Главная / Сиёсат / Аввалгиларга ўхшамас шов-шув, санксияларнинг бошланиши ва конститусиядан бехабар солиқчилар

Аввалгиларга ўхшамас шов-шув, санксияларнинг бошланиши ва конститусиядан бехабар солиқчилар

Интернетда тарқалган видео: Масаланинг ҳуқуқий жиҳатлари билан нега ҳеч ким қизиқмаяпти? Икки собиқ вазир ишдан олинди: бу коррупсия билан боғлиқми? Банк сирлари енди давлат ихтиёрида: Солиқчилар янги конститусияни оёқости қилаётганини ўзлари биладими? Якунланаётган ҳафтанинг асосий мавзулари – Кун.уз дайжестида.

Видео Плайер

Янги даврда Ўзбекистонда ҳеч қайси лавозим егалари ҳокимларчалик кўп ва доимий равишда медианинг етибор марказида турмаган бўлса керак. Улар бу борада ҳатто шоу-бизнес вакилларини ҳам ортда қолдирди дейиш мумкин. Лекин бу сафар кўтарилган шов-шувни аввалгилари билан умуман таққослаб бўлмайди.

Чоршанба куни интернетда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновга ўхшаш одамнинг интим видеоси тарқалди. Аввалига айримлар бу ҳокимни бадном қилиш учун монтаж қилинган видео бўлиши мумкинлигини айтди, лекин ҳеч бир расмий идора “бу видео сохта” деб чиққани йўқ. Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати ҳам видео ҳақиқий ёки ҳақиқий емаслигига муносабат билдирмади. Расмий баёнотларда “фейк”, “монтаж” ёки “сохта” деган сўзлар ишлатилмади.

Орадан икки кун ўтар-ўтмас, Андижонни роппа-роса 10 йилдан бери бошқариб келаётган Абдураҳмонов ишдан олингани, унинг ўрнига биринчи ўринбосари Дилшодбек Каримов вақтинча ҳоким бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бир неча соат ўтиб, бу малумот рад етилди. Лекин бу хабар нафақат Телеграм’даги турли-туман норасмий манбалар, балки Президент администрасиясига яқинлиги айтиладиган каналлар ва ҳатто расмий манбаларда ҳам чиққанига қараганда, бу масала юқори кабинетларда ҳақиқатан ҳам муҳокама қилингани, якуний қарор еса кимлардир кутгандек бўлмаганини тахмин қилиш мумкин.

Жума ва шанба кунлари Шуҳрат Абдураҳмоновнинг матбуот хизмати у вилоятнинг қатор ҳудудларида бўлиб, янги лойиҳалар билан танишаётгани акс етган суратлар ва видеолар елон қилди. Ҳокимлик интернетда Абдураҳмоновнинг шани ва қадр-қимматини камситувчи ҳақоратомуз постлар ёзилаётгани бўйича прокуратурага мурожаат қилган.

Бу ҳолатда прокуратура нафақат ҳақоратомуз постлар бўйича, балки видеонинг тарқалиши бўйича ҳам ҳуқуқий чоралар кўриши тўғри бўларди. Чунки айнан видео тарқалган кун – 12 апрелдан бошлаб шахс танасининг ёки жинсий азоларининг яланғоч ҳолдаги фото ва видеотасвирини унинг розилигисиз тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик белгиловчи қонун кучга кирди. Тўғри, видеони тарқатганларни топиб жазолаш учун ҳокимнинг аризаси керак бўлади, лекин бу ерда бошқа гап ҳам бор.

“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга кўра, давлат хизматчиларининг нафақат хизмат пайтидаги, балки хизматдан ташқаридаги хулқ-атвори ҳам одоб-ахлоқ қоидаларига мос бўлиши керак. Одоб-ахлоқ қоидаларини бузиш қонунга мувофиқ интизомий ва бошқа жавобгарликка тортиш учун асос бўлади. Яни ҳуқуқий жиҳатдан олганда, Андижон вилояти ҳокими одоб-ахлоқ қоидаларини бузган-бузмагани бўйича суриштирув ўтказилиши керак.

