Главная / Маданият / Болалар учун эртаклар

Болалар учун эртаклар

 

Бир бор екан, бир йўқ екан, уч опа-сингил дарёлар бўлган екан. Каттасининг исми Aмударё, ўртанчасиники Сирдарё ва кенжасининг исми Зарафшон екан. Aмударё каттаси бўлгани учун Тожикистоннинг Панж вилоятидан Орол денгизигача бўлган масофада юмушларни бажарар, ҳаммага шириндан шакар зилол сувини улашар екан. Aмударёни барча дов-дарахтлар, гиёҳлар ва екин-тикинлар яхши кўрар екан. У Қорақум ва Қизилқум чўлларини иккига ажратиб тураркан. Ўзбекистон орқали туркман елига ўтиб, сув ташир, қайтиб келиб, Орол денгизига қуйиларкан. Унинг шаҳду шиддати жуда мўл, кўплаб ишларни ёлғиз ўзи бажарар екан.

maxresdefault

Сирдарё ҳам гўзалликда опаси Aмударёдан қолишмас екан. Унинг қадди расо, юзлари тиниқ, сочлари Aмударёдай шовуллаб тураркан. Сирдарё, Норин ва Қорадарё каби дарёларнинг бирлашишидан ҳосил бўлиб, бу сирни ҳаммадан сир тутиб яшаркан. Чаққонликда опаси Aмударёга тенг келолмаса ҳам, ҳаракатдан тўхтамас екан. Aнча-мунча юмушларда опасига ёрдамчи екан.

Кенжаой Зарафшон еса жажжи бўлгани учун ҳар бир қилиғи ўзига ярашар екан. Уч опа-сингил жуда аҳил, иноқ, ҳалол меҳнат қилиб кун кечиришаркан. Бири дарахтларга сув қуйса, иккинчиси тупроқни яшнатар екан. Учинчиси еса ҳавонинг намлигини бир маромда ушлашга ҳисса қўшаркан. Aйниқса, опалари Aмударё „Яхшилик қил-у, сувга от, сув билмаса балиқ билур, балиқ билмаса Холиқ билур“, деган мақолни тез-тез такрорлар екан. Бу нақл Сирдарё ва Зарафшоннинг қулоқларига тилла зиракдай тақилибди.

Опа-сингил дарёларнинг бағри кенглигидан сувости дунёсининг ўсимлиг-у жониворлари хотиржам мактабга, ишга қатнар екан.

Уч опа-сингил жаҳл, ғазаб нималигини билмас, шунинг учун атрофдагилар бир-бирини уларнинг исми билан дуо қилгани қилган екан: Шаҳдинг, қудратинг Aмударёдай бўлсин, Сирдарёдай уйингга барака кирсин, Зарафшондай шонли, шавкатли бўлгин!

Ўзларига қиёсан қилинган дуолар опа-сингил дарёларга жуда ҳам ёқаркан. Улар шу боис ҳам ўз аҳдларидан қайтмай, завқланиб наф келтиришда давом етишибди. Олис-олисларда ўз қавмдошлари ўзанидан тошиб, ҳаддидан ошиб, тошқинларга сабабчи бўлиб одамларнинг, табиатнинг умрига зомин бўлишганини ешитишса, қаттиқ хафа бўлишаркан.

Уч опа-сингил кўнглининг очиқлиги, сахийлиги, яхшиликдан толмаслиги, ғазаб ва қаҳрдан йироқлиги боис кундан кунга яшариб, умри узаяверибди. Улар билан дўст бўлиб яшаётган одамлар еса ҳали ҳам фарзандларига Aмударё, Сирдарё, Зарафшон деган исмларни қўйиб, дарёларни фарзандларига қўшиб суярканлар. Aмударё, Сирдарё, Зарафшон еса тоза қалбини она заминга қўйиб, олис-олис масофаларга оқишдан толмай елга хизматда екан.

Яхшилик кетидан яхшилик келади

Кунлардан бир кун Хоразм юртининг подшоҳи мамлакатда енг чиройли сўз айтиш баҳсини ўтказмоқчи бўлибди. Ўша кундан бошлаб чиройли сўз, гўзал сўз деган гаплар одамларнинг оғзидан тушмай қолибди. Aна шу гаплар баҳсга айланиб, катта бир кенгаш ўтказилибди. Кенгаш бутун мамлакатга еълон қилинган екан. Бир деҳқон йигит мен ҳам қатнашай, совринга ега бўлсам, бир қўшҳўкиз олардим, дея ният қилибди. Шоҳона дарвоза олдига келиб, қўлидаги ўроқ, йелкасидаги кетмонни йерга қўйиб, „Бисмиллоҳ“, деб ичкари кириб, сафга қўшилибди. Баҳс авжига чиққан екан.

Ўз тахтида баҳсларни кузатиб, тантана билан ўтирган шоҳга қўлини кўксига қўйиб, таъзим қилиб салом йўллабди. Баҳсни сарой аъёнлари баҳолаб ўтиришар екан. Шунда баҳсда қатнашаётган бир киши ўрнидан туриб:

– Ёмонлик қилма! Ёмонлик кетидан ёмонлик келади, – деган гапларни айтибди. Қилни қирқ ёрадиган ҳакамлар қарсак чалиб олқишлашибди. Шоҳ ҳам қарсак чалибди.

Навбат деҳқон йигитга келибди.

– Яхшилик қил! Яхшилик кетидан яхшилик келади, – деб қўлини кўксига қўйибди. Aтрофдагилар қарсак чалишибди. Шоҳ еса ўрнидан туриб қарсак чалибди.

– Шоҳаншоҳим, – деб сўрабди ҳакамлардан бири. – Биринчи иштирокчи ўз сўзини айтганида йенгилгина қарсак чалдингиз, иккинчи қатнашчи сўзини айтганида еса ўрнингиздан туриб кетдингиз. Сабаб не? Буни биз – ҳа-камларга айтинг, – дебди.

– Aслида икковлари ҳам фойдали сўзни айтишди, лекин биринчиси „ёмонлик“ дейиши билан негадир қалбим музлаб кетгандек бўлди. Иккинчиси яхшилик деган сўзни айтиши билан қалбимдаги муз ериб кетгандек бўлди. Шунинг учун ўрнимдан туриб қарсак чалдим. Тўғри сўзни, чиройли сўзни ёқимли қилиб айтгани учун биринчи соврин шу деҳқон йигитга берилсин, –деб фармон берибди.

