёмда «Бисмиллааҳир-роҳмаанир-роҳиийм»-дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқасидан бир зам сура ўқилади.

11. «Аллооҳу акбар», деб руку қилинади. Рукуда уч марта «Субҳаана роб-биял-азиийм», дейилади.

12. «Самиаллооҳу ли-ман ҳамидаҳ», деб тик турилади, кетидан «Роббанаа лакал-ҳамд», дейилади.

13.«Аллооҳу акбар», деб саждага борилади. Саждада уч марта «Субҳаана роббиял-алаа», дейилади.

14. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтарилади ва бир оз ўтирилади.

15. «Аллооҳу акбар», деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта: «Субҳаана роббиял-алаа», дейилади

16. «Аллооҳу акбар», деб саждадан бош кўтари-либ қа-дада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади:

«АТТАҲИЙЯТ» ДУОСИ

Ат-таҳийяату лиллааҳи вас-солааваату ват-тоййибаат. Ас-салааму алайка айюҳан-набиййю ва роҳматуллооҳи ва барокаатуҳ. Ас-салааму алайнаа ва алаа ибаадил-лааҳис-соолиҳиийн. Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳуу ва росуулуҳ.
Мазмуни: Мол, бадан, тил билан адо етила-диган бутун ибодатлар Аллоҳ учундир. Ей Набий! Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти Сизга бўлсин. Сизга ва солиҳ қулларга Аллоҳнинг саломи бўлсин. Иқрорманки, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Ва яна иқрорманки, Муҳаммад, алайҳиссалом, Аллоҳнинг қули ва елчисидирлар.

САЛОВОТ

Аллооҳумма солли алаа Муҳаммадив-ва алаа аали Муҳаммад. Камаа соллайта алаа Иброоҳиима ва алаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Аллооҳумма баарик алаа Муҳаммадив-ва алаа аали Муҳаммад. Камаа баарокта алаа Иброҳиима ва алаа аали Иброҳиим. Иннака ҳамиидум-мажиид.
Мазмуни: Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига раҳмат етганинг каби, Муҳаммад ва ул зотнинг оиласига раҳмат айла, Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.
Аллоҳим, Иброҳим ва унинг оиласига баракотингни еҳсон етганинг каби Муҳаммад ва ул зотнинг оиласи устига ҳам баракотингни эҳсон айла. Сен ҳамду мақтовга лойиқ ва буюк Зотсан.

дуо

Роббанаа аатинаа фид-дуняа ҳасанатав-ва фил-аахироти ҳасанатав-ва қинаа азаабан-наар.
Мазмуни: «Эй Роббимиз, бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни дўзах олови азобидан сақлагин».

17. Аввал ўнг, кейин чап елкага қараб: «Ассалааму алайкум ва роҳматул-лооҳ» деб салом берилиб намоздан чиқилади.

Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.
Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи — аввало, эркаклар ниятдан олдин (бошқа фарз намозлари олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:

Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,
Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар.
Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ,
Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллооҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар-росуулуллооҳ.
Ҳайя алас-солааҳ, ҳайя алас-солааҳсолаҳ,
Ҳайя алал-фалааҳ, ҳайя алал-фалааҳ.
Қод қооматис-солааҳ, қод қооматис-солааҳ
Аллооҳу акбар, Аллооҳу акбар,
Лаа илааҳа иллаллооҳ.

Иқомат такбирининг лафзлари азонникига ўхшайди, фарқи — буниси тез айтилади.
Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади; «Аллоҳ ризолиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим».
Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.

Ҳаққимизда Sohib

Яна маълумот

%d0%b1%d0%b5%d0%b7-%d0%bd%d0%b0%d0%b7%d0%b2%d0%b0%d0%bd%d0%b8%d1%8f

Жума куни кайси куш уча олмайди?

Пайшанбе куни улган куш жума куни уча олмайди.