Главная / Маданият / Алишер Навоий ғазаллари ва шеърлари

Алишер Навоий ғазаллари ва шеърлари

temur

Кеча келгумдур дебон, ул сарву гулрў келмади.
Кўзларимга кеча тонг отқунча уйқу келмади.

Лаҳза-лаҳза чиқтиму, чектим йўлида интизор,
Келди жон оғзимғаю, ул шўхи бадхў келмади

Ул париваш ҳажридинким йиғладим девонавор.
Кимса бормуким, они кўрганда кулгу келмади.

Толиби содиқ топилмас, йўқса ким қўйди қадам
Йўлғаким, аввал қадам машуқи ўтру келмади.

Эй Навоий бода бирла хуррам эт кўнглунг ӯйин
Не учунким, бода келган уйга қайғу келмади.

ҚАРО КЎЗУМ

Қаро кўзум, келу мардумлуғ эмди фан қилғил,

Кўзум қаросида мардум киби ватан қилғил.

Юзунг гулига кўнгул равзасин яса гулшан,

Қадинг ниҳолиға жон гулшанин чаман қилғил.

Таковарингға бағир қонидин ҳино боғла,

Итингға ғамзада жон риштасин расан қилғил.

Фироқ тоғида топилса туфроғим, эй чарх,

Хамир этиб яна ул тоғда кўҳкан қилғил.

Юзунг висолиға етсун десанг кўнгулларни,

Сочингни бошдин-аёғ чин ила шикан қилғил.

Хазон сипоҳига, эй боғбон, эмас моне

Бу боғ томида гар игнадин тикан қилғил.

Юзида терни кўруб ўлсам, эй рафиқ, мени

Гулоб ила юву гул баргидин кафан қилғил.

Навоий, анжумани шавқ жон аро тузсанг,

Анинг бошоғлиғ ўқин шами анжуман қилғил.

ОРАЗИН ЁПҚАЧ КЎЗИМДИН…

Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,

Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.

Қут бир бодому эрим гўшан меҳроб эди,

Ғорати дин етти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.

Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,

Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.

Бўсае қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,

Десам оғзи ичра айтур лал ҳам бор нав тош.

Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,

Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.

Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,

Сарвким даб айлади озодалиқ бирла маош.

Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,

Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.

ЎН САККИЗ ЁШ ҲАЙРАТЛАРИ

Ўн саккиз минг олам ошуби агар бошиндадур,

Не ажаб, чун сарвинозим ўн саккиз ёшиндадур.

Деса бўлғайким, яна ҳам ўн саккиз йил ҳусни бор,

Ўн саккиз ёшина мунча фитнаким бошинадур.

Ўн саккиз йил дема, юз саксон йил ўлса, улдурур,

Ҳусн шоҳи, ул балоларким, кўзу қошинадур.

Ҳайрат етмон ҳусни нақшидаки, ҳар ҳайратки, бор,

Барчаси езид таоло суни наққошинадур.

Тан анга сийму ичина тош музмар кўнглидин,

Ақлға юз ҳайрат, ул ойнинг ичу тошинадур.

Май кетур, ей муғки, юз ҳайрат аро қолмиш Масиҳ,

Бул ажабларким, бу ески дайр кҳуффошиндадур.

То Навоий тўкти ул ой фурқатидин баҳри ашк,

Ҳар қачон боқсанг, қуёш акси анинг ёшиндадур.

МУБТАЛО БЎЛДИМ САНГА

Кўргали ҳуснунгни зору мубтало бўлдум санга,

Не балолиғ кун эдиким, ошно бўлдум санга.

Ҳар неча дедимки кун-кундин узай сендин кўнгул,

Ваҳки, кун-кундин батаррак мубтало бўлдум санга.

Мен қачон дедим: «Вафо қилғил манга» зулм айладинг,

Сен қачон дединг: «Фидо бўлғил манга» бўлдим санга.

Қай пари пайкарга дерсен телба бўлдунг бу сифат,

Эй пари пайкар, не қилсанг қил манга, бўлдум санга.

Эй кўнгул, тарки насиҳат айладинг овора бўл,

Юз бало етмаски, мен ҳам бир бало бўлдум санга.

Жоми Жам бирла Хизр суйи насибимдур мудом,

Соқиё, то тарки жоҳ айлаб гадо бўлдум санга.

Ғусса чангидин навое топмадим ушшоқ аро,

То Навоийдек асиру бенаво бўлдум санга.

ЛАБЛАРИНГКИМ ҲАЙФ ЭРУР…

Лабларингким ҳайф ерур тенг тутмоқ они қанд ила,

Синдирур юз қанд бозорини шаккар ханд ила.