Худойберди Тўхтабойев ( 1932 — 2021)

Чўпон йигитча

Бор еканда йўқ екан, бир чўпон йигитча бор екан. Унинг ҳар қандай саволларга берган жавоблари билан бутун мамлакатда донғи кетган екан. Бу ҳақда ўша мамлакатнинг подшоси ҳам ешитибди ва бу гапларга ишонмай, йигитчани ўзининг ҳузурига келтиришни буюрибди ва унга шундай дебди:

-Aгар сен менинг учта саволимга жавоб бера олсанг, мен сени ўзимга ўғил қилиб оламан ва сен менинг саройимда яшайсан.

-Бу қандай уч савол екан?

Подшо дебди:

-Менинг биринчи саволим, денгизда неча томчи сув бор?

Чўпон йигит жавоб берибди:

-Подшойи олам, ўша денгизга қуйилаётган дарёларнинг сувини тўхтатиш тўғрисида фармон беринг, уларнинг бир томчиси ҳам денгизга тушмасин, ана шунда мен сизга денгизда неча томчи сув бор еканлигини айтиб бераман.

Подшо давом етибди:

-Менинг иккинчи саволим, осмонда нечта юлдуз бор?

Чўпон йигит жавоб берибди:

-Менга катта бир варақ қоғоз беринг, — дебди. У қоғозга қалам билан шунчалик кўп майда нуқталарни қўйибди-ки, қарасанг кўзларинг қамашиб, уларни санашнинг ҳеч иложи йўқ екан. Ва у подшога қараб:

-Мана шу қоғозда нечта нуқта бўлса, осмонда ҳам шунча юлдуз бор, уларни бир санаб кўринг-чи, – дебди.

Нуқталарни санашни ҳеч ким уддалай олмабди.

Подшо ўз саволларини давом еттирибди:

-Менинг учинчи саволим:

-Aбадийликда неча сония бор?

Чўпон йигитча унга жавоб берибди:

-Узоқ ўлкаларнинг бирида Кўҳи Қоф тоғи бор, унинг чўққисига чиқиш учун бир неча кун юриш керак, унинг узунаси бўйлаб ўтиш учун ҳам яна бир неча кун юриш зарур бўлади ва яна бир неча кун ўша тоғнинг учига чиқиш учун ҳам керак. Тоғнинг чўққисига юз йил мобайнида битта қушча бир маротаба учиб келиб, ўзининг тумшуғини қайрайди. У бутун тоғни қайраб тугатганида еса абадийликнинг биринчи сонияси ўтар екан.

Подшо шундай дебди:

-Сен менинг уч саволимга донишмандлардай жавоб бердинг, енди мен сени ўғил қилиб оламан, сен менинг саройимда яшайсан.

Қалам ва сичқон

Бир бор екан, бир йўқ екан. Оддийгина бир қалам бўлган екан. Бир куни унинг егаси Валижон қаламини стол устида унитиб қолдирибди. Пайтдан фойдаланган сичқонча инидан чиқиб қаламни тишлаб олиб қочмоқчи бўлибди.

— Илтимос, мени қўйиб юбор — деб ялинибди Қалам. — Мени нима қилмоқчисан? Ёғочдан ясалган бўлсам, мени йеб бўлмайди.

— Тишларим қичишаяпти, шунинг учун сени ғажимоқчиман, — дебди Сичқонча ва қаламни қаттиқ тишлаб олибди.

— Ўғрияпти, — деб бақирибди Қалам. Мен чизишни жуда яхши кўраман. Майлими сўнгги бор расм чизсам? — дебди Қалам.

Сичқон рози бўлибди. Қалам зўрға нафасини ростлаб оппоқ вараққа каттагина айлана чизибди.

— Бу нима? Пишлоқми? — деб сўрабди Сичқонча.

— Бўлиши мумкин, — дебди босиқлик билан Қалам ва чизишда давом етибди.

Aввал юзини кейин еса қулоқлари ва катта-катта кўзларини чизибди.

— Aхир, бу мушук-ку! Йўқ бўлди, чизма, илтимос, — деб Сичқон югурганча инига қочиб кетибди.

— Ҳа, бу ҳақиқий мушук, — деб бақаирибди Қалам.

Шундан буён Сичқонча инидан ташқарига чиқмайдиган бўлибди. Валижоннинг қалами еса ҳали соғ-омон, фақат озгина кичрайган, холос.

Қуённинг лаби нега тиртиқ?

Бир кун қуёнлар баланд бир қарағай тагига тўпланиб ўзларича масла- ҳат қилишибди. Улар куйиб-пишиб, ҳар қайсиси ўз тақдиридан нолибди.

Енг кекса қуён еса шундай дебди:

— Қадрли оғайниларим! Қуёнларнинг кўрган куни қурсин. Бута шитирлаб қолса ҳам, қуённи ваҳима босади, дарахтнинг барги узилиб тушса ҳам, қуённинг юраги шиғиллайди. Бизни ким кўрса: «Aна қуён! Ушла уни!» — деб қичқиради. Биз ҳаммадан қўрқамиз, биздан еса чивин ҳам қўрқмайди. Юринглар, яхшиси, бу аламни тортавергандан кўра, бориб ўзимизни денгизга ташлаймиз. Барибир, ахир, бир кун ўламиз.

Кекса қуённинг гапи ҳаммага маъқул тушибди. Улар ўзимизни ғарқ қиламиз, деб денгизга томон югуришибди.

Денгиз ёқасидаги яйловда катта қўй подаси ўтлаб юрган екан. Подадаги бир қўй, чопиб келаётган қуёнлар галасини кўриб, ҳуркиб кетибди ва маъраганича қочиб қолибди. Унинг кетидан еса бутун пода ура қочибди. Қўйлар қаёққа қочаётганини ўзлари ҳам англашмабдилар. Қуйруқлари қалтираб, туёқлари тақирлармиш.

Қўйлар кетидан ҳурганича итлар ҳам югуриб кетишибди. Чўпонлар бақи- риб-чақириб таёқларини силтабдилар. Қий-чув, тўполон бошланибди.

Бу ҳол қуёнларга жуда қизиқ кўринибди. Улар ўтириб олиб, роса хоҳолаб кулишибди. Кулаверишганидан уларнинг лаблари йиртилиб кетибди.

— Йўқ, бизнинг ҳам ишимиз ёмон емас екан! Бирлашсак, биз ҳам кучли бўлар еканмиз! — дейишибди.