Албатта, қонундаги бу норманинг ҳозирги ҳолатда ишлатилиши амримаҳол. Чунки жамоатчилик кадрлар сиёсатида ҳуқуқий меёрлар емас, шахснинг номенклатурага лояллиги асосий мезон еканига кўп марта гувоҳ бўлди. Сўнгги мисоллардан бири – Сурхондарё собиқ ҳокими Тўра Боболовнинг прокурорга айтган гаплари терговга аралашиш, мансаб ваколатидан четга чиқиш деб баҳоланиши мумкин бўлган шароитда бунга кўз юмилган еди. У охир-оқибат лавозимидан айрилган бўлса ҳам, бир ой ўтар-ўтмас ҳеч қаерда елон қилинмаган ҳолда Савдо-саноат палатасининг биринчи ўринбосарига айланганди.

Бошқа давлат хизматчилари

Ҳафта давомида жамоатчилик етиборига тушган давлат хизматчиси фақат Андижон ҳокими емас. Тошкент вилояти маркази бўлмиш Нурафшон шаҳри ҳокими Музаффар Солиев ишдан олинган. Етиборлиси, ўтган ҳафта рўй берган истефо ҳақида ҳеч қаерда расман елон қилинмаган. Кун.уз ҳокимнинг ишдан олинганидан хабар топгач, Тошкент вилояти ҳокимлиги бу малумотни тасдиқлади.

Биздаги малумотга кўра, собиқ ҳоким терговга жалб етилган бўлиши мумкин. Бу – уй-жой коммунал хўжалик вазири лавозимида ишлаб келган даври билан боғлиқлиги айтиляпти. Солиев вазир лавозимида 3,5 йил ишлагач, икки йил олдин танқидлар билан ишдан олинганди.

Лавозимини йўқотган собиқ вазирлардан яна бири – Нозим Ҳусанов. У январ ойигача бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири еди. Мамурий ўзгаришлардан кейин камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари бўлганди. Шу ҳафта малум бўлишича, у ишдан олинган. Охирги пайтларда Нозим Ҳусанов бошқарган вазирликдан келаётган хабарлар бу истефо унинг учун яхшиликдан дарак емаслигини кўрсатяпти.

Гап шундаки, январ ойида Бандлик вазирлигининг Миграсия агентлиги устидан назорат қилувчи масул ходими ва агентлик директори Афзал Ерматов қамоққа олинганди. Манбаларга кўра, бу ҳолатлар Жанубий Кореяга ишга юборишдаги коррупсион схеманинг фош бўлиши билан боғлиқ. Бундан ташқари, бир неча кун олдин шу вазирликнинг Жиззах ва Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари пора билан қўлга тушди.

Пора билан ушланган яна бир давлат хизматчиси – Андижон вилояти Избоскан тумани ҳокимининг инвестисия ва савдо-саноат бўйича ўринбосари. Бу лавозимга 6 ой олдин тайинланган мансабдор, Е-ауксиондаги савдоларни ёпиқ шаклда ўтказган ҳолда, 8 сотих ер олиб беришни вада қилиб, бунинг учун 500 доллар сўраган ва бу пулни хизмат хонасида олаётган вақтида қўлга олинган. Бундан келиб чиқадики, “ер ажратиш тўлиқ електрон шаклга ўтказилиб, ҳокимликларнинг бу жараёндаги иштироки чекланди” деган гаплар ростлигига катта шубҳа бор. Яни електрон ауксионларни кўздан панада, ёпиқ шаклда ўтказиб юборса ҳам бўлаверади.

Коррупсион жиноятлар Қашқадарёда ҳам кузатилди. Бу ерда икки ҳоким ёрдамчиси ҳибсга олинди. Давлат хавфсизлик хизматининг малум қилишича, Яккабоғ тумани ҳокимининг ёрдамчиси ўзига тегишли иккита компанияга 1,7 млрд сўмлик имтиёзли кредит ажратилишига еришиб, бу пулларни “еб юборган”. Шаҳрисабз тумани ҳокимининг ёрдамчиси еса ауксионга чиқиб кетган 5 гектар ернинг 50 сотихини егасида қолдириш евазига 500 доллар олган.

Тошкентда еса Илмий-синов ва сифат назорати маркази атрофидаги можаро давом етяпти. Аввалроқ бу марказнинг бош бухгалтери атиги 2 ой учун нақ 468 млн сўм маош олгани малум бўлганди. Шу ҳафта аён бўлишича, марказ бош директори Жамшид Ғаниев ҳам мўмайгина ойлик олиб келган. Унга январ ойи учун 51 млн сўм, феврал ойи учун еса 85 млн сўм иш ҳақи ҳисобланган. Бу – Ўзбекистондаги ўртача ойликдан 18 баробарга кўп. Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳолат бўйича ўрганиш ишлари кетаётганини малум қилди.

