Главная / Жаҳон / Ажоибот / Уйлар проекти – чиройли уйлар дизайнлари

Уйлар проекти – чиройли уйлар дизайнлари

Ўзбекона замонавий уйлар дизайнлари.

Ўзбек халқи борки уйим жойим дея, ҳаракат қилиб, териб, топиб тўплаб уй солади. Янги турмуш қурган оилага ҳам биринчи навбатда ер (чек) олиб, орзу ҳавас билан ойлар, йиллар давомида уй солишади. Оилада ўғил фарзанд туғилишидан бошлаб уй ташвиши тушади. Сўнгги пайтда қурилаётган намунавий типдаги замонавий уйлар бизга қандай уй қуришликни ўргатди десак ҳам  бўлади.

Ўзбекистон шароитига, менталитетимизга, замонавийликга асосан жуда қулай ва шинам тарзда қилинмоқда. Аммо ўзбекнинг орзу-ҳаваси бор бўсин. Ўзларининг яшаб турган уйларини ҳудди ана шунақанги кўриниш ва рангларини олган ҳолда янада , чиройли  қилиб қуришга ҳаракат қилишмоқда. Орзу-ҳавасга нима етсин. Имкон бўлса бир марта яшайдиган бу дунёда ўзи ҳоҳлагандек уйда яшашга ҳамма ҳақли. Одам бу дунёда ниманидир мақсад қилиб, нимагадир интилиб яшаш керак. Бир психолог ютубдаги блогида айтган эди. Бир одам уйсиз ижарама ижара кўчиб яшаб юрар экан. Ишлаб топган пули ҳам ижара, ойлик тўловлардан ошмас экан. Шундай яшаш жонига тегиб, кундалик муаммолардан оғир депрессия ҳолатига тушганда психолог қабулига борибди ва психолог маслаҳатига кўра ўзи орзусидаги уйни расмини чизибди. Расмни ҳар куни кўзи тушадиган жойга илиб қўйибди. Эрталаб турганда ўша расмга қараб қачондир ўша кун келишига ишониб кайфияти кўтарилар экан, ишга кетаётганда ана шу уйга пул тўплаш учун деган мазмун билан ишга бораркан, ишдан чарчаб келганда эса шу меҳнатларимнинг ҳам бир куни мана шундай натижаси бўлади дея чарчоқдан нолимас экан. Бир неча йилдан кейин у шу орзусига етибди. Ўша расм инсонга умид, ҳаётга, яшашга интилиш, ғайрат, куч қувват бахшида етибди. Психолог ана шундай қилиб у одамни даволабди.

Ушбу постимда ўзбекона, шарқона типда қурилиши мумкин бўлган замонавий дизайнларни кўришингиз мумкин. Нафақат уй балки унинг ҳоналари, таркиби (дарвоза, айвон, зинапоя, шифт…), ички жиҳозларини ҳам кўришингиз мумкин. Сиз ҳам ўзингиз ҳоҳлаган уйни мўлжаллаб қўйинг. Балки уй ёқмасада ичидаги қайсидир елементи ёқиб қолар. Яхши, чиройли нарсаларни кўриш кайфиятни кўтаради, кундалик ташвишлардан, миянгизнинг ичида айланаётган ҳаёлларингиздан бир оз бўлсада сизни чалғитади. Бу эса сизни стрессдан халос қилади. Марҳамат кўринг. Фикрларингиз бўлса тортинмай комментарияга ёзишингиз мумкин.

Замонавий уйлар дизайни

Янги замонавий уйлар

Уй курилишни режалаштириш 3д планлари

Дунёдаги энг қимматбаҳо топ 5 та уйлар


Замонавий ва чиройли бесеткалар (айвон)


Замонавий темир дарвозалар

Паталок дизайнларидан намуналар

аркалар


Перегороткалар

зинапоялар дизайнлари

Ошхона дизайнлари

Меҳмонхона дизайнлари

Замонавий ва шохона ванахоналар дизайни

Болалар кҳонаси дизайнлари

Замонавий ва шоҳона ётокҳона дизайнлари


суюк(жидкий) абой дизайнлари

3д абой дизайнлари

Чиройли пардалар дизайни


Ҳаққимизда Barno Mir

Яна маълумот

Digimax A50 / KENOX Q2

Тушда поезд курса

Тушдаги пойездни кўриш туш кўрган одамнинг иш ҳаётидаги муҳим жойларга келишидан далолат беради. Якҳши мартаба …