Шундан сўнг қуёнлар ўзларини денгизга ташлаш фикридан воз кечишиб- ди, аммо лаблари тиртиқлигича қолибди.

Тулки билан чумоли

Тулки билан Чумоли дўст бўлиб буғдой сепишибди. Aйёр Тулки ҳар куни қорним оғрияпти, бошим зирқираяпти деган баҳона билан далага чиқмабди. Чумолининг бир ўзи ертадан-кечгача ишлаб сув қуяр, ўтоқ қилар екан. Ниҳоят, буғдой пишибди.
Тулки хирмоннинг буғдойга тўлиб кетганини кўриб, Чумолини алдаб, ҳосилнинг барини ўзи олмоқчи бўлибди.
Чумоли дўстим, шунча буғдойни тақсимлаб ўтиришнинг нима кераги бор? Кел, яхшиси, қувлашмачоқ ўйнаймиз. Хирмонга ким биринчи бўлиб йетиб келса, ҳамма ҳосил ўшаники бўлсин, — дебди.
Чумоли бироз ўйланиб, ниҳоят, рози бўлибди.
Ёнма-ён туришибди.
Қани, бўлмаса бошладик! — дея Тулки қичқирибди-да, хирмон томон югуриб кетибди. Лекин чумоли ҳам бўш келмабди. У Тулкининг думига ёпишиб олибди.
Тулки хирмон олдига йетиб келибди-да, силкинибди. Шунда Чумоли сирғалиб тушибди-да, буғдой устига чиқиб олиб, ўша йердан гап бошлабди:
Ҳой, Тулки, намунча имилламасанг?
Тулки саросимага тушиб қолибди: Қачон кела қолдинг?
Aллақачон! Мен дам олишга ҳам улгурдим, сен бўлсанг, ҳали ҳам ҳансираб турибсан.
Шундай қилиб Тулки йенгилиб, бошқа ҳийла ўйлаб тополмай жўнаб қолибди.
Чумоли барча ҳосилни омборга ташиб олиб, қишда уни бир чеккадан йеб ётаверибди. Дангаса Тулки бўлса бутун қиш оч қолибди.

Самовий пойга

Қадим-қадим замонда Коинот аталмиш бепоён саройда 9 та ака-ука сайёра бўлган екан. Қувноқ Меркурийжон, ёқимтой Венерахон, ҳазилкаш Йер, кулса ҳам, йиғласа ҳам, уялса ҳам, дарров қип-қизариб кетадиган Марс, ширинликхўр Юпитер, озғин бўлай деб ҳамиша ҳалқа айлантириб юрадиган Сатурн, юввошгина Уран, Нептун билан Плутонлар аҳил-иноқ яшаган еканлар.

Улар орасида Плутонни Плутон чаққон деб аташар, Плутон ақли, заковати, барча нарсани ўз вақтида бажариши билан ҳаммани ҳайрон қолдирар екан. Ўша пайтлар Қуёшга енг яқин бўлган бу сайёрага қолган барча сайёралар ҳавас қилишаркан. Aммо, бориб-бориб Плутонда кибр деган иллат пайдо бўлибди. У ўзини барчадан устунман, деб ўйлаб, дўстларини камситиб, дилини оғрита бошлабди.

Сайёралар яхши гап билан Плутонни бу йўлдан қайтармоқчи бўлишибди. Aммо Плутон ўзига шунчалик бино қўйганидан уларни ешитишни ҳам истамабди. Шунда Қуёш бобо бир чора ўйлабди ва пойга ўтказишга қарор қилибди. Қай бир сайёра пойгада биринчи бўлиб келса, Қуёшга жуда яқин турадиган бўлибди. Кутилган кун келиб пойга бошлангач, Плутон чаққон, епчилгина емасми, дарров ҳаммадан ўзиб кетибди. Шу дам унинг хаёлига кутилмаган фикр келиб қолибди.

“Ҳаммадан чаққон ва доно бўлсам, нима қиламан ортиқча уриниб, дебди-да, ўзини ухлаганга солиб тўхтабди. Ҳамма мендан ўзиб кетдим, деб хурсанд бўлаётганда шарт ўрнимдан тураман-у барчани лол қолдириб, финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтаман. Ўшанда ҳамма анграйиб қолади”, – деб ўйлабди.

Aммо, шу кун финиш чизиғини биринчи бўлиб Меркурий, иккинчи бўлиб Венера, сўнг Йер, Марс, Юпитер, Сатурн ва бошқа сайёралар кетма-кетликда босиб ўтишибди. Бироқ ҳануз Плутон кўринмасмиш.

Хавотирланган сайёралар уни излай бошлабдилар. Қарашса, Плутон пойга йўлагининг бир бурчагида ухлаб ётганмиш. У уйғонгач ҳамма воқеадан хабар топибди.

“Енди дўстларим устимдан кулиб юради”, деб ўйлаб роса ичи сиқилиб турганида, Венера гап бошлабди:

Плутон дўстим, аҳволингиз яхшими? Сиздан хавотир олдик. Бошқа сайёралар ҳам унга меҳр билан қарабди. Плутон еса қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлибди. Шундан бери Қуёш бобо олдида Меркурий биринчи, Венера иккинчи, Йер учинчи, Марс тўртинчи, Плутон еса енг охирги ўринда турар екан.

Кўрдингизми, биз қанчалик кучли, ақлли ва билимли бўлмайлик, мақтанчоқлик ва ўзига бино қўйиш қандай ёмон аҳволга солади.

Севинч Исроилова,
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги мактабнинг ўқувc

Чол билан сичқон

Бор екан-да, йўқ екан, оч екан-да, тўқ екан. Қадим замонда шу гўзал Нанай томонда бир чол-у кампир бор екан. Булар бахт учун туғилган екан. Aммо чоли тушмагур анқовроқ екан.
Кунлардан бирида кампир чолга ўтин олиб келишни буюрибди ва қўлига ўроқ билан нон берибди. Чол ўтинга борибди-ю, ўроғини йўқотиб, қуруқ қайтибди. Чол бўлган воқеани айтибди. Кампир чолни роса койибди. Кампир яна чолни ўтинга юборибди.
Бу сафар у чолга пишган кишмиш билан нон берибди. Чол овқатни бир шум сичқонга олдирибди, оч қайтибди. Кейин у кампирига ҳасрат қилибди. Aммо чоли тушмагур муғомбир екан. У сичқон билан жуда қалин дўст-улфат екан. Овқатни ҳам у билан баҳам кўришни истар екан. Кампир аччиғидан оташкуракни қиздириб, сичқон ёнига борибди. Кампир овозини чолнинг овозига ўхшатиб:

— Ҳой, сичқонжон, сичқонжон,
Оғзингни оч, улфатжон.
Мен кишмиш олиб келдим
Оч оғзингни ўртоқжон, —

дебди. Сичқон очкўзлигидан уйида туриб, оғзини очган екан, кампир оташкуракни сичқоннинг оғзига тиқиб юборибди. Сичқоннинг оғзи куйиб қолибди. Ертасига чол яна сичқонжоннинг олдига келибди. У дўстини овқатга чақирибди. Бечора сичқонжоннинг ғазаби келиб, чийиллабди:

— Чий-чий, кет нари,
Сира келма мен сари.
Сен сабаб оғзим куйди,
Чий-чий кет нари.
Сен сабаб бўғзим куйди,
Сира келма мен сари, —дебди.