Давлат хизматчиларига оид нохуш хабарлар лентасида, афсуски, судлар ҳам йўқ емас. Малум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг раиси Мансур Имомов ишдан олинган. Манбаларимизга кўра, унинг ишдан бўшатилиши мазкур суд айрим ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларига боғлиқ бўлиши мумкин. Олий суд еса Имомов Судялар одоби кодекси талабларини бузганини истефога расмий сабаб деб кўрсатди.

Олий суд берган бошқа бир хабарга кўра, Хоразмдаги педофил-амалдорлар устидан апеллясия суди Тошкентга кўчирилган. Хоразм вилояти адлия бошқармасининг собиқ бошлиғи ва Янгиариқ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг собиқ раҳбари Тошкент шаҳар судида бошқатдан суд қилинади. Просесс қачон бошланиши малум емас. Айни пайтда, уларга жуда енгил жазо тайинлаган Хоразмдаги судяга бирор чора кўрилгани ҳақида ҳам ҳеч қандай малумот йўқ.

Банк сирлари – енди давлат ихтиёрида

Солиқ қўмитаси бир неча йиллардан бери орзу қилиб келаётган қонунсизлик рўй беришига саноқли кунлар қолди. 13 апрел куни қўмитада банклар ва тўлов ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Гап – жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари ҳақида кетяпти.

1 майдан бошлаб, солиқ органлари картадан картага пул ўтказиш амалиётларини тўлиқ кузатиб бориш имконига ега бўлади. Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони 25 миллиондан кўплиги инобатга олинса, қўмита жуда катта малумотлар базасига ега бўлади. Бу еса миллионлаб одамларнинг банк сирига оид ҳуқуқлари қўпол ва тизимли равишда бузилиши бошланади дегани.

“Банк сири тўғрисида”ги ва “Тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунларга асосан, банклар ва тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг операсиялари ҳақидаги малумотларни сир сақлаши керак. Фақатгина солиқ солиш масалаларига тааллуқли ҳолатлардагина айрим малумотлар солиқ органларига берилиши мумкин. Ваҳоланки, жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмаларида ҳеч қанақа солиқ масаласи йўқ.

Солиқчиларнинг талаби нафақат қонунлар, балки кўпдан кўп мақталаётган янги конститусияга ҳам зид. Айнан май ойидан кучга кириши кутилаётган янги таҳрирдаги конститусияда “банк операсияларининг сир тутилиши кафолатланади” деб ёзилган. Бу гапдан кейин “қонунда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно” деган жойи йўқ. Бундан ташқари, Конститусия олий юридик кучга ега бўлиб, тўғридан тўғри амал қилиши ёзиб қўйиляпти. Қолаверса, “ҳар ким ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган малумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига ега”, деган норма ҳам бош қомусга киритилади.

Юқоридагилардан келиб чиқилса, солиқ органларининг талаби янги конститусияни у амалга кириб бўлиши биланоқ обрўсизлантиради. Референдум ўтгач, конститусияда билвосита тақиқланган амалиёт – солиқчилар одамларнинг банк сирларини йиғишни бошлайди. Янги қомуснинг шанига айтилаётган мақтовларга соя соладиган бу амалиётни йўлга қўйишга қандай еришишди, дейишингиз мумкин. “Хитрлик йўллари билан”. Пул ўтказмаларига оид талаб январ ойида имзоланган фармонга ҳуқуқий експертизадан ўтказилмасдан қўшиб юборилган. Експертизадан ўтказилганида еса, бу талаб юқорида биз айтиб ўтган ҳужжатларга зидлиги аён бўларди, еҳтимол.

Солиқ қўмитаси жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари солиққа тортилмаслигини вада қилаётган бўлса ҳам, янги тартиб қонунларга зидлиги бўйича, малумотлар тўпланишидан мақсад нималиги бўйича изоҳ бермаяпти.

Санксиялар Ўзбекистондаги йирик компанияларга ҳам етиб кела бошлади

АҚШ Ўзбекистондаги енг йирик заводлардан бири бўлмиш “Оҳангаронсемент”га санксия киритди. Бу – миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан санксияларнинг кенгайтирилиши билан боғлиқ. “Оҳангаронсемент” Усмоновнинг компанияларига тегишли. Заводнинг аксиядори бўлган Аккерман Кемент КА компанияси, шунингдек, миллиардернинг асосий активлари жамланган УСМ ҳолдинги таркибидаги “Металлоинвест” ва “Мегафон” ҳам санксиялар остида қолди. Американинг қора рўйхатидан, шунингдек, Алишер Усмоновнинг икки синглиси ва жияни, жами 5 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам жой олди.

