Главная / Маданият / Она алласи текст аллалар тўплами

Она алласи текст аллалар тўплами

Кўрар кўзим, алла-ё.
Суяр сўзим, алла-ё,
Алла, болам, алла-ё.
СҲирин жоним, алла-ё,
Иссиқ ноним, алла-ё.
Алла, болам, алла-ё, алла,
Дўмбоққинам, алла-ё, алла.
*

img2
Осмондаги ойим, алла,
Менинг ширин чойим, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Алла, болам, алла-ё.
Саҳар чоғи бўлибди,
Ичим нурга тўлибди.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Жигаримнинг пораси, алла.
Кўзгинамнинг қораси, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.

*
Алла қилсин, болам-о,
Уйқуда ором олсин-о.
Алла, алла, деганда,
Жимгина укҳлаб қолсин-о.
Алла, болам, алла,
Икки кўзим, алла.
*
Укҳла, қўзим, алла-ё,
СҲакар сўзим, алла-ё.
Укам йигиар, тунда ҳам
Алла айтади онам.
Қўшиқлари мулойим,
Оббо қилсин, алла-ей,
Укҳлаб берсин, алла-ей,
Алла, алла, алла-ей.

* * *
Жон болам, еркатойим,
Булбулгинам, алла.
Меҳрибонгинам, алла.
Укҳласин оппоққинам,
СҲунқоргинам, алла.
Онажониси гулбоғи, алла,
Еркатойгинам, алла.
Отажониси зўр тоғи, алла,
Ёп-ёруғ ойгинам, алла.

*
Кичкинасан, лоласан,
Алла, болам, алла.
Қачон катта бўласан?
Алла, болам, алла.
Боғ ичида чаман гуллар,
Алла, қўзим, алла.
Сайрайди шайдо булбуллар,
Алла, қўзим, алла.
Тол ичидан танлаб олган
Тол чавконим болам, алла.
Гул ичидан искаб олган
Гул-у райҳоним болам, алла.
Алла, болам, алла,
Жоним болам, алла.
Икки кўзим, алла,
СҲирин сўзим, алла.

* * *
Алла айтай тонг отгунча,
Уйқу келмас кун ботгунча,
Нури дийдам, алла,
Қўзичоғим, алла.
Алла, алла, алладан-ай,
Кокиллари тиллодан-ай.
Ўқиб келган муллодан-ай,
Алла, қўзим, алла.
Алла, қўзим, ол, қўзим,
Олмалари нор қўзим.
Анжирлари бол қўзим,
Алла, болам, алла.
Умримнинг ширин они,
Оқ буғдойнинг нони.
Ҳамма ёмон кўрсаям,
Ойисининг жони, Алла-ё, алла.
Қизил гулнинг жони,
Дилимнинг меҳмони.
Дардинг олай ўзим,
Онасининг жони,
Алла-ё, алла.
Сен бошимнинг баҳори,
Сен умримнинг наҳори.
Сен қалбимнинг оҳори,
Онасининг шунқори,
Алла-ё, алла.

* * *
Алла айтиб укҳлатаман,
Алла, қўзим, алла.
Қандай сени юпатаман,
Алла, болам, алла.
Кичкинасан, лоласан,
Алла, болам, алла.
Қачон катта боиасан?
Алла, болам, алла.
Алла, алла, орастасан,
Алла, қўзим, алла.
Гуноҳи йўқ норастасан,
Алла, болам, алла.
Боғ ичида чаман гуллар,
Алла, қўзим, алла.
Сайрайди шайдо булбуллар,
Алла, қўзим, алла.
Сендан келар гулиси,
Алла, болам, алла.
Ота-онамнинг бириси,
Алла, қўзим, алла.
Ўймали тўнлар бўйингга,
Алла, қўзим, алла.
Қўйдан-қўчқор тўйингга,
Алла, болам, алла.
Сенга аллалар айтаман,
Алла, қўзим, алла.
Сояларингда ётаман,
Алла, болам, алла.

* * *
Қарчиғай қушнинг боласидай,
Даракҳт боши уясидай.
Даракҳт бошин йел олса,
СҲайдуллодир онаси-ей.
Алла, болам, алла.
*
Мен сени алла қилай, алла,
Кўтариб катта қилай, алла.
Алла ? жоннинг роҳати, алла,
Уйқу ? кўзнинг қуввати, алла.
Ўрик ёғоч ? бешигинг, алла,
Ўргилиб кесин онанг, алла.
Тут ёғочдан бешигинг, алла,
Термулиб ўсин онанг, алла.
Алладан олгин ором, алла,
Улғайиб ўс субҳ-у шорн, алла.
Якҳшилик билан мудом, алла,
Дунёда тарқатгил ном, алла.
Ел севарим, алла,
Бўл чеварим, алла!

* * *
Гулим-а, она гулим,
Боғимда булбулимсан.
Беш инимнинг ичинда
Ёлғизгина синглимсан,
Алла-ё, алла.
Отасининг серкаси
Укҳлаб қолсин, алла-ё.
Онасининг еркаси
Бўлсин инсон сараси,
Алла-ё, алла.

*
Алла менинг бир гулим-о,
Гулга қўнган булбулим-о,
Алла-ё, алла.
Алла айтарман ўзингга-ё,
Уйқулар келсин кўзингга-ё,
Алла-ё, алла.
Алла жоним, отингдан-ей,
Нур ёғилсин муртингдан-ей,
Алла-ё, алла.
Алла жоним, ором ол-ей,
Кўзинг юмиб, укҳлаб қол-ей,
Алла-ё, алла.
Алла сени ялқасин-о,
Паноҳида сақласин-о,
Алла-ё, алла.
Қайноқ қоним сан мани-ей,
Отам-онам сан мани-ей,
Алла-ё, алла.

* * *
Алла, қўзим, алла,
Қўзичоғим, алла.
Қўзичоғим қўй бўлсин-ей, алла,
Қўйлар тўйга буюрсин-ей, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, қўзим, алла,
Қўзичоғим, алла.
Йўрғала, той, от миндирай, алла,
Сен билан ишқим тиндирай, алла.
Алла, болам, алла-ё,
Алла, қўзим, алла,
Қўзичоғим, алла.
Тўйларингга қўй сўяйин, алла,
Қўй емас, қўчқор сўяйин, алла,
Алла, болам, алла-ё….

Алла айтай, жоним болам,
Қулоқ солгин, алла.
СҲирин аллам тинглаб, аста
Укҳлаб қолгин, алла.

Юзларингга томган сувга
Ҳайрон бо`лма, алла-ё,
Бакҳтимга сен катта бо`лгин,
Кҳазон бо`лма, алла.

Бакҳтимга сен катта бо`лгин,
Кҳазон бо`лма, алла.

Истиқболинг порлоқ сенинг,
Жажжигинам, алла-ё.
Бакҳтимга сен катта бо`лгин,
Кҳазон бо`лма, алла.

Бакҳтимга сен катта бо`лгин,
Кҳазон бо`лма, алла.

Севганимдан ёдгоримсан,
Олтин қо`зим, алла-ё.
Мен шо`рликдай то`килмагин,
Ко`рар ко`зим, алла.

Мен шо`рликдай то`килмагин,
Ко`рар ко`зим, алла.

Алла, алла, алла-ё…

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

26239281_1795510183793539_1904702498053212683_n-1

Озғин Тина Карол ўз вазнини айтди ва диета сирлари билан таништирди

Озиш сирлари Яқинда Тина Карол 56 килограмм оғирлигини тан олди. Қўшиқчи узоқ ва ўжарлик билан …

100200300