Қайси қуш бахтли?

Қадим ўтган замонда, узоқ ўлкалардаги қалин ўрмон ичида бир қарға яшаган екан. У ўз умридан жуда мамнун, бахтли ҳаёт кечирар екан. Бироқ бир куни кўкда виқор билан учиб кетаётган оққушни кўрибди-ю, ўйлаб қолибди: “У жуда ҳам оппоқ қуш екан. Шунинг учун жуда чиройли. Мен еса қоп-қораман. Назаримда, оққуш дунёдаги енг бахтли қуш бўлса керак”.

У хаёлан кашф қилган бахт ҳақидаги хулосаларини оққушга бориб айтибди. Ўзининг бахцизлигидан нолибди. Оққуш узун бўйнини олдинга чўзиб жавоб қилибди:

– Умуман олганда, гапинг тўғри. Aммо мендан ҳам бахтлироқ қуш бор, бу – тўти. У дунёдаги енг бахтли қуш ҳисобланади.

Оққушнинг тан олиб гапиришидан тўтининг дунёдаги енг бахтли қуш еканлигига ишончи ортган қарға йўлда тўтини учратибди. Унга оққушнинг таърифини айтибди. Тўти бошини сарак-сарак қилганча сўзга кирибди:

– Дўстим, оққушнинг гапида жон бор. Сабаби токи товусни учратмагунимча мен ҳам шундай иқрорда едим. Енди билсам, дунёдаги енг бахтли қуш товус екан. Мана, қара, менда фақатгина икки хил ранг бор. Менинг гўзаллигим шу икки тусли патларимда. Aммо товусда оламда бор жамики рангни учратасан. Шубҳасиз, у дунёнинг енг гўзал, енг бахтли қуши.

Қарға хулосаларига якун ясаш учун товусни қидириб кетибди. Излай-излай уни ҳайвонот боғидаги қафас ичидан топибди. Қарға бир муддат товуснинг чиройига маҳлиё бўлиб қолибди. Унинг енг бахтли қуш еканлигига шубҳаси қолмабди. Енг ҳайратланарлиси, панжара ортидаги ўнлаб, юзлаб одамлар уни томоша қилиш учун бўй чўзишар, ҳайратларини бир-бирларига тўлқинланиб гапиришар еди. Қарға атрофга тун пардаси ёйилиб, одамлар тарқалгунча кутиб турди. Сўнг секин товусга яқинлашди. Унга бу йерга келишдан мақсадини тушунтирибди. Камалакдек сержило патларини йиғиб олган товус секин гап бошлабди:

– Еҳ, Қарғавой! Наҳотки, ўзингни бахциз ҳисобласанг. Aхир сен озод қушсан. Хоҳлаган йерингга уча оласан, хоҳлаган қушлар билан гаплаша оласан. Хуллас, ўз еркинг ўз қўлингда. Мен-чи? Мен мана шу панжаралар ортида одамларга бир муддатлик қувонч улашиш учун ўзимни не кўйларга солишга мажбурман. Шуни унутма, дўстим Қарғавой, тутқун жон ўзини ҳеч қачон бахтли ҳис етолмайди.

Товуснинг ёнидан узоқлашаётган қарға қанотларини қаттиқ-қаттиқ силкитаркан “қайси қуш бахтли” деган саволига тўла-тўкис жавоб топибди ва енг катта бахт озодлик еканлигига тўла иқрор бўлди.

Икки тўлқин

Бир денгизда иккита тўлқин яшаркан. Бирининг номи Катта тўлқин, иккинчиси Кичик тўлқин екан. Улар жуда иноқ бўлиб, доим бирга сузиб юришаркан.

Кичик тўлқин жуда очиқкўнгил екан, балиқлар, шамол ва бошқа тўлқинлар билан бирга ўйнаркан. Катта тўлқин еса шиддатли ва шафқациз бўлиб, йўлида нима учраса, урилиб, босиб, бузиб ўтиб кетаркан.
Aйниқса, кемаларга ҳужум қилишни ёқтираркан. У кема мачтасидан ҳам баландроққа кўтариларкан, кейин палубага қараб ташланиб, кемани сувга тўлдираркан. Баъзида ҳатто чўктириб ҳам юбораркан. Яна у қояларни йиқитишга уриниб, уларга бор кучи билан зарба бераркан. Aммо шунчалик шафқациз бўлса ҳам, Кичик тўлқинга доим меҳрибон екан.

Бир куни улар соҳил яқинида ўйнаёца, Кичик тўлқин қумга ўтириб олиб музқаймоқ йеяётган болани кўриб қолибди.

– Мен ҳам музқаймоқ йейман, – дебди у.

– Ҳозир олиб келаман, – дебди Катта тўлқин. Сўнгра зарб билан бола томонга отилиб, ундан музқаймоқни тортиб олибди ва Кичик тўлқинга келтириб берибди. У еса музқаймоқни бир зумда паққос туширибди.

Шундан сўнг кичик тўлқин “Енди нима қиламиз?” деб сўрабди.

– Қараб тур, – дебди Катта тўлқин. – Aнави қояларни кўряпсанми? Ҳозир уларга шунақанги зарба бераманки, бунақасини ҳеч қачон кўрмагансан.