Чеклов киритилган компаниялар орасидан Укелл алоқа операторининг 51 фоиз улушига егалик қилувчи хориж компанияси – Дигитал Инвест ҳам жой олган. АҚШ ҳукумати, шунингдек, Ўзбекистонда рўйхатдан ўтган Алфа Бета Креативе ва ГФК Логистик Асиа компанияларига ҳам санксия қўллади. Улар тақиқларни четлаб ўтган ҳолда Америка товарларини Россия мудофаа саноати еҳтиёжлари учун сотиб олишга уринганликда айбланяпти.

Санксия рўйхатига тушган жисмоний шахслар ва компанияларнинг АҚШдаги активлари блокланади. Шунингдек, АҚШ резидентларига улар билан ҳамкорлик қилиш тақиқланади. Асосийси еса, СWИФТ тизимидаги чекловлар сабаб, бу компанияларнинг долларда амалиётлар қилиш имконияти чекланиб қолади. Бу, ўз навбатида, експорт ва импорт операсияларини амалга оширишни қийинлаштириб юборади.

Бу ҳафта яна нималар рўй берди?

Зўравонликка қарши узоқ кутилган тарихий қонун имзоланди. Қонун ҳақида ўтган ҳафталигимизда тўлиқроқ малумот бериб ўтган едик. 12 апрелдан кучга кирган қонун асосида турмуш ўртоғига зўрлик қилиш, аёлларнинг ортидан ергашиб тақиб қилиш, шилқимлик қилиш каби кўп учрайдиган ҳолатлар учун жавобгарлик киритилди. Бундан ташқари, жинсий жиноятлар учун жазо оғирлаштирилди, айрим “лазейка”лар ёпилди.

Ташаббусли бюджетда ғолиб чиқа олмаган, лекин 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган барча лойиҳалар учун қўшимча маблағ ажратиладиган бўлди. Натижада молиялаштириладиган ташаббуслар сони 1309 тага ошди. Ендиликда, президент топшириғига асосан, овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари мажбурий меҳнатга жалб қилиш деб баҳоланади.

Мактаб, шифохона каби ижтимоий обектлардаги иситиш тизимларини бошқариш тадбиркорларга берилади. Президент қарорига кўра, тадбиркорлар тендер билан ёки тендерсиз танлаб олинади ва уларга, давлат-хусусий шерикчилик тамойили асосида, обектни иситиш харажатларини камида 20 фоизга, електр йўқотишларини 30 фоизга камайтириш мажбурияти юкланади. Бу йўналишдаги ишларни молиялаш учун Жаҳон банкидан 143 млн доллар қарз олиняпти.

Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг “инновасион тизимлари” шарофати билан, ҳайдовчилар машинасига сохта рақам тақиб, юзлаб марта қоидаларни бузиб юриши мумкин екан. Қўлга тушиб қолмаса бўлди, унинг қоидабузарликлари билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Наманганда сохта рақамли Ҳундаи Соната ойлар давомида бемалол юриб, 152 марта радарга тушгани шундай дейишимизга асос бўлади. Бу ҳолатда автомобил рақами базада бўлмагани учун унга ҳеч қанақа жарима ёзилмай келган. Бу ҳолатлар кўчада хизмат ўтаётган ЙПХ ходими қоидабузарни тўхтатганидан кейингина малум бўлган.

Ўтган ҳафта охирида 15 суткага қамалган АКТИВИСТ лойиҳаси муаллифи Ҳожиакбар Носиров апеллясия шикоятини қайтариб олди. У нега бундай қарорга келгани малум емас. Блогер ўз видеоларидан бирида бир қатор брендларнинг ёгурт маҳсулотлари таркибида кармин моддаси борлиги учун уларни истемол қилмаслик керак дейиши ортидан, “диний адоват қўзғатувчи материал” тарқатишда айбланиб, мамурий қамоққа олинганди. Бир қатор фаолларга кўра, Ҳожиакбарга қўйилган айблов – кўпиртирилган, унга навбатчи модда тиркалган.

Ҳаққимизда Sohib