Токи ҳайронмен сенга номус ила итмиш кўнгул,

Телба янглиғким, қочар ел ғофил ўлғач банд ила.

Одам ул соатки жаннат ичра авлодин кўрар,

Не қувонғай дам-бадам сен нозанин фарзанд ила.

Қўй насиҳат, зоҳидо, ўтлуғ дамимдин ваҳм қил,

Телба ит имкони йўқтурким, соғалғай панд ила.

Ҳожатингни елга арз етмакка ҳожат бўлмасун,

Хуш чиқишсанг лаҳзани бу зори ҳожатманд ила.

Лабларинг ҳажринда юр паркандким бўлмиш кўнгул,

Лал эрур маҳлул қон ўрниға ҳар парканд ила.

Чун Навоий кўнгли синди, емди лутфинг не асиғ?

Ким ушатса шишани битмас яна пайванд ила.

ОШИҚ ЎЛДУМ

Ошиқ ўлдум, билмадим ёр ўзгаларга ёр эмиш,

Оллоҳ-оллоҳ, ишқ аро мундоқ балолар бор эмиш.

Қаддиға ел майли бўлғондин кўнгул озурдадур,

Ул алифдин зорларнинг ҳосили озор эмиш.

Элга новак урди, мен ўлдим ерур бу турфаким,

Жоним етган реш ел бағриға кирган кҳор эмиш.

Риштаким, муҳлик ярам оғзиға тиктим англадим,

Ким кафан жинси қироғидин сувурган тор эмиш.

Кўйи деворидин оғриқ танға тушган соядек,

Сел ғамидин емди соя ўрниға дилдор эмиш.

Жонға тахвиф айладим тиғи ҳалокидин анинг,

Билмадим бу ишдин ул ўлгунча миннатдор эмиш.

Эй Навоий, хўбларни кўрма осонлиғ билан,

Ким биравким солди кўз, узмак кўнгул душвор эмиш.

ИСТАДИМ

Қон ютуб умри жаҳон аҳлида бир ёр истадим,

Лекин ул камрак топилди, гарчи бисёр истадим.

Кимга ким жоним фидо айлаб соғиндим дам-бадам,

Эрмас эрди ёрлиқда чун вафодор истадим.

Билмадим олам элида йўқтурур мутлақ вафо,

Ваҳки, умри улча йўқтур соғиниб ёр истадим.

Улки, топилмас башар жинсида ваҳ ғафлат кўрунг,

Ким пари хайлида мен девонаи зор истадим.

Сирри ишқимни кўнгул кўз бирла фош етмак не тонг,

Қалбу тардоманни мен чун соҳиб асрор истадим.

Шайх бирла хонақаҳдин чун ёруғлуқ топмадим,

Дайр пири хизматиға кўйи хаммор истадим.

Эй Навоий, чун рафиқи топмадим, бу ғуссадин,

Ўзни бекаслик балосиға гирифтор истадим.

МЕНИ МЕН ИСТАГАН КИШИ…

Мени мен истаган ўз суҳбатига аржуманд этмас,

Мени истар кишининг суҳбатин кўнглум писанд этмас.

Не баҳра топқамен андинки, мендин истагай баҳра,

Чу улким баҳраи андин тилармен баҳраманд этмас.

Нетай ҳуру пари базминки, қатлим ё ҳаётимға,

Аён ул заҳр чашм айлаб ниҳон, бу нўшкҳанд этмас.

Керакмас ой ила кун шакликим, ҳусну малоҳатдин,

Ичим ул чок-чок этмас, таним ул банд-банд этмас.

Керак ўз чобуки мажнунваши қотил шиоримким,

Бузуғ кўнглумдин ўзга ерга жавлони саманд этмас.

Кўнгул уз чаркҳ золидин, фирибин емаким, охир

Ажал сарриштасидин ўзга бўйнунгға каманд этмас.

Ул ой ўтлуғ юзин очса, Навоий тегмасун деб кўз,

Муҳаббат тухмидин ўзга ул ўт узра сипанд этмас.

ЖОНҒА ЧУН ДЕРМЕН

Жонға чун дермен: «Не ерди ўлмаким кайфияти?»

Дерки: «Боис бўлди жисм ичра маразнинг шиддати».

Жисмдин сўрсамки: «Бу зафингға не эрди сабаб?»

Дер: «Анга бўлди сабаб ўтлуқ бағирнинг ҳирқати».

Чун бағирдин сўрдум, айтур: «Андин ўт тушти манга

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

big_228032

Творогли печене. Пишириқлар тайёрлаш ўзбек тилида

Ресепт очен вкусной домашней випечки с творожной начинкой. Сочни – ето такие откритие булочки с …