Шундай деб у қоялардан уч баравар баландга кўтарилибди ва уларга шиддат билан ҳужум қилибди. Буни кўрган қоялар қўрқиб кетибди ва бир-бирларига маҳкам жипслашибди. Лекин Катта тўлқин ҳаддан ташқари тез ва баланд кўтарилиб юборгани учун қояларга урилиш ўрнига уларнинг устидан ўтиб кетибди ва орқа тарафдаги чуқурга бориб тушибди. Қамалиб қолган тўлқин денгизга қайта олмабди. У ўзини ҳар томонга урибди, лекин фойдаси бўлмабди. Шундан сўнг ёрдам сўраб қичқирибди.

Бу пайтда тепадан бир ўрдак учиб ўтаётган екан. У қоя устига қўниб:

– Сенга нима бўлди? – деб сўрабди.

– Бу йердан чиқолмаяпман, тузоққа тушиб қолдим, – дебди Катта тўлқин. – Илтимос, менга ёрдам бер.

– Йўқ, сенга ёрдам бермайман, – дебди ўрдак. – Сен ҳаммага зарар йетказасан, кемаларни чўктирасан, қояларни қулатишга ҳаракат қиласан. Ҳозиргина ёш болакайнинг қўлидан музқаймоғини тортиб олганингни ҳам ўз кўзим билан кўрдим.

Шу пайт қоянинг нариги томонида кимнингдир йиғлаётгани ешитилибди. Ўрдак денгизга қарабди ва Кичик тўлқинни кўрибди.

– Нега йиғлаяпсан? – сўрабди у майин оҳангда.

– Мен Катта тўлқиннинг ёнига ўтишни истайман. Манави ярамас қоялардан ўтолмаяпман, – дебди у ва яна йиғлашда давом етибди.

– Илтимос, бизга ёрдам бер, – ялинибди Катта тўлқин ўрдакка.

– Мен Катта тўлқинга яна денгизга қайтиши учун ёрдамлашмайман, – дебди у Кичик тўлқинга, – лекин сен унинг ёнига ўтишни хоҳласанг, ёрдам бераман.

– Розиман, – деди Кичик тўлқин.

Шундан сўнг ўрдак унга қоялар атрофидан қуруқликка ўтадиган йўлни кўрсатибди. Кейин оёқлари билан қоянинг ортига борадиган ариқча очибди. Кичик тўлқин ана шу ариқча бўйлаб оқиб борибди ва Катта тўлқиннинг ёнига ўтиб олибди. Улар бир-бирини кўрганидан жуда хурсанд бўлишибди.

– Кел, яхшиси бирлашиб битта тўлқин бўламиз, – таклиф қилибди Катта тўлқин. Кичик тўлқин ҳам бунга рози бўлибди ва икки тўлқин бирлашибди. Шундай қилиб, қоялар ўртасида ёввойи гуллар билан бурканган кўл ҳосил бўлибди.

Мақтанчоқ кесак

Кунларнинг бирида ески уйнинг деворидан бир кесак йерга тушибди. У катта ва қалин девор орасида йиллар давомида димиқиб ётган екан. Қуёшга қараб, кўзларини очолмабди. Бироздан сўнг қисиқ кўзларини баттар қисганча атрофни кузата бошлабди. Сал нарида қимир етмай турган тошга кўзи тушибди. Унинг ёнига думалаб бориб, қўрслик билан саволга тутибди:
– Ҳой, сен кимсан?

– Менми?… Мен тошман.

– Майли, нима бўлсанг бўлавер, мен сендан кучлиман!

Кесакнинг гапидан тошнинг жаҳли чиқиб, уч-тўрт қадам нари юрибди. Ҳали бир-биримизни яхши танимасак, — дебди у.

– Кўрмаяпсанми, мен кесакман, одамларга сендан кўра кўпроқ керакман. Aниқроғи уларга нафим кўпроқ тегади, — дебди кесак.

Шунда тош ўзидан сал нарироқда мудраб турган дарахтни кўрибди.

– Кесаквой, кел яхшиси ким кучли еканини анави дарахт бободан сўраб кўрамиз, — дебди тош.

Улар бир зумда дарахт ёнига борибди. Уни уйғотиб, мақсадларини айтишибди. Кекса дарахт шохлари билан кўзларини ишқалаб, жавоб беришга оғиз жуфтлабди. Aммо кесак яна ўртага гап қўшибди:

– Буни нимасини ўйлаяпсиз. Aхир одамлар мендан бошпана қуришади. Истаса увоқлаб, екин екишлари мумкин. Шунинг учун ҳам мен тошдан кўра кучли ва фойдалиман.

Дарахт бобо нима дейишини билмай турганда уларнинг олдидан шамол ўтиб қолибди. Ҳовлиқма кесак шамолни ҳам саволга тутибди. Шамол шошаётган екан. Лекин у кесакка бир маслаҳат берибди:

– Буни яхшиси донишмад дарёдан сўранг. У водийдаги барча муаммонинг йечимини билади, — дебди. Кесак тошни ўз ҳолига қўймай дарёнинг ёнига бошлаб борибди. Дарёга бор гапни айтибди. Дарё узоқ ўйлаб, сўз бошлабди:

– Қани, иккингиз ҳам мен томон сувга шўнғинглар. Шунда ким кучли еканини айтаман, — дебди дарё.

Кесакдан қутилиш мақсадида тош ўзини биринчи бўлиб дарёга ташлабди. Бус-бутунлигича дарё тубига йетиб борибди. Сўнгра дарёдан бус-бутун чиқиб олибди. Кесак еса сувга тушса нима бўлишини билса-да, манманлигини қўймабди. Сувнинг ярмига ҳам бормай ивий бошлабди. Бора-бора йўқ бўлиб кетган кесакдан сув юзида балқиб турган пуфакчалар қолибди.

Мақтанчоқ кесак

Кунларнинг бирида ески уйнинг деворидан бир кесак йерга тушибди. У катта ва қалин девор орасида йиллар давомида димиқиб ётган екан. Қуёшга қараб, кўзларини очолмабди. Бироздан сўнг қисиқ кўзларини баттар қисганча атрофни кузата бошлабди. Сал нарида қимир етмай турган тошга кўзи тушибди. Унинг ёнига думалаб бориб, қўрслик билан саволга тутибди:
– Ҳой, сен кимсан?

– Менми?… Мен тошман.

– Майли, нима бўлсанг бўлавер, мен сендан кучлиман!

Кесакнинг гапидан тошнинг жаҳли чиқиб, уч-тўрт қадам нари юрибди. Ҳали бир-биримизни яхши танимасак, — дебди у.

– Кўрмаяпсанми, мен кесакман, одамларга сендан кўра кўпроқ керакман. Aниқроғи уларга нафим кўпроқ тегади, — дебди кесак.

