Главная / Жаҳон / Ажоибот / Келинларни ота уйига қишлаб келиш учун юборишади: Тошкентнинг ёнгинасидаги ҳаёт

Келинларни ота уйига қишлаб келиш учун юборишади: Тошкентнинг ёнгинасидаги ҳаёт

КҳДПнинг Зангиота туман кенгаши раиси Ўзбекистонда “свет”сиз яшаётган маҳалла йўқлигини айтди. Бироқ шу туманда қарийб икки ойдан бери електрсиз яшаб келаётган ўнлаб оилалар бор.

“Свет” ўчиши, зулматда ўтириб телевизор кўролмаслик беш йил олдинги тарикҳ еди” – Сенат раиси Танзила Норбоеванинг бу гаплари ўтган ҳафта анча муҳокамаларни келтириб чиқарганди.

СҲу кунларда еса интернетда айни ўша йиғилишда олинган яна битта видео тарқалди. Унда Кҳалқ демократик партияси Зангиота тумани кенгаши раиси Моҳира Акромова Сенат раисига мурожаат қиларкан, бугунги кунда “свет”сиз яшаётган ҳудуд йўқлигини айтади.

“Свет” ҳамма жойда бор. Ҳозир “свет”сиз жойнинг ўзи йўқ. Ҳатто пойтакҳтда ҳам профилактика сабаб “свет” ўчиб туради. Лекин доимий равишда електрсиз қолаётган бирорта маҳалла йўқ Ўзбекистонда.

Танзила Камоловна, мен буни кҳалқ вакили, партия кенгаши раиси ва аёл сифатида айтаман. Блогерлар инсоннинг меҳнатини озгина бўлса-да ҳурмат қилсин”, – дейди КҳДП туман кенгаши раиси.

Афтидан, депутат аёл узоқ-узоқ қишлоқлар емас, айнан ўзи сайланган тумандаги Боғзор маҳалласи аёллари қарийб икки ойдирки зулматда яшаётганидан бекҳабар.

Кун.уз Тошкентнинг биқинида – Зангиота туманидаги Боғзор маҳалласида яшовчи аёлнинг таҳририятга мурожаатини тақдим етади. Кҳулоса чиқариш еса ҳар кимнинг ўзига ҳавола.

***

— Қишлоқда яшайдиган аёллар қиш келиши билан електр енергияси йўқлигидан қийналади. Қиш деганда кўз олдимизга чиройли табиат манзараси, қор ялтираши ёки ёмғир томчилаши емас, биринчи навбатда зимистонда ўтирган фарзандларимиз келади. Кҳудди уларнинг келажаги ҳам шу қоронғилик каби бўлиб кўриниши кҳавотир уйғотади одамда.

Тошкент вилояти Зангиота тумани Боғзор маҳалласида яшаймиз. Ҳали қиш келмай туриб, икки ойдан бери електрсиз ўтирибмиз. Ундан аввал газ масаласи оғир еди: газ босими жуда пастлигидан кунлар сал совиши билан мураккаб шароитда қолардик. Ҳозир ҳам об-ҳавога қараб шунақа ҳолат бўлади. Бу ҳам етмагандай “свет”сиз яшаш оилавий муносабатларда ҳам ўзининг салбий тасирини кўрсатяпти…

Пойтакҳтнинг ёнгинасида яшаймиз, бир қадам нарида шаҳар ҳудудига кирувчи маҳаллаларда електр бор. Кўпчилик шаҳардан келин туширган оилалар мажбурликдан келинларини болалари билан ота уйларида “қишлаб” келиш учун юборади. Чунки ёш болалар билан бу шароитда яшаб бўлмайди. Уйларимиз совуқлигидан болалар тинимсиз касал бўлади. Ён қўшним ҳозир тўрт боласи билан онасиникига кетди – қўлида чақалоғи бор еди. Яна бир қўшним уч фарзанди билан бир неча ҳафтадан бери отасиникида яшайди.

Фарзандларимизнинг дарс тайёрлашига имконият йўқ. Кўпчилик ота-оналар кун бўйи ишда бўлишади ва болаларимизга дарс тайёрлатиш, ўқишларини назорат қилиш учун кечки пайт вақт ажратишга тўғри келади. Буни еса биз шам ёруғида бажаряпмиз.

Ҳаммамиз битта кҳонада яшашга мажбурмиз, чунки кҳоналарни иситиш катта муаммо. Болаларимиз учун бемалол телевизор кўриш, китоб ўқиш орзуга айланяпти. Она сифатида фарзандларимни чўмилтиришнинг ҳам имконини қила олмаяпман. Бир неча марта қизимни ҳўл сочи билан ётқизиб, шамоллатиб қўйиб роса қийналдик. Музлаткичлар ишламаганидан болаларда овқатдан заҳарланиш ҳолатлариям кузатилди.

Сувимиз ҳам, овқатимиз ҳам електр билан боғлиқ, қиш кунларида газ босими жуда ҳам пасайиб кетади. Ўзим ҳам азбаройи қийналиб кетганимдан болаларимни олиб ота-онамникида яшаб туриш фикрига боряпман. Қиш тугагунча бунақа вазиятга чидашни ўйласам, яшашни истамай қоламан.

Бунақа оғир шароитда яшашни бошидан ўтказмаган одам тушуниши қийин. Ҳаттоки оилада жанжаллар кўпайиши каби муаммолар келиб чиқяпти. Иш профилактика инспекторларининг аралашишигача бориб етади базида. Чунки аёллар, оналар бундай шароитда яшашдан чарчашган.

Ёнимиздаги маҳалладан електр тортиб келиш мумкин, лекин бунинг учун тегишли ташкилотлардан рукҳсат олиш, расмийлаштириш учун кўп вақт талаб қилинади. СҲунинг учун ҳамма шунга чидашга, ҳали келмаган қиш тезроқ тугашини кутишга мажбур бўляпти.

Ески трансформатор ишдан чиққан, електр узатиш тизими ескирган. Маҳалла аҳли ўз ёнимиздан трансформатор, симёғоч, симларни сотиб олдик. Туманимиздаги “Ҳудудий електр тармоқлари” коркҳонаси кҳодимлари билан шартнома тузиб пул тўлаганимиздан кейин симёғоч ва симларни келиб ўрнатишга ёрдам беришди. Трансформаторни маҳалламиздаги еркаклар, ёши катта инсонлар бошчилигида ўзимиз ўрнатдик. СҲундан кейин ҳужжатлаштириш ишларида ёрдам сўраб туман ҳокимига бир неча маротаба мурожаат қилдик. Вилоят ҳокимлигига ҳам телефон орқали мурожаат қилганимизда бизга амалий ёрдам ўрнига қандайдир телефон номерлар беришади. Ўша номерларга қўнғироқ қилинса, бу билан биз емас, бошқа ташкилот шуғулланади деб яна бошқа жойга йўналтиришади.

Аҳоли ташаббуси билан ўз ҳисобимиздан олинган трансформатор, симёғоч, симлар ҳам номалум сабабларга кўра тармоққа улаб берилмаяпти. Ойлаб светсиз ўтирганимиздаям ҳол сўрайдиган масул топилмади.

Гулмира Тошниёзова ёзиб олди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

ef304fe458ddfc68c89d0bff68ab8786

Жума кунига табриклар ва расмлар

Жума кунига табриклар ва расмлар Бир дарвешга “Кҳайрли жумалар“ дейишибди. У еса “Жуа шундоқ ҳам …

100200300