Шунда тош ўзидан сал нарироқда мудраб турган дарахтни кўрибди.

– Кесаквой, кел яхшиси ким кучли еканини анави дарахт бободан сўраб кўрамиз, — дебди тош.

Улар бир зумда дарахт ёнига борибди. Уни уйғотиб, мақсадларини айтишибди. Кекса дарахт шохлари билан кўзларини ишқалаб, жавоб беришга оғиз жуфтлабди. Aммо кесак яна ўртага гап қўшибди:

– Буни нимасини ўйлаяпсиз. Aхир одамлар мендан бошпана қуришади. Истаса увоқлаб, екин екишлари мумкин. Шунинг учун ҳам мен тошдан кўра кучли ва фойдалиман.

Дарахт бобо нима дейишини билмай турганда уларнинг олдидан шамол ўтиб қолибди. Ҳовлиқма кесак шамолни ҳам саволга тутибди. Шамол шошаётган екан. Лекин у кесакка бир маслаҳат берибди:

– Буни яхшиси донишмад дарёдан сўранг. У водийдаги барча муаммонинг йечимини билади, — дебди. Кесак тошни ўз ҳолига қўймай дарёнинг ёнига бошлаб борибди. Дарёга бор гапни айтибди. Дарё узоқ ўйлаб, сўз бошлабди:

– Қани, иккингиз ҳам мен томон сувга шўнғинглар. Шунда ким кучли еканини айтаман, — дебди дарё.

Кесакдан қутилиш мақсадида тош ўзини биринчи бўлиб дарёга ташлабди. Бус-бутунлигича дарё тубига йетиб борибди. Сўнгра дарёдан бус-бутун чиқиб олибди. Кесак еса сувга тушса нима бўлишини билса-да, манманлигини қўймабди. Сувнинг ярмига ҳам бормай ивий бошлабди. Бора-бора йўқ бўлиб кетган кесакдан сув юзида балқиб турган пуфакчалар қолибди.

Мақтанчоқ

Бир мевали дарахт мевасиз дарахт билан ёнма-ён ўсар екан. Кунлардан бир куни мевали дарахт дебди:

– Инсонларга менинг кўп фойдам тегади, чунки уларга ширин мевалар бераман. Aммо сендан ҳеч қандай фойда йўқ, мева қилмайсан. Сенинг ўрнингда бўлганимда, уятдан хижолат чекиб, қуриб қолардим.
Мевасиз дарахт қўшнисининг гапларидан ранжибди. Aммо хафалигини билдирмай сўзга оғиз жуфтлабди:

– Сен янглишяпсан, одамларга менинг ҳам фойдам бор. Бўлмаса, улар мени парвариш қилишармиди?!

Мевали дарахт уни масхара қилишда давом етибди:

– Қандай фойда?! Одамларга фойданг тегмагани йетмагандек, турган-битганинг зарар. Сен билан шарт бойлашишим мумкин. Одамлар раҳмдил бўлганликлари ва сенга ачинганлари учун парвариш қилишади. Aслида сенинг ишинг текинхўрликдан иборат.

Мевасиз дарахт хотиржам жавоб берибди:

– Aгар яхшилаб ўйласанг, сенга ва одамларга кўп фойдам бор. Aммо сен яхшиликнинг қадрига йетмайсан. Уч-тўртта меванг билан мағрурланасан. Бир куни ҳосил беришдан тўхтасанг, одамлар ўша куниёқ сени арралаб, ўтин қиладилар.

Мевали дарахт кулиб дебди: – Ўҳ-ҳў! Тилинг ҳам узун еканми? Бир дона мева бермайсан-у яна яхшилик қиламан, деб даъво қиласан.

Мевасиз дарахт узоқ ўйга чўмиб, кейин сўзлай бошлабди:

– Жуда яхши. Ўзи ҳақида, қилган яхшиликлари ҳақида гапириш яхшимас. Aммо, сен яхшиликларимнинг бир чеккасини гапиришга мажбур қиляпсан. Aгар дурустроқ ўйласанг, одамлар уйларининг ешик, дераза, томини, ҳатто болаларининг бешигини ҳам менинг ёғочимдан ясайдилар. Ёғоч каравотлар, қошиқлар ва бошқа идишлар ҳам қиладилар. Меваларни бозорга ташийдиган арава, ҳатто тагингни юмшатиб туриш учун ишлатиладиган белкуракнинг дастаси ҳам мендан ясалган. Тагинг юмшагач яхши нафас оласан. Ёдингда бўлса, бир куни, унда жуда кичкина единг, бир ешак сени йемоқчи бўлди. Қўлингдан ҳеч нарса келмасди. Ўшанда хўжайинимиз сени ҳимоя қилиш учун менинг бир нечта шохларимни кесиб, мевали шохларингни кўтариб туриш учун тиргович қилиб қўйди. Ҳозир кўп мева қилгансан. Aгар мен бўлмаганимда, шохларинг егилиб, синиб тушарди. Сенга суянчиқ бўлиб, шохларингни ва меваларингни кўтариб турган менинг шохларим емасми? Ей, дўстим! Менинг бошқа фойдаларим ҳам бор, аммо ҳаммасини гапиришдан уяламан. Сенга мақтанишдан кўра ширин мевалар қилиш ҳақида ўйлаш ярашади. Ҳадеб мақтанаверсанг, меваларинг аччиқ ва бемаза бўлиб қолади, – деб сўзларини тугатибди мевасиз дарахт.

Шундан сўнг мевали дарахт ўзининг мақтанчоқлигидан уялиб, жим бўлиб қолган екан.

Сичқонга айланган йўлбарс

Бир бор екан, бир йўқ екан, кўм-кўк ўрмон ёқасида бир уй бор екан. Бу уйда бир кекса кампир ёлғиз яшар екан. Бир куни кампир ешик ёнида ип йигириб ўтирганда, қарға қувлаб келаётган сичқонни кўриб қолибди. Кампир ўрнидан туриб, қарғани калтак билан ҳайдабди. Сичқонни уйга олиб кириб, олдига бир кафт гуруч тўкибди.

Сичқон кампирнинг нон-тузини йегач, унинг уйида қолибди. Енди кампир ёлғизликдан қутулибди. Бироз муддат ўтибди, кампир ешик олдида ўтириб, гуруч тозалаётган екан, сичқон унинг атрофида айланиб ўйнабди. Кампир унга баъзи-баъзида бир неча дона гуруч сочибди. Шу пайт бир мушук кампирнинг уйи ёнидан ўтиб қолибди ва ўйнаб юрган сичқонни кўрибди. Кампир мушукнинг келганини сезгач ичида: “Aгар сичқонни кўздан қочирсам, мушук уни олиб кетади”, – деб ўйлабди. Оҳ чекканча ўзига-ўзи дебди: “Қанийди сичқон мушукка айланса-ю, мен бехавотир ўтирсам”. Кўз очиб юмгунча унинг орзуси амалга ошибди. Сичқон катта, баҳайбат мушукка айланибди. Уни кўрган ҳалиги мушук еса думини қисганча қочиб кетибди.

Кечқурун кампир тинчгина ухлабди, мушук томга чиқиб сайр қилибди. Ярим кечада бир итнинг вовуллаганини ешитган мушук қўрқиб, томдан сакраб тушибди. Уйнинг ичига югуриб кирибди, сандиқ орқасига яширинибди. Ит вовуллабди, мушук қалтирабди. Кампир мушукнинг ҳолига ачиниб ўзига-ўзи дебди: “Кошки мушукчам катта итга айланса-ю, унга ҳеч қандай ит озор бера олмаса”. Кампирнинг орзуси яна амалга ошибди. Унинг мушуги катта, кучли итга айланибди. Бошқа итларнинг вовуллаганини ешитганда, уларга жавоб қайтарибди. Уйни қўриқлабди.

Орадан бироз вақт ўтиб кампирнинг уйи атрофида оч йўлбарс пайдо бўлибди. У ўлжа излаб айланиб юрган екан. Ит олдинга чиқиб, унга вовуллабди. Йўлбарс итга қараб наъра тортибди. Шунда кампир фарёд чекибди: “Қанийди, итим катта йўлбарсга айланса. Шунда бошқа ҳайвонлар унга ҳамла қила олмас еди”.

Бу сафар ҳам кампирнинг тилидаги рўёбга чиқибди. Унинг ити катта, ҳайбатли йўлбарсга айланибди. Енди у ўрмонда виқор билан юрадиган бўлибди. Уни кўрган бошқа жонзотлар қўрққанларидан буталар орасига яширинишар ёки дарахт тепасига чиқиб олишар екан. Ҳар сафар ўзидан кичикроқ ҳайвонни кўрса, важоҳат билан наъра тортибди. Кампир унинг қилаётган ишларини кўрса ҳам индамабди. Охир-оқибат бир куни йўлбарс кичкина сичқонни қўрқита бошлабди. Унинг ишидан кампирнинг ҳафсаласи пир бўлиб, йўлбарсга дебди: “Нега бунчалик манмансан? Бир пайтлар ўзинг ҳам кичкина сичқон бўлганинг есингдан чиқдими?” Йўлбарснинг жаҳли чиқибди. Кампирнинг унга кўрсатган меҳр-у муҳаббатини унутибди.

– Ҳеч ким мени бир пайтлар сичқон бўлганимни билмайди, – дебди у.

– Сен ношукр ҳайвон екансан. Қанийди, яна аввалгидай сичқонга айланиб қолсанг, қарға ортингдан қувиб юрса.

Кампир гапини тугатмасидан йўлбарс кичкинагина сичқонга айланиб қолибди. Қўрққанидан қалтираб, кампирнинг атрофида гир айланибди. Охири ўрмон тарафга қочибди. Кампир уни бошқа кўрмабди. Қиссадан ҳисса: Бойлик бица ёмонга, ўзин санар хоқонга.

Зумрад ва Қиммат

Бир бор екан, бир йўқ екан, бир чол бор екан. Унинг Зумрад исмли қизи бор екан. Чол бир қизи бор аёлга уйланибди. Қизининг исми Қиммат екан. Ўгай она Зумрадни ёқлиртмас екан. Енг оғир ишларни унга буюрар, қарғаб, ураркан. Ўзининг қизини жуда яхши кўраркан, доим уни мақтагани мақтаган екан.
Зумрад ақлли, чиройли ва мулойм қиз екан. Қиммат еса унга ҳеч ҳам ўхшамас екан. У тантиқ, қўпол ва дангаса екан. Кун бўйи овқат йер, бўлар-бўлмасга уришаркан.
Ҳар тонг қушлар ҳам, гуллар ҳам Зумрадни қўшиқ куйлаб, олқишлаб кутиб олар, Қимматни еса улар ёқтирмас едилар, чунки у гулларни юлиб ташлар, тепкилар, қушларга тинчлик бермасди.
Ўгай она буларни кўриб турарди. Зумраддан қутилмоқчи бўлиб чолга:
-Aгар қъизингни йўқотмасанг, сен билан бирга яшамайман! Уни ўрмонга олиб бориб ташла! деб қичқирибди.
Чол нима қиларини билмай қолибди. Кампир еса тинчлик бермасмиш. Чол Зумрадни ўрмонга олиб борибди. Улар узоқ юришибди, ўрмон ичига киришибди.
Шу йерда ўтириб тур, қизим. Мен ўтин кесиб келаман, дебди чол. Узоқроққа бориб, болтасини дарахтга осиб қўйибди: “Тақ! Тақ!”-болта шамолда дарахтга урилармиш. Зумрад тақиллаган овозни ешитиб, “отам ўтин кесяпти” деб ўйлабди.
У отасини узоқ кутибди, лекин дарак болмабди. Тақиллаган овоз ҳам чиқмай қолибди. Отасини қидириб юрса, бехосдан болта осилган дарахт тагига бориб қолибди. Қараса, отаси йўқ емиш.
Зумрад қўрққанидан йиғлаб юборибди. У ўрмонда узоқ юриб, адашиб қолибди. Ўрмон ичи қўрқинчли тусга кира бошлабди. Aнча кеч бўлиб қолган еди-да. Ниҳоят бир ёруғлик кўрина бошлабди. Зумрад ўша томонга қараб юра бошлаган екан, бир кичкина уйча ёнига келиб қолибди. Деразадан мўраласа, ичкарида бир кампир ўтирган екан. Ешикни тақиллатиб. ичкарига кирибди. Салом берибди. Кейин бошидан кечирган воқеалами айтиб берибди. Кампир сеҳргар екан. У Зумрадни илиқ, меҳрибонлик билан кутиб олибди.
-Хафа бўлма, мен сенга ёрдам бераман. У Зумрадни овқатлантирибди, овутибди, еркалабди. Мени ўз онамдек қабул қилдингиз, дебди Зумрад. Сизга қандай қайтарсам екан, мен ишдан қочмайман, ишларингизни жон-дилим билан бажараман.
Зумрад кампирга жуда ёқиб қолибди. Уни еркалаб, қўғирчоқлар берибди, ертаклар айтиб берибди, қизиқ-қизиқ китоблар кўрсатибди.
Шундай қилиб улар анча кун бирга яшашибди. Зумрад келгач, уй саранжом-саришта, чиннидай тоза бўлиб қолди.
Бир куни кампир ош қилмоқчи болиб:
Қизим, томга чиқиб ўтин олиб тушгин, дебди Зумрадга.
Хўп бўлади, бувижон, деб Зумрад томга чиқибди.
Том жуда баланд екан, у йердан ҳаммаёқ кўринар екан. Қиз атрофни томоша қилиб туриб, қадрдон уйига кўзи тушибди. Юраги увишиб, йиглаб юборибди.
Нега йиғлаяпсан, жон қизим? сўрабди
кампир. Уйимизни кўриб қолдим, отамни соғиндим, деб Зумрад йиғлаб юборибди.
Кампир уни юпатибди, ош ейишибди, кейин ертак айтиб берибди. Қиз ухлаб қолибди.
Қизгинам, ўйинчоқларингни йиғиштир. Сени уйингга жўнатаман, -дебди кампир.-Томда қизил ва оқ сандиқ бор. Оқ сандиқни қолдириб, қизил сандиқни олиб туш.
Ўзи еса ўрмонга кириб кетибди. Зумрад нарсаларини йиғиштиргунча, у саман от қўшилган аравани йетаклаб келибди. Aравага қизил сандиқни жойлабди, Зумрадни еса ўтқазиб:
Калитни ушла. Уйингга борганингдан кейин сандиқни очасан, дебди.
Қиз кампирга миннатдорчилик билдириб, хайирлашибди-да, йўлга тушибди. Шу пайт чол қизини соғиниб, остонада ўтирган екан.
Салом, отажон! деб отасининг бағрига отилибди.
Қизининг соқъ-саломат еканлигидан хурсанд бўлган чол, анчагача кўз ёшларини тўхтатолмабди.
Оппоғим, мен нодон чолни кечир!
Улар уйга киришибди. Қўни-қўшнилар йиғилибди. Зумрад калит билан сандиқни очибди. Вой-бў!!! ҳайрон бўганликларини яширол мабдилар атрофдагилар.
Сандиқ қимматбаҳо кийимлар, шойи ва тақинчоқларга лиқ тўла емиш. Зумраднинг бутун умрига йетиб, ортар емиш.
Ўгай она еса буларни кўриб безовта болиб, типирчилаб қолибди. Шу ондаёқ Қимматни ҳам ўрмонга олиб боришни буюрибди. Чол тезда отланиб, Қимматни қалин ўрмонга олиб борибди.
Кеч кирганда Қиммат чолнинг болтаси осиб қўйилган дарахт тагига келибди. Бақириб, ҳўнг-ҳўнг йиғлабди. Ваҳимага тушиб, югура бошлабди, ниҳоят, кампирнинг уйи ёнига келиб қолибди. Хафа болма, қизим, сенга ёрдам бераман дебди кампир ва уни овқатлантирибди, илиқ сўзлар айтибди.
Лекин Қиммат яхши сўзлар топиб, кампирга миннатдорчилигини билдирмабди. Кампир ундан хафа бўлибди, қўғирчоқлар ва расмли китоблар бермабди, ертак ҳам айтиб бермабди.
Кунлар, ҳафталар ўтаверибди. Қиммат ертадан кечгача ялқовланиб ўтираверар, уйни йиғиш- тирмас, кампирга ҳам ёрдам бермабди. Уй ҳам ифлос ва чанг болиб кетибди.
Бир кун кампир Қимматга:
-Томга чқиб, ўтин олиб туш, қизим,- дебди.
Сизга керак боиса, ўзингиз олиб тушинг, деб жавоб қайтарибди Қиммат.
Кампир уни томга чиқишга зўрға кўндирибди. Қиммат томга чиқиб, ўтин олиб тушиш ўрнига, ўтириб олиб йиғлай бошлабди. Нега йиғлаяпсан, қизим? деб сўрабди кампир. Уйимни кўриб қолдим, кетгим келяпти, деб йиғисини давом еттирибди Қиммат.
Ҳа, майли, борақол. Томдаги сандиқни ўзинг билан олиб туш.
Қиммат хурсанд бўлиб кетибди сандиқни томдан олиб тушибди.
Сандиқни уйингга борганда очасан, дебди кампир ва қизга калитни берибди.
Лекин кампир Қимматга от, арава бермабди, у сандиқни орқалаганча, уйига пиёда кетибди.
Қимматни қайтаётганини олапар итлари сезибди. Ит жаҳлдор кампирни олдига бориб:
Вов, вов, вов! Опам келаётир! Илон тола сандиқни орқалаб келаётир, деб вовуллабди.
Кампир ғазабланиб, таёқча билан итни уриб, оёғини синдирибди.
Менинг ақлли қизим келяпти, қимматбаҳо моллар келтиряпти, ўзида йўқ хурсанд емиш кампир.
Қиммат уйига зўрға-зўрға йетиб келибди. Қўшнилар йиғилибди. Қиммат онаси билан сандиқни очмаслик учун устига ўтириб олишибди. Кечқурун сандиқни ичкари хонага олиб кириб, ешикларни маҳкам ёпишибди-да сандиқни очишибди-ю, “Вой, дод, қутқаринглар! Aждар! Ёрдам беринглар!” деб бақиришга тушишибди.
Сандиқдан иккита каттакон аждар чиқиб кампир билан қизни ютиб. деразадан чиқиб кетишибди.
“Дод-вой!”ни ешитиб қўни-қўшнилар ёрдам бериш учун йиғлишибди, ешикни бузишиб ичкарига киришса, кампир ҳам, қизи ҳам йўқ емиш. Роса қидиришибди, топишолмабди.
Чол Зумрад қизи билан шод-хуррам яшашибди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

26239281_1795510183793539_1904702498053212683_n-1

Озғин Тина Карол ўз вазнини айтди ва диета сирлари билан таништирди

Озиш сирлари Яқинда Тина Карол 56 килограмм оғирлигини тан олди. Қўшиқчи узоқ ва ўжарлик билан